rinat80_09   03-12-2011, 07:43 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух

Мен Тахоратда буйинга масх тортишни бийдат деб биламан, лекин куйидаги хадисларни куриб унинг сахих ёки заиф эканлигини билмай колдим. шуни тушунтириб берсангизлар Аллохнинг розилиги учун!!

1) Лайсдан, у Толхадан, у отаси (Мусорриф)дан, у бобосидан ривоят килади:
«Албатта, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларига масх тортганларини то бўйинларининг орт томонидан олд томонигача етказганларини бир маротаба кўрган»
Имом Ахмад ривоят килган.

2) Абулҳасан Ибн Форис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ва "саҳиҳ" деб таъкидланган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундаё деганлар:
Яъни:
«Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади», деганлар.

3) Имом ал-Баззор Воил Ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда жумладан:
Яъни:
«...Сўнгра бошларига уч марта, қулоқларининг сирт тарафига уч марта ва бўйинларининг сирт тарафига масҳ тортдилар», дейилган.
Шу хадислар сахихми ва масх таортишнинг мустахаблигига далил була оладими? Аллохнинг дийнида тугри йулда юришимизни насиб килсин! Амин
Муслим   04-02-2011, 03:34 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш масаласида суннатда бирор саҳиҳ далил йўқ.
Ҳофиз Ибн ал-Мулаққийн дедилар: «Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўйинга масҳ тортиш борасида бирор нарса маълум эмас. Бу баъзи салафларнинг сўзи бўлган» (Қаранг: «ал-Бадр ал-мунир» 1/38).
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳоратда бўйинларига масҳ тортганликлари борасида бирорта саҳиҳ нарса йўқ». У киши раҳимаҳуллоҳ яна айтадилар: «Ва бу Суннат эмас, аксинча - бидъатдир» (Қаранг: «ал-Мажмуъ» 1/499).
Аллома Ибн ал-Қоййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Бўйинга масҳ тортиш ҳақида бирорта ҳам саҳиҳ ҳадис йўқ» (Қаранг: «Зодул Маъад» 1/187).
Ҳанафий мазҳаб китобларида таҳоратда бўйинга масҳ тортишни мустаҳаб деб келтирилган. Аммо «ал-Мабсут» китобида ҳанафий уламоларнинг баъзиларидан бўйинга масҳ тортиш таҳорат амалларидан эмаслиги ҳам ривоят қилинган.
Таҳоратда бўйинга масҳ тортишни шаръий асоси бор эканини таъкидловчилар, ўз қавлларини Мусо ибн Талҳанинг қуйидаги сўзлари билан қувватламоқчи бўлишади: «Бўйнига боши билан бирга масҳ тортган кимса ҳасаддан омонда қолибди» (Зобидий «Шарҳ ал-Иҳё» 2/365).
Ушбу далилга бир неча жиҳатдан жавоб берса бўлади:
Биринчидан, Мусо ибн Талҳа саҳоба эмас, балки саҳобанинг ўғлидир. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни учратмаган. У Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни учратган. Бу борадаги тўғри қавл шуки, у саҳоба эмас, балки тобеинлардандир (Қаранг: «ас-Сияр» 4/364, «Табақот ал-Кубро» 5/161).
Иккинчидан, ушбу ривоят заифдир. Ҳофиз ибн Ҳажар ушбу ривоятни мурсал деганлар (Қаранг: «ат-Талҳис» 1/92).
Учинчидан, ушбу ривоятнинг иснодида Масъудий исмли ровий бор. У ишончли бўлгани билан, умрининг охирида янглиша бошлаган.
Тўртинчидан, агар ушбу ривоят саҳиҳ бўлган тақдирда ҳам, унда таҳоратда бўйинга масҳ тортишлик диндаги шаръий амал эканига кўрсатма йўқ.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   04-02-2011, 08:23 PM
#3
Аллох рози булсин!!!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.