Маст кишининг талоғи ва бошқа тасарруфотлари ҳукми

Маст кишининг талоғи ва бошқа тасарруфотлари ҳукми

 

 

Савол: Маст кишининг талоғи рўй берадими? Агар юз берса у бошқа зино, қатл ва ўғирлик каби тажовузкор тасарруфотлари учун ҳисобга тортиладими? Агар шундай бўлса, икки ҳолат ўртасидаги фарқ нима?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Расулуллоҳга, аҳли оила ва саҳобалари ҳамда у кишининг йўлига эргашганларга Аллоҳнинг саловату саломлари бўлсин.

Сўнг…

Дарҳақиқат, уламолар маст кишининг талоғи юз берадими ёки йўқ дея ихтилоф қилдилар. Жумҳур талоғи юз беради худди қилмишлари учун жазога тортилгани каби деган қавлга борди. Маъсияти, талоғи соқит бўлишида унга узр бўлмайди. Худди қатл ёки ўғирлик ёҳуд зино ва бундан бошқа қилмишлари учун жазога тортилишида унга узр бўлмагани каби. Баъзи илм аҳли маст кишининг талоғи рўй бермайди деган қавлга борди. Ва бу (қавл) Усмон розияллоҳу анҳудан, тўғри йўлдаги халифа, сақланиб қолган. Чунки унинг ақли йўқ. Ўзгага зарар берадиган сўзлари учун жазога тортилмайди. Талоқ унга ва ўзгасига зарар беради. Демак, талоғи (эътиборга) олинмайди. Чунки маст кишининг жазоси қамчи. Талоқнинг юз бериши унинг жазоси жумласидан эмас. Шунингдек, қул озод қилиши, савдо-сотиқ ва совға қилиш каби бошқа тасарруфотлари. Ва шунга ўхшашларнинг бари ботил. Иш ва феълларига келсак, батаҳқиқ, у сабабли жазога тортилади. Мастлиги унинг учун узр бўлмайди. На зинода, на ўғирликда, на қатл қилишда ва на бошқасида. Чунки инсон хоҳ оқил, хоҳ ақлсиз бўлсин қилмиши сабаб жазога тортилади. Мастлик гоҳида Аллоҳ ҳаром қилган мункар ишларга восита қилиб олинади. Гоҳида эса уни ҳужжат қилади. Натижада ушбу маъсиятларнинг ҳукмлари зое бўлади. Шунинг учун алм аҳли унинг қилмишлари сабаб жазога тортилишига ижмоъ қилдилар. Сўзга келсак, тўғриси шуки, у сабабли жазога тортилмайди. Агар у мастлик сабаб ақлни йўқотганда талоқ қилгани маълум бўлса, батаҳқиқ, талоқ тушмайди. Шунингдек, мастлик ҳолатида қулини озод қилса ёки мастлик ҳолатида молини садақа қилса, батаҳқиқ, у(нинг сўзи) бу билан эътиборга олинмайди. Ёки молини сотса ёҳуд сотиб олса, хуллас ақлга боғлиқ бўлган жамийки тасарруфотлар юз бермайди ва баён қилганимиздек сўзга оид тасарруфотлари собит бўлмайди. Ана шу таяниладиган (қавл) ва қачон мастлиги собит бўлса талоғи юз бермайди дея фатво берамиз, талоқ пайтида ва унинг ақли йўқ вақт. У маст қилувчи эканлигини билмаган ҳолда ичимлик ичирилиши ёки унга мажбур қилиниши ёҳуд қасддан мажбурлик билан ичимлик ичирилиши билан гуноҳкор бўлмаган вақтда, батаҳқиқ, у гуноҳкор эмас ва бу ҳолатда талоғи юз бермайди. Чунки мастлиги қасддан эмаски, у билан жазога тортилса. Балки у мазлум ва алданган. Демак, барчасида талоғи рўй бермайди.

Бошловчи: Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

 

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

«Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan