Муслим   07-19-2015, 04:12 PM
#1
Намоз асносида имомнинг таҳорати синди ...

Савол: Намоз асносида имомнинг таҳорати синса, намозни охирига етказадиган бирон кишини олдинга ўтказадими ёки ҳамманинг намози бузилиб, имом намозни бошқа ўқишга буюрадими?
Жавоб: Тўғриси, имомнинг жамоат билан бирга намозни тугаллайдиган бирон кишини ўрнига ўтказиши машруъдир. Чунки, Умар разияллоҳу анҳу ҳанжар урилган пайтида ўрнига Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳуни ўтказган ва у жамоат билан (келган жойидан) бамдод намозини охиригача ўқиган эди. Агар имом ўрнига бирон кишини ўтказмаса, унинг орқасидаги одамлардан бири олдинга ўтиб жамоат билан намозни охирига етказаверади. Агар намозни яна қайта бошидан ўқисалар, зарари йўқ. Чунки, бу масалада илм аҳллари ўртасида ихтилоф бор. Бироқ қавлларнинг қувватлиси – имом, юқорида Умар разияллоҳ қилганини айтиб ўтганимиздек, ўрнига намозни тугаллайдиган бир кишини ўтказишидир. Ҳа, бошидан қайта ўқисалар ҳам зиёни йўқ. Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Манбаъ: «Турли фатво ва мақолалар девони», 12/138.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.