Admin   02-01-2018, 01:01 PM
#1
Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара: 183).
Аллома, шайх Абдурроҳман ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг ушбу «Тақволи кишилар бўлишингиз учун» қавлининг изоҳида шундай дедилар: «Албатта, рўза тақвонинг энг катта сабабларидандир. Чунки унда Аллоҳнинг амрига бўйинсуниш, қайтариғидан четлашишлик мавжуд. У тақвони ўз ичига олган ўринлар:
Рўзадор Аллоҳнинг савобини умид қилувчи, Унга қурбат ҳосил қилувчи бўлган ҳолда Аллоҳ унга ҳаром қилган ейиш, ичиш ва шунга ўхшаш нафс унга мойил бўладиган нарсаларни тарк этади. Бу тақводандир.
Шулардан: Рўзадор ўзини Аллоҳ таоло уни назорат қилиб туришини ҳис қилишга ўргатади. Натижада нафси истаган нарсани Аллоҳ ундан хабардор эканини билгани боис қодир бўла туриб тарк этади.
Рўза шайтон ҳаракатланадиган ўринларни торайтиради. Чунки у одам боласининг қон юрадиган жойида юради. Рўза билан ҳаракати заифлашади ва ундан маъсиятлар (содир бўлиши) озаяди.
Асосан рўзадорнинг тоати кўп бўлади. Тоатлар эса тақво хислатларидандир.
Бой очлик аламини тотиб кўрса, бу унга қашшоқ камбағаллардан кўнгил сўрашни вожиб қилади. Бу эса тақво хислатларидандир»
. Сўзлари тугади.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.