Admin   06-28-2011, 01:19 PM
#1
Маний, мазий ва вадий ўртасидаги фарқ нима?

Савол: Маний, мазий ва вадий ўртасидаги фарқ нима?
Жавоб: Маний билан мазий ўртасидаги фарқ шуки, маний қуюқ ва ҳидли бўлиб, шаҳват кучайган пайтда отилиб чиқади. Мазий эса шаффоф суюқлик бўлиб, унда манийнинг ҳиди бўлмайди ва отилиб чиқмайди. Шаҳват кучайганида эмас, шаҳват тўхтаганида чиқади. Инсон буни шаҳват тўхтагач ҳис қилади.
Вадий эса, сийгандан кейин чиқадиган нуқтасимон оқ рангли суюқликдир.
Айтиб ўтганларимиз, бу уч нарсанинг моҳияти ҳақида эди. Энди уларнинг ҳукмларига келсак:
Вадийнинг ҳукми ҳар жиҳатдан сийдик ҳукмига ўхшайди;
Мазийнинг ҳукми тозаланишда сийдикдан бир оз фарқлидир. Унинг нажосатлиги енгилроқ бўлиб, унга сув сепишнинг ўзи кифоядир. Яъни, мазий теккан ернинг ҳар жойига сув сепилади, бироқ, сиқилмайди ва ишқаланмайди. Бундан ташқари, гарчи тегмаган бўлса ҳам, таносил аъзосини ёрғоғи билан бирга ювилади.
Манийнинг ҳукми эса, у – пок-тоза бўлиб, унинг асари кеткизадиган даражада ювилади, холос. Маний (отилиб, лаззат билан чиқса) ғусл олишни фарз қилади. Мазий, вадий ва сийдик келиши эса, таҳорат олишни фарз қилади.

Admin   06-30-2011, 04:47 PM
#2
Вадий ва мазий қандай бўлади?

Савол: Вадий ва мазий нима ва улардан қандай покланиш мумкин? Улар одам ухлаб ётганида ҳам чиқиши мумкинми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Вадий кўпинча сийдикдан сўнгра чиққан оқ рангдаги, қуюқликда манийга ўхшаган, бироқ ҳиди бўлмаган суюқликдир.
Мазий эса, оқ рангдаги ёпишқоқ суюқлик бўлиб, қучоқлаш, жинсий қовушиш ҳақида ўйланиш ёки истакда бўлиш ва бошқа пайтларда шаҳват тўхтагач чиқади. Гоҳида одам унинг чиққанини сезмай қолади. Мазий, шаҳват-лаззатнинг бошланиш лаҳзаларида ҳам чиқади. Мазий эркак ва аёл кишиларда муштаракдир.
Вадий ва мазийнинг ҳар иккиси ҳам нажас бўлиб, таҳоратни бузади. Улар теккан ерларга сув сочилиб, таҳорат қилинади. Мазий теккан пайтда таносил аъзоси ва мояк халталари ювилиши шарт.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.