Admin   10-01-2016, 04:25 PM
#1
Одамлар модомики илмни катталаридан олар эканлар, мудом яхшиликдадирлар

Чунки одамларга модомики илм уламолари ва киборлари томонидан келар экан мудом яхшиликдадирлар. Аммо уни ёши кичиклардан олсалар, кичиклар, улар бидъат аҳли, батаҳқиқ, ҳалок бўладилар. Бу борада Ибн Масъуднинг маъруф асари бор: «Одамлар модомики илмни катталари, омонатдорлари ва уламоларидан олар эканлар мудом яхшиликдадирлар. Агар кичиклари ва ёмонларидан олсалар ҳалок бўладилар». Бундан мурод, Ибн Қутайба раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, дарҳақиқат, у киши бу асарни изоҳлаб, шундай дедилар: «Одамлар модомики уламолари шайх-(қария)лар бўлиб, уламолари ёши кичиклар бўлмас экан мудом яхшиликдадирлар». Эй Ибн Қутайба! Нима учун бундай деяпсиз ва бу изоҳ билан изоҳлаяпсиз? Эшитинглар! У киши шундай дейди: «Чунки шайх-(қария)дан, дарҳақиқат, ёшлик лаззати, унинг қизиққонлиги-(жиззакилиги), шошқалоқлиги ва тентаклиги кетган. Тажриба ва билим-(маҳорат)ни қўлга киритган. Унинг илмига шубҳа ораламайди. Унга ҳавои нафс ғолиб келмайди. Таъмагирлик уни ўзига мойил қилмайди, шайтон уни ёши кичикни йўлдан ургани каби йўлдан уролмайди, у виқор, салобат ва ҳайбат ёшида. Ёши кичикка гоҳида шайх омонликда бўлган ушбу ишлар оралайди. Агар бу унга ораласа ва фатво берса ўзи ҳам ҳалок бўлади, (бошқаларни ҳам) ҳалок қилади». Ана шу илм ҳосил қилган ҳолда соч-соқолига оқ тушган уламолар ажралиб турадиган (хислат)лардир. Дарҳақиқат, китоблар устида мук тушган ҳолда беллари букчайди. Дарс қиладилар, асар битадилар, ёзадилар, жамлайдилар, одамларга фатво берадилар, дарс берадилар. Одамларга дарс ва фатво бериш ҳамда уларга ҳукмларни очиқлаб беришдан узилиб қолмадилар.
Талабага улар билан боғланиши, улар ҳузурида мук тушиши ва уларнинг олдида тизза букиб ўтириши лойиқ бўлади. Чунки, ана шу уламолар, Аллоҳ улар сабаб фойда берадиганлардир. Дарҳақиқат, Аллоҳ жалла ва аъла уларга ёшлари билан бирга виқор, салобат ва ҳайбат либосини кийдирди. Улардан қизиққонлик, ёшлик роҳати, ёшлик шошқалоқлиги, мурғаклик аҳмоқлигини узоқ қилди. Уларга замон ўтиши билан тажриба ва билим либосини кийдирди. Уларга ва уларнинг илмига шубҳа ораламайди. Уларга ҳавои нафс ғолиб келмайди. Чунки, улар Аллоҳ таборака ва таоло сари яқинлашдилар-(ёшлари бир жойга бориб қолди), Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага кўз тикувчироқ, бандалар қўлидаги нарсадан умид узувчироқ ва узоқроқдирлар. Шайтон уларни ёши кичикни йўлдан ургани каби йўлдан уролмайди.
Талабаларга ана шунга ошиқишлари, уламоларга боғланишга ошиқишлари вожиб. Албатта, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандасига яхшиликни ирода қилганига далолат қиладиган яхшилик аломатларидан. Муовиянинг «Саҳиҳайн»да саҳиҳлигига иттифоқ қилинган саҳиҳ ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса уни динда фақиҳ-(теран тушунувчи) қилиб қўяди». Фиқҳ-(фаҳм) ҳосил қилиш бироз олдин айтганимдек фақат ўша зотлар қўлида, Ибн Қутайба Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни изоҳлаб ёдга олган ўша уламолар қўлида бўлади. Кичиклар – бидъат аҳли. Улар остига ёши кичик, мурғаклар ҳам киради. Бунда шак-шубҳа йўқ. Агар талабалар шуни лозим тутсалар, батаҳқиқ, улар яхшиликда ва яхшилик сари (борадилар). Чунки, улар уламоларга боғланиб, илм билан бирга ахлоқни ҳам ҳосил қилдилар.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.