Меҳмон   10-16-2011, 07:12 PM
#1
Assalamu aleykum va Rohmatullohi va Barokatuhu
Dushanba va Payshanba kunlari ro'za tutishlik sunnatmi va bu haqidagi xabarlar sahihmi?
Меҳмон   10-17-2011, 02:35 PM
#2
Душанба ва пайшанба кунлари рўзаси


عَنْ أَبِي قَتَادَةَ الأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ الِاثْنَيْنِ قَالَ: «ذَاكَ يَوْمٌ وُلِدْتُ فِيهِ وَيَوْمٌ بُعِثْتُ أَوْ أُنْزِلَ عَلَيَّ فِيهِ» (رواه مسلم)
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба куни рўзаси ҳақида сўралганларида: «Бу мен туғилган кун, мен пайғамбар қилиб юборилган ва менга Қуръон нозил қилинган кун», дедилар (Имом Муслим ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تُعْرَضُ الأَعْمَالُ يَوْمَ الاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ فَأُحِبُّ أَنْ يُعْرَضَ عَمَلِي وَأَنَا صَائِمٌ» (رواه الترمذي).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَحَرَّى صَوْمَ الاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ (رواه الترمذي).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутишга эҳтимом берардилар» (Имом Термизий ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلاثٍ صِيَامِ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَكْعَتَيْ الضُّحَى وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ (متفق عليه).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: «Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар» (Муттафақун алайҳ).

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «صَوْمُ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ صَوْمُ الدَّهْرِ كُلِّهِ» (متفق عليه).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Ҳар ойдан) уч кун рўза тутиш умрбод рўза тутиш (билан баробар)» (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   01-28-2014, 03:51 PM
#3
Мавлид куни рўза тутиш

[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/2314.mp3[/audio]
Юклаб олиш

Савол: Мавлид ан-Набавий куни рўза тутиш жоизми?
Жавоб: Йўқ. Рўза Аллоҳ ва Росули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) томонидан шаръий қилинган (амалдир) ва бу рўза (мавлид куни тутиш) шаръан жорий қилинмаган. Ҳа, душанба куни рўза тут, Робиул аввалнинг 12 кунида эмас, ҳар ҳафта душанба куни рўза тут, бу суннат. Аммо Робиул аввалнинг 12 куни душанба кунига тўғри келиб қолгани учун уни мавлид куни деб нишонлашинг, йўқ, бу жоиз эмас. Ҳа (шундай).


Admin   06-25-2014, 11:12 AM
#4
Шаъбон ойининг иккинчи ярмида рўза тутиш

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/roza/nafl_roza/nafl_roza_006_shabon_2_yarmida_roza_tutish.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Ҳурматли шайх. Шаъбон ойининг иккинчи ярмида рўза тутишлик мустаҳабми ёки ҳаромми?
Жавоб: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Шаъбон яримласа рамазон киргунича рўза тутманглар!» Бу саҳиҳ ҳадис. Шундай экан, ушбу саҳиҳ ҳадисга мувофиқ, кимки ойнинг бошида рўза тутмаган бўлса, ойнинг ярми ўтганидан кейин ҳам рўзани тутмасин. Айниқса ойнинг охирида рўза тутмасин. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларига мувофиқдир: «Рамазондан бир ёки икки кун олдин рўза тутманглар. Бироқ (одатда) рўза тутаётган бўлса тутаверсин». Кимнинг бошқа одатий суннатни бажараётгани сабабидан рўзаси шу кунларга тўғри келиб қолса, бунинг зарари йўқ. Агар душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутиш унинг одати бўлса, агар у ушбу рўзасини мана шу кунларда тутишининг зарари бўлмайди. Ёки унинг одати кунора рўза тутиш бўлса, бунинг ҳам зарари йўқ. Аммо у шаъбоннинг ярмидан кейин фақатгина шу ойнинг сабабидан рўза тутишни бошлашига келсак, бундай қилиш мумкин эмас. Агар у 14 чи, ёки 15 чи … ёки 13 чи кундан бошлаб рўза тутса, бунинг зарари йўқ. Чунки у ойнинг катта қисмини ўз ичига олган. Агар у ойни тўлиқлигича ёки катта қисмида рўза тутса, бунинг зарари йўқ. Аммо агар у биринчи ярмида рўза тутмай, кейин иккинчи ярмидан рўза тутишни бошласа – айни мана шуниси таъқиқланган.


Admin   06-25-2014, 11:36 AM
#5
Шаъбоннинг охирги куни рўза тутиш

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/roza/nafl_roza/nafl_roza_007_shabonning_oxirgi_kuni_roza_tutish.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Шаъбоннинг охирги куни рўза тутиш мумкинми?
Жавоб: Агар сен одатда душанба ва пайшанба кунлари рўза тутсанг, шаъбон ойининг охирги куни душанба ёки пайшанба кунига тўғри келиб қолса, унда рўза тутавер. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларига мувофиқдир: «Рамазондан бир ёки икки кун олдин рўза тутманглар. Бироқ (одатда) рўза тутаётган бўлса тутаверсин». Агар кимдир кунора рўза тутса, ёки душанба ва пайшанба кунлари рўза тутса ва шу кун шаъбоннинг 30 кунига тўғри келиб қолса, унда рўза тутаверсин. Чунки у одатига кўра рўза тутмоқда. Бу таъқиқланмаган, ҳатто рамазон бошланишидан аввал бўлса ҳам.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.