Издошларнинг кўплиги эътиборга молик жиҳат эмас
[audio]http://www.baynoona.net/ar/audio/download/8722/sh-mohammad-ghalib-mq_027.mp3[/audio]
Пайғамбарлар ичида умматидан уни фақат бир киши тасдиқлаган пайғамбар бор. Уни фақат бир киши тасдиқ этган ана шу пайғамбар, Аллоҳ унга вожиб қилган баён-(Аллоҳнинг буйруғини ёритиб бериш)ни адо қилганми? Аллоҳ унга вожиб қилган баён-(даъват)ни адо этган. Бироқ унга эргашадиган одамни топмади. Бу ерда эътиборга молик жиҳати издошларнинг кўплиги эмас экани баён қилиняпти. Эътиборга молик жиҳати ҳаққа эргашишлик. Шунинг учун Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): «Жамоат – ҳаққа мувофиқ келганидир, гарчи бир ўзинг бўлсангда», дедилар. Жамоат – ҳаққа мувофиқ келганидир, гарчи ёлғиз ўзинг бўлсангда. Кўпчилик эътиборга молик жиҳат эмас. Шунингдек, озличиликка назар ташлашлик ҳам эмас. (Балки) ҳаққа назар ташлашлик (лозим). Аллоҳ азза ва жалла деди: «Гарчи сиз (барча одамларнинг иймон келтиришларини) жуда истасангиз-да, одамларнинг кўплари мўмин бўлмайдилар» (Юсуф: 103). «Уларнинг кўплари ақлсиздирлар» (Моида: 103). «Лекин жуда кўп одамлар уни билмайдилар» (Аъроф: 187). «Лекин уларнинг кўплари (ўша мўъжиза тушганидан кейин ҳам инкор қилсалар, қандай бало келишини) билмайдилар» (Анъом: 37). Озчилик ҳақида шундай деди: «Бандаларим орасида шукр қилгувчи (зотлар жуда) оздир» (Сабаъ: 13). Қиёмат куни пайғамбар олиб келиниб, у билан бир ёки икки киши бўлади. Пайғамбар олиб келинади ва у билан жамоа ёки кичик жамоа бўлади. Оз адад. Қиёмат куни у билан бирор киши бўлмаган пайғамбар келади. У билан бирга бирор киши бўлмаган пайғамбар келади. Демак, эътиборга молик жиҳати издошларнинг кўплиги эмас. Агар инсон ҳақни маҳкам тутган бўлса, ана шу муроду мақсаддир. Шунинг учун Ибн Муборакдан: «Жамоат ким?» дея сўрадилар. (Ваҳоланки) ўз замонида, Ибн Муборакнинг замони ҳадис, илм йўлида юрт кезиш, уламолар замони эди. У киши: «Абул Ҳамза ас-Суккарий», дедилар. Яъни, тўғри эътиқод эгаси. Демак, ушбу назар доим ҳаққа (қаратилган бўлиши лозим). Айрим кимсалар алданади. Қўзғалон, инқилоб ва бош кўтариб чиқишга чорловчилардан иборат ОАВдаги анавиларни кўрадида: Мана буларнинг бари ботилдами? - дейди. Ҳа, барчаси ботилда. Модомики Аллоҳнинг ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрига қарши чиқишга даъват қилаётган эканлар, модомики ҳаққа қарши чиқаётган эканлар, модомики Суннатга қарши чиқаётган эканлар, модомики ҳужжатларга қарши бораётган эканлар, модомики Аҳли Сунна вал Жамоанинг Васатия (Ўрта йўл) ақидасига қарши бораётган эканлар улар ботилдадир. Демак, эътиборга молик жиҳати уларнинг кўпчилик эканида эмас. Эътиборга молик жиҳати ҳақ эгасидир. Ҳақ соҳибининг (ўзига хос) хусусият ва сифатлари бўлади. Эътиқод асосларининг барида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам юриб ўтган ана шу саҳиҳ ақида асосида бўлиши, мусулмонларнинг жамоати ва раҳбари ҳамда ҳукмдори билан бирга бўлиши, ҳужжатларга эргашган бўлиб, бунга бирор раъй, қавл, ақл, туш, рўё ва бундан бошқасини муқаддам қўймаслиги. Ана ўшалар ҳақ издошлари. Ана ўшалар саҳобаларнинг, Аллоҳ улардан рози бўлсин ва уларни рози қилсин, йўлидан юрганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (уммат фирқаларга) ажралиш ҳадисини ёдга олганларида: «Ушбу уммат яқин келажакда етмиш уч фирқага бўлинади. Биттасидан ташқари барчаси дўзахда», дедилар. (Саҳобалар): «У ким (қайси бири), эй Расулуллоҳ?», дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «У бугун мен ва саҳобаларимни йўлига ўхшашида бўлгани», дедилар. Саҳобаларнинг, Аллоҳ улардан рози бўлсин, йўли ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан юрадиган киши, ана ўша бу фирқа-фирқа бўлиб ажралиш ва бу ихтилофдан нажот топади. Ушбу изтиробдан нажот топади. Назар ҳаққа (қаратилиши керак). Ҳақ эса далил билан билинади. Ҳақ кишиларнинг сўзларида эмас. Ҳақ шаръий ҳужжатларда, Аллоҳ жалла ва аъла ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавлида, саҳобалар ижмо қилган нарсада. Шайхул Ислом Ибн Таймия айтганларидек: «Одамларнинг сўзи икки мезон билан ўлчанади: Ваҳий ва ижмо мезони». Ким икки тарозига хилоф чиқса ёки уларга қарши бўлса ёҳуд уларни бузишга ҳаракат қилса ҳақ соҳиби бўлмайди. (У) ботил эгасидир. Қўзғалон, ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқиш, инқилоб сўнг такфир (кофирликда айблаш) ва вайронагарчилик, портлатишга чорлайдиган ана у кўпчилик қандай ҳақ эгалари бўлсин? Ҳақ эгаси ер юзида бузғунчилик тарқатадими? Йўқ. Ер юзида бузғунчилик тарқатмайди. Ҳақ соҳиби умматни бузғунчиликдан қўрийди. Умматни қон тўкилишидан ҳимоя қилади. Умматни қатлдан мудофаа қилади. Умматни ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишдан ҳимоя қилади. Умматни жамоатдан ажралишдан қўрийди. Умматни гуруҳ-гуруҳ бўлиб бўлинишдан ҳимоя қилади. Ана шу ҳақ соҳибидир.