Admin   11-27-2011, 12:06 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:АсСалам алайкум уа рахматуЛлаху уа баракатуху.

Биродарлар мен сизларни сайтларингиздан
«Қабрлар устида Фотиҳа сурасини
ўқиш»
темасини таркаетган эдим.
Лекин менга SHayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusufning
"zikr ahlidan surang"
kitoblarining 93 son 1330 savolni келтиришди .

Мен тушунаманки бу у шайхни шайсий фикри ва куп уламолар кайтаришган Кур'онхонликни кабристонда .

Менга уламоларни фатволари далиллари керак кайтаришганини.

БаракаЛлаху фикум .
Abdulloh Salafiy   11-27-2011, 12:42 PM
#2
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи барокатуҳ!
Бу масала ибодатга тегишли бўлиб, асос Харом ҳисобланади, яъни ҳар қандай амал бўлмасин ибодатга тегишли бўлса фақат ҳужжати бўлсагина амал қилинади.
Қабрлар устида Фотиҳа сурасини ўқишга рухсат берувчи соғлом ҳужжат келмагунча буни ХАРОМ хисоблаймиз.
-------------------
Савол: Маййитни қандай дафн қилинади? Ҳозирги кунда биров ўлса одамлар уни ювадилар, ҳаққига дуо қиладилар ва қабристонга олиб бориб, ўша ерда жанозасини ўқийдилар. Сўнгра иккинчи марта унинг ҳаққига дуолар қиладилар. Қабрига олиб борилгач устидан тупроқ тортадилар ва Қуръон Каримдан икки оят ўқиб, яна бир бор дуо қиладилар.

Жавоб: Аввало, маййитни ювиб, кафанлаб, жанозасини ўқилганидан сўнг лаҳадга ўнг томони билан қиблага юзлантириб қўйилади. Сўнграгина устидан тупроқ тортилади.

Иккинчидан: маййит учун (фаришталарнинг саволларига жавоб беришида) Аллоҳдан устиворлик сўралади ва мағфират қилиши учун дуолар қилинади. Шариатда ҳужжати бўлмагани боис, Қуръон оятлари ўқилмайди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси (Фатво № 8563-3):
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Муслим   12-25-2012, 06:22 PM
#3
Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ
Ўлганларга Қуръон ўқиш


Савол: Аллоҳ сизга яхшиликлар ато қилсин. (Савол берувчи) айтадики: Бугун Бақиъ қабристонида жанозада бўлдик. Маййитнинг бир қариндоши дафн вақтида Ясин ва Фотиҳа сураларини қироат қилди.
Жавоб: Бу хато. Бу бидъатлардан бир бидъатдир. Маййит учун Қуръондан ҳеч нарса ўқилмайди. Фақатгина «Вафот қилаётганларингизга Ясин ўқинглар» деган заиф ҳадис бор. Ушбу ҳадисга таянган уламолар жон бераётган одамганинг фақат ўлим вақтида, руҳи чиқишидан олдин (Қуръон) ўқишга рухсат беришган. Аммо дафндан кейин, ёки қабр олдида, ёки бир ҳафтадан кейин, ёки қирқ кундан кейин, ёки маййит соҳиблари қилганидек уч кундан кейин Қуръон ўқишлик ҳақида Аллоҳ бирон ҳужжат нозил қилмаган. У ерда пуллар беҳудага сарф қилинади. Шунинг учун ундай зиёфатларда овқатланиш жоиз эмас.
Бир саҳоба бўлган, унинг ҳузурида кимдир вафот қилаётган бўлса одамлардан эшигини ёпиб қўяр экан. Нима бўлмаслиги учун? Тўда бўлиб тўпланмасликлари учун. Азада тўпланишлик – бидъат. Ўз биродарингга ҳамдардликни қабристонда айт, ёки уни учратган бошқа бир жойда қил. Аммо аза учун тўпланишга келсак, бу катта бидъатлардандир. Агарда (ўлганга атаб Қуръон) қироати учун тўпланишган бўлса, бу мункар бидъатдир. Агарда бу (тўпланишлик) маййит молидан (ташкиллаштирилган) бўлса, бу ворисларнинг ҳуқуқини бузишликдир. Чунки бу (мол-мулк) маййитнинг моли эмас, энди у маййитдан ворисларга ўтади. Сен учун у ердан бир тангани ҳам фожир қориларга сарф қилишинг мумкин эмас. Мен уларни фожир деб аташимнинг сабаби, чунки улар мўминларга нисбатан на қариндошлик, на зиммаларидаги мажбуриятларига риоя қилишмайди. Уларни қизиқтирадиган нарса, тонг отганида кимдир вафот этишини истайди. Вафот этгани ҳақида эшитса шодланади. Сўнг унинг олдига маййит соҳибларидан бўлган бечоралар боришади. Агар улар фақирлардан бўлишса, улар олдига бормайди (ва айтадики): «Йўқ, йўқ, йўқ. Бошқа қорини топинглар. Кичикроқ (ёшроқ) қори топинглар. Мен сенга тўғри келмайман. Мен каттароқ мотамга муҳтожман. Бу мотамлар фойда келтирмайди». Шундайми ёки йўқми?! Бу мусулмон ўлкаларда мавжудми ёки йўқми? Бу мавжуд ва Аллоҳга қасамки бу жирканч жиноятдир! На у ерга бориш ва на у ердан бирор нарса ейиш жоиз эмас. Бундан бирор нарса ейишлик қатъий жоиз эмас. Чунки бу ворисга нисбатан жиноят, бидъат экани жиҳатидан жиноят, ботил нарса устида жамланиш жиҳатидан жиноят. Унга ҳолва, мева, гўшт тортиқ қилинадиган анави қори қорнига сиққанича тўлдиради. (Кейин) ўнгу сўлга тебраниб юради ва қироат қила туриб бўғизини чўзади, худди ашулачига ўхшаб.
Аллоҳга қасамки бу мункар (амал) ва у маййитга етиб бормайди. Аллоҳга қасамки етиб бормайди. Валлоҳи, ва таллоҳи, ва биллаҳи, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидларида Аллоҳга қурбат ҳосил қилган ҳолда қасам ичаманки, бу маййитга етиб бормайди! Бу бидъатлардан бўлган бир бидъатдир. Ворисларнинг молида Аллоҳдан қўрқинг. Ворисларнинг молида Аллоҳдан қўрқинг ва уни фожир қориларга сарфламанг. Бу қориларни ҳайдаб чиқаринг. Улар Аллоҳнинг оятларини озгина қийматга сотишади. Жиноятчилар, Аллоҳга қасамки жиноятчилар. Уларнинг орасида ҳатто соқолсиз ёки мўйловсизларини топасан, уларнинг юзлари аёлларнинг юзига ўхшайди.
Эътибор бергин, бу сўзларим учун мени авф қилгин. Бу мункар (амал) Ислом оламининг деярли барча ерида тарқалди, Аллоҳ азза ва жалла раҳм қилган ўринлар бундан мустасно. Бундай мотамларни ўтказишлик бидъатлардан бўлган бир бидъатдир. У ердан ейишлик ҳаром. Ворисларнинг молини қориларга сарф қилишлик – жирканч жиноятдир. Қиёмат куни бу ҳақида сўраласан. Бу ворис Аллоҳнинг ҳузурида сендан сўраб олади. (У сенга айтадикиSmile «Нима учун сен отамдан мерос қилиб олган молим ва ҳаққимни Аллоҳнинг Китоби билан ўйнашадиган анави қори, уятсиз ёлғончига бердинг?»
Агар уларнинг баъзиларига кўпроқ пул берсанг раҳмат оятларини ўқийди. Агар камроқ пул берсанг азоб оятларини ўқийди. Бир киши менга айтиб беришича, бир куни биттасига унга тўланган пул миқдори, риёллар ва ҳоказолар ёқмади. Шунда у азоб оятларидан ўқий бошлади: «(Бас, Аллоҳ жаҳаннам қўриқчиларига дер): «Уни ушлаб, кишанланглар! Сўнгра дўзахга ташланглар! Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар!» (ал-Ҳааққо: 30-32). Субҳаналлоҳ. Бечора маййит қариндошлари хафа бўлиб айтишдики: «Эй биродар, раҳмат оятларидан ўқисангчи, Жаннат ҳақидаги оятлардан топсангчи». У айтдики: «Субҳаналлоҳ! Жаннатни текинга хоҳлайсизми?! Жаннатни текинга хоҳлайсизми?! Сизларга қироат қилиб беришим учун тўлаб қўйинглар!» Унга кўпроқ пул беришганидан кейин айтадики: «(У Кунда ҳаёти дунёдан Аллоҳ таолонинг ваъдасига ишониб иймон ва эзгу амаллар билан ўтган мўминларга хитоб қилиниб, дейилур): «Эй хотиржам-сокин жон, сен (Аллоҳ ато этган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ таоло томонидан сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Роббингга қайт! Бас, (солиҳ) бандаларим қаторига киргин ва Менинг жаннатимга киргин!» (Фажр: 27-30). Бу аблаҳларни Аллоҳнинг Китоби билан нима қилаётганига бир қаранг! Аллоҳга қасамки у билан ўйнашяпти! Аллоҳга қасамки у билан ўйнашяпти!
Бундай учрашувларда ҳозир бўлишлик жоиз эмас, у ердан ейишлик жоиз эмас, у ерга боришлик жоиз эмас, бундай чодирлар ўрнатилган жойда ҳамдардлик билдириш жоиз эмас.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   12-25-2012, 08:31 PM
#4
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Барокаллоху фийкум Муслим бродар!
Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.