Меҳмон   09-06-2009, 08:42 PM
#1
Ассаламу аълайкум!
Закотга оид 2та саволим бор эди:
1. Арендага берилган машинадан закот тўланадими?
2. Бировга пули бўлиб-бўлиб тўлашга келишиб сотилган тилла буюмдан закот тўланадими?
Жавоблар учун олдиндан рахмат!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   09-06-2009, 10:44 PM
#2
(09-06-2009, 08:42 PM)lolo Wrote: Ассаламу аълайкум!
Закотга оид 2та саволим бор эди:
1. Арендага берилган машинадан закот тўланадими?
2. Бировга пули бўлиб-бўлиб тўлашга келишиб сотилган тилла буюмдан закот тўланадими?
Жавоблар учун олдиндан рахмат!

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин ўзларининг "Рамазон суҳбатлари" номли ажойиб китобларида закот мавзусида шундай деганлар:

"Тилла, кумуш ва қоғоз пуллар хоҳ нақд бўлсин, хоҳ бировлар қўлида насия бўлсин, уларга закот вожиб. Шунга кўра, эгасининг қўлида бўлмаган, қарзга берилган пул, шунингдек, сотилган ё ижарага берилган ёки шу каби нарсаларнинг пулидан закот вожиб бўлади. Ҳар йили ўз молининг закотига қўшиб унинг ҳам закотини беради ёки пул қўлига теккунича закотини кечиктириб, ўтган барча йилларникини бир қилиб беради. Агар пули камбағал-ночор одамда ёки қарзини қайтаришни пайсалга солиб келаётган, ундириб олиши қийин кимса қўлида бўлса, то пулини қайтариб олмагунча унга закот вожиб бўлмайди. Пул қўлга теккач, фақат ўша йилнинг закотини беради, ўтган йиллар учун закот бермайди."

Менимча саволда сўралган 2 ҳолат ҳам юқоридаги иқтибосда айтиб кетилган.
Валлоҳу аълам ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   09-10-2009, 05:38 AM
#3
84 гр. тилламдан 1гр. закот бераманми ёки 40 дан бириними?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   09-10-2009, 03:12 PM
#4
(09-10-2009, 05:38 AM)lolo Wrote: 84 гр. тилламдан 1гр. закот бераманми ёки 40 дан бириними?

Олтиннинг нисоби 20 мисқолдир. Ҳозирги ҳисоб билан ўлчаганда олтиннинг нисоби тахминан 85 грамм.
Қайси бир мўминнинг мол-мулки кундалик сарф-харажатларидан ортиб, Аллоҳ Таъолонинг марҳамати билан нисобга, яъни, юқоридаги миқдорга етган бўлса, у бойлар қаторидан жой олади. Агар унинг моли ҳижрий ҳисоб билан орадан бир йил ўтгунча ҳам нисобдан камаймай турса, у жами молнинг икки ярим фоизини (2,5% ёки 1/40) закот сифатида ажратади ва Қуръони каримда зикр қилинган ўринларга тақдим этади.
Валлоҳу аълам ...

"Олтин ва кумушни кўмиб-яшириб қўядиган, уларни Аллоҳ йўлида эҳсон қилмайдиган кишиларга қаттиқ азоб билан "башорат" беринг!" (Тавба сураси, 34-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
muhojir   04-10-2010, 11:01 PM
#5
(09-06-2009, 10:44 PM)Бот Wrote: Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
"Тилла, кумуш ва қоғоз пуллар хоҳ нақд бўлсин, хоҳ бировлар қўлида насия бўлсин, уларга закот вожиб. Шунга кўра, эгасининг қўлида бўлмаган, қарзга берилган пул, шунингдек, сотилган ё ижарага берилган ёки шу каби нарсаларнинг пулидан закот вожиб бўлади. Ҳар йили ўз молининг закотига қўшиб унинг ҳам закотини беради ёки пул қўлига теккунича закотини кечиктириб, ўтган барча йилларникини бир қилиб беради. Агар пули камбағал-ночор одамда ёки қарзини қайтаришни пайсалга солиб келаётган, ундириб олиши қийин кимса қўлида бўлса, то пулини қайтариб олмагунча унга закот вожиб бўлмайди. Пул қўлга теккач, фақат ўша йилнинг закотини беради, ўтган йиллар учун закот бермайди."
Биродар, буларни далилларини хам келтирибдими?
Меҳмон   06-03-2010, 05:54 AM
#6
Ассаламу алайкум!
Далилини Ибнул Усаймин афсуски келтирмаган эканлар.
Қарз ёки насияга берилган молдан закот чиқарилиши кераклигини таъкидловчи яна бир неча фатволарни эътиборингизга ҳавола қиламан:

Бировга берилган қарздан закот чиқариш ҳақида

Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси
9069 рақамли фатвонинг бешинчи саволи
السؤال الخامس من الفتوى رقم (9069)

س5: ما هو حكم الزكاة في الدين على المعسر الذي ربما يمكث سنوات طويلة عليه وما هو حكم الزكاة في الدين على المليء الذي يتماطل في تسديد ذلك الدين، وما هو حكم الدين على شخص يعرف ملائته ويعرف عزمه على التسديد وكان ذلك طبعاً بعد بلوغ عام الحول؟

ج5: إذا كان المدين معسراً أو كان مليئاً لكنه مماطل ولا يمكن الدائن استخلاص دينه منه، أما لكونه لايجد لديه من الإثبات ما يستخلص به حقه لدى الحاكم، أو لديه الإثبات لكن لا يجد من ولي الأمر ما يساعده على تخليص حقه، كما في بعض الدول التي لا نصرة فيها للحقوق فلا تجب الزكاة على الدائن حتى يقبض دينه ويستقبل به حولا. وأما إذا كان المدين مليئاً ويمكن استخلاص الدين منه فالزكاة واجبة على الدائن كلما حال الحول، وكان الدين نصاباً بنفسه أو بضمه إلى غيره من النقود ونحوها.

وبالله التوفيق وصلى الله على نبينا محمد وآله وصحبه وسلم.

Савол: Қарзини тўлай олмаслиги бир неча йилларга чўзилиши мумкин бўлган камбағал қарздор зиммасида қолаётган қарз закотининг ҳукми қандай бўлади? Қарзни тўлашга қурби етса-да, тўламасдан чўзиб юрган бадавлат киши зиммасидаги қарз закотининг ҳукми-чи? Қарзни тўлашга қурби етиши ва тўлаш нияти қатъийлиги маълум бўлган киши зиммасидаги қарзнинг ҳукми қандай бўлади? Албатта бунда орадан бир ҳавл ўтганлиги аниқ.
Жавоб: Қарздор киши камбағал бўлса ёки бадавлат бўла туриб чўзиб юрган бўлса, қарз эгасининг эса ҳоким олдида ўз ҳаққини исбот қилиб берувчи далили йўқ бўлса ёки одамлар ҳуқуқлари умуман ҳимоя қилинмайдиган баъзи давлатларда бўлгани каби қўлида исбот-далили бор бўлса-ю, аммо ҳокимнинг унга ҳаққини олишга ёрдам бермаслигини аниқ билса, яъни қарзини қайтариб олишнинг имкони бўлмаса, қарз эгасига то қарзга берган маблағи қўлига тегиб, орадан бир ҳавл ўтмагунча, закот фарз бўлмайди.
Аммо қарздор бадавлат бўлиб, ундан исталган пайтда қарзни тўла қайтиб олишнинг имкони бўлса, ҳар гал ҳавл тўлиши билан қарзнинг ўзи нисобга етса ёки бошқа пуллар ва нарсаларга қўшганда нисобга етса, қарз эгасининг зиммасида унинг закотини бериш фарз бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир ва пайғамбаримизга салоту саломлар бўлсин.

Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси

Аъзо: Абдуллоҳ бин Ғудайён
Қўмита раисининг ноиби: Абдурраззоқ Афифий.
Раис: Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Боз


Пули кечроқ берилишига рози бўлиб сотилган уйнинг баҳосидан закот чиқариладими?

Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси
5258 рақамли фатвонинг иккинчи саволи
السؤال الثاني من الفتوى رقم (5258)

س2: بعت بيت طين بمبلغ مائة ألف ريال (100,000) على أقساط عشر سنوات، كل سنة عشرة آلاف ريال (10,000) فكيف تجب الزكاة عليه؟ أفيدوني جزاكم الله خيراً.

ج2: تجب الزكاة في المبلغ المذكور جميعه إذا حال عليه الحول من بدء بيعك له، وتزكيه كل سنة عند رأس حوله، ولا يؤثر تأجيله المدة المذكورة على وجوب الزكاة فيه؛ لأن ذلك التأجيل حصل باختيارك ولمصلحتك.

وبالله التوفيق وصلى الله على نبينا محمد وآله وصحبه وسلم.

Савол: Лойдан қурилган уйимни ўн йил ичида ҳар йили 10 000 (ўн минг) риёлдан тўлаб бориш шарти билан 100 000 (юз минг) риёлга савдолашдим. Энди шу пулнинг закотини тўлаш менга қандай фарз бўлади?
Жавоб: Уй сотилган кундан бошлаб бир ҳавл (бир ҳижрий йил) ўтса, айтилган маблағнинг ҳаммасидан (яъни юз мингдан) закот чиқариш фарз бўлади. Шу тарзда ҳар йили ҳавлнинг бошида унинг закотини чиқараверасиз. Бу маблағни шунча муддат кечиктириб тўлашнинг ундан закот берилиши фарзлигига таъсири йўқ. Чунки бу кечиктириш аслида ўз ихтиёрингиз билан ва сизнинг фойдангиз учун бўлган (яъни ўн йил ичида берилиши эвазига уйни оддий нархдан қимматроққа сотгансиз, дейилмоқчи).
Тавфиқ Аллоҳдандир ва пайғамбаримизга салоту саломлар бўлсин.

Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси

Аъзо: Абдуллоҳ бин Қауд
Аъзо: Абдуллоҳ бин Ғудайён
Раис: Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Боз

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.