Тавҳид форуми
Намозда Фотиҳадан кейинги сура бошида басмалани ўқиш ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Намоздаги қироат, дуо ва зикрлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=78)
+---- Thread: Намозда Фотиҳадан кейинги сура бошида басмалани ўқиш ҳақида (/showthread.php?tid=1923)



Намозда Фотиҳадан кейинги сура бошида басмалани ўқиш ҳақида - abu Huzayfa - 05-03-2013

Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ
Фотиҳадан кейин басмалани ўқиш



Савол №1: Намозда Фотиҳа сурасини қироат қилгандан сўнг кейинги сурадан аввал басмала ва истиозани (аъзузуни) ўқиймизми?
Жавоб №1: Агар намозхон Фотиҳа қироатини тугатса ва бошқа сурани бошидан бошласа, у ундан олдин басмалани ўқийди. Чунки у суранинг бир қисмидир. Илло бизга маълум бўлган Бароаҳ (Тавба) сураси (бундан мустасно). Аммо агар у сура ўртаси ёки охиридан бошлаб қироат қилса, унда бу ерда басмала йўқ. Аммо истиоза (аъузу)га келсак, у қироатнинг аввалида ўқилади холос.

Савол №2: Фотиҳадан кейин басмала ўқиладими? (Намозхон Фотиҳадан) кейинги қироатни басмала билан бошлайдими?
Жавоб №2: Агар у сурани (бошидан) бошласа басмалани ичида ўқийди. Аммо агар у (сурани) ўртасидан ёки охиридан бошласа, унда басмала йўқ.

Савол №3: Агарда намозхон бир нечта сура қироат қилса, ҳар сафар басмалани ичида айтадими?
Жавоб №3: (Ҳа,) ҳар сафар. Басмалани жаҳрий ўқишлик тўғри эмас.