rinat80_09   04-02-2011, 12:27 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Кабрни пишган гиштдан куриб булмайди дейишади, хом гиштдан куриш керак экан, хозирги кунда кабрстондаги купчилик кабр пишган гиштдан курилмокда бунинг хукми канда? бу гап канчалик тугри? далил бор ми бу масалага шариатимизда? Аллох рози булсин!!!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   04-02-2011, 12:47 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Қабрлар устига бино қилишдан қайтарилганмиз, у хоҳ пишган ғиштдан бўлсин, хоҳ хом ғиштдан. Бу борада бир қатор ҳадислар келган.
Абул-Ҳайёж ал-Асадий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: Менга Алий ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу дедилар: «Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени юборган ишга юборайми?! Биронта суратни қўймай ўчириб ташлайсан, кўтарилган биронта қабрни қўймай текислаб ташлайсан» (Имом Муслим ривояти).
Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уларни (яъни қабрларни) текислашга буюрганларини эшитганман» (Имом Муслим ривояти).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрни гипслаб сувашдан, унинг устида ўтиришдан ва унинг устига бино қилишдан қайтардилар» (Имом Муслим ривояти).
Абу Марсад розияллоҳу анҳу айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қабрларга юзланиб намоз ўқиманглар, улар устига ўтирманглар» деганларини эшитганман (Имом Муслим ривояти).
Қабрлар билан фитналаниш шайтон одамзотни қадим-қадимдан авраб келадиган энг катта фитналардан бўлиб, уларни улуғлаш, устларига бино ва сағаналар барпо қилиш, уларга юзланиб намоз ўқиш, уларга сиғинишни одамларга чиройли қилиб кўрсатади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрдагиларни ҳурмат қилиш ва уларга озор бермасликка буюрганлари ҳолда қабрларни ердан кўтаришни, улар устига бино қуришни, уларга қараб намоз ўқишни ман қилганлар.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитасига савол берилди: Ердан бир ёки икки қарич баландликда қабр бор. Бироқ унинг атрофини баланд девор билан ўралган. Бу девор суннатга хилоф ҳисобланадими? Ўша қабрни зиёрат қилса бўладими ёки йўқми?
Жавоб: Қабрлар устига бино қилиш жоиз эмасдир. Чунки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар (усти)ни гипс қилиш, қабрлар устига ўтириш ва бино қуришни таъқиқладилар» (Имом Нававий, Саҳиҳу Муслим шарҳи 7/37; Насоий 4/86; Имом Аҳмад 4/295, 332, 399; Термизий 1052).
Бундан шу ҳадисга амал қилиб мазкур деворни йиқитиш зарурлиги билинмоқда. Аммо қабрни шаръий зиёрат қилишнинг зарари йўқ.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси (Фатво № 5175-5).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён


Шундай экан, қабрлар устига сағаналар қуриш, уларни кўтариш ёки сувашдан қайтарилгани доим ёдимизда тутишимиз ва шунга мувофиқ амал қилишимиз керак бўлади.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   09-17-2012, 11:35 PM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

3) пишган гиштдан кабр куриб булмайди, чунки у одамлар кундалик фойдаланадиган нарсалар га киради, деган тушунча бидат эмас ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.