Ҳозирги кунда мусулмонларнинг ҳукмдори йўқ дейишлик залолатдир
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
[audio]http://ar.alnahj.net/audio/download/3421/sh-ibn3thaimeen-man-qala-la-imma-li-almuslemeen-ayawm.mp3[/audio]
Имомга келсак, имом бу давлатдаги энг олий валиюл амрдир. Унинг мусулмонларга умумий имом бўлишлиги шарт қилинмайди. Чунки умумий имомат узоқ замонлардан бери инқирозга учраб бўлгандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Эшитинглар ва итоат қилинглар! Агарчи сизларга ҳабаш қул амирлик қилса ҳам!» Қачонки бир киши бир оммага амирлик қилса, бу билан у ўша оммага имом манзилига кўтарилади. Шунингдек унинг сўзи кучга эга бўлади, амрига эса итоат қилинади. Сизлар биласизларки, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг замонларидан бошлаб ислом уммати тафриқага тушишликни бошлади. Ибн Зубайр Ҳижозда, Бану Марвон Шомда, Мухтор ибн Убайд ва бошқалар эса Ироқда. Уммат бўлиниб кетди. Ислом имомлари ўз ноҳияларидаги имом бўлиб турган кимсаларга, агарчи улар умумий имоматга хилоф бўлсалар ҳам итоат қилиб боришликдан асло бўйин товламадилар.
Мана шундан биз пайдо бўлиб униб чиққан нарсанинг залолат эканини биламиз, у айтадики: Албатта ҳозирги кунда мусулмонларнинг имоми йўқдир. Ва бирон кишига ҳам байъат йўқдир. Аллоҳ Ўзи сақласин! Улар билишмайдики, нима ишлар ўз ҳоличами? Одамларга уларни бошқариб турувчи йўқми? Улар ҳар бир киши ўз нафсига амир демоқчи бўладиларми? Улар агарда байъат бермасдан ўлсалар, у ҳолда жоҳилият ўлими билан ўладилар. Аллоҳ сақласин! Чунки мусулмонларнинг узоқ замонлардан бери қилиб келаётган амаллари шуки, кимки ноҳиялардан бир ноҳияга волийлик қила бошласа ва унинг сўзи у ердаги олий сўз бўлса у имомдир. У ердаги имомдир. Бунга уламолар ишора қилишган. Масалан «Субул ас-салам» китобининг муаллифи (имом Санъоний) каби. У киши айтадики: «Бунга ўхшаш нарсани (яъни умумий имоматни) ҳозирда рўёбга чиқаришнинг имкони йўқдир». Бу воқеъликдир. Ҳозирда ноҳиялардан биридаги шаҳарларда топасизки, улар сайловлар ўтказишади ва салтанат учун кураш кетади. Пора бериш, сотиб олишликлар рўй беради, ва ҳоказо ҳолатлар. Қандоқ қилиб шу биргина шаҳарда шунақанги ясама сайловларсиз волийлик қилишнинг иложи бўлмаса, у ҳолда умумий мусулмонларга нисбатан нима дейиш мумкин?!