Ali   10-01-2011, 10:07 PM
#1
assalomu alaykum wa rahmatulloh borodarlar quydagi amallar buyicha savollarga javob bervorsanglar shu amallarni bidatligi haqida yoki....

2. jamoatda namozdan keyin imom bilan jamoat bilan birga zikr
...
shu amallar juda ko'p uchrovchi bidatlar shu haqda ulamolarni sharhini imkon boricha keltirsangla inshaAlloh yahshi bo'lardi

«Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115)

"Бу уматнинг охири фақат унинг боши ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади" Имом Молик
mutaallim   11-23-2011, 01:50 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳга қуйидаги савол берилди: Баъзилар қилишаётганидек намоздан кейин жамоат бўлиб бир хилда зикр қилишнинг ҳукми нима? Зикрни жаҳрий айтиш суннатми ёки сирлими (ичидами)?
Жавоб: "Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан саҳиҳайнда собит келган ривоятга биноан беш вақт ва жума намозларининг кетиданоқ (икки томонга) салом бергандан кейин зикрни жаҳрий айтиш суннатдир. "Зикр қилиб овозни баланд кўтариш, одамлар Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам замонларида фарз намозидан фориғ бўлгач (юз берарди)". Ибн Аббос айтдиларки: "Уни (зикрни) эшитганимда, (ҳа, демак) ундан (намоздан) фориғ бўлишибди-да деб билардим".
Ҳар бир киши бошқасини бошидан охиригача нутқига риоя қилиши ва бунда (зикрда) унга тақлид қилиши нуқтаи назаридан жамоавий тус олишига келсак, бунга асос йўқ. Балки у бидъатдир. Шариатда жорий қилингани овозлар боши ва охирида ўзаро уйғунлашиб кетишини қасд қилмай барчалари Аллоҳни зикр қилишларидир."
"Фатава шайх ибн Баз" (11/191).
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳга: намоздан кейинги суннатда келган зикрларни жамоавий шаклда (жўр бўлиб) қайтаришнинг ҳукми ҳақида савол берилди:
Жавоб: "Бу бидъатдир. Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлмаган. (Суннатда) ворид бўлгани шуки, ҳар бир киши истиғфор айтиб, ўзи зикр қилади. Бироқ суннат шуки, намоздан кейин ушбу зикрни жаҳрий айтилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ушбу ривоят собит келганки: "Зикр айтиш билан овоз кўтарилиши, (Ибн Аббос) уларни эшитиш билан бурилиб кетган вақтларида бўларди". Ушбу (ривоят) кўпчилик бугунги кунда зикрни ичларида айтишларига хилоф ўлароқ уни жаҳрий айтиш суннат эканига далолат қилади. Баъзилар эса тасбиҳ (субҳаналлоҳ деб айтиш), таҳмид (Алҳамдулиллаҳ деб айтиш), такбир (Аллоҳу Акбар деб айтиш)ни қўйиб, фақат таҳлилни (Ла илаҳа иллаллоҳ деб айтиш) жаҳрий айтадилар! У билан буни орасига (бундай) фарқлов киритишни суннатдан бирор асосга эга эканини билмайман. Балки суннат жаҳрий айтишдир … .
Муҳими шуки, демак рожиҳ сўз, намозлардан кейин зикрни шаръий кўринишда суннат экани ва бу уни суннатда жаҳрий айтилишидир. Овозни кўтариб айтилади деганимдан, безовта қилар даражада баланд кўтарилишини назарда тутганим йўқ. Бундай қилиш нолойиқдир. Шунинг учун ҳам одамлар Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам замонларида Хайбардан қайтиб келаётганларида овозларини баланд кўтаришди. Шунда айтдиларки: "Эй инсонлар, (овозларингизни) ўзларингиз (эшитадиган даражагача) паслатинглар". Демак (зикр айтишда овозни) кўтаришдан кўзланган мақсад, машаққат ва безовталик (туғдирмайдиган даражада) бўлишидир"
. "Мажмуъ фатава Ибн Усаймин" (13/261-262).
Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳга қуйидаги савол йўлланди: биз намоз ўқийдиган бир масжид бўлиб, жамоат намозни тугатгач, жўр бўлиб шундай дейдилар: Буюк Аллоҳдан мағфират сўраб, Унга тавба қиламан (Астағфируллоҳа ал-Азим ва атувбу илайҳ). Ушбу иш Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлганми?
Жавоб: "Истиғфор айтишга келсак, у Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламдан собит келгандир: "У киши (соллоллоҳу алайҳи ва саллам намозда икки томонга) салом бергач, саҳобалари томон бурилиб кетишларидан олдин уч мартта астағфируллоҳ дердилар".
Савол берувчи эслаб ўтган кўринишга келсак, яъни, истиғфор айтиш жўр бўлиб адо қилиниши, бу бидъат бўлиб, Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан эмас. Балки ҳар бир киши бошқа кишига боғланмай, жўр бўлмасдан истиғфор айтади. Саҳобалар жўр бўлмасдан ёлғиз-ёлғиз истиғфор айтишарди. Улардан кейинги муфаззал асрдагилар ҳам ҳудди шундай қилишди.
Истиғфор айтишни ўзига тўхталадиган бўлсак, салом бергандан кейин қилинадиган суннат амалдир. Бироқ уни жўр бўлиб айтишликка келсак, бу бидъат бўлиб, уни тарк этиб, ундан узоқлашишлик вожиб бўлади"
. "Мунтақо мин фатава шайх ал-Фавзан". (3/72).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.