Муслим   10-18-2012, 11:10 AM
#1
Мўътазилалар ким?

[audio]http://binothaimeen.net/upload/ftawamp3/Lw_284_20.mp3[/audio]
Савол: Аллоҳ сизга барака ёғдирсин, фазилатли шайх. Савол берувчи (саволинининг) иккинчи қисмида айтадики: Мўътазилалар ким?
Жавоб: Мўътазила – бидъатчи тоифадир. Аллоҳ, Аллоҳнинг Каломи, Аллоҳнинг феъллари борасида аҳли сунна вал жамоа мазҳабига мухолиф сўзларни айтишади. Бошлиқлари Амр ибн Убайд ва Восил ибн Атодир. Улар Ҳасан Басрий мажлисидан ажралиб чиққанлари учун мўътазила дея номланишди. Улар катта гуноҳ қилган киши иймондан чиқмайди, балки у иймони ноқис бўлган мўмин бўлади, ёки иймони билан мўмин, катта гуноҳи билан фосиқ бўлади дея қарор қилинган Ҳасан Басрийнинг мажлисидан ажралиб чиқдилар ва машҳур сўзларини айтишди: гуноҳи кабира қилган икки манзил орасидаги манзилда бўлади (манзила байнал манзилатайн), мўмин ҳам эмас, кофир ҳам эмас. Лекин шу билан бирга дўзахда абадий қолади. Улар гуноҳи кабира қилган дўзахда абадий қолади деган қавлда хаворижлар билан мувофиқ келишди. Лекин хаворижлар у исломдан чиқди деб очиқ айтишади. Улар эса у исломдан чиқди дея очиқ айтишадию, лекин уни кофир дейишга журъат қилишолмайди. Балки айтишдики: улар икки манзил орасидаги манзилда. Ушбу манзилатни исбот қилишлик билан Аллоҳ азза ва жалланинг сўзига мухолиф бўлишди. Унда (Аллоҳ) табарока ва таоло айтадики: «У сизларни яратган зотдир. Бас, баъзиларингиз кофир ва баъзиларингиз мўминдир» (Тағобун: 2). Бу ерда кофир ҳам, мўмин ҳам бўлмаган учинчи тоифа йўқ. Фақатгина Аллоҳнинг динида ва шариатида ундан бўлмаган нарсани пайдо қилган анави мўътазилаларнинг қавлида бор.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
«Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари
Тасма №284.

http://binothaimeen.net/content/11053

Quote:
من هم المعتزلة ؟
السؤال:
بارك الله فيكم فضيلة الشيخ، السائل له الفقرة الثانية، يقول: من هم المعتزلة؟
الجواب:
الشيخ: المعتزلة هم طائفة مبتدعة، يقولون في الله، وفي كلام الله، وفي أفعال الله ما يخالف مذهب أهل السنة والجماعة، ورئيسهم عمرو بن عبيد، و واصل بن عطاء، وسموا معتزلة؛ لأنهم اعتزلوا مجلس الحسن البصري؛ حيث كان يقرر أن فاعل الكبيرة لا يخرج من الإيمان، بل هو مؤمن ناقص الإيمان، أو مؤمن بإيمانه، فاسق بكبيرته؛ فاعتزلوا هذا المجلس، مجلس الحسن البصري، وقالوا: مقولتهم المشهورة، إن فاعل الكبيرة في منزلة بين منزلتين، فليس مؤمناً، وليس كافراً، لكنه مع ذلك مخلد في النار، فهم يلتقون بالخوارج في القول، بأن فاعل الكبيرة مخلد في النار، لكن الخوارج يصرحون بأنه كافر خارج عن الإسلام، وهؤلاء يصرحون بأنه خارج عن الإسلام لكنهم لا يجرءون أن يقولوا إنه كافر، بل يقولون: إنه في منزلة بين منزلتين، فأثبتوا هذه المنزلة المخالفة لكلام الله عز وجل حيث قال تبارك وتعالى: ﴿هُوَ الَّذِي خَلَقَكُمْ فَمِنْكُمْ كَافِرٌ وَمِنْكُمْ مُؤْمِنٌ﴾، وليس هناك قسم ثالث ليس بكافر ولا مؤمن، إلا على قول هؤلاء المعتزلة، الذين ابتدعوا في دين الله وشريعته ما ليس منها.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.