1293   01-10-2016, 07:59 PM
#1
Мени синглимни эри кўп ичади. Маст аҳволда уч талоқ берибди. Олимларимиз никоҳни қайта ўқиб қўйди. Орада уч боласи бор. Нима қилиш керак?
mutaallim   01-11-2016, 09:39 AM
#2
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Маст ҳолатда талоқ қилиш ҳукми

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Унинг бандаси ва элчиси Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат ва саломлар бўлсин.
Сўнг:
Илм аҳли маст кишининг талоғи борасида, унга ҳаром бўлган бир қанча навга эга маст қилувчи ичимликдан истеъмол қилиш билан маст бўлганда талоқ юз берадими ёки йўқми дея икки қавлга кўра ихтилоф қилди:
Биринчи қавл: талоқ юз беради. Абу Ҳанифа, Молик ҳамда Шофеъий ва Аҳмад раҳимаҳумуллоҳ икки қавлнинг бирида шуни илгари сурди.
Чунки унинг ақли маъсият сабаб кетди. Натижада маъсиятга қўл ургани учун унга жазо ва таъзирини бериш нуқтаи назаридан талоқ рўй беради, дедилар. (Ибн Қудома “Муғний” (7/289)). Ва далилларни ёдга олдилар.
Иккинчи қавл: талоқ юз бермайди. У зоҳирия ҳамда Шофеъий ва Аҳмадларнинг иккинчи қавли. Имом Аҳмаднинг сўзлари шунда қарор топди. Ва бир қанча далилларни ёдга олдилар. Шулардан:
1- Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Эй мўминлар, токи гапираётган гапларингизни билишингиз учун маст ҳолингизда намозга яқин келманглар”. (Нисо: 43). У субҳанаҳу маст кимсанинг сўзини эътиборсиз қилди. Чунки у нима деяётганини билмайди.
2- У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳузурларига зино қилганига иқрор бўлиб келган кишига шундай деганлари саҳиҳ йўлга кўра ворид бўлган: “Маст қилувчи ичимлик ичдими?”. Шунда бир киши туриб, унинг оғзини ҳидлади ва ундан маст қилувчи ичимлик ҳидини топмади. Муслим ривояти (1695). Бу эса агар у маст қилувчи ичимлик ичганда иқрор бўлиши қабул қилинмаслигига далолат қилади. Шунингдек, талоқ қилиши ҳам юз бермайди.
3- У Усмон ибн Аффон ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумнинг сўзи. У иккиларига саҳобалардан бирор мухолиф йўқ.
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ деди:
Усмон деди: мажнун ва маст киши учун талоқ йўқ. Ибн Аббос деди: Маст ва мажбурланган кишининг талоғи жоиз-(раво) эмас.
Ибнул Мунзир раҳимаҳуллоҳ деди: бу Усмондан собитдир. Саҳобалардан бирор кишини унга мухолиф эканини билмаймиз.
4- Чунки у иродасини йўқотган, мажбурланган кишига ўхшаш.
5- Чунки у ақлини йўқотган, мажнун ва уйқудаги одамга ўхшаш.
6- Чунки ақл мукаллафлик шарти. Фаҳмламайдиган кимсага таклиф йўналтирилмаган.
“Мажалла ал-Буҳус ал-Исламия” (32/253-254): http://www.alifta.net/Fatawa/fatawaDetai...ageID=4559
“Мавсуъа ал-Фиқҳия” (18/29), “Ал-Инсоф” (8/433)га қаралсин.
Иккинчи қавлни Шайхул Ислом Ибн Таймия, унинг ўқувчиси Ибнул Қаййим каби бир жамоа илм аҳли рожиҳ деди. Ҳамда шайх Ибн Боз ва шайх Ибн Усаймин раҳимаҳумаллоҳ шундай фатво берганлар.

Маст кишининг талоғи

Савол: Маст кишининг талоғи рўй берадими? Агар юз берса у бошқа зино, қатл ва ўғирлик каби тажовузкор тасарруфотлари учун ҳисобга тортиладими? Агар шундай бўлса, икки ҳолат ўртасидаги фарқ нима?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Расулуллоҳга, аҳли оила ва саҳобалари ҳамда у кишининг йўлига эргашганларга Аллоҳнинг саловат-у саломлари бўлсин. Сўнг… Дарҳақиқат, уламолар маст кишининг талоғи юз берадими ёки йўқ дея ихтилоф қилдилар. Жумҳур талоғи юз беради худди қилмишлари учун жазога тортилгани каби деган қавлга борди. Маъсияти, талоғи соқит бўлишида унга узр бўлмайди. Худди қатл ёки ўғирлик ёҳуд зино ва бундан бошқа қилмишлари учун жазога тортилишида унга узр бўлмагани каби. Баъзи илм аҳли маст кишининг талоғи рўй бермайди деган қавлга борди. Ва бу (қавл) Усмон розияллоҳу анҳудан –тўғри йўлдаги халифа- сақланиб қолган. Чунки унинг ақли йўқ. Ўзгага зарар берадиган сўзлари учун жазога тортилмайди. Талоқ унга ва ўзгасига зарар беради. Демак, талоғи (эътиборга) олинмайди. Чунки маст кишининг жазоси қамчи. Талоқнинг юз бериши унинг жазоси жумласидан эмас. Шунингдек, қул озод қилиши, савдо-сотиқ ва совға қилиш каби бошқа тасарруфотлари. Ва шунга ўхшашларнинг бари ботил. Иш ва феълларига келсак, батаҳқиқ, у сабабли жазога тортилади. Мастлиги унинг учун узр бўлмайди. На зинода, на ўғирликда, на қатл қилишда ва на бошқасида. Чунки инсон хоҳ оқил, хоҳ ақлсиз бўлсин қилмиши сабаб жазога тортилади. Мастлик гоҳида Аллоҳ ҳаром қилган мункар ишларга восита қилиб олинади. Гоҳида эса уни ҳужжат қилади. Натижада ушбу маъсиятларнинг ҳукмлари зое бўлади. Шунинг учун алм аҳли унинг қилмишлари сабаб жазога тортилишига ижоъ қилдилар. Сўзга келсак, тўғриси шуки, у сабабли жазога тортилмайди. Агар у мастлик сабаб ақлни йўқотганда талоқ қилгани маълум бўлса, батаҳқиқ, талоқ тушмайди. Шунингдек, мастлик ҳолатида қулини озод қилса ёки мастлик ҳолатида молини садақа қилса, батаҳқиқ, у(нинг сўзи) бу билан эътиборга олинмайди. Ёки молини сотса ёҳуд сотиб олса, хуллас ақлга боғлиқ бўлган жамийки тасарруфотлар юз бермайди ва баён қилганимиздек сўзга оид тасарруфотлари собит бўлмайди. Ана шу таяниладиган (қавл) ва қачон мастлиги собит бўлса талоғи юз бермайди дея фатво берамиз, талоқ пайтида ва унинг ақли йўқ вақт. У маст қилувчи эканлигини билмаган ҳолда ичимлик ичирилиши ёки унга мажбур қилиниши ёҳуд қасддан мажбурлик билан ичимлик ичирилиши билан гуноҳкор бўлмаган вақтда, батаҳқиқ, у гуноҳкор эмас ва бу ҳолатда талоғи юз бермайди. Чунки мастлиги қасддан эмаски, у билан жазога тортилса. Балки у мазлум ва алданган. Демак, барчасида талоғи рўй бермайди.
Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Манба: https://binbaz.org.sa/fatwas/6903/حكم-طل...ىر-تصرفاته
“Шарҳ ал-Мумтиъ” (10/433)га қаралсин.
Валлоҳу аълам.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.