rinat80_09   04-22-2011, 01:28 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Якинда бир хадис эшитиб колдим, лекин аник эсимда эмас маъносини айтаман, шу хадис сахих ми ёки мавзу хадис ми?
"Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайхисаломдан сурабди, Мендан кейин ер юзига кайтиб тушасанми? деб Шунда Жаброил алайхиссалом: Ха, сендан кейин ер юзига 10 маротаба тушаман, хар тушгнанимда битта нарсани олиб кетаман биринчисида бойлардан сахийликни, иккинчисида кабагаллардан шукурликни, учинчисида аёллардан хаёни ва шундай килиб унинчи маротаба тушганимдан кейин Киёмат булади дебди." Шу хадис сахих ми заиф ми? шу хакди тушинтириб берсангизлар Аллох рози булсин!!!
This post was last modified: 05-25-2011, 07:40 PM by rinat80_09.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   05-26-2011, 01:03 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ушбу ҳадис кенг тарқалган, бироқ заиф саналган ҳадислар тўпланган мана бу сайтда 278 рақам остида келтирилган экан:
http://www.dorar.net/enc/hadith_spread&page=18
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   08-22-2011, 01:15 AM
#3
Ассаламу алейкум!

бундан бошка яна кандай маълумотлар бор? агар булса ёзсангизлар, Шайх Албоний нима деган бу хакда, кайси китобда келганлигини хам ёзсангизлар Аллох рози булсин!!!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
SALIHAN   12-30-2011, 09:38 PM
#4
Кадр сурасида Рух(Жаброил) хар кадр кечаси тушишлиги айтилади. У(кеча)да фаришталар ва Рух(яъни Жаброил алайхисалом) Парвардигорланинг изни-ихтиёри ила (йил давомида килинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар. Юкоридаги хадисда эса 10 марта тушади демокда.

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.