Создать ответ 
 
Рейтинг темы:
  • Голосов: 0 - Средняя оценка: 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Намоз ўқиш қайтарилган вақтлар
12-01-2018, 12:55
Сообщение: #1
Question Намоз ўқиш қайтарилган вақтлар
Nafl namoz o'qishdan qaytarillgan vaqtlar qachon boladi misol uchun peshindan nechi daqiqa oldin o'qib bomaydi?
Цитировать это сообщение
01-05-2019, 03:38
Сообщение: #2
RE: Намоз ўқиш қайтарилган вақтлар
Намоз ўқиш қайтарилган баъзи вақтлар

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқишликдан қайтарган баъзи вақтлар бор. Улар:
1 – Бомдод намозидан кейин қуёш чиқиб, бир найза бўйи кўтарилгунча. Яъни, таҳминан ўн беш дақиқа («Шарҳ ал-Мумтеъ» (4/162)).
2 – Қуёшнинг осмон ўртасига кўтарилган вақти. У пешин намози вақти киришдан олдинги қисқа бир вақтдир. Ўн беш ёки йигирма дақиқага яқин (Шайх Ибн Боз «Фатава» (11/286)). Баъзи уламолар уни бунданда қисқа вақт деган раъйга бордилар. Ибн Қосим роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «У озгина вақт бўлиб, намоз ўқишга етмайди. Бироқ ушбу вақтда (намозни бошлаш учун) такбиротул иҳром рўй бериши мумкин». Сўзлари тугади («Ар-Ровд ал-Мурбиъ» (2/245)га Ибн Қосимнинг ҳошияси).
3 – Аср намозидан кейин қуёш ботгунча.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу вақтларда намоз ўқишдан қайтарадиган кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Ушбу ҳадислардан:
1) Бухорий (586) ва Муслим (728) Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Асрдан кейин то қуёш ботгунча ва бомдоддан кейин то қуёш чиққунча намоз йўқдир».
2) Муслим (832) Амр ибн Абаса ас-Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Мен: «Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Менга Аллоҳ сизга билдирган, мен уни билмайдиган нарса ҳақида хабар беринг. Менга намоз ҳақида хабар беринг», дедим. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқи. Сўнг то қуёш чиқиб, кўтарилгунча намоз ўқишдан тўхта… Сўнг соя найзанинг рўбарўсида (шимол томонга ҳам, мағриб ва машриқ томонга ҳам оғмай) мустақил бўлгунча намоз ўқи. Албатта, намоз гувоҳ бўлинган, ҳозир бўлингандир (яъни, фаришталар унга гувоҳ ва ҳозир бўладилар. У қуёшнинг осмон ўртасида бўлган вақти). Сўнг намоздан тўхта. Чунки ана шу дамда жаҳаннамга ўт ёқилади. Соя яқинлашганда (у пешин намозининг аввалги вақти) асрни ўқигунинггача намоз ўқи. Албатта, намоз гувоҳ бўлинган, ҳозир бўлингандир. Сўнг то қуёш ботгунча намоздан тўхта…».


[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
Создать ответ 


Похожие темы
Тема: Автор Ответов: Просмотров: Посл. сообщение
Question Қамоқда намозни ишора билан ўқиш Гость 1 98 12-25-2018 00:47
Посл. сообщение: Дилмурод Абу Муҳаммад
  Гўдакни кўтариб намоз ўқиш ҳақида SALIHAN 1 3,501 05-14-2017 19:45
Посл. сообщение: Муслим
Question Кўз юмиб намоз ўқиш 0680 2 5,811 12-14-2016 00:25
Посл. сообщение: Admin
Question Мусофир машина, поезд, учоқ ва чорва ҳайвонларни минган одам қандай намоз ўқийди? Abu Uways 3 7,595 01-02-2016 14:31
Посл. сообщение: Admin
  Намоз ўқиётгандан олдидан бирор нарса ўтиши Admin 0 2,420 03-21-2015 14:28
Посл. сообщение: Admin



Пользователи просматривают эту тему: 1 Гость(ей)
Обратная связьTavhid.comВернуться к началуВернуться к содержимомуMobile VersionСписок RSS