Mavzuga aloqasi bor ekan.
Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга хизмат қилиб юрадиган бир яҳудий бола бор эди. У касал бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўриш учун келиб унинг бошига ўтирдилар. Унга: “Мусулмон бўл”, дедилар. Бола отасига қаради. Отаси ҳам бор эди. У: “Абул Қосимга итоат қил”, деди. Бола мусулмон бўлди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дўзахдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин!” деган ҳолларида чиқиб кетдилар. (У ўлгач: “Соҳибларингизга жаноза ўқинглар”, дедилар.) (Буҳорий, Ҳоким, Байҳақий ва Аҳмад ривоятлари)