Муслим   04-25-2011, 08:51 PM
#1
(04-22-2011, 01:28 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Жавобингиз учун катта Рахмат! Аллох рози булсин! Лекин жавобингизда: "Бундай ҳолатда имом олдида турган одамни орқага тортилади ва мукаммал жамоат ҳосил қилинади. Яъни мукаммал жамоатда имом олдинда, маъмунлар эса орқада бўлиши керак." Шу жумлага тушунмадим имом шундок хам иктидо килувчидан сал олдинрок турмайдими? шуни тушинтириб берсангиз ва бу масалада Олимларимизнинг фатвосини ёзсангиз далили билан! Аллох сиздан рози булсин!
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Саволингиз борасида алоҳида мавзу оча қолдим.
Икки киши бирга намоз ўқиганида маъмум имомнинг ўнг тарафида туриши керак. Бунга Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳадиси далил бўлади: «Мен болалик вақтимда бир кеча ҳолам Маймуна розияллоҳу анҳо ҳузурларида ётиб қолдим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги намозни ўқиш учун турдилар. Мен чап тарафларида туриб, иқтидо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қулоғимдан ушлаб, мени ўнг томонларига ўтказиб қўйдилар» (Бухорий 1981 (6316)).
Ушбу ҳадисдан келиб чиқиб, имом намозда чап тарафга туриши, маъмум эса ўнг тарафга туриши керак бўлади.
Маъмум ёлғиз бўлса имомнинг ёнида туриши керак.
Баҳовуддин Мақдисий Умданинг шарҳида айтадилар: «Бир кишининг саф ортида ёлғиз туриши тўғри эмас. Бу Абу Довуд Восиб ибн Маъбаддан қилган ривоятига мувофиқдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафнинг ортида ёлғиз эркак намоз ўқиётганини кўрдилар ва унга намозни қайта ўқишни буюрдилар». Аҳмад ҳадисни ҳасан деди» (Қаранг: «аль-Удда фи шарҳил умда», масаили 293-294).
Буҳутий ўзининг «ар-Рауд ал-мурбий» (136-бет) асарида айтади: «Имомнинг орқасида ёки сафнинг орқасида ёлғиз бўлиб ўқилган намоз тўғри бўлмайди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига мувофиқдир: «Саф ортида бир киши учун (жамоат) намоз йўқдир»» (Аҳмад 4/23, саҳиҳ ҳадис).
Маръий ибн Юсуф ушбу масалани қуйидагича изоҳлайди: «Ёлғиз эркак (маъмум) унинг (имом) ўнг тарафига жойлашади ва у билан ёнма-ён туради. Унинг ортида ва чап тарафида туриши тўғри бўлмайди» (Далил ат-Толиб 1/46).
Демак, жамоат намозини тўғри адо этиш учун ёлғиз маъмум имомнинг ўнг тарафида ва ёнида туриши керак бўлади.
Кўпчилдикда «Ёнида қандай турилади? Ёнида бир сафдами ёки бир оз орқароқдами?» деган савол туғилиши мумкин. Бундай ҳолатда имом ва ёлғиз маъмум баробар бўлиб, бир сафда туришлари керак бўлади. Далил сифатида баъзи асар ва уламоларнинг қавлларини келтирамиз.
Ибн Аббоснинг ҳадисини шарҳлаб имом Бухорий айтади: «У (маъмум) имомнинг ўнг тарафида, у билан баробар бўлиб туради, агар улар икки киши бўлсалар». Сўнг баробар (سواء) сўзининг маъносини изоҳлаб туриб айтадилар: «Ундан ўзиб кетмайди ва ундан чекинмайди» (Фатҳул Борий 2/190).
Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни ўзларининг фатволарида қуйидагича шарҳлайдилар: «Бу ҳолатда (икки кишилик жамоат намозида) маъмумнинг имом билан баравар туриши суннатдир. Ундан ўзиб ҳам кетмайди ва чекинмайди ҳам».
Сўнг у киши буни қуйидаги далил билан изоҳладилар: «Чунки у (маъмум) имом билан турганида, улар ягона сафда турдилар. Сафга оид қоида эса – бир кишининг иккинчисидан қандайдир чекинишисиз текислашликдир. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари далил бўлади: «Эй Аллоҳнинг бандалари, ё сафларингизни баробар қиласиз ё Аллоҳ юзларингизни бир-бирига қарама-қарши қилиб қўяди» (Бухорий (717), Муслим (436) Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар)».
Кейин шайх раҳимаҳуллоҳ адолат билан танбеҳ бериб ўтадилар: «Зикр қилиб ўтилган уламоларга келсак (саволда улар ҳақида гапирилган) улар ушбу ҳолатда имом маъмумдан бир оз олдинроқда туради деб ҳисобладилар. Аммо суннатдан бунга далил йўқ. Аксинча, суннат бунинг аксига далолат қилади».
Фаьво манбаси: http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_2529.shtml
Шунингдек ушбу ҳадисни Ибн Дуваян қуйидагича шарҳлайдилар: «Ёлғиз эркак (маъмум) имомнинг ўнг тарафига ва баравар бўлиб туради. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Аббосни ўгириб қўйганларига мувофиқдир» (Манар ас-сабил 1/128).
Ибн Жарир келтирган мана бу асар ушбу масалани батафсил баён қилиб беради:
Абдурраззоқ ибн Жариждан ривоят қилади:
Мен Атодан сўрадим: «Эркак бошқа эркак билан намоз ўқиябти. Унга нисбатан қаерда туриши керак?»
У жавоб берди: «Ўнг тарафида».
Кейин мен сўрадим: «У улар бир сафни ташкил қилмагунларича ва бири иккинчисини ортида қолдирмайдиган ҳолатда бўлмагунича текислашнишлари керакми?»
У жавоб берди: «Ҳа».
Кейин мен сўрадим: «Ораларида жой қолмагунича текисланишлари мустаҳаб бўладими?»
У жавоб берди: «Ҳа» (Фатҳул Борий 2/191).
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   04-28-2011, 01:24 AM
#2
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Жавобингиз учун рахмат! Аллох рози булсин, лекин озгина тушунмовчилик булди, "Ёлғиз эркак (маъмум) имомнинг ўнг тарафига ва баравар бўлиб туради. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Аббосни ўгириб қўйганларига мувофиқдир" Уша пайтда (икки киши булиб намоз куиб турганда) ташкаридан яна 2 та ёки ундан куп киши келиб колса (яъни кечикиб келганлар) Улар Имом билан баравар турган (маъмум) нинг ёнига туриб дархол сафга кушилиб кетадими? агар ундай булса хамма иктидо килувчилар Имом билан барвар булиб бир сафда колиб кетадилар ку, яна хамма унг томонга утиб колгандан кейин Имом чап томонда колиб кетмайдими? уша жойларини тушунмай колияпман, сизлардан узр сурайман илмсизлик сабабли тушунмаганимга, сизлардан Аллох рози булсин, Аллохнинг розилиги учун менга тушунтириб куйсангизлар!!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   04-28-2011, 11:14 AM
#3
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биродар, бундан аввал очган мавзуингизда шу масалада гаплашган эдикку.
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=437
Агар икки киши жамоат бўлиб намоз ўқиётган бўлса, сиз шу жамоатга қўшилмоқчи бўлсангиз, имом олдидаги маъмумни ортга тортасиз ва бир саф бўлиб имом ортидан намозни давом эттирасиз.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   04-29-2011, 10:56 PM
#4
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Муслим биродар сизга Катта Рахмат!!!

Quote:"Агар икки киши жамоат бўлиб намоз ўқиётган бўлса, сиз шу жамоатга қўшилмоқчи бўлсангиз, имом олдидаги маъмумни ортга тортасиз ва бир саф бўлиб имом ортидан намозни давом эттирасиз.
Валлоҳу аълам.

энди тушиндим! мени чалгитаётган жумла "имом олдидаги маъмумни" мана шу экан. "имом олдидаги маъмумни" менимча ёнидаги деб ёзилса керак, шундай ёзилса балки тушунган булармидим. сизлардан Аллох рози булсин!!!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.