rinat80_09   07-25-2011, 01:32 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилиш бордир» (Имом Муслим ривояти);
2) «Биз билан у (мушрик) лар ўртасидаги аҳд - намоздир. Ким намозни тарк этса кофир бўлибди» (Имом Нисоий, саҳиҳ ҳадис)
3)«Намозларига эътиборсиз бўлган намозхонларнинг ҳолларига войлар бўлсин!» (Моъун: 4 - 5).

Ушбу оят ва хадисларга карганда намоз укимаганни кофирга чикариш мумкин ми? юкоридагилар далил була оладими, агар шуларга асосланиб кофир деса "такфирчи" буладими?


«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   07-26-2011, 06:23 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Намозни тарк қилишлик, бу амал қилинишлиги шарт бўлган Ислом арконларидан энг муҳимини барбод қилишликдир. Намоз - дин устунидир (албатта устунсиз бино бўлмайди) ва иймон пойдеворидир.
“Аҳли сунна” уламолари орасида намозни тарк қилишлик куфр эканлигида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Бироқ ихтилоф ушбу куфр кишини Исломдан чиқарувчи катта куфрми ёки кишини Исломдан чиқармайдиган кичик куфрми эканлигидадир. Ва бу намозни дангасалик ёки лоқайдликдан тарк этган кишига тааллуқлидир.
Намозни унга фарз эканлигини тан олмасдан (инкор қилиб) тарк этган киши борасида уламолар иттифоқан айтадиларки бу нарса катта куфрдир.
Уламоларнинг намозни тарк қилувчи борасидаги фикрларини иккига бўлса бўлади:
1. (Намозни тарк қилувчи кимсанинг) кофирлиги. Бу фикрни Умар ибн Хаттоб, Али ибн Аби Толиб ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинган. Ва Ҳасан, Авзоий, Ибн Муборак, Муҳаммад ибн Ҳасан ва имом Аҳмад раҳимаҳумуллоҳлар ҳам бу фикрда бўлишган. Бунга далил қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ривоятларини далил қилишган:
“Дарҳақиқат, кимса билан куфр ва ширк ўртасида намозни тарк қилишлик туради (яъни намозни тарк килишлик билан у кимса билан мушрик ва кофирни фарқи қолмайди) (Имом Муслим ривоятлари. Саҳиҳ Муслим 82, Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий розияллоҳу анҳу саҳиҳ иснодлари орқали).
2. (Намозни фарзлигини била туриб уни Аллоҳга осий бўлган ҳолда тарк қилса) кофир бўлмас. Бу фикрда имом Абу Ҳанифа, Молик ва Шофеий бўлган, бунга далил қилиб, қуйидаги ҳадисни зикр қилишган:
“Аллоҳ бир кеча ва кундузда бандаларга китобот (фарз) қилган беш намоз борки, кимда ким уни қилса ва атайлаб беэътибор бўлмаса, Аллоҳдан у аҳди борки, Аллоҳ уни албатта Жаннатга киргизур. Кимда ким уни қилмаса (намоз ўқимаса), Аллоҳдан унга аҳд йўқдур. Агар хоҳласа унга азоб берур (намозни тарк қилгани учун), ва хоҳласа Жаннатга киритур” (Саҳиҳ Ал-Жамиъ 3243, Саҳиҳ Ат-Тарғиб 370, Даромий 1531, Молик Ал-Муватта 248, Имом Аҳмад 21690).
Лекин, иккови тоифа ҳам шунга иттифоқ қилишганки, агар кимса намозни тарк қилишдан ўзини тиймаса, уч марта тавба қилишини сўралади. Агар ундан бош тортса, унда унинг жазоси қатлдир (яъни намозни тарк қилиб, ундан тавба қилишни сўралгандан сўнг итоат қилмаса, уни Шариат қозиси ўлдиришга ҳукм қилади).
Энди, бирор кимса далиллардан келиб чиқиб намозни узрсиз тарк қилган кимса кофир бўлади деган қавлни тўғри деб билса, бенамоз одамни кўрганида уни кофирга чиқаришига ҳаққи йўқ. Бу ишни олимлар, шаръий маҳкама қозилари ҳужжатни барпо қилиб, кейин ҳукм чиқаришади.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   08-22-2014, 08:50 PM
#3
بسم الله الرحمن الرحيم

Маълумки бенамоз кишининг кофир бўлиш ёки бўлмаслиги, уни диндан чиқиш-чиқмаслигида уламолар узоқ йиллардан бери ихтилофлашиб келишади. Балки бу Ислом уламоларини орасида ихтилофлашилган энг машхур мавзуъ десак янглишмаймиз иншааллоҳ. Чунки ҳар бир далил келтираётган тараф сўзини қувватлашлиги учун Қуръон ва Суннатдан кучли далилларни олиб келади. Бу борада улар бир неча тарафларга бўлинишади. Баъзилари бенамоз одам кофир болади деса, баъзилари кофир эмас гуноҳкор бўлади, дейишади. Кофир бўлади деган тараф аҳлининг ўзи яна бир неча мазҳабларга бўлиниб кетади. Кофир бўлмайди деган уламолар ҳам бир неча мазҳабларга бўлиниб кетади, яъни ихтилофлашишади.
Яна уламолар бенамоз кишини қатл қилиш ва қилмасликда ихтилофлашишади. У икки томон ҳам яна алоҳида райълар билан бир неча мазҳабларга бўлинишади. Бенамозни қатл қилинади деювчилар, уни қандай қатл қилиниши кайфиятида ихтилофлашишади. Қатл қилинмаслигини айтувчилар эса уни қанчадир миқдорда саваланишлигини ёки қамалишини айтишади ва ҳоказо… Бу ҳақида кенгроқ маълумот олишни истовчи толиби илмларга Ибнул Қойюм роҳимаҳуллоҳнинг «Намоз китоби ҳамда уни тарк қилишликнинг ҳукми» (  كتاب الصلاة و حكم تركها ) китобларига мурожаат қилишликларини тавсия этамиз.
Энг кучли далил келтирган тараф бенамознинг кофир бўлишлини даъво қилувчилардир. Сўнгра улар ҳам бенамознинг куфрида, яъни катта куфр ёки кичик куфрга дохил бўлишлигида бўлинишди. Мана шу энг муҳим ва чигал ўрнидир. Чунки ҳар асрда ҳам бу икки тарафни олға сурувчи уламолар бўлишган. Ҳамда бу икки томон ўзларидан бошқа раъйдагиларни ўта кучли далиллар ила раддия бериб, уларни хато устидалигини исботлаб келишган.
Хуллас бу ихтилоф майдонида мана шу икки мазҳаб аҳли қолишди. Сўнгра бенамоз кишини кофирлигини даво қилувчи тараф эгалари ва диндан чиқармайдиган кичик куфр эгаси бўлишлигини даъво қилувчи уламолар яна баъзи ўринларда ихтилофлашиб, бўлиниб кетдилар. Масалан, бенамозни кичик куфрга дохил бўлади, деювчилардан баъзилари: «Ўзини мусулмон деб билиб, намоз ўқимас экан, у кичик куфр билан диндан чиқмайдиган кофир бўлади», деб айтишди. Уларга шайх Албоний каби уламоларни мисол қиламиз. Бошқалари эса: «У намозни дангасалик билан такр этса, лекин ўзи аслида намоз ўқишликни хохласа, у кофир бўлмайди», яъни уни дангаса, иймони заиф мусулмон деб ҳисоблашди.
Ҳамда бенамоз кишини катта куфр билан диндан чиқиб, муртад бўлишини айтувчи баъзи уламолар намозни қанча миқдорда тарк этишлиги борасида катта куфрга дохил бўлишликни белгиладилар. Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ каби ва бошқа уламолар айтишдики:  «Умри давомида бирор марта на сажда ва на рукуъ қилмаган кишини катта куфрга дохил бўлади», деб айтишди. Яна бир бошқа мазҳаб аҳли эса, улардан Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ каби уламолар: «Бенамоз киши намозни буткул тарк этишлик билан тарк этиб юборса, у катта куфр эгаси бўлади», деб айтишди. Уларнинг биринчи томондан фарқи шундаки, бу бенамоз аввалида намоз ўқирди, сўнгра уни бутулай ташлаб қўйди. Ҳамда яна бошқа бир мазҳаб, унга Ибн Боз ва саҳобалардан баъзилари айтишдики: «Бирор мусулмон намозидан биттасини тарк этса, бас, у кофир бўлади». Бу энг катта ваъидли мазҳаб бўлди. Чунки бир маҳал намозни деярли барча мусулмон тарк қилиб қўйишлиги мумкин. Илло Аллоҳ раҳм қилганларгина бундан мустасно. Аллоҳдан намозларимизда қоим ва собит бўлиб давом этишликни сўраймиз, ҳамда уни тарк этишликдан паноҳ сўраймиз.
Камина биродарингиз мана шу ихтилофлардан энг тўғрироғи ва кучлироғи сифатида Ибнул Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги қавлларини тақдим этаман:
Шунинг учун баъзи имомлар намозни тарк қилган кишининг кофирлиги ҳақида саҳобаларнинг ижмосини нақл қилдилар. Уни нақл қилганлардан машхур имом Исҳоқ ибн Ровуя, ҳамда яна улардан Абдуллоҳ ибн Шақиқ: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари намоздан бошқа ҳеч бир амални тарк қилишликни куфр санашмас эди».
Бу саҳобалардан бўлган ижмоьдир. Ҳамда бу Аллоҳнинг Китоби ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига суянилган ижмоьдир. Қуръон далолат қиладики, агар инсон намозни буткул тарк қилишлик билан тарк қилиб юборса, у кофир бўлади. Шунингдек суннат ҳам далолат қиладики, агар киши намозни мутлақо тарк қилиб юборса, у кофир бўлади. Ким бу сўзга мухолифлик қилиб, «У фосиқ бўлади, кофир бўлмайди», деса, унинг далили йўқдир. Ҳамда у уни кофирлигига далолат қилувчи далилларни кетказа олмайди. Фақатгина уни куфрдан кичик бўлган куфр деб иддао қилишлиги мумкин ва бу даъво нотўғридир. Чунки лафзлардаги куфрга далолат қилувчи насслар (бу даъвони) кучли инкор қилишлик билан бекор қилиб юборади. Уни кофир эмас, деювчиларнинг далил қилганлари - заиф далиллардир. Чунки биз уни текшириб кўриб, синчиклаб ўргандик. (Сўнгра) уни беш ўриндан чиқишлигини топдик.
Бешта деб белгилаб қўйинг!
Биринчиси: аслида (уларда) далилнинг ўзи йўқ. Уни далил деб ўйлашади-ю, аммо ундай эмас. Мисол учун уларнинг баъзилари Аллоҳ таъалонинг: «Батаҳқиқ Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишлигини кечирмас. Бундан бошқасини Ўзи хохлаган кишисидан кечириб юборур» (Нисо 48-116) деган қавлини далил қилишади. Айтишдики, «Намозни тарк қилувчи - мушрик эмас. (Шундай экан) у «Бундан бошқасини Ўзи хохлаган кишисидан кечириб юборур» қавли остига дохил бўлади. Агар намозни тарк қилувчи (Аллоҳни кечиришлик) ихтиёри остига дохил бўлар экан, (демак) у кофир эмас».
Биз бунга деймизки, «Сен далил олиб келмадинг. Чунки «Саҳиҳи Муслим»да, Жобир родияллоҳу анҳунинг лафзида келадики: «Киши билан куфр ва ширкнинг орасида намозни тарк қилишлик бордир».
Биз сендан сўраймиз, «Қуръондан бўлган оятни инкор қилувчи киши ҳақида нима дейсан? У кофир бўладими ёки (Аллоҳнинг кечиришлик) ихтиёри остига дохил бўладими?». Биринчиси, у кофир бўлади. У мушрикми? Йўқ, инкор қилувчи (кофир). Куфр фақатгина ширкга таъаллуқли бўлавермайди. Бу биринчиси.
Иккинчиси: эса саҳиҳ далиллар, аммо у билан бирга намозни тарк қилишлик мумкин бўлмаслиги қайд қилингандир. Масалан, «Аллоҳнинг Юзини истаб, «Ла илаҳа иллаллоҳ», деган кишини Аллоҳ жаҳаннамга ҳаром қилди».
«Ла илаҳа иллаллоҳ», деб, жим қолдими? Ёки бирор нарсани зиёда қилдими? Зиёда қилди. «Аллоҳнинг Юзини истаб...». Аллоҳга қасам ичиб айтчи, ҳеч биров Аллоҳни Юзини истаб туриб, намозни тарк қиладими? Ҳеч қачон бундай бўлишлиги мумкин эмас. «Аллоҳни Юзини истайман, Аллоҳни яхши кўраман, Росулуллоҳни яхши кўраман», деб, намоз ўқимас экан, у каззобдир. Қандай қилиб икки шаҳодат калимасидан кейинги энг буюк Ислом арконини тарк қилиб, Аллоҳни Юзини истайман деб китобат қилинишликни хохлайсан? Киши (ўзи хохлаётган) нарсани интилади ҳамда унга етиштирувчи барча воситаларни қўллайди. Тиришиб, тирмашади. Шундай эмасми? (Мисол учун) Биздан бирортамиз бир аёлга уйланишликга рағбат қилса, унга олиб борувчи сабабларга интиладими? (Албатта) интилади. (Ёки) бирор талаба институтга киришликни хохлайди. Унга олиб борувчи сабабларга интиладими? Албатта. Ҳалиги Аллоҳни Юзини истовчи киши Аллоҳга душманлик қилиб, бирор марта на рукуъ ва на сажда қилмай, намоз ўқимаслиги мумкинми? Бу хомҳаёлдир.
Учинчи: намоз ўқимайдиган кишини узрли қиладиган узр билан қайд қилинган ҳадислардир. Мисол учун Ҳузайфа ибн Ямоннинг ҳадиси. Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, чунки баъзилар уни танқид қилишади: «Ислом кийимнинг сирти ўчиб кетгани каби йўқолиб кетади, яъни бутунлай. Ҳамда одамлар илмсиз жоҳил бўлиб қолишади. Баъзилари баъзиларига айтишадики: «Биз ота-боболаримизни «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини устида (яьни уни айтганларини) билан таниймиз ва биз ҳам «Ла илаҳа иллаллоҳ» деймиз. Мана шу билан уларга жаҳаннамдан нажот берилади». Бу ҳадисда намозни вожиблигини билувчи киши уни тарк қилса, кофир бўлмаслигига далил бўлмайди. Ҳеч қачон! Бу ҳадисдаги кишилар узрлидирлар. Ислом йўқолиб кетди. Ислом унутиб юборилди. Улар Исломни билмайдиган-(танимайдиган) муҳитда яшадилар. Улар Исломни танишмасди. Улар на намозни, на закотни, на рўзани ва на ҳажни билишар эди. Аммо улар Аллоҳга мухлис эдилар. Аллоҳ шариат қилган нарсадан эса бирор нарсани билмас эдилар. Улар маъзур тутилгандирлар. Баъзи инсонлар бу ҳадисни ривоят қилувчиси Абу Муовия бўлганлиги учун қоралашади. (Чунки) у муржиа аҳлидандир. Баъзи мутааххирлар: «Бу ҳадисни у ўзини хохиши (ҳавоси) билан, бидъатини қувватлантиришлиги учун қилган (тўқиб чиқаргандир). Бидъатчи ўзини бидъатини қувватлантиришлиги учун ҳадис ривоят қилар экан, у (ҳадис) рад қилинади. Чунки у муттаҳамдир», дейишди. Мен (ибн Усаймин) айтаманки: «Бу ҳадис саҳиҳ бўлганида ҳам, бу ҳадисда намозни тарк қилувчини кофир эмаслигида далил йўқдир. Чунки улар узрлидирлар». Нима учун? Илмсиз бўлганликлари учун.
Бизда яна қайсиниси қолди?
Тўртинчиси: у билан ҳужжат қоим бўлмайдиган заиф далиллар. Уларни барча санадлари заифдир. Маълумки, заиф ҳадислар саҳиҳ ҳадисларга қарши чиқолмайди. У (заиф ҳадис)ларнинг устига (саҳиҳларини) тақдим қилишлик лойиқдир.
Бешинчи: хосланган ом. (Далил қилишган) ҳадислар ом, лекин улар хослангандир. Бу борадаги энг кучлироғи - шафоат ҳадисидир: «Аллоҳ жаҳаннамдан бирорта ҳам яхшилик қилмаган қавмларни чиқаради». Бирор марта ҳам яхшилик қилмаганларни... (Ҳадисдаги خيرا) «яхшилик» - нафий сийғасидаги накирадир. У умумий бўлади.
(Улар айтишадики: ) «Намоз яхшиликми ёки яхшилик эмасми? (Шубҳасиз) у яхшилик. (Аммо) у омга киради. (Шундоқ экан) Аллоҳ жаҳаннамдан бенамозларни ҳам чиқариб юборади».
Биз айтамизки: «Бу ҳадис яхшилик қилмовчилар учун омматандир. «Намоз ўқимаганларни ҳам...» демади-ку? Агар: «Намоз ўқимаганларни ҳам...» деганида, уни кофирлигига далолат қилувчи оят ва ҳадисларни (Ислом миллатидан чиқармайдиган) кичик куфр маъносига муайян қилиб қўярди. Лекин намозни зикр қилмади-ку! Умумий холда мусулмонларнинг ижмоьсидаги лафзни зикр қилди. Ом ҳолатидаги лафзнинг ичига хосласлик дохил бўлади. (Далил учун: )
«Асрга қасам. Батаҳқиқ инсон ҳасрат-бахтсизликдадир...» (Аср сураси 1-2). Бу ом (яъни умуман). «... Илло иймон келтириб, яхши амал қилганлар, ҳамда ҳақга тавсия этиб, (шу йўлдаги етган азиятларга) сабр қилишликга тавсия этганларгина (ҳасрат-бахтсизликда эмаслар)» (Аср сураси 3). Мана шулар (хосланганлардир).
Далиллар тақдим қилинди ҳамда саҳобаларнинг ижмоьси нақл қилинди. Биз у (бенамозни) кофирлигига бунданда кўпроқ (далил) келтиришликга қодир эдик. Ҳар бир далил бенамознинг кофирлигини ифодалайдиган очиқ-ойдиндир. Аллоҳдан паноҳ сўраймиз.

(Сўзлари тугади).

Шу сўзларга қўшимча сифатида хозирги кунимизда ушбу масалада такфирга шошувчи кишиларга мисоллар ила бироз насиҳат қиламиз:
Намозни вожиблигини билмасдан тарк қилишлик инсонни куфрдан маъсум қилади, яъни билмаслиги узр бўлади. Ҳаттоки бенамоз кишини кофир деб фатво берувчи уламоларнинг ўзлари илмсиз бенамозларни (яьни намозни вожиблигини билмайдиганларни) такфир қилишликдан қайтаришади. Жумладан Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг ўзлари ҳам.
Минг афсуслар бўлсинким, баъзи инсонлар билан суҳбатлашсангиз улар шунчалик жаҳолатдаки, улар намозни вожиблигини тушунишлик у ёқда турсин, вожиб нима, яхшилик нима, билишмайди. Ҳаттоки уларга: «Намоз ўқишлик шарт, уни тарк қилиб бўлмайди», десангиз, айтишадики: «Ота-онасини дуосини олиб юрса, шуни ўзи етарли. Она-она рози, Худо рози…» каби ҳаёлларидаги фикрларини айтишади. Шубҳасизки, улар жаҳолатдалар. Улар намозни вожиблигини билишмайди, уларга намознинг вожиблиги тушунтирилмаган, уларнинг Исломдан таълим берувчилари йўқ. Шундоқ экан уларни қандай қилиб кофир дейишлик мумкин. Шайх Усайминнинг сўзларига мувофиқ: «…улар узрлидирлар». Нима учун? Илмсиз бўлганликлари учун».
Хоссатан Марказий Осиё давлатларида уламоларнинг йўқлиги сабабли аксар мусулмонлар намоз ўқишликнинг вожиблигини билишмайди, «Уни қилса савоб, қилмаса ҳам бўлаверади…», ёки «Намоз ўқиса ишлар юришади…», ёки бўлмаса «Намозни қариганда ўқиса ҳам бўлади, уни ҳамма ўқиши шарт эмас…» каби эътиқодда юришади. Нега ундай? Чунки уларда уламолар йўқ. Уларга ҳақни ҳақ деб, ботилни ботил деб ажратиб берувчи уламолар йўқ. Тавҳид ва Ислом арконлари қолиб, фақатгина зино ва ароқхўрликдан қайтарадиган, хар-хил қисса ва чўпчаклар айтиб берадиган марузачилар бор, холос. Улар билан даьват қоим бўлармиди?
Аллоҳ таъало айтади: «Биз бирор қишлоқ(даги қавм)ни ҳалок қилган бўлсак, унга огоҳлантирувчи (расулларни) юборгандирмиз» (Шуаъро 208). Яъни уларга ҳақ келганидан кейингина улар азобга лойиқ бўлишди. Шундоқ экан, намознинг ҳақиқати унга тушунтирилмаган, лекин Аллоҳга иймон келтирган кишиларни қандай қилиб кофирга чиқаришлик мумкин? Уларни кофирга чиқаришлик, уларнинг илмсизлик билан намозни тарк этганлариданда оғирроқ жиноятдир. То у бенамозларга ҳақ келмас экан, уларни куфрга дохил қилишлик ҳеч кимга ҳалол бўлмайди.
Ҳамда баъзи биродарлар бирорта бенамоз кишини намозга чақиришса ва уни сўзига мутакаббирлик ила жавоб қайтса, дарров такфирга шошадилар. Бу хатодир. Чунки куфр фақатгина Аллоҳга тааллуқли бўлавермайди. У холатда эътироз билдирувчи шахс илмни қабул қилувчи одобига эга бўлмаган ёки баджаҳллиги билан шарттаки бўлиб, гап қайтаришлиги, уни тинглаб ўтирмаслиги мумкин.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаҳаннамни энг кўпи аёллар бўлишлигини айтиб, уларнинг сифати ҳақида шундай дедилар:
يكفرن العشير ويكفرن الإحسان لو أحسنت إلى إحداهن الدهر ثم رأت منك شيئا قالت ما رأيت منك خيرا قط
«Эрига куфр келтирадилар, (эрини) яхшилигига куфр келтирадилар. Агар уларнинг бирига бир даҳр -(узоқ йиллар) яхшилик қилсанг-у, сўнгра сендан бирор (ёмон) нарса кўрса, «Сендан бирор яхшилик кўрмадим», дейди. Бу билан у аёллар Аллоҳга эмас, балки эрларига... яъни шахсга кофир бўлдилар. Уларнинг кофирликлари Ислом миллатидан чиқармайди.
Паст обрўдаги кишиларнинг қатъий чақириқлари баъзи инсонлар наздида ҳисобга олинмайди ва тинглаб ўтирилмайди. Шунинг учун ундай кишиларга ўзлари каби ёки улардан обрўлироқ киши гапирмаса, улар қулоғида вазминлик бўлган кишилар каби уларни эшитиб ўтиришмайди.
Ҳамда муайян шахсларни кофирга чиқаришлик фақатгина уламоларга қолган ишдир, илло агар у шахслар асли куфрда бўлишмаса.
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ бировни такфирга қилишликда монеъликлар бўлиши ҳақида умумий қоидани эслатдилар: “Ҳар бир куфр амалаини қилган киши ҳақиқатда кофир бўлиши учун монеъликлар кетишлиги зарур... Таъвил қилиш (бошқача маънода тушуниш) эҳтимоли бўлмаган очиқ куфр бўлиши шарт. Агар таъвил қилиш эҳтимоли бор бўлса, гарчи (бу ишни) биз куфр деб санасак ҳам, у ишни қилган одам кофир дейилмайди. Айтувчи билан айтилган нарсани ораси ажратилади, қилинган иш билан қилувчининг ораси ажратилади. Бир ишни қилиш фисқ ҳисобланади, аммо монеъликлар бўлгани учун у ишни қилган одам фосиқ бўлмаслиги мумкин. Бир ишни қилиш куфр ҳисобланади, аммо монеъликлар бўлгани учун у ишни қилган одам кофир бўлмаслиги мумкин. Фақат мана шу таъвил (шариат аҳкомларини нотўғри тушуниш) сабабидангина хаворижларнинг хуруж қилишлари (султонга қарши чиқишлари) умматга зарар етказди... Гоҳида киши ҳеч қандай шубҳасиз фисқ (гуноҳ) бўлган ишни қилиши мумкин, аммо буни билмаслиги мумкин.” (Ал-Бабул Мафтуҳ 3/125).
Аллоҳ ён-беримиздаги бенамозларни ислоҳ қилсин, уларни намозларида қоим собит бўлувчилардан қилсин, ҳамда бизларни ҳам намозларини ўлим соати кегунича муҳофаза қилувчилардан қилсин! Амин.

و صلي الله علي نبينا محمد و علي آله و صحبه و سلم
This post was last modified: 10-17-2014, 07:47 AM by Меҳмон.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   10-17-2014, 12:13 AM
#4
ﺭﻭﺍﻩ ﻣﺎﻟﻚ ﻓﻲ
ﺍﻟﻤﻮﻃﺄ 1/254 255-
ﻋﻦ ﻋﺒﺎﺩﺓ ﻗﺎﻝ : ﺳﻤﻌﺖ
ﺭﺳﻮﻝ ﺍﻟﻠﻪ ﺻﻠﻰ ﺍﻟﻠﻪ ﻋﻠﻴﻪ
ﻭﺳﻠﻢ ﻳﻘﻮﻝ : " ﺧﻤﺲ
ﺻﻠﻮﺍﺕ ﻛﺘﺒﻬﻦ ﺍﻟﻠﻪ ﻋﺰ
ﻭﺟﻞ ﻋﻠﻰ ﺍﻟﻌﺒﺎﺩ ، ﻓﻤﻦ
ﺟﺎﺀ ﺑﻬﻦ ﻟﻢ ﻳﻀﻴﻊ ﻣﻨﻬﻦ
ﺷﻴﺌﺎً ﺍﺳﺘﺨﻔﺎﻓﺎً ﺑﺤﻘﻬﻦ ﻛﺎﻥ
ﻟﻪ ﻋﻨﺪ ﺍﻟﻠﻪ ﻋﻬﺪ ﺃﻥ ﻳﺪﺧﻠﻪ
ﺍﻟﺠﻨﺔ ، ﻭﻣﻦ ﻟﻢ ﻳﺄﺕ ﺑﻬﻦ
ﻓﻠﻴﺲ ﻟﻪ ﻋﻨﺪ ﺍﻟﻠﻪ ﻋﻬﺪ ﺇﻥ
ﺷﺎﺀ ﻋﺬﺑﻪ ﻭﺇﻥ ﺷﺎﺀ ﺃﺩﺧﻠﻪ
ﺍﻟﺠﻨﺔ "
Молик «Муватто» 1/254-255да Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилди. У деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Аллоҳ Азза ва Жалла бандаларга (бир кунда) беш маҳал намозни китобат (яьни фарз) қилди. Ким улардан бирор нарсасини ҳаққини беэтибор ҳолда зое қилмасдан келтирса, Аллоҳнинг ҳузурида уни Жаннатга киргазишлик аҳди бордир. Кимки ўша (ҳаққини беэтибор ҳолда зое) қилмасдан келтирса, Аллоҳнинг ҳузурида аҳд йўқдир. Хохласа уни азоблайди, хохласа Жаннатга киргазади».

Молик бу ҳадисни Яҳё бин Саиддан, Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳиббондан ва Кинона қабиласидан бўлган Махдажий деб чақирилувчи киши бўлмиш ибн Муҳайзирдан ривоят қилди.
Ибнул Барр Махдажий ҳақида: «У мажҳулдир. Мана шу ҳадисдан бошқа ҳадис орқали танилмаган», деб айтди.
Абу Довуд 2/62да ушбу ҳадисни Моликнинг лафзи билан ривоят қилди. Насаий ҳам ушбу лафз билан 1/186 ривоят қилди. Аҳмад ҳам «Муснад» 5/315да Моликнинг Яҳё ибн Саиддан ривоят қилган лафзи билан ривоят қилди-ку, аммо:
" إن شاء عذبه و إن شاء غفر له "
«Хохласа уни азоблайди, хохласа уни мағфират қилади», деб ривоят қилди. 5/319да эса Моликнинг шу лафзига мувофиқ Яҳё ибн Саиддан ривоят қилди. 5/322да эса Моликнинг лафзига мувофиқ Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳиббондан мана бу лафз билан ривоят қилди:
ﻓﻤﻦ ﻟﻘﻴﻪ ﺑﻬﻦ ﻟﻢ ﻳﻀﻴﻊ
ﻣﻨﻬﻦ ﺷﻴﺌﺎً ﻟﻘﻴﻪ ﻭﻟﻪ ﻋﻨﺪﻩ
ﻋﻬﺪ ﻳﺪﺧﻠﻪ ﺑﻪ ﺍﻟﺠﻨﺔ ، ﻭﻣﻦ
ﻟﻘﻴﻪ ﻭﻗﺪ ﺍﻧﺘﻘﺺ ﻣﻨﻬﻦ
ﺷﻴﺌﺎً ﺍﺳﺘﺨﻔﺎﻓﺎً ﺑﺤﻘﻬﻦ
ﻟﻘﻴﻪ ﻭﻻ ﻋﻬﺪ ﻟﻪ ﺇﻥ ﺷﺎﺀ
ﻋﺬﺑﻪ، ﻭﺇﻥ ﺷﺎﺀ ﻏﻔﺮ ﻟﻪ
«Кимки (ўша беш вақт) намоз билан улардан бирор нарсани зое қилмасдан (Аллоҳга) йўлиқса, Унинг ҳузурида уни Жаннатга киргазишлик аҳди бордир. Кимки (Аллоҳга) йўлиқса-ю, ундан унинг ҳаққида беэтибор ҳолда ноқислик қилиб, йўлиқса, Унда аҳд йўқдир. Хохласа уни азоблайди, хохласа уни мағфират қилади».
Ҳамда Аҳмад яна 5/317да ҳам риивоят қилиб деди:
ﺣﺪﺛﻨﺎ ﺣﺴﻴﻦ ﺑﻦ
ﻣﺤﻤﺪ ، ﺣﺪﺛﻨﺎ ﻣﺤﻤﺪ ﺑﻦ
ﻣﻄﺮﻑ ، ﻋﻦ ﺯﻳﺪ ﺑﻦ
ﺃﺳﻠﻢ ، ﻋﻦ ﻋﻄﺎﺀ ﺑﻦ
ﻳﺴﺎﺭ ، ﻋﻦ ﻋﺒﺪ ﺍﻟﻠﻪ
ﺍﻟﺼﻨﺎﺑﺤﻲ ﺃﻥ ﻋﺒﺎﺩﺓ ﺑﻦ
ﺍﻟﺼﺎﻣﺖ ﻗﺎﻝ : ﺃﺷﻬﺪ
ﺳﻤﻌﺖ ﺭﺳﻮﻝ ﺍﻟﻠﻪ ﺻﻠﻰ
ﺍﻟﻠﻪ ﻋﻠﻴﻪ ﻭﺳﻠﻢ ﻳﻘﻮﻝ : "
ﺧﻤﺲ ﺻﻠﻮﺍﺕ ﺍﻓﺘﺮﺿﻬﻦ
ﺍﻟﻠﻪ ﻋﻠﻰ ﻋﺒﺎﺩﻩ ﻣﻦ ﺃﺣﺴﻦ
ﻭﺿﺆﻫﻦ ، ﻭﺻﻼﻫﻦ
ﻟﻮﻗﺘﻬﻦ ، ﻓﺄﺗﻢ ﺭﻛﻮﻋﻬﻦ ،
ﻭﺳﺠﻮﺩﻫﻦ ، ﻭﺧﺸﻮﻋﻬﻦ ،
ﻛﺎﻥ ﻟﻪ ﻋﻨﺪ ﺍﻟﻠﻪ ﻋﻬﺪ ﺃﻥ
ﻳﻐﻔﺮ ﻟﻪ ، ﻭﻣﻦ ﻟﻢ ﻳﻔﻌﻞ
ﻓﻠﻴﺲ ﻟﻪ ﻋﻨﺪ ﺍﻟﻠﻪ ﻋﻬﺪ ،
ﺇﻥ ﺷﺎﺀ ﻏﻔﺮ ، ﻟﻪ ﻭﺇﻥ ﺷﺎﺀ
ﻋﺬﺑﻪ "
«Бизга Хусайн ибн Муҳаммад айтди: бизга Муҳаммад ибн Муттариф Зайд бин Асламдан, Аьто бин Ясордан, Абдуллоҳ ас-Санобҳийдан Убода ибн Сомит деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шундай деяётганларини эшитганимга гувоҳлик бераман: «Аллоҳ (бир кунда) беш маҳал намозни, таҳоратини чиройли-тўкис қилишлиги билан бандаларига фарз қилди. Ҳамда у (намозларни) ўз вақтида ўқишликни ва рукуьсини, саждасини, хушуьсини мукаммал қилишни ҳам (фарз қилди). (Ким шу шартларини ўз ўрнига қўйса,) у учун Аллоҳнинг ҳузурида уни мағфират қилишлик аҳди бордир. Кимки (шундай) қилмаса, у учун Аллоҳнинг ҳузурида аҳд йўқдир. Хохласа кечириб юборади, хохласа азоблайди».
Абу Довуд Аҳмаднинг ривоятига мувофиқ 1/115да, Муҳаммад ибн Мутаррифдан ҳудди шу лафз билан-у, илло «саждасини» сўзи зикр қилиб ўтилмаган.
Ибн Можа эса Моликнинг ривоятига мувофиқ, Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳиббонбан ривоят қилди:
" جمس صلوات اقترضهن الله علي عباده فمن جاء بهن لم ينتقص منهن شيئا استخفافا بحقهن فإن الله جاعل له يوم القيامة عهدا أن يدخله الجنة ، و من جاء بهن قد انتقص منهن شيئا استخفافا بحقهن لم يكن له عند الله عهد ، إن شاء عذبه ، و إن شاء غفر له "
«Аллоҳ бандаларига (бир кунда) беш маҳал намозни фарз қилди. Кимки улардан бирон нарсани ҳаққиларида беэтибор бўлмай, бенуқсон келтирса, Аллоҳ унга Қиёмат куни уни Жаннатга киргазишлик аҳдини қилади. Кимки улардан бирон нарсани ҳаққларида беэтибор бўлиб, ноқис қилиб келтирса, Аллоҳнинг ҳузурида унга аҳд йўқдир. Хохласа уни азоблайди, хохласа мағфират қилиб юборади».

Шайх ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ хулоса қилиб айтадилар: «Ушбу ҳадисни кўриб турибсанки, лафзидаги ривоятда ғалаён бор. «Муватто»даги бир ривоятидаги (ровий) эса, ибн Абдулбарр айтганидек: «У мажҳулдир. Бундан бошқа ҳадис билан танилмаган».
«Муснад» 5/317да ва Абу Довуд 1/115даги иснодидаги Асламдан (келган ривоятда), мағфират қилиниш (Аллоҳнинг) хохиши остига дохил бўлишлиги баён қилингани, ундан (беш вақт намозни) номукаммаллик важҳидан (адо этгани тушунилади). Бунда намозни такр қилувчи киши, уни буткул тарк қилиб юборишлиги (Аллоҳ таьалонинг мағфират қилиб юборишлиги) хохиши остига дохил бўлишлигига далил йўқ. (Ҳадиснинг лафзи намозни буткул тарк қилиб юборган кишини) кофирлигига далолат қилувчи нусусларни рад этолмайди.
Моликнинг ривоятидаги:
من لم يأت بهن
«Кимки улардан (ўша ҳақларини) қилмасдан келтирса...» лафзидан мурод, ўша (намозлардан) ҳеч бир нарсасини зое қилмасдан адо қилса, (ана ўшанда «Аллоҳ уни хохласа мағфират қилади, хохласа азоблайди» деб айтган маьносини) англатади. Ушбу ривоятдаги лафз Ибн Можа(да ҳам келган). Шунда Моликнинг ривояти, Аҳмаднинг 5/317 ривоятига мувофиқ келади.

Хулоса шуки, ушбу ҳадис саҳиҳлиги ва очиқлигида ҳам, намозни (бутунлай) тарк қилиб юборган кишининг кофирлигида далолат қилувчи нусусларни кетказа олмайди. Шундай қилиб, куфрни қоим қилиб, қарши чиқувчи раддиялардан саломат бўлган далилларгина қолди. Шундоқ экан, уни қилишлик вожиблигини тақазо қилади ва кимки намозни мутлақо тарк қилиб юборса, уни вожиблигини инкор қилмаса ҳам ёки шунга иқрор бўлмаса ҳам кофир деб ҳукм қилинади. Аммо уни беэтиборлик ва дангасалик билан тарк қилса, у кишини мана шу далиллар (яьни ҳадислар) билан, «ундан мурод
كفر دون كفر
куфр бўлмаган (кичик) куфр ёки ундан мақсад кимки уни инкор қилиб тарк қилса...», деб баён қилишлик тўғри эмасдир.
Биринчидан: бу (кичик) куфрлилига далолат қилувчи далилларни, токи уни миллатдан чиқариб юборувчи мутлақо куфрлигидан мань этувчи саҳиҳ далилни қоим қилмагунча уни (далилга) йўйишлигимиз бизга ҳалол эмас. Бу ерда (уни кичик куфр деб иддао қилинаётган сўзларда) далил йўқ. Чунки ундан мурод миллатдан чиқариб юборувчи куфр эканлигига далил қоим бўлгандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки:
" بين الرجل و بين الشرك و الكفر - ترك الصلاة "
«Киши билан ширк ва куфрнинг орасида намозни тарк қилишлик бордир»
(Ҳадисда) «куфр» маьрифа - аниқ ҳолатда зикр қилинди. Балки бу билан уни мутлақ куфрлигига далолат қилади. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни иймон ва куфр орасини ажратиб турувчи чегара қилдилар. Икки чегараланган нарса бир-биридан ажратилгани учун қўшилиб кетмайди.
Яна Аллоҳ таьало айтдики:
فإن تابوا و أقاموا الصلاة و آتوا الزكاة فإخوانكم في الدين
«Агар тавба қилиб, намозни қоим қилиб ва закотни берсалар, бас, улар диндаги биродарларингиздир» (Тавба 11).
У диндаги биродарликни ширкдан тавба қилиш, намозни қоим қилиш ва закотни беришлик билан «машрут» - шартланган қилиб қўйди. Агар шарт йўққа чиқса, «машрут» - шартланганлик ҳам йўққа чиқади. Диндаги биродарлик фақатгина диндан чиқариб юборувчи куфр билангина йўққа чиқади. Аммо маьсиятлар қанчалик катта бўлмасин, диний биродарликни йўққа чиқармайди. Шунинг учун Аллоҳ таьало қотилни атайин ўлдирилган кишига биродар қилди, холбуки атайин қилинган қатл катта гуноҳлар сирасидан бўлса ҳам.
Иккинчидан: агар биз (бенамоз кишини куфрини, намозни) тарк қилишлигидаги нусусларини, уни вожиблигини инкор ўлароқ тарк қилишлиги деб олсак, бунда икки ҳазр бўладиган ўрни бор.
Биринчи ҳазр бўлувчи ўрни: шариатга тааллуқли бўлган, (яъни намозни) тарк қилишликдаги ҳукм васфини йўққа чиқаришликдир. Чунки вожиблик куфр (бадали)га вожиб қилингандир. Унда инсон ҳоҳ намоз ўқисин, ҳоҳ намозни тарк қилсин (фарқи йўқ бўлиб қолади). Машруъ амал (яъни намоз)нинг зикри, уни тарк қилишлик билан бефойда лағвга чиқиб қолиши, мавҳумлик ҳамда ишколни пайдо қилишлик билан баробардир.
Иккинчи ҳазр бўладиган ўрни: далили қоим бўлмаган қайд этишликни нусусларга киргазишлик. Бу шариат лафзини хослаб олишликни тақазо қилади ёки уни далилсиз қайдлаб олишлик бўлади. (Унда бу гап) - Аллоҳга билмай туриб айтилган гап бўл(иб ҳисобланади). Аллоҳ ёрдам берувчидир!

Шайхнинг сўзлари тугади.
8/10/1406 ҳижрий сана. Таҳрир қилинган рисоладан таржима қилинди.

Манба: http://www.ahlalhdeeth.com/vb/forum/منتد...اهن-لوقتهن،

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.