Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ
Фотиҳадан кейин басмалани ўқиш
Савол №1: Намозда Фотиҳа сурасини қироат қилгандан сўнг кейинги сурадан аввал басмала ва истиозани (аъзузуни) ўқиймизми?
Жавоб №1: Агар намозхон Фотиҳа қироатини тугатса ва бошқа сурани бошидан бошласа, у ундан олдин басмалани ўқийди. Чунки у суранинг бир қисмидир. Илло бизга маълум бўлган Бароаҳ (Тавба) сураси (бундан мустасно). Аммо агар у сура ўртаси ёки охиридан бошлаб қироат қилса, унда бу ерда басмала йўқ. Аммо истиоза (аъузу)га келсак, у қироатнинг аввалида ўқилади холос.
Савол №2: Фотиҳадан кейин басмала ўқиладими? (Намозхон Фотиҳадан) кейинги қироатни басмала билан бошлайдими?
Жавоб №2: Агар у сурани (бошидан) бошласа басмалани ичида ўқийди. Аммо агар у (сурани) ўртасидан ёки охиридан бошласа, унда басмала йўқ.
Савол №3: Агарда намозхон бир нечта сура қироат қилса, ҳар сафар басмалани ичида айтадими?
Жавоб №3: (Ҳа,) ҳар сафар. Басмалани жаҳрий ўқишлик тўғри эмас.