Abu Umar   07-02-2011, 03:22 PM
#1
Ассаламу алайкум, биродарлар.

Форумда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилгани ҳақида эслатиб ўтмоқчиман.

Форумда пре-модерация функцияси жорий этилди. Админстратор ва супер-модераторлар томонидан очилган янги мавзулар тўғридан-тўғри чоп этилади. Қолган иштирокчилар томонидан очилган мавзуларни супер-модератор ёки админстратор кўриб чиқиб, тасдиқлаши керак.

Форумда mutaallim ва Abu Solih биродарларимизга супер-модератор ҳуқуқлари берилди.

Супер-модераторлар форумнинг ҳамма бўлимларида мавзуларни ўчириш, таҳрир қилиш, кўчириш, маъқуллаш, қулфлаш каби ишларни бажара оладилар.

Ушбу бўлим - модераторлар бўлими ва унда чоп этилган ҳар қандай мавзу махфий бўлиб, уни фақат форум мутасаддилари - админстраторлар ва супер-модераторга кўра оладилар.

Эслатма: эндиликда бирор ножўя ёки шубҳали постни ўчиришга зарурат йўқ. У масъуллар томонидан тасдиқланмагунича бошқаларга кўринмайди. Шундай бўлса-да, агар бирор хабар ёки мавзу ўчирилиши керак деб ҳисобласангиз, уни ўчирмай, шу бўлимга кўчириб қўйганингиз маъқул. Постларни сақлаб қолсак, балки кейинчалик керак бўлиб қолиши мумкин. Ҳам бу ерда уларни фақат форум масъуллари ўзаро муҳокама қилишимиз мумкин.

Биродарлар, агар саволлар бўлса бемалол шу бўлимга ёзаверинглар.
Жазакаллоҳу хойрон

«Пайғамбарнинг амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63)
Admin   07-02-2011, 07:45 PM
#2
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Янги функцияларни ўрганиб чиқар эканмиз, бизга маълум бўлишича эндиликда янги очилган мавзу ёки пост модераторлар томонидан тасдиқланмас экан, ўша пост модераторлардан бошқа фойдаланувчиларга кўринмай турар экан. Модераторларга эса ўша пост пушти ранг бўлиб кўриниб турар экан. Демак, агар бир пост қолдирилган бўлса, унга жавоб берилмагунича оммага кўрсатилмай турилгани афзал деган фикрда бўлсак, уни модераторлар бўлимига кўчириб ўтирмаса ҳам бўлаверар экан. Турган жойида тураверса бўлар экан. Асосийси у пост модераторлардан бошқа фойдаланувчиларга кўринмайди. Ўша мавзуда туравергани ҳеч кимга зарар қилмайди иншааллоҳ.
Яна ҳамкорлигимиз самарадорлиги ортиши учун, агар бирор постга жавоб ёзмоқчи бўлсангиз. У жавоб каттароқ вақт талаб қилса, ўша постга қўшимча киритиб "Мен жавоб тайёрлаяпман" ёки шунга ўхшаш хабар қолдирсангиз бўлади. Жавоб тайёр бўлгач омма эътиборига чиқарилаётганида ўша кичик хабарчани олиб ташлаб постни тасдиқлаб жавобни тагидан берилаверса бўлади. Шундай қилсак 1 постга 10 киши жавоб тайёрлаб вақтни зое қилишдан сақланамиз иншааллоҳ. Агар бирор ким қўшимча қилмоқчи бўладиган бўлса, жавобдан кейин қўшимчасини киритаверади.
Валлоҳу аълам.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.