Тавҳид форуми
Намозда имомнинг таҳорати синиши - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Жамоат намози (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=52)
+---- Thread: Намозда имомнинг таҳорати синиши (/showthread.php?tid=3140)



Намозда имомнинг таҳорати синиши - Муслим - 07-19-2015

Намоз асносида имомнинг таҳорати синди ...

Савол: Намоз асносида имомнинг таҳорати синса, намозни охирига етказадиган бирон кишини олдинга ўтказадими ёки ҳамманинг намози бузилиб, имом намозни бошқа ўқишга буюрадими?
Жавоб: Тўғриси, имомнинг жамоат билан бирга намозни тугаллайдиган бирон кишини ўрнига ўтказиши машруъдир. Чунки, Умар разияллоҳу анҳу ҳанжар урилган пайтида ўрнига Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳуни ўтказган ва у жамоат билан (келган жойидан) бамдод намозини охиригача ўқиган эди. Агар имом ўрнига бирон кишини ўтказмаса, унинг орқасидаги одамлардан бири олдинга ўтиб жамоат билан намозни охирига етказаверади. Агар намозни яна қайта бошидан ўқисалар, зарари йўқ. Чунки, бу масалада илм аҳллари ўртасида ихтилоф бор. Бироқ қавлларнинг қувватлиси – имом, юқорида Умар разияллоҳ қилганини айтиб ўтганимиздек, ўрнига намозни тугаллайдиган бир кишини ўтказишидир. Ҳа, бошидан қайта ўқисалар ҳам зиёни йўқ. Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Манбаъ: «Турли фатво ва мақолалар девони», 12/138.