Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.
Ҳокимга гувоҳларсиз, ёлғиз ўзига махфий равишда насиҳат қилиш – ҳокимларга насиҳат қилиш одобларидандир. Бунга далолат қилувчи ҳадислар бор.
Иёз ибн Ғанм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимда-ким салтанат соҳибига насиҳат қилмоқчи бўлса, уни очиқ-ошкор қилмасин. Қўлидан ушлаб, холи қилиб гапирсин. Қабул қилса қилди, бўлмаса зиммасидаги вазифани адо этган бўлади» (Аҳмад, Ибн Аби Осим ривояти, Албоний саҳиҳ санаган).
Иёз ибн Ғанм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимнинг султонга насиҳати бўлса, уни холи топиб, қўлидан тутиб гапирсин. Қабул қилса қилди, рад қилса ҳам у ўз зиммасидаги вазифани адо қилган бўлади» (Аҳмад, Ибн Аби Осим ривояти, Албоний саҳиҳ санаган).
Афсуски бугунги кунда мусулмонлар ушбу суннатга амал қилмай қўйишди. Улардан у ёки бу адашган тоифа борасида савол берсанг, бизга уларнинг хатоларини ўрганиш вожиб эмас деб аравани бошқа томонга тортадилар. Агар ҳукмдорларнинг камчилиги ёки қилаётган хатосидан гап очсанг, соатлаб бу ҳақида гапиришга тайёрлар.
Шайх Усаймин раҳимаҳуллоҳ билан бир киши орасида бўлиб ўтган суҳбат ҳозирги замон кўпчилик ёшлари қўл ураётган хатога қандай ҳам гўзал мисол бўла олади:
Кимса: Сизлар ҳукмдорларга улар қилаётган ишлари борасида насиҳат қилмайсиз.
Усаймин: Биз уларга насиҳат қилмаётганимизни сен қаердан биласан? Дарҳақиқат, биз уларга насиҳат қиламиз.
Кимса: Шайх, ахир улар насиҳатни қабуд қилмайдиларку.
Усаймин: Сизларчи, қабул қиляпсизми?
Шунда бояги кимса жим бўлди.
Валлоҳу аълам.