rinat80_09   06-30-2011, 01:59 AM
#1
Ассаламу лаейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Битта одам масжидга келса унинг Бомдод, Пешин намозлари казо булган булса, жамоат намозга такбир айтиб колса, у одам олдин казоларини укиди ми, ёки жамоатга кушиладими? далиллари билан ёзсангизлар?
Аллох рози булсин!!!



«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   06-30-2011, 01:34 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аср намозини ўқимай шом намозини ўқиш учун масжидга келди

Савол: Аср намозини ўқимай масжидга борган одам аввал аср намозини ўқийдими ёки жамоат билан шом намозини ўқиб, сўнгра аср намозини ўқийдими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
У аср намозини ўқиб, сўнгра имом билан бирга шом намозини ўқийди. Чунки, намозлар ўртасидаги тартиб, фарздир. Агар шом намозига такбир айтилиб қолса ва у аср намозини ўқишга улгурмаган бўлса, шом намозини ўқиётган имомга аср намози нийяти билан иқтидо қилиб, аср намозини бошлайди. Имом учинчи ракаатдан кейин салом бергач, у ўрнидан туриб, худди имомга иқтидо қилишга (бир ёки бир неча ракаат) кечиккан одам – масбуқ каби қолган бир ракаатни тугатади. Сўнгра шом намозини ўқийди. Чунки шаръий далиллар имом билан имомга иқтидо қилган одамнинг нийятлари ўртасида фарқлилик бўлиши зарар қилмаслигига далолат қилмоқда.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4263 - 1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Қазо намозларни тартиб билан ўқиш

Савол: Биров пешин ва аср намозларини қазо қилди. У, шом намозининг вақти кириб қолган бўлса нима қилиши керак? У, биринчи бўлиб қайси намозни ўқиши лозим?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
У, Аллоҳ таоло фарз қилганидек, аввало пешин, кейин аср, кейин эса шом намозини ўқийди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аҳзоб жанги бўлган куни фарз намозларни, ўқишларига уруш имконият бермагани учун, қазо қилганлари, кейин эса, уларни қуёш ботганидан сўнгра, тартиб билан ўқиганлари ривоят қилинган (Имом Бухорий 596, 598, 641, 4112. Имом Муслим 631. Насоий 2/15).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4591 - 3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   08-30-2012, 10:22 PM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Биродарлар ушбу саволга жавоб ёзсангизлар.
1) битта биродар Шомни казо килган экан имом домалмиз Хуфтонни укиб олиб кейин укийсиз деди сабаби Шом вакти чикиб кетди, Хуфтон нинг эса мустахаб вакти кирди шуниннг учун олдин Хуфтон укилади дедилар.

2) агар бир киши Масжидга келса, лекин Шом намозини укимаган булса, шомни укиб олай деса, жамоат Хуфтонга такбир айтиб колди, ундай холатда бу киши "Шом намозини укиб турган имомга Асрни ният килиб иктидо килган кишининг " хукмига киёс килинади ми? ёки Хуфтонга кушилиб укиб булгандан кейин Шомни алохида укиб олади ми? чунки Хуфтон укиб турган имомга Шом намозига ният килиб иктидо килса ракатлари тугри келмай колмайди ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
abu Huzayfa   09-01-2012, 01:09 AM
#4
Quote:beruni2008
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
уа алейкумус саламу уа роҳматуллоҳи уа барокатуҳ!
Quote:1) битта биродар Шомни казо килган экан имом домалмиз Хуфтонни укиб олиб кейин укийсиз деди сабаби Шом вакти чикиб кетди, Хуфтон нинг эса мустахаб вакти кирди шуниннг учун олдин Хуфтон укилади дедилар.
Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар: "Умар ибн ал-Хаттоб (розияллоҳу анҳу) Ҳандоқ ғазоти вақтида, қуёш ботгандан кейин келиб қурайшлик кофирларни сўка бошлаб деди: "Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), мен аср намозини тугатиб улгумадим хатто қуёш уфқни орқасида йўқола бошлади!" Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жавобан) дедилар: "Аллоҳга қасамки, мен эса уни (аср намозини) умуман адо этмадим!". Кейин Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва барчамиз таҳорат қилиб аср намозини адо этдик, ва шундан кейин мағриб (шом намозини адо этдик)!.
Бухорий 598, Муслим 209.
Ва мана шу фикрни (яъни, олдин қолдирилган намоз ва кейин ундан кеийнги намоз ўқилишлигини) жумҳур уламолар танлашган.
қар: "ал-Муғний" 1/607, "Найлул-автар" 1/445.
Quote:2) агар бир киши Масжидга келса, лекин Шом намозини укимаган булса, шомни укиб олай деса, жамоат Хуфтонга такбир айтиб колди, ундай холатда бу киши "Шом намозини укиб турган имомга Асрни ният килиб иктидо килган кишининг " хукмига киёс килинади ми? ёки Хуфтонга кушилиб укиб булгандан кейин Шомни алохида укиб олади ми? чунки Хуфтон укиб турган имомга Шом намозига ният килиб иктидо килса ракатлари тугри келмай колмайди ми?
Биродарим beruni, Устоз Дилмурод Абу Муҳаммад (Аллоҳ устозни ҳифз қилсин) "Тавҳид Китоби" номлик дарларнинг биридан айнан шу борада жавоб берганлар. Устоз айтадиларки: "Уламолар орасида икки фикр бор бу борада, биринчиси; агар одам шом ўқишлиги керак ва масжидга келса ва жамоат хуфтонга ҳозирланса, у одам шом нияти билан қўшилади, ва имом учинчи ракатдан кейин тўртинчичига турганда у одам ташаҳҳудда қолади ва ат-таҳия ва саловотни ўқиб салом бериб намозни тугатади.
иккинчи фикр; агар одам шом ўқишлиги керак ва масжидга келса ва жамоат хуфтонга ҳозирланса, у одам шом нияти билан қўшилади, ва имом учинчи ракатдан кейин тўртинчичига турганда у одам ташаҳҳудда қолади ва ат-таҳия ва саловотни ўқиб, имом ҳам ҳам буларни (тўртинчми ракатда ўқиб) тугатишлигини кутади ва қачонки имом салом берганда бу одам ҳам салом бериб (шом намозини) тугатади.
Ва иккинчи фикр тўғрироқ деганлар (инша Аллоҳ у дарсни топганда иқтибос қиламиз)
.

Валлоҳу аълам!
This post was last modified: 09-01-2012, 01:25 PM by abu Huzayfa.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
rinat80_09   09-01-2012, 10:13 AM
#5
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
abu Huzayfa биродар, жавобингиз учун катта рахмат Аллох рози булсин!
бир биродар биринчи саволга жавоб сифатида "Мухтасар ул- Викоя" китобидан жавоб берган эдилар, олдин Хуфтонни укиб олади, 1 -чи фикр: "агар бу киши 1йил ичида казо килмаган булса" 2-чи фикр: "агар умри буйича казо килмаган булса"
ва 3-чи фикр: "казо килган намозлари сони 5 вактдан кам булса" деган эди, агар шу 3 ковлда келгандан хам куп булса (казо килган намозлар сони) унда у кишидан тартиб сокит булади ва вакти кирган намозни укиб олади деди. Лекин бу фикр менга жуда галати ва мантиксиз куриниябди, Шунинг учун мен сиз келтирган жавобга коникдим. энди бу масала буйича Абу Ханифа ва унинг икки шогирдларининг хам фикрларини келтирсангиз (агар имкони булса албатта) яхши булар эди. Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.