abu Huzayfa   09-05-2011, 09:25 PM
#1
assalamu alaykum ua rohmatulloh! birodarimiz savol beradi:
"mirzohid haydarov
Бир хадис эшитудим кайдаражада сахих билмадим,(болаларни уйин гохи масжид булсин деганми шунга ухшаган Аллох ъалам"
mana shu hadismi, agar hadis bo'lsa qay darajada sahih bilib bersangiz! jazakumullohu hoyron!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   11-16-2011, 07:54 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли abu Huzayfa. Сиз сўраган ҳадисни бирор ерда топа олмадик. Баъзи биродарларимиздан у ҳақида сўраганимизда, улар ҳам ҳатто шунга маънодош бирор ҳадисни топа олишмади. Илтимос, агар имкон бўлса ҳадиснинг аниқ матни ва санадини келтирсангиз, балки шунда топиш имкони бўлар.
Жазакаллоҳу хойр!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   11-16-2011, 09:34 PM
#3
assalamu alaykum ua rohmatullohi ua barokatuh!
ua djazaka!
Birodarim Muslim! Bizni shaharda yosh-bollarni masjidlarda chekkaga turtib, yoki chiq bu erdan deb kamsitishadilar ayrim hammani zalolatda ko'rgan insonlar. Shuni ko'rgan bir birodarimiz mana shu manoda hadis eshitgandim bilasizmi deb mendan so'ragandi, men esa bilmadim deyishdan boshqa so'z ayta olmadim, ua sizlardan so'radim. U birodar shu hadis bo'lsa ularga raddiya bermoqchi edi shu hadisni qilib hujjat. Alloh ijtihodingizga hasanat yozsin! Amin!
barak Allohu fikum!
assalamu alaykum ua rohmatulloh!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   12-29-2011, 08:04 PM
#4
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Одамлар ўзлари билан масжидга болаларни олиб келинишига қаршилик қилмасликлари керак. Суннатдан маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида аёллар масжидга болалари билан келишган. Мана бу ҳадис бунга далил бўлади: «Мен намозни узун ўқишни ният қилиб намозни бошладим, кейин боланинг йиғисини эшитиб, унинг онасига ноқулайлик туғдирмаслик учун у (намоз)ни қисқартирдим». Яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жамоат намозида одамларга имомлик қила туриб Умомани қўлларида ушлаб турганлар.
Бироқ ота-оналар масжидни нажосатдан сақлашлари ва болаларнинг уйқу ва шу каби ҳақларига эътибор беришга ҳаракат қилишлари керак бўлади.
Қаранг: «Фатава Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим» (4/214).
Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳга болалар онаси билан таровиҳга чиқишига қаршилик қилса бўладими, улар овозларини чиқаришади ва ҳалақит беришади деб савол берилганида, жавоб бердилар: «Уларнинг келишларига рухсат бериш керак. Чунки ҳадисда айтилганки: «Аввалги авлодга яхшилик бўлган нарса, кейингиларга ҳам яхшиликдир». Валлоҳу аълам».
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   01-02-2014, 09:04 PM
#5
Ёш болаларнинг масжидларга киришлари

Савол: Ёш болаларни масжидларга киришларининг ҳукми нима? Кичкина болаларнинг масжидларга киришларига рухсат бермасликни гапираётганларга раддия нима?

Жавоб: Агар гўдак тамйиз ёшида бўлса, мусулмонларнинг жамоати билан намоз ўқишга одатланиши учун уни масжидга олиб келишлик жорий қилинган. Набий соллаллоҳу аълайҳи ва салламдан саҳиҳ бўлган (ҳадисда) дейдиларки, "Фарзандларингиз етти ёш бўлганида уларни намозга буюринг. Ўн ёш бўлишганида у (намозни ўқимасликлари) учун уларни уринг ва ўринларини ажратинг".
Аммо Набий соллаллоҳу аълайҳи ва салламдан, "Масжидларингиздан ёш болаларингизни ва жинниларингизни узоқлаштиринглар" сўзи ривоят қилинган, бас у саҳиҳ эмас.
Агар гўдак тамйиз ёшида бўлмаса, масжидга келтирилмагани афзалдир. Чунки уни намозга ва жамоатнинг маъносига ақли етмайди ва намозхонларга азият етказишга сабаб бўлганлиги учун.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ Набиййимизга ва унинг оиласига ва саҳобаларига саловот ва саломлар йўлласин.

Илмий тадқиқотлар ва доимий фатво бериш қўмитаси.

Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...geID=11976
Admin   09-20-2014, 11:16 AM
#6
Дилмурод Абу Муҳаммад

Намозга оид турли мавзулар

Ёш болани масжидга олиб келиш


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/fiqh/namozga_oid_turli_mavzular/yosh_bolani_masjidga_olib_kelish.mp3[/audio]
Юклаб олиш


  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.