Admin   06-28-2011, 01:19 PM
#1
Маний, мазий ва вадий ўртасидаги фарқ нима?

Савол: Маний, мазий ва вадий ўртасидаги фарқ нима?
Жавоб: Маний билан мазий ўртасидаги фарқ шуки, маний қуюқ ва ҳидли бўлиб, шаҳват кучайган пайтда отилиб чиқади. Мазий эса шаффоф суюқлик бўлиб, унда манийнинг ҳиди бўлмайди ва отилиб чиқмайди. Шаҳват кучайганида эмас, шаҳват тўхтаганида чиқади. Инсон буни шаҳват тўхтагач ҳис қилади.
Вадий эса, сийгандан кейин чиқадиган нуқтасимон оқ рангли суюқликдир.
Айтиб ўтганларимиз, бу уч нарсанинг моҳияти ҳақида эди. Энди уларнинг ҳукмларига келсак:
Вадийнинг ҳукми ҳар жиҳатдан сийдик ҳукмига ўхшайди;
Мазийнинг ҳукми тозаланишда сийдикдан бир оз фарқлидир. Унинг нажосатлиги енгилроқ бўлиб, унга сув сепишнинг ўзи кифоядир. Яъни, мазий теккан ернинг ҳар жойига сув сепилади, бироқ, сиқилмайди ва ишқаланмайди. Бундан ташқари, гарчи тегмаган бўлса ҳам, таносил аъзосини ёрғоғи билан бирга ювилади.
Манийнинг ҳукми эса, у – пок-тоза бўлиб, унинг асари кеткизадиган даражада ювилади, холос. Маний (отилиб, лаззат билан чиқса) ғусл олишни фарз қилади. Мазий, вадий ва сийдик келиши эса, таҳорат олишни фарз қилади.

Admin   06-30-2011, 04:47 PM
#2
Вадий ва мазий қандай бўлади?

Савол: Вадий ва мазий нима ва улардан қандай покланиш мумкин? Улар одам ухлаб ётганида ҳам чиқиши мумкинми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Вадий кўпинча сийдикдан сўнгра чиққан оқ рангдаги, қуюқликда манийга ўхшаган, бироқ ҳиди бўлмаган суюқликдир.
Мазий эса, оқ рангдаги ёпишқоқ суюқлик бўлиб, қучоқлаш, жинсий қовушиш ҳақида ўйланиш ёки истакда бўлиш ва бошқа пайтларда шаҳват тўхтагач чиқади. Гоҳида одам унинг чиққанини сезмай қолади. Мазий, шаҳват-лаззатнинг бошланиш лаҳзаларида ҳам чиқади. Мазий эркак ва аёл кишиларда муштаракдир.
Вадий ва мазийнинг ҳар иккиси ҳам нажас бўлиб, таҳоратни бузади. Улар теккан ерларга сув сочилиб, таҳорат қилинади. Мазий теккан пайтда таносил аъзоси ва мояк халталари ювилиши шарт.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   06-30-2011, 05:01 PM
#3
Намозда экан мудом мазий кўради

Савол: Биров намоз ўқиганидан сўнгра олатида мазий кўрди. Бу унинг ҳаётида кўп такрорланади. У намозини қайта ўқиши керакми? Унинг қилган таҳорати ва ўқиган намози нима бўлади? Унга нисбатан жамоат намозининг ҳукми қандай? Ҳолбуки, мазий ундан мудом шаҳватсиз чиқиб туради. Сийгандан кейин ҳам келади. У кийимларини нима қилиши керак?

Жавоб: Бу, сийдик тутмаслигига ўхшаш, доимий ҳадас – ифлосликлардан ҳисобланади. Бу одам ҳар бир намоз учун таҳорат қилиши керак. Чунки мазий, чиқарув йўлидан келгани учун, таҳоратни бузадиган унсурлардандир. Бу одам намозда турганида мазий чиққан бўлса намозини бузмайди ва қайта ўқимайди. Чунки мазий унинг ихтиёридан ташқари чиққан бўлиб, (намозда экан унинг) кийимларини ҳам ифлос қилмайди. Бироқ, намоздан кейин ундан мазий чиқса, келгуси намоз учун таҳорат қилиши ва кийимларини тозалаши керак.
Бу одам мазийнинг кийимларини ифлос қилмаслиги учун чиқиш йўлларига бирон нарса қўйиши ва бу ҳолатда экан, имом бўлиб эмас, муқтадий бўлиб жамоат намозларида иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, у ўзини даволаш учун ҳаракат қилсин.
Валлоҳу аълам.

Admin   06-30-2011, 05:02 PM
#4
Тинимсиз мазий келади

Савол: Биров намоз ўқиб бўлгач таносил аъзосида мазийни кўрди. Бундай ҳолат унда тез-тез такрорланиб туради. Бу одам намозини қайтариб ўқиши керакми? Унинг намози ва таҳорати нима бўлади? Жамоат билан намоз ўқиш унга нисбатан қандай? Чунки мазий, унинг таносил аъзосидан лаззатсиз ва тинимсиз келиб туради. Ҳатто гоҳида қовуғини бўшатганидан кейин ҳам мазий келади. У, кийимларини нима қилиши керак?
Жавоб: Бу – сийдик тутмаслиги каби, тўхтамайдиган ифлослик ҳисобланади. Бундай нарса-га мубтало бўлган одам, ҳар бир намоз учун таҳорат қилиши керак. Чунки, бу нажаснинг тано-сил аъзосидан чиқиши таҳоратни бузадиган нарсалардандир. Агар у намоз ўқиётган пайтида чиқса, намозхон намозини бузмайди ва уни қайта ўқимайди. Чунки у мазий, инсоннинг истаги билан чиқмаган. Намозда экан кийимларни нажас қилмайди. Лекин (бу ўқилган) намоздан сўнгра иккинчи намоз учун таҳорат олиш ва кийимларни тозалаш ҳамда кийимларини бошқа бир марта ифлос қилмаслиги учун ҳимоя воситаларидан қўйиш билан, эҳтиёт чораси кўрилиши зарур.
Бундай одам жамоатга имом бўлмаслиги, балки, муқтадий ўлароқ (имомга иқтидо қилиб) жамоат намозида иштирок этиши мумкин. Чунки, бундай пайтда у одамнинг таҳорати тўкис бўлмайди. Шунинг учун ҳам бундай касалликка чалинган одамлар, зудлик билан даволаниш-лари керак.
Валлоҳу аълам.

Admin   07-09-2011, 09:34 PM
#5
Ҳар кеча эҳтилом бўлгандек бўламан ...

Савол: Мен ҳар кеча уйқуда булғанганимни кўраман. Нима қилишим керак?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар кўрган нарсангиз маний бўлса, ундан жунублик ғуслини қилинг. Маний, уламоларнинг қувватли гапларига қараганда, нажас эмасдир.
Агар кўрган нарсангиз мазий бўлса таносил аъзойингизни тухум халтаси билан қўшиб, у теккан баданингиз ва кийимларингизни ювинг. Бундай пайтда ғусл қилишингиз зарур эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.