1500   10-25-2016, 02:11 PM
#1
Ассалому алайкум .Қуроъни Каримни тажвид билан ўргатган кишига ўзи ҳоҳламаса ҳам ҳақ тўласа бўладими?Чунки у асосий вақтини ризқ талабига сарфлайди.Агар унга моддий томондан ёрдам берилса у инсонларга яхшироқ ўргатган бўларди.Аллоҳ билувчироқ.
Admin   04-27-2017, 06:45 PM
#2
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Саволингизга жавоб қуйидаги манбада келтирилган:
https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=994

Савол: Қуръон ёдлаттириш ва масжид имомлигида ишлаш эвазига ҳақ олишда бирор гуноҳ борми? Ушбу (ҳақ-(эваз) олишлик)ни тарк этиш тақводанми?
Жавоб: Ушбуда бирор хараж-(танглик) йўқ. Қуръон ёдлаттириш ва таълим бериш эвазига ҳақ олишда хараж-(танглик) йўқ. Масжид имомлиги эвазига ёрдам ва мукофот олишнинг зарари йўқ. Чунки имом бўлишлик уни (бошқа иш қилишдан) тўсиб қўяди. Муаззинлик ҳам худди шундай.
Бироқ ушбуни тарк этса ва Аллоҳ таоло уни беҳожат қилса, бас, у афзалдир. Ушбуга (имомлик ва Қуръон ёдлаттиришга) ўз ташаббуси билан чиқиб, ана ундан (ҳақ-эваз олишликдан) Аллоҳ таоло унга ато этган ҳалол ризқ сабаб беҳожат бўлса, бас, бу гўзал ишдир. Кимда-ким ушбуга (ҳақ-эвазга) муҳтож бўлса, бунда зарар йўқ.

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/4024

Савол: Исломий жамғарма Ромта шаҳрида Қуръони Каримни ёдлаттириш мақсадида марказ очди. Ва мендан ўша ерда дарс беришимни талаб қилдилар. Ва дарҳақиқат мени Қуръон ва тажвидни ёд олганимни билардилар. Менга Қуръони Карим марказида дарс беришим муқобилига мол таклиф қилишди. Мен ушбу иш жоиз эмаслиги, ушбудан маън қиладиган ҳадисларни ёд олганим сабабли ўзимни тийдим. Ушбу тафсилотга сиз фазилатларининг раъйи қандай?
Жавоб: Сенга Қуръонни талим берганинг учун ҳақ олишинг жоиздир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини бир аёлга ўзи ёд олган Қуръонни талим бериши шарти билан уйлантириб қўйдилар. Ва бу унинг маҳри бўлганди. Ва саҳобий ҳам Фотиҳа сураси билан руқя ўқигани сабабли кофир касалвон шифо топгани эвазига ҳақ олди. Бу борада пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эваз учун олинадиган ҳақларнинг энг ҳақлиси Аллоҳнинг Китобидир”, дедилар (Бухорий (5737)). Бухорий ва Муслим ривоятлари. Балки Қуръон тиловат қилиш ва одамлар қироат қилишини сўраганлари учун ҳақ олишдан ҳазир бўлмоқ лозим.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оила аъзолари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин.

Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий қўмитаси

Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён
Абдуллоҳ Ибн Қоъуд


Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...1&BookID=3
Telegram   07-22-2018, 08:05 AM
#3
Мени уйимга эрталаб 9да келиб 5да опкетиладиган болалар келишмокчи,уларга курьон едладмокчиман, хужайиним карзлари бор,учма уч яшаймиз,улар Кун буйи карайсанку богчага тулаган пулини туласин,деяптилар
Мен эса курьонга хак олмиман десам хеч кунмаяптилар
Сени шунча вакт инг кетадику деб
Мен дилмурод акадан сураб беришизни илтимос киламан
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.