PDF WORD

Шаъбон ойининг иккинчи ярмида рўза тутиш

Шаъбон ойининг иккинчи ярмида рўза тутиш

Савол: Ҳурматли шайх. Шаъбон ойининг иккинчи ярмида рўза тутишлик мустаҳабми ёки ҳаромми?

Жавоб: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Шаъбон яримласа рамазон киргунича рўза тутманглар!» Бу саҳиҳ ҳадис. Шундай экан, ушбу саҳиҳ ҳадисга мувофиқ, кимки ойнинг бошида рўза тутмаган бўлса, ойнинг ярми ўтганидан кейин ҳам рўзани тутмасин. Айниқса ойнинг охирида рўза тутмасин. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларига мувофиқдир: «Рамазондан бир ёки икки кун олдин рўза тутманглар. Бироқ (одатда) рўза тутаётган бўлса тутаверсин». Кимнинг бошқа одатий суннатни бажараётгани сабабидан рўзаси шу кунларга тўғри келиб қолса, бунинг зарари йўқ. Агар душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутиш унинг одати бўлса, агар у ушбу рўзасини мана шу кунларда тутишининг зарари бўлмайди. Ёки унинг одати кунора рўза тутиш бўлса, бунинг ҳам зарари йўқ. Аммо у шаъбоннинг ярмидан кейин фақатгина шу ойнинг сабабидан рўза тутишни бошлашига келсак, бундай қилиш мумкин эмас. Агар у 14 чи, ёки 15 чи … ёки 13 чи кундан бошлаб рўза тутса, бунинг зарари йўқ. Чунки у ойнинг катта қисмини ўз ичига олган. Агар у ойни тўлиқлигича ёки катта қисмида рўза тутса, бунинг зарари йўқ. Аммо агар у биринчи ярмида рўза тутмай, кейин иккинчи ярмидан рўза тутишни бошласа – айни мана шуниси таъқиқланган.

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

«Фатава нурун ала дарб»

Юклаб олиш [mp3]

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.