Admin   06-28-2011, 12:55 PM
#1
Қабрлар устига белги қўйиш

Савол: Қабрлар устига танилиши учун темир ёки ёғочларни қўйишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Бунинг зарари йўқ. Абу Довуд (раҳимаҳуллоҳ) Мутталиб ибн Абдуллоҳ ибн Ҳантобдан ривоят қилади: «Усмон ибн Мазъун вафот этди ва дафн этилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир одамга буюрдилар ва у бир тош олиб келиб, унинг қабри устига қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу билан биродаримнинг қабрини билиб оламан ва у ерга хонадонимдан вафот этганларни дафн этаман» – дедилар» (Абу Довуд 3206). Абу Довуд бу ҳақда бирон нарса демади. Бу, унинг фикрича тўғридир.
Бу аломат маййитни зиёрат қилиб дуо қилиш ва унинг атрофига ҳам қариндошларни дафн этиш ва уларни ҳам зиёрат қилиш осонлашиши учундир. Қабрнинг бошига ёки ёнларига тош, дарахт, ғишт ёки шунга ўхшаш нарсаларни қўйиш мумкин. Бироқ, қабрлар устига дахмалар қуриш мумкин эмас. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Жобир разияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр устига ўтириш, уни гисплаш ва унинг устига бино қуришни таъқиқладилар» («Канзул уммол» 42575).
Бошқа бир ривоятда эса: «У (қабр)ни кўтариш ва унга ёзишни (таъқиқладилар)» дейилган.
Бундай ишлардаги таъқиқнинг зоҳири – ҳаромдир. Ундаги ҳикмат эса, омма у қабрнинг бошқалардан кўра баландроқ қилингани, усти бўялгани, устига мақталган ёки ортиқча санолар айтилган жумлаларни кўриб фитналанмаслигидир. Чунки уларнинг фитналаниб (ўша) қабрлар устида туришлари, уларга валийлик ёки фазилат ёрлиқларини ёпиштиришлари мумкинки, бунинг оқибатида уларни улуғлаш ва чорлаш, уларнинг тупроқлари билан табаррукланиш ёки атрофларида ибодатлар қилиш эҳтимодан холи эмасдир. Зеро бундай ҳолатлар жаҳолат қамраган, ширк, мурдаларга сиғиниш ва дуо қилиш, мурдаларга атаб жонлиқ сўйиш каби уларни меъёрларидан ортиқ улуғлаш, қабрларни кўтариш (баланд қилиш) ёки: «Бу – авлиё ёки шаҳиднинг қабри!» – дея шайтоннинг алдамчи васвасалари кенг ёйилган малакатларда содир бўлмоқда.
Валлоҳу аълам.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.