Бенамоз одамга жаноза ўқиладими? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Жаноза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=34) +--- Thread: Бенамоз одамга жаноза ўқиладими? (/showthread.php?tid=1178) |
Бенамоз одамга жаноза ўқиладими? - Admin - 04-03-2012 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:assalamu alaykum va roxmatullohi va barokatuh.SAVOL:bemanoz ketgan odamga janoza ,o'qiladimi?Agar o'qilsa uning janozasiga borsa buladimi,Umar rozianlohu anhu bunday kishining janozasiga bormaganliklari xaqida rivoyat bor.iloji bo'lsa qurondan xujjat keltirib tushuntirib bersangiz.javob uchun oldindan raxmat,Alloh roziy bo'lsin. RE: Бенамозга жаноза ўқиладими? - Abu Solih - 04-16-2012 Алҳамдулиллаҳ, вассолату васалламу ъала Росулиллаҳ, ва баъд... Жаноза намози гуноҳлар қилган бўлса ҳам, ташқисида мусулмон ҳолида вафот топган ҳар бир кишига ўқиш фарз кифоядир (яъни баъзи мусулмонлар адо қилса бошқаларнинг елкасидан соқит бўлади). Шайхул Ислам Ибн Таймия айтадилар: "Мусулмонларга жаноза намозини ўқиш Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мутавотир суннатлари билан машруъ (шариатда жорий бўлган) бўлгандир. Бунга мўминлар ижмоъ қилишган. Бу фарзи кифоядир." (Жомеъул Масаил 3/35) Бирор мусулмонга жаноза намози ўқимаслик шаръий далилларда собит бўлмаган. (Ҳамма мусулмонга намоз ўқилади). Фақатгина Жанг майдонида шаҳид бўлган мусулмонларга Росулуллоҳ намоз ўқимаганлари ҳадисларда собит бўлган. Бу ҳақида Ибнул Қойюм "Зодул Маъад" китобларининг 3/217 да айтиб ўтганлар. Умар розияллоҳу анҳудан келган ривоят эса, у киши Ҳузайфа розияллоҳу анҳу кимнинг жанозасида иштирок этмасалар шунинг жанозасида иштирок этмасдилар. Чунки Ҳузайфа Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сирларини соҳиби бўлганлар ва мунофиқларнинг исмларини билганлар. Мунофиқ - бу ичида кофир бўлиб ташқарисида мусулмонликни кўрсатиб юрган кишидир. Намозни тарк қилиш катта гуноҳлардан саналади. Аммо инсон бу амали билан Исломдан чиқмайди. Бундай кишига мусулмонлар намоз ўқишлари фарзи кифоядир. Валлоҳу аълам. RE: Бенамозга жаноза ўқиладими? - Abu Muhammad - 04-18-2012 Mavzuga aloqasi bor ekan. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга хизмат қилиб юрадиган бир яҳудий бола бор эди. У касал бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўриш учун келиб унинг бошига ўтирдилар. Унга: “Мусулмон бўл”, дедилар. Бола отасига қаради. Отаси ҳам бор эди. У: “Абул Қосимга итоат қил”, деди. Бола мусулмон бўлди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дўзахдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин!” деган ҳолларида чиқиб кетдилар. (У ўлгач: “Соҳибларингизга жаноза ўқинглар”, дедилар.) (Буҳорий, Ҳоким, Байҳақий ва Аҳмад ривоятлари) RE: Бенамозга жаноза ўқиладими? - Муслим - 06-30-2013 (04-18-2012, 02:01 PM)Abu Muhammad Wrote: Mavzuga aloqasi bor ekan.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ушбу ҳадиснинг нимаси мавзуга алоқадор экан биродар? RE: Бенамозга жаноза ўқиладими? - Дилмурод Абу Муҳаммад - 01-23-2019 Бенамоз одамга жаноза ўқиладими? Дилмурод Абу Муҳаммад [audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/benamoz_odamga_janoza_oqiladimi.mp3[/audio] Юклаб олиш |