rinat80_09   07-12-2011, 03:17 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Жума намозидан кейин баъзи инсонлар "Эхтиёт пешин" деб номланадиган намоз укийдилар. уша намозга шариатимизда хужжат бор ми? бу хакда салафи солихинлар нима дейишган!

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   07-12-2011, 06:12 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума намозидан кейин пешин намозини ўқиш

[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/016102.mp3[/mp3]
Савол: Жума намозидан кейин пешин намозини адо этиш керакми? Баъзи одамлар жума намозини адо этиб, кейин тўрт ракаат пешин намозини адо этишмоқда. Шу тўғрими?
Жавоб: Бу бидъат! (Бундай қилиш) жоиз эмас. Пешин намози ўрнига жума намозини адо этиш кифоя қилади. Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир. Инсон жума намозидан кейин пешин намозини адо этиши бидъатдир. Баъзи одамлар айтадики: «Агар бир шаҳарнинг турли жойларида бир вақтнинг ўзида жума намози адо этилса, жума қабул бўлмаслиги ҳавфи бўлади». Албатта буларнинг барчаси шайтон васвасасидир. Жума намозидан кейин пешин намозини адо этиш мумкин эмас. Аксинча, жума намози билан кифояланишлик керак бўлади. Аммо агар бирор ким жума намозини ўтказиб юборса, (масалан) келса намозни адо қилиб бўлишибди, ёки касаллиги учун намозга бормади, ёки мусофир (бўлгани учун жума намозини адо этмади, ундай ҳолатда) улар жуманинг ўрнига фақатгина пешин намозини адо этишади.
Кимки жума намозини адо этса, пешин намозини адо этмайди. Чунки пешин намозини жума намози билан бирга адо этиш бидъатдир. Хоҳ у масжидда (адо этган) бўлсин, хоҳ масжиддан бошқа бирор жойда адо этган бўлсин.
Аллоҳдан офият сўраймиз.

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Имом Ибн Мунзир дедилар: «Аёл кишига жума намозини адо этиш фарз эмаслигига уламолар ижмо қилдилар. Бироқ агарда у уни (яъни жума намозини) эркаклар билан бирга адо этса, бундай ҳолатда ундан тўрт ракаатли пешин намози соқит бўлади» (Қаранг: «ал-Авсат» 4/16).
Агарда жума намози пешин намозининг ўрнини босмаганида, унда аёл кишидан пешин намози соқит бўлмаган бўлар эди. Демак, кўриб турганимиздек бу масалада ижмо бор.
Яна бошқа ўринда шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Жума намозидан кейин пешин намозини адо этиш бидъат, залолат ва шариатга у рухсат бермаган нарсани киритишдир. Ушбу амални тарк қилишлик ва ундан одамларни огоҳ қилиш вожиб бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), унинг саҳобалари ва уларга эргашганлар жорий қилганларидек, жума намози билан кифояланиш керак бўлади» (Қаранг: «Мажмуъул фатава ва мақолат» 12/363).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.