abu Huzayfa   06-09-2011, 05:16 PM
#1
assalamu alaykum ua rohmatulloh! Болларни юраги (куркувдан) тушадими? Ua uning hukmi qanday? Ua u yurakni har-hil uslub b-n ko'taramiz deyishadi, masalan: ko'kragiga biron mato baylashadi, har-hil turlari bor. Agar bu haqida ulamolar biron fatvolari bo'lsa keltirsangiz! Alloh hammangizni ajringizni bersin ua 'Oz rahmatiga olsin!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   06-09-2011, 05:59 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биродар сиз айтаётган нарсани илгари эшитмаган эканман. Бу ҳақида кенгроқ маълумот бера оласизми?

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   06-11-2011, 04:55 PM
#3
assalamu alaykum ua rohmatulloh! bizi yurtlarda(qirg'izostnda) bor shu narsa. yani, bola ko'p tushida yoki umuman sal u bu narsaga qo'rqib eg'lasa, yuragi tushibdi deyishadi. ua biron ayol qogozga quron o'qidi ua yoqadi ( qog'ozni). ua u yuragi tushgan odam uyda yurib chiqadi. mana shu qisqacha ma'lumot! Alloh hammamizni tauhid ua sunnatda sobit qadam qilsin!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   10-25-2011, 12:02 PM
#4
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Шариатдаги бир қоидага эътиборингизни қаратмоқчи эдим.
Восита ва сабаблар иккига бўлинади:
1. Махфий – бу шундай сабаларки, сезги аъзолари ҳис қилиш ва ақл билан таҳлил қилиб мумкин бўлмаган сабалардир.
2. Ошкора – бу шундай сабаларки, Аллоҳ таоло томонидан борлиқда жорий қилган қонунлардир.
Биринчи тур шариат кўрсатмасига муҳтож. Агар шариатда бунга далолат қилувчи нарса бўлмаса, унга сабаб ёки восита сифатида мурожаат қилиш мумкин эмас.
Бунга мисол тариқасида бирор кимсага кўз текканда, кўзи теккан одамни қўли, юзи ва оёқларини тўпиғигача ювиб, ўша сувни кўз теккан одамга сачратиш, ёки ўша сув билан таҳорат қилиши. Буни Аллоҳнинг изни билан кўз тегишидан халос бўлиш учун сабаб қилиш. Ушбу кўз тегишидан халос бўлиш воситаси тўғридан-тўғри ва ошкора деб бўлмайди, у мантиққа ҳам тўғри келмайди ва ушбу ишни самара беради деб ҳам бўлмасди, агар ваҳий воситасида ўз тасдиғини топмаганида.
Иккинчи тур тажриба орқали тасдиқланган ва жорий қилинган бўлиши, мантиққа тўғри келиши, очиқ-ойдин бўлиши ва ҳис аъзолари билан қабул қилиб бўладиган бўлиши керак. Масалан: Оловнинг ёндирувчан экани – бу Аллоҳ тарафдан борлиқда жорий қилинган қонун. Ушбу иш тўғри ва ошкора, тажрибада ўз тасдиғини топган. Наматак сафро ва сийдик ҳайдайдиган хусусиятга эга. У жигар ва буйрак касалликларига шифо сифатида кўлланилади. Бу иш ҳам тўғри ва ошкор, тажрибада ўз тасдиғини топган.
Энди қилинаётган амал юқорида зикри ўтган икки турда ўз тасдиғини топмаса, бу ақлнинг ноқислигига далолат қилади.
Бунга мисол сифатида мусулмонлар орасида кенг тарқалган ўта хатарли залолатни эслаб ўтишимиз мумкин. Бу ҳам бўлса кўз тегишидан сақланиш учун ўртасида кўз расми бўлган кўк рангли тошни осиб қўйиш. Бундай нарса борлиқ қонунларига кўра кўз тегишидан сақлаши ўз тасдиғини топмаган. Яна бу нарса тўғридан-тўғри ёки ошкор бир ҳаракатга эга эмас, у аниқ ва сезги аъзолари билан сезиб бўладиган таъсирга эга эмас. Бу шунга далолат қиладики уни ошкора сабаблар турига киритиб бўлмайди. Демак ушбу нарсанинг таъсири борлигига шаръий кўрсатма бўлиши керак. Бундай кўрсатма ҳам мавжуд эмаслиги кундек равшан. Демак ушбу нарса борлиқ қонунларига биноан кўздан сақламас экан, шунингдек унинг таъсири борасида шариатда бирор кўрсатма бўлмас экан, қандай қилиб бу нарсани қўллаш мумкин бўлсин?! Бундай қилган одам ақли ноқис экани ёки залолатга юз тутгани очиқ намоён бўлади.
Демак ҳар қандай ишни қилишдан аввал оқил инсон ўша амални мана шу икки сабабнинг бор-йўқлигига эътиборини қаратиши керак бўлади. Агар бу амал юқорида зикри ўтган икки сабабдан бирига эга эмас экан, уни қилишлик мумкин бўлмайди.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.