Диний масъалаларда ақлга суянилмайди
Савол: Ислом Динини Тушунтириш мажлисларида турли жойлардан келган мусулмонлар ўртага турфа саволларни ташлайдилар. Улар Қуръон ва суннатга иймон келтирмаётган (халқларнинг) ақлларига муносиб жавоблар беришимизни хоҳлайдилар. Чунки улар ақлларигагина суянадилар, яъни ақлларига муносиб келган нарсаларнигина тақдирлайдилар. Улар жоҳил мусулмонлар ўртасида шубҳалар ёйиш ва қийинчиликлар туғдириш учун ҳаракат қиладилар. Уларнинг хитойлик ва малайзияликлар каби мусулмонларга хушомадгўй бўлганлари ҳам, патанийлик бутпарастлар каби мусулмонлар устидан зўравонлик қилаётганлари ҳам бор. Қуйидаги саволларга қандай жавоб беришимиз керак:
1 – Ўртамизда ҳеч қандай фарқ йўқ. Чунки биз Малайзияда ҳайкал тошларга сиғинамиз, сизлар эса молу мулкларингиз ҳатто ерларингизни сотиб, қимматбаҳо бойликларингизни сарф этиб Макккага бориб, у ерда Масжидул Ҳаромдаги Каъбанинг тошларини тавоф қиласизлар. Унга қараб сажда ва рукуъ қиласизлар. Биз буни ойнаижаҳонда ўз кўзларимиз билан кўрмоқдамиз. Демак, у (Каъба) ҳам, биз сиғинаётган ҳайкаллар ҳам кўринишда, эътиқодимиз хориж, тошдан иборатдир.
Бу фикрлар малайзиялик хитойликлар тарафидан айтилади ва ўртага ёйилади.
2 – Ер юзидаги динларнинг мисоли энг баланд жойда жойлашган битта булоқдан оқиб келаётган ва битта денгизга қуйилаётган бир неча дарёга ўхшайди. Бу фикр билан улар: Барча динлар ўзига мансуб бўлган шахсларга башариятнинг дунё ва охиратига фойдали бўлган гўзал аҳлоқ ва мақсадли амалларни ўргатади ва уларни, охир-оқибатда, ўзларидан талаб қилинган: битта булоқдан то ягона денгизгача бўлган нарса, Аллоҳнинг ҳузурида жамлайди.
3 – Ушбу саволимиз қуйидаги маънодадир: Ким қайси динни маҳкам ушласа, албатта, нажот топади. Чунки нажот бериш Аллоҳнинг ҳаққи бўлиб, бу диннинг Ислом, будда ёки христиан дини бўлишида фарқ йўқдир.
Мазкур фикрлар мусулмонлар, хусусан, уларнинг фарзандлари ўртасида шубҳаларни ёйиш ва қийинчилик туғдириш мақсадида айтилмоқда. Бу саволларимиз етиб бориши биланоқ тезроқ жавоб юборишингизни интизорлик билан кутамиз.
Шу талаблар бор. Ҳолбуки бу тайландлик буддистларнинг сўзи ёки фалсафасидир. Тайландлик сиёсатчилар давлат мактабларида таълим олаётган мусулмон болалар ўртасида шундай фикрларни ёймоқдалар ва болаларнинг кўплари бунга ишонмоқдалар. Бунинг орқасида эса Исломни ўзларининг будпарастлик ва малавий динларига уйғунлаштиришни кўзламоқдалар. Ва бу борада ҳақиқатан амалий ҳаракатлар олиб бормоқдалар.
Айрим шиа гуруҳлари Аллоҳ таолонинг:
«Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!» (Тоҳа: 14) оятини таъвил қилиб шундай дейдилар: «Аллоҳни қалбида зикр қилган одам, одатдаги зоҳирий кўринишдаги намозни ўқимаса ҳам бўлаверади. Маълумки, бу тушунчадаги инсонлар ботиний намозни, яъни, кўзларини юмиб, шу аснода намоз ўқишни ҳаёлларидан ўтказиб, «ўқимоқдалар» ва: «Шу билан намоз тўкис ўқилди. Ботиний намоз зоҳирий амаллар, яъни одатдаги намозни ўқишдан кўра адо этилиш услуби билан кучлироқ ва боқийроқдир», демоқдалар. Бунга Аллоҳ таолонинг:
«Сизларнинг ҳузурларингиздаги нарсалар йўқ бўлур. Аллоҳ даргоҳидаги нарсалар эса боқийдир» (Наҳл: 96) оятини далил қилмоқдалар. Яъни, сизларнинг узвлар воситада қилган одатий кўринишдаги намозларингиз намозни ўқиш биланоқ йўқ бўлиб кетади. Аллоҳнинг даргоҳидаги нарсалар, яъни, сизлар у билан намоз ўқиган қалбингизнинг саси ва сурати мудом боқий қолади. Сизлар кун давомида: кундузнинг бошида тонгда ёки кундузнинг охирида кечқурун бир марта намоз ўқисангиз етарлидир. Бироқ, афзали барча намозларни ҳар замон ва ҳар маконда, ҳатто ҳожатхоналарда, овқатланиш пайтида ва жинсий алоқа пайтида ҳам ўқиш мумкин!»
Айтиб ўтганларимизнинг барчаси, ўтиришларимизда иштирок этган устозлардан бири айтган гапларнинг хулосасидир. Аллоҳ таоло барчани Ўзи суйган ёки рози бўлган нарсаларга муваффақ қилсин.
Жавоб: Биз мўъминлар билан, сиз тилга олган даҳрийлар ўртасида катта фарқ бор. Мусулмонлар Қуръон Карим ҳамда жин ва инсонлар, эркак ва хотин-қизларга пайғамбар қилиб юборилган ҳамда пайғамбарларнинг охиргиси қилинган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати олиб келган таълимотларга биноан Аллоҳ таолога ибодат қиладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло инсон ва жинларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва У олиб келган таълимотларга риоя қилишни фарз қилди.
Даҳрийлар эса ўз хоҳишлари ва ақлларига эргашадилар. Ақл ва хоҳишлар эса ўз эгаларини Аллоҳнинг азобидан қутқара олмайди ва Аллоҳ таолони рози қиладиган амал ва сўзлар томон етакламайди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:
«Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавои нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!» (Қасас: 50).
Уларнинг: «Барча динлар ягона манбадан келади» деган гаплари нотўғридир. Аллоҳ таоло пайғамбарлари билан юборган дин – Исломгина ҳақ дин бўлиб, унинг манбаи – шу дин учун инсу жинларни яратган, китобларни жумладан Қуръон Азиймни нозил қилган ва пайғамбарларни жумладан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни охиргилари қилиб юборган Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодир. Бошқа динларнинг манбаъи эса адашишдан ҳимояланмаган инсонларнинг ақллари ва фикрларидир. Уларнинг ақл ва фикрлари эса пайғамбар соллаллоҳу алайҳим ва салламлар олиб келган таълимотларга муносиб бўлсагина тўғри бўлади ва эътиборли ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигидан сўнгра эса одамларнинг фикрлари, ақллари ҳатто Қуръондан илгари келган самовий китоблардаги маълумотлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатига мос келсагина тўғри деб ҳисобланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:
«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
«Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади»» (Оли Имрон: 31).
«Мана бу эса Биз нозил қилган муборак Қуръондир! Бас, унга эргашингиз ва (Аллоҳдан)
қўрқингиз! Шояд раҳматга эришсангизлар» (Анъом: 155);
Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида шундай дейди:
«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича - бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65);
«Раҳматим — меҳрибонлигим эса ҳамма нарсадан кенгдир. Мен уни (раҳматимни)
тақво қиладиган, закотни берадиган зотларга ва Бизнинг оятларимизга иймон келтиргувчи бўлган кишиларга ёзурман. Улар шундай кишилардирки, уммий (саводсиз)
пайғамбарга — номини ўз олдиларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолда топишадиган — элчимизга эргашадилар. У пайғамбар уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда улардан юкларини ва устларидаги кишанларини олиб ташлайди (яъни ислом динидан аввалги динларда бўлган оғир, машаққатли ибодатларни олиб ташлаб, уларнинг ўрнига осон ва енгилларини келтиради)
. Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга ёрдам қилган ҳамда унинг (келиши)
билан нозил қилинган нурга (яъни Қуръонга)
эргашган зотлар — ана ўшаларгина нажот топгувчилардир» (Аъроф: 156, 157);
«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
: «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган)
элчиман. У шундай зотки, самовот ва Ер Унинг мулкидир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Бас, Аллоҳга ва Унинг элчисига — Аллоҳ ва Унинг сўзларига ишонадиган уммий пайғамбарга иймон келтирингиз ва унга эргашингиз — шояд ҳидоят топурсиз»» (Аъроф: 158).
Бу маънодаги оятлар кўпдир. Икки «Саҳиҳ» ҳадислар тўпламида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадислари ривоят қилинган:
«Бир пайғамбар ўз қавмигагина юборилган бўлса, мен бутун инсониятга (пайғамбар қилиб) жўнатилганман» (Имом Бухорий 323; Доримий 1389);
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бу уммат ичидан мени эшитган яҳудий ва насоронинг мен билан бирга юборилган нарсаларга иймон келтирмай вафот этгани бўлса, у жаҳаннам аҳлидан бўлади» (Имом Муслим 218).
Бу маънодаги ҳадислар ҳам кўп.
Зиммангиздаги вазифа, ўша даҳрийларга насиҳат қилиш, уларни ҳақиқат сари чорлаш, агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигига ишонишмаса, У олиб келган таълимотларга риоя қилишмаса кофирликларининг оқибати жаҳаннам бўлишини эслатишдир. Шундагина сизларга катта ажру савоб ва чиройли оқибат насиб этади.
Аммо сиз тилга олган уларнинг фақатгина ақл тақозо қилган нарсаларнигина қабул қилишлари ҳақида гумонларига жавоб шуки, уларга ўз тилларида қуйидагича тушунтирилиши керак: Ақл хатолардан маъсум эмас ва одамларнинг ақллари бир-биридан тубдан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг пок шариати ақлга суянмай, таъсирланмайдиган соф ҳақиқат бўлган Аллоҳнинг Китоби далолат қилган нарсага асосланиб келди. Зеро Аллоҳдан кўра ростгўй бўлган ва бандаларининг аҳволини яхшироқ билган бошқа бирон зот йўқдир. Пок шариат Аллоҳнинг Китобидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ бўлган ҳадисларга асослангандир. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзи тарафидан гапирмайди, балки, У тилга олган нарсанинг барчаси ваҳийдир. Қуръон Каримнинг на олди ва на орқасидан ҳақсиз нарса кела олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Аллоҳ тарафидан ўзига юборилган нарсаларда хатога йўл қўйишдан маъсумдир. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло ихтилофли онларда Аллоҳнинг Буюк Китоби – Қуръон ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (саҳиҳ) суннатига мурожаат қилишга амр қилди:
«Сизлар (бу ҳаёти дунёда кофирлар билан)
ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми (Қиёмат Кунида)
Аллоҳга (қайтарилур ва У зот ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини ажратиб берур)» (Шўро: 10);
«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон)
ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59).
Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ақлга мурожаат қилиш ёки ақлни ҳакам қилишга амр қилмади. Чунки ақл барча муаммо ва ихтилофларни ҳал қилишга ожиздир. Аллоҳ таолодан барчамизни Ўзи рози бўладиган нарсаларига муваффақ қилишини, динида билимдон бўлиб, устивор туришга ҳамда динга зид бўлган нарсаларни тарк этишга мадад беришини сўраймиз. Дарҳақиқат, У – Жўмард ва Саховатли зотдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.