Ali   11-27-2011, 03:08 AM
#1
assalomu alaykum wa rahmatulloh imom mahdiy chiqishi va shunga taluqlik barcha hadislarni qodir bulganinglarcha keltirsanglar birodarlar alloh rozi bulsin

«Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115)

"Бу уматнинг охири фақат унинг боши ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади" Имом Молик
Admin   11-27-2011, 12:23 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Маҳдийнинг чиқишига далолат қилувчи бир қанча саҳиҳ ҳадислар келган. Унинг чиқиши охир замонда бўлади ва у қиёматнинг аломатлари ҳамда унинг шартларидандир. Ана шу ҳадислардан баъзилари мана булардир:
1) Абу Саид ал-Ҳудрий разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Умматимнинг охирида Маҳдий чиқади. Уни Аллоҳ ёмғир билан сероб қилади, ер ўсимликларини чиқаради, у мол-дунёни аямасдан беради, чорва моллари кўпаяди ва уммат сероб ва буюк бўлади. У шундан кейин етти ёки саккиз йил яшайди”. Ҳоким “Мустадрак”нинг 4/557-558 бетларида бу ҳадисни зикр қилган ва “Бу ҳадиснинг исноди саҳиҳ. Уни Бухорий ва Муслим саҳиҳларида келтирмаганлар” деди. Имом Заҳабий унга ҳадиснинг саҳиҳлигида мувофиқ бўлдилар. Албоний: “Бу саҳиҳ санад, ровийлари ишончли” – дедилар. Саҳиҳ ҳадислар силсиласи 2/336/771.
2) Али разияллоҳу анҳу ривоят қилиб дедилар: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Маҳдий биздан, аҳли байтдан. Уни Аллоҳ бир кечада ислоҳ қилади”. Муснади Аҳмад 2/58/645. Аҳмад Шокир таҳқиқи у “Ҳадиснинг санади саҳиҳ” - деди. Сунани Ибн Можа 2/1367. Бу ҳадисни Албоний “Жомеус-сағир”нинг саҳиҳида 6735 саҳиҳлигини баён қилганлар.
Ибн Касир деди: “Яъни Аллоҳ уни тавбасини қабул қилади ва тавфиқ беради, уни илхомлантиради ва тўғри йўлга солади, илгари бундай ҳолатда бўлмаганидан кейин”. Ан-нихоя фил фитани вал малохим 1/29 - Тохо Зайний таҳқиқи.
3) Абу Саид ал-Ҳудрий деди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Маҳдий мендан, пешонаси кенг, қирғий бурун. Ер юзини худди жабр ва зулмга тўлгани каби адолат ва тўғриликка тўлдиради ва етти йил ҳукм қилади”. Сунани Аби Довуд китобул-Маҳдий 11/375/4265, мустадрак ал-Ҳоким 4/557 ва бу ҳадис Муслим шартига биноан саҳиҳдир. Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим саҳиҳларида келтирмаганлар. Бу ҳадис саҳиҳул-жомеъда 6736 рақам билан мавжуд.
4) Умму Салама разияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Маҳдий менинг авлодимдан, Фотима зурриётидан (бўлади) - деганларини эшитдим. Сунани Аби Довуд 11/373, сунани Ибн Можа 2/1368, Албоний саҳиҳул-жомеъда 6734, “саҳиҳ” деди.
5) Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Исо ибн Марям тушади, мусулмонларнинг амири Маҳдий унга келинг бизга имом бўлиб намоз ўқинг дейди, шунда Исо алайҳиссалом йўқ, бу умматнинг амири ўзларидан бири бўлади, бу Аллоҳнинг шу умматга берган шарафидандир дейдилар”. Бу ҳадис саҳиҳи Муслимда бошқа лафз билан ривоят қилинади: “Исо ибн Марям алайҳиссалом тушадилар. Мусулмонларнинг амири келинг бизга имом бўлиб намоз ўқинг дейди, шунда Исо алайҳиссалом йўқ, Аллоҳ бу умматни шарафли қилгани учун сизлардан бирингиз бошқаларига амирдир дейдилар”. Имом Муслим Ийсо ибн Марямнинг ҳоким бўлиб тушиши ҳақидаги боб /225- ҳадисда ривоят қилганлар.
6) Абу Саид ал-Ҳудрий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Исо ибн Марям унинг орқасида туриб намоз ўқийдиган киши биздандир”. Абу Нуъайм ”Маҳдий хабарларида” ривоят қилган. Албоний жомеъус-сағир 5/219 бет 5796-да “саҳиҳ” деди.
7) Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар, у зот айтдилар: “Арабларга менинг аҳли байтимдан бир киши ҳоким бўлмагунча дунё кетмайди ёки тугамайди, унинг исми менинг исмимга мосдир”. Имом Аҳмаднинг муснадларида 5/199 бет 3573-ҳадис. Яна бир ривоятда: “Исми менинг исмимга, отасининг исми отамнинг исмига мосдир”. Сунани Аби Довуд 11/370 ҳадис.
Маҳдийниг чиқиши ҳақидаги ҳадислар мутавотири маънавий даражасига етган, баъзи имомлар ва уламолар бу ҳақда ўз ибораларини келтирганлар, қуйида уларнинг сўзларидан баъзиларини зикр қиламиз:
1) Ҳофиз Абул-Ҳасан ал-Обирий деди: “Маҳдий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли байтларидан эканлиги, етти йил ҳукм қилиши, ерни адолатга тўлдириши, Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ва унга дажжолни ўлдиришда ёрдам беришлари, Маҳдий умматга имом бўлиб Исо алайҳиссалом унинг орқасида намоз ўқишлари ҳақида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан хабарлар кўп ва мутавотир келгандир”.
2) Муҳаммад ал-Барзанжий “ал-ишоату ли ашротис-соати” китобида: “Учинчи боб: “Қиёмат олдидаги катта шартлар ва улардан сўнг қиёмат қоим бўладиган қиёматга яқин аломатлар”. Улар жуда кўп бўлиб Маҳдий ҳхам шуларнинг аввалларидандир. Бу ҳақда ҳар хил ривоятлар билан келган ҳадисларнинг ҳисоби чексиздир” - деди.
Муҳаммад ал-Барзанжий яна: “Маҳдийнинг борлиги, охир замонда чиқиши, унинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насабларидан ва аҳли байтларидан эканлиги, Фотима зурриётиданлиги ҳақидаги ҳадислар маънавий мутавотир даражасига етган, шунинг учун уни инкор қилишнинг маъноси йўқдир” - деди.
3) Аллома Муҳаммад ас-Саффориний: «Маҳдийнинг чиқишлиги ҳақида ривоятлар жуда кўпдир, хатто маънавий мутавотир даражасига етган, бу ҳадис уламоларининг орасида танилган бўлиб уларнинг ақидаларидан ҳисобланди» - деди сўнг Маҳдийнинг чиқишлиги ҳақидаги ҳадислар ва асарларнинг бир қанчасини ва уларни ривоят қилган баъзи саҳобаларнинг номларини зикр қилганидан сўнгра деди: “Номлари зикр қилинган ва зикр қилинмаган саҳобалардан ва улардан кейинги тобеинлардан бир қанча ривоятлар келтирилган. Буларнинг мажмуаси қатъий билимни ифодалайди. Маҳдийнинг чиқишига иймон келтириш аҳли илмлар қарор қилган ва аҳли суннат вал жамоатнинг ақида китобларида ёзиб қўйилганидек вожиб амалдир”.
4) Мужтаҳид аллома Шавконий: “Кутилаётган Маҳдий ҳақида мутавотир, ундан воқиф бўлиш имкони бўлган ҳадислар элликта, уларнинг саҳиҳ, ҳасан ва яроқли заифлари бўлиб шак шубҳасиз бу ҳақдаги ҳадислар мутавотирдир, балки мутавотирлик сифати усул илмида таҳрир қилинган истилохий ибораларнинг ҳаммасида бундан кўра пастроқ даражадаги ҳадисларга тўғри келади. Қолаверса саҳобалардан Маҳдий ҳақида келган асарлар ҳам жуда кўп бўлиб уларнинг ҳукми ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланганлик ҳукмидадир. Шундай экан бу каби масалаларда ижтиҳод қилишга ўрин йўқдир” -деди.
5) Аллома шайх Сиддиқ Ҳасан Хон: “Маҳдий ҳақида келган ҳадисларнинг ривоятлари турли бўлиши билан бирга жуда кўп бўлиб маънавий мутавотир даражасига етган. Бу ҳадислар сунанлар, муснадлар ва ҳадис тўпламларида мавжуддир” -деди.
6) Шайх Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Каттоний: “Хулоса қилиб айтиладиган бўлса Кутилаётган Маҳдий ҳақида келган ҳадислар мутавотирдир, шунингдек Дажжол ҳақида ва саййидимиз Исо ибн Марям алайхиссалом ҳақида келган ҳадислар ҳам мутавотирдир” -деди. Юсуф ибн Абдуллоҳ ал-Вобилнинг “Қиёмат шартлари” китоби 195-203 бетларга қаранг.
Шунга қарамасдан буни ҳам билиб қўйиш керакки бир неча каззоб инсонлар Маҳдий ҳақида, ёки каззоб шахсларнинг Маҳдий эканликларини қувватлаш ҳақида ёки Маҳдийнинг аҳли суннат вал жамоатдан бошқалардан эканлиги ҳақида ёлғон ҳадислар тўқишган. Шунингдек бир неча дажжоллар Аллохнинг бандаларини алдаб дунё матосидан бир нарсага эришиш учун ва исломнинг суратини одамлар кўзига бузиб кўрсатиш учун Маҳдийликни даъво қилишга уринишди, баъзилари эса ўзлари ғофил топган одамларни ёки ўзлари билан бирга фойдаланиб юрган кишиларни жамлаб ҳаракатлар ва инқилоблар барпо қилдилар сўнг улар ҳалок бўлишгач уларнинг ёлғонлари фош бўлди ва уларнинг уйдирмалари мунофиқликлари ҳаммага аён бўлди. Буларнинг ҳаммаси Маҳдий ҳақидаги ва унинг охир замонда чиқишлиги ҳақидаги аҳли суннат вал жамоат акидасига зарар қилмайди. Албатта ер юзида ислом шариати билан ҳукм қилишлик учун Маҳдийнинг чиқишлиги муқаррардир.
Валлоху аълам.
Ali   11-28-2011, 03:23 AM
#3
assalomu alaykum wa rahmatulloh yana jihod haqida ham bazi bir hadislar bor ekan misol mahdiy chiqadi dunyo musulmonlari makkaga tuplanadi va kotta jihod buladi musulmonlar uch kecha mag'lub keyin g'olib bo'ladi vahokazo shu kabi hadislar haqida ham malumot keltirsanglar sahihmi va olimlar sharhi imkon boricha iltimos

«Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115)

"Бу уматнинг охири фақат унинг боши ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади" Имом Молик
Меҳмон   04-15-2012, 10:36 PM
#4
assalamu alaykum,
imom Mahdiyni qayerdan chiqishlari haqida aniq biror gap ham kelgami?
Муслим   04-16-2012, 11:20 AM
#5
(11-28-2011, 03:23 AM)Ali Wrote: assalomu alaykum wa rahmatulloh
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(11-28-2011, 03:23 AM)Ali Wrote: yana jihod haqida ham bazi bir hadislar bor ekan misol mahdiy chiqadi dunyo musulmonlari makkaga tuplanadi va kotta jihod buladi musulmonlar uch kecha mag'lub keyin g'olib bo'ladi vahokazo shu kabi hadislar haqida ham malumot keltirsanglar sahihmi va olimlar sharhi imkon boricha iltimos
Менимча сиз сўраган ҳадис мана бу бўлса керак:
«Саҳиҳ «Муслим»даги бир ривоятда шундай дейилади: «Кўфада қип-қизил шамол (қумбўрони бўлса керак?) кўтарилди. Шунда бир киши ғайриоддий равишда шошиб келиб: «Эй Абдуллоҳ ибн Масъуд, эй Абдуллоҳ ибн Масъуд... Қиёмат қоим бўлди, қиёмат қоим бўлди!», деди. Ибн Масъуд ёнбошлаб ётган эдилар, ўрниларидан туриб, мутлақо хотиржамлик билан ўтирдилар ва: «Йўқ, (ҳали қиёмат қоим бўлмади), то мерослар тақсимланмай қолмагунча ва ўлжалар билан хурсанд бўлинмайдиган ҳолат келмагунча қиёмат қоим бўлмайди», дедилар. Сўнг қўллари билан Шом тарафга ишора қилиб: «Душман аҳли исломга қарши жамланади, аҳли ислом ҳам уларга қарши жамланади», дедилар. «Румни кўзда тутяпсизми?», деб сўрадим. «Ҳа. Ўшанда жуда қаттиқ жанг бўлади, қатиқ муртадлик бўлади – жангнинг аввалида умматга хиёнат қилган ҳалиги хоинлар бўлади, Аллоҳ уларни асло кечирмайди, – мусулмонлардан бир тоифаси ўлимни бўйинларига олиб, фақат ғолиб бўлиб қайтиш учун жангга шўнғийдилар. Шу куни то қоронғулик ўртага парда ташлагунича урушадилар, улар ҳам, булар ҳам ғолиб бўлмай қайтади. Эртасига яна ўлимни бўйинларига олиб, фақат ғолиб бўлиб қайтиш учун жангга шўнғийдилар. Шу куни то қоронғулик ўртага парда ташлагунича урушадилар, улар ҳам, булар ҳам ғолиб бўлмай қайтади. Эртаси яна мусулмонлар ўлимни бўйинларига олиб, фақат ғолиб бўлиб қайтиш учун жангга шўнғийдилар. Шу куни то қоронғулик ўртага парда ташлагунича урушадилар, улар ҳам, булар ҳам ғолиб бўлмай қайтади. Тўртинчи куни бошқа ислом аҳллари ҳам олға ташланадилар ва Аллоҳ таоло уларга (яъни румликларга) бало ёғдиради. Жуда қаттиқ, мисли кўрилмаган қирғин бўлади. Ҳатто уларнинг ён-веридан қуш учиб ўтолмасдан, ўлиб тушади. (Имом Нававий ва бошқалар айтишларича, эҳтимолки бу қушлар жанггоҳда қатл кўплигидан ўлганларнинг жасадларидан таралган бадбўйликдан ўлиб ерга тушадилар). Бир отанинг авлодини санасалар, юз кишидан фақат биттаси қолган бўлади». Абдуллоҳ ибн Масъуд айтадилар: «Шундоқ бўлгач, қайси ўлжа билан шодлансинлар-у, қайси меросни тақсимлансин?!. Улар шу ҳолатда туришганида бундан ҳам оғирроқ иш юз беради, жарчи: «Ортингиздан Дажжол чиқиб, бола-чақаларингизни қўлга киритди», деб жар солиб келади. Улар қўлларидаги нарсаларни ташлаб, ўн нафар чавандозни юборадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳга қасамки, Мен уларни ўз номлари-ю, оталарининг номлари билан ва отларининг ранги билан аниқ биламан, улар ўша кунги ер юзидаги энг яхши отлиқлардир».
(Саҳиҳ Муслим: Китабул-фитан ва ашротис-саъа, 11-боб, 7077-ҳадис).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Yahyo ibn Umar   04-19-2012, 08:25 PM
#6
assalamu alaykum ua rohmatulloh.

«Ортингиздан Дажжол чиқиб, бола-чақаларингизни қўлга киритди» --- bunda asr olgani tushinalidimi yo boshka manodami ?

barak Allohu fikum.
rinat80_09   12-30-2014, 09:52 PM
#7
Ассаламу алейкум!

Али разияллоҳу анҳу ривоят қилиб дедилар: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Маҳдий биздан, аҳли байтдан. Уни Аллоҳ бир кечада ислоҳ қилади”. Муснади Аҳмад 2/58/645. Аҳмад Шокир таҳқиқи у “Ҳадиснинг санади саҳиҳ” - деди. Сунани Ибн Можа 2/1367. Бу ҳадисни Албоний “Жомеус-сағир”нинг саҳиҳида 6735 саҳиҳлигини баён қилганлар.
Ибн Касир деди: “Яъни Аллоҳ уни тавбасини қабул қилади ва тавфиқ беради, уни илхомлантиради ва тўғри йўлга солади, илгари бундай ҳолатда бўлмаганидан кейин”. Ан-нихоя фил фитани вал малохим 1/29 - Тохо Зайний таҳқиқи.

1) юкоридаги хадисда "Ибн Касир деди: “Яъни Аллоҳ уни тавбасини қабул қилади ва тавфиқ беради, уни илхомлантиради ва тўғри йўлга солади, илгари бундай ҳолатда бўлмаганидан кейин"
Махдий тавба килгудек катта гунох килган буладими, ёки такводорликни тушуниш керакми?

2) Махдий киёматга якин колганда худди бошка болалардек Ота Онадан тугиладими (яъни ота онаси буладими) ёки Аллохнинг мужизаси ила бир кечада пайдо булиб коладими?

Аллох рози булсин!
This post was last modified: 07-13-2015, 12:02 AM by rinat80_09.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.