Muhsin   10-10-2011, 01:03 AM
#1
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг изни билан икки дунё саодати сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин ...
Сўнг ...
Мўмина аёллар туғгандан кейин гуноҳлари кечириладими? Мўмин одамга зирапча кирса ҳам гуноҳларига каффарот бўлади тўғрими? Аёлларга туғиш осон эмас. Динимизда аёлларни туғиши ҳақида ҳадилар келганми? Келган бўлса биладиган биродарлар саҳиҳ ҳадислардан ёзсангиз яхши бўлар эди.
Муслим   01-03-2012, 01:03 PM
#2
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Шубҳа йўқки, ҳомила ва туғишлик бу Аллоҳга суюкли бўлган шаръий мақсадлардан бирини амалга ошириш ҳисобланади. Бу эса Аллоҳнинг ягона эканига гувоҳлик берувчи мусулмонларнинг сонининг ортиши, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашувчиларнинг кўпайишидир.
Маъқал ибн Ясор ривоят қилади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Дарҳақиқат, менга жуда гўзал, аммо туғмас аёл ёқиб қолди. Унга уйланаверайми?» деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ», дедилар. У уч бора қайтиб келди ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бу ишига рухсат бермадилар. Сўнг дедилар: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматлар олдида сизнинг кўплигингиз билан фаҳрланаман»» (Абу Довуд 2050, Насоий 3227. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди. Қаранг: «Ирво ал-ғалил» 1784).
Шу сабадан ҳам агар ҳомила аёл учун қийин кечса ва у бундан сабр билан ўтса, фойданинг катта қисми бу каби қийинчиликларга бардош берган онага тегади. Шулардан:
1. Фарзандни тарбия қилиш каби муҳим вазифага руҳий тайёргарлик. Бу вазифаларнинг энг муҳими ва энг қийини ҳисобланади. Ота-оналар фарзандни яхши хулқли ва диндор қилиб тарбиялашни Аллоҳ учун қилишади. Улар солиҳ фарзандларининг солиҳ амаллари учун Аллоҳ уларни ҳам мукофотлашига умид қилишади. У фарзанд уларнинг вафотидан кейин ҳам улар учун садақаи жория сифатида хизмат қилишини, шунинг сабабидан улар Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган буюк ажрга эга бўлишларини умид қилишади.
2. Ҳомиладор аёл бошидан кечирадиган қийинчиликлар, хусусан оғриқ ва ҳолсизликлар, соғлиғидаги муаммолар, кўп ҳолатларда учрайдиган руҳий ва жисмоний муаммолар, буларнинг барчаси ҳомиладор аёл учун ёзиб қўйиладиган улуғ ажрни беради, иншааллоҳ. Аллоҳ мусулмонни бу дунёда йўлиқадиган ҳар қандай қийинчилиги учун мукофотлайди. Ҳатто зирапча кириши ҳам баъзи гуноҳларга каффорат бўлади. Ҳомила ва туғруқ оғриғи эса бунданда улканроқ эканида шуба йўқ.
3. Ҳатто агар биз аёл туғруқ вақтида вафот этади деб тасаввур қилсак ҳам, унда у шаҳидлик ўлимини топади. Бу ҳомиладор аёлнинг мисли кўрилмаган фазилатидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Туғруқ пайтида ўлган хотин – шаҳиддир» (Абу Довуд 3111).
Имом Нававий (раҳимаҳуллоҳ) бу ҳадисни саҳиҳ деди. Ҳадиснинг «бижумиъин» жумласи хотин кишининг туғруқ сабабли ўлганини ифодаламоқда. Яъни, хотин киши ўзига боғланган ҳомила сабабли ўлди, деганидир.
Эътиборингизга ҳомиладор аёлнинг фазилатларига далолат қилувчи баъзи саҳиҳ ҳадисларни келтирамиз:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Шаҳидлик Аллоҳ йўлида шаҳид бўлишдан ташқари еттитадир: Аллоҳ йўлида ўлдирилган – шаҳиддир. Вабо билан ўлган – шаҳиддир. Чўккан одам – шаҳиддир. Зотулжанб билан ўлган одам – шаҳиддир. Қорин оғриғи билан ўлган одам – шаҳиддир. Ёниб ўлган одам – шаҳиддир. (Том) остида қолиб ўлган одам – шаҳиддир. Туғруқ пайтида ўлган хотин – шаҳиддир» (Имом Молик 233, 234, имом Аҳмад 5/446, Абу Довуд 3111, Насоий 1846, 3194, Ибн Можа 2803, Абдурраззоқ 6695, Ибн Абу Шайба 332, 333, Ибн Ҳиббон 3189, 3190, Табароний 1779, 1780, Ҳоким 1/352, Бағавий 1532. Имом Ибн Ҳазм, Ибн Абдулбарр, Ибн Ҳажар, Албоний ҳадисни саҳиҳ деди).
Имом Ибн Абдулбарр деди: «(Ҳадиснинг шарҳида) айтилганки: у (аёл) ва бола унинг қорнида ўлиши ёки уни туғиб, шунинг оқибатида ўлиши фарқсиз (яъни икки ҳолат ҳам ҳадис ҳукмига киради)» (Қаранг: «ат-Тамҳид», 19-208).
Имом Баджий деди: «Бу ўлимлар – уларда оғир ҳолат бор. Аллоҳ таоло уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бу каби ўлимларни уларнинг гуноҳларидан поклашлиги билан илтифот кўрсатди. Уларнинг мукофотларига қўшимча қилди, ҳатто бунинг сабабидан улар шаҳидлар мақомига етишди» (Қаранг: «ал-Мунтақо» 2-53).
Абу Умома розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳомиладор, туғадиган, эмизувчи, болаларига меҳрибон аёллар агар эрларига ёмон (муносабатда) бўлмасалар ва намозни адо қилсалар, албатта Жаннатга кирадилар» (Ҳоким, 7331, Табароний, 898, Аҳмад, 22227 ва бошқалар ривоят қилишди. Унинг иснодида Салим ва Абу Умома ўртасида узилиш бор. Бироқ ушбу ривоятни қувватловчи бошқа ривоятлар бор. Шунинг сабабидан имом Заҳабий, Ҳоким, Суютий ҳадисни саҳиҳ деди).
Имом Манавий роҳимаҳуллоҳ деди: ««Туғадиган, эмизувчи, болаларига меҳрибон» - яъни, улар шу ҳолатда қолар эканлар, улар энг афзаллар, раҳматдадирлар» (Қаранг: «Файзул Қодир» 3-486).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматлар олдида сизнинг кўплигингиз билан фаҳрланаман» (Абу Довуд 1754, Ибн Ҳиббон 4028, Баззор 6456, Насоий 3227. Ибн Ҳиббон, Ибн Ҳазм, Ироқий, Ибн Ҳажар Асқалоний, Албоний, Аҳмад Шокир ва бошқалар ҳадисни саҳиҳ деди).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга жаннатдаги аёлларингиз ҳақида хабар берайми? Хушмуомала, серфарзанд, агар ғазабланса ёки хафа қилинса ёки эри ғазабланса: «Мана бу қўлим сизнинг қўлингизда, то сиз рози бўлмагунча кўзимга уйқу қўнмайди», дейди» (Насоий «ас-Сунан ал-Кубро» 9139, Табароний 5648, Байҳақий 9139. Имом Ибн Ҳазм, Ҳофиз Ишбилий ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди. Қаранг: «ас-Силсилатус Саҳиҳа» 3380).
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, ҳомиладор аёлга рўзадорлик ва эртаю кеч намозда қоим бўлганлик савоби ёзилиши, туғиш, эмизиш ва болани тебратиш каби ишларга бундан бошқа кўпгина мукофотлар берилишига далолат қилувчи баъзи ҳадислар бор. Уларнинг барчаси ёлғон ва тўқима ҳадислар. Уларни ривоят қилиш ва улар ҳақида гапириб юриш мумкин эмас, илло агар одамларни улардан огоҳ қилиш учун айтилиши бундан мустасно.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.