Создать ответ 
 
Рейтинг темы:
  • Голосов: 0 - Средняя оценка: 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Илм сўз ва амалдан олдин эканлиги ҳақида
06-28-2011, 14:11
Сообщение: #1
Илм сўз ва амалдан олдин эканлиги ҳақида
Илм сўз ва амалдан олдин эканлиги ҳақида

Бухорий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: илм сўз ва амалдан олдин эканлиги ҳақидаги боб. Далил: «Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун, ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!» (Муҳаммад: 19). (Аллоҳ таоло) сўз ва амалдан олдин илм билан бошлади.
Бухорий: у киши имом Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ал-Бухорийдир. Машриқдаги Бухоро шаҳрига нисбат берилади. Ҳадис аҳлининг имоми, ҳифзда мустаҳкам бўлган (раҳимаҳуллоҳ). Аллоҳнинг Китобидан кейинги китобларнинг энг саҳиҳи бўлмиш «ас-Саҳиҳ» китобининг соҳиби.
Илм сўз ва амалдан олдин, деган сўзларидан мурод, амал фақат илмга асослангандагина нафи тегади. Жаҳолатга қурилган амал, ўз соҳибига фойда келтирмайди. Балки қиёмат куни муваффаққиятсизлик ва залолат бўлади. Амалдан олдин илмни ўрганишдан ўзга чора йўқдир.
«Далил», деган сўзлари, яъни, бобнинг ана шундай номланишига далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун… мағфират сўранг!» Демак, Аллоҳ таоло илмдан бошлади. Аллоҳ таолонинг: «Мағфират сўранг!», деган қовли эса, амалга ишорадир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло илмни амалдан олдин қўйди. Чунки амал илм асосида бўлмаса, ўз соҳибига фойда келтирмайди. Демак, инсон авваламбор илмдан бошлайди. Сўнг билганига амал қилади. Ана шу асосдир.


[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
Создать ответ 


Похожие темы
Тема: Автор Ответов: Просмотров: Посл. сообщение
  Катта уламоларга эргашиш ҳақида ҳадис борми? Гость 1 137 02-02-2019 21:00
Посл. сообщение: Дилмурод Абу Муҳаммад
  Илм талаб қилиш учун олийҳиммат ва сабрли бўлиш ҳақида фойда mutaallim 0 2,382 02-17-2016 20:59
Посл. сообщение: mutaallim
  Уламолар илмидан олдин одобини ол Admin 0 1,522 02-21-2011 13:34
Посл. сообщение: Admin
  Аллоҳ ҳақида билимсизлик билан сўзлашлик! Admin 0 2,188 11-03-2009 09:49
Посл. сообщение: Admin



Пользователи просматривают эту тему: 1 Гость(ей)
Обратная связьTavhid.comВернуться к началуВернуться к содержимомуMobile VersionСписок RSS