Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган ҳадис: “Тилла билан тилла, кумуш билан кумуш, буғдой билан буғдой, арпа билан арпа, тамр билан тамр, туз билан туз бир хил вазнда ва қўлма-қўл (савдо бўлиши шарт). Агар бу нарсалар ўзаро фарқли бўлса хоҳлаганингизча сотаверинг фақат қўлма-қўл бўлсин!” (Муслим ривоятлари). (Яъни тузни тузга сотганда-алмаштирганда бир хил вазнда бўлиши ва қўлма-қўл олди-берди бўлиши шарт).
Яна бир ҳадисда айтадилар: “Ким зиёда қилса ёки зиёда қилишни талаб қилса рибо қилибди.” (Муслим ривояти).
Яна бир ҳадисда, яхши тамр олиб келишди, бу ҳақида сўрадилар. Саҳобалар айтишди: (Бу тамрни) бир соъини (оғирлик ўлчови) (ёмон тамрнинг) икки соъига алмаштирдик, икки соъини уч соъга алмаштирдик. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу савдони қайтаришга буюрдилар ва айтдиларки: “Бу рибонинг айни ўзидир.” Сўнгра ёмон тамрни сотишни ва унинг пулига яхши тамр сотиб олишга йўллаб қўйдилар. (Муттафақун алайҳи)
Бу масалада эски нарсани янгисига алмаштириш борасида юқоридаги саналган нарсалар борасида чеклов бор. Яъни юқорида санадган олти нарса: Тилла, кумуш, буғдой, арпа, тамр (араб хурмоси), туз. Бу нарсалар қаторига иллати шу кабилар ҳам киради масалан тилла ва кумуш қаторига қоғоз ва танга пуллар киради. Буғдой ва арпалар қаторига нўхот ва шунга ўхшаган товарлар киради. бу товарлар рўйхати борасида уламолар орасида ихтилоф бор.
Тиллани 1 килосини масалан бошқа тиллага олди-берди қилганда вазни баробар 1 кило бўлиши ва қўлдан-қўлга, ол-бер бўлиши шарт. Акс ҳолда рибодир. Ҳатто сифати пастроқ тиллани сифати баландроқ тиллага алмашилганда ҳам шу қоида. Бошқа нарсалар ҳам шу каби. юқлрида тамр ҳақида ҳам ҳадис келтирилди.
Тиллани кумушга ёки пулга сотилганда қийматлар ҳар хил бўлиши мумкин, аммо қўлма-қўл, ол-бер бўлиши шарт. тиллани олиб пулини кейин бераман, 1 соат, ярим соатдан кейин ҳам мумкин эмас. Бу "Рибо насия" дейилади.
Агар сиз сўраган товар айтиб ўтилган нарсалар қаторига кирмаса ёки иллатида шуларга ўхшамаса эскисини янгисига сотиб устида қўшимча пул бнриш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.