mutaallim   01-28-2016, 08:28 PM
#1
Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмайдиган ҳукмдор ҳаққига дуои хайр қилиш ҳукми

Савол: баъзи одамлар: Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмайдиган ҳукмдор ҳаққига “Ҳафизаҳуллоҳ” дея дуо қилиш жоиз эмас. Чунки бу, сен ер юзида фасод тарқалишини хоҳлаётганинга далолат қилади, дейдилар.
Жавоб: мен шундай дуо қиламан. “Ҳафизаҳуллоҳ”, дея дуо қиламан. Яъни, Аллоҳ уни (қилаётган) фасодида Ўз ҳифз-у ҳимоясига олсинми ёки Аллоҳ уни барча ишларида ва динида Ўз ҳифз-у ҳимоясига олсинми? Ҳаа. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Аббосни нимага васият қилдилар. У кишига: “Аллоҳни сақла-(буйруқларига итоат қил), Аллоҳ сени сақлайди”, дедилар. Агар сиз ҳукмдорингизга “Ҳафизаҳуллоҳ” дея дуо қилсангиз, у унинг ҳаққига салоҳият тилаб дуо қилиш, унинг ҳаққига ҳифз-у ҳимоя тилаб дуо қилиш, унинг ҳаққига ҳидоят тилаб дуо қилишдир. Шак-шубҳасиз у жоиз. Модомики у мусулмон ва ислом доирасида экан: “Ҳафизаҳуллоҳ” дея дуо қиласиз. Унинг ҳаққига салоҳият тилаб дуо қиласиз. Бунинг бари жоиз иш. Унга суннат имомлари тарғиб қилганлар. Фузайл ибн Иёздан ворид бўлишича: “Агар менинг ижобат қилинадиган дуоим бор эканини билсам, албатта, уни ҳукмдорнинг ҳаққига қилган бўлардим”. Чунки ҳукмдор… “Эй Абу Алий! Бизга буни изоҳлаб беринг”, дейилди. У киши: “Ҳукмдор агар ўнгланса халқ ўнгланади. Агар у бузилса халқ бузилади. Менинг ўнгланишим, у ўзимни фойдамга. Аммо мана бу (ҳукмдор)нинг ўнгланиши умматнинг барчасини фойдасига”, дедилар. Ва шундай дердилар: “Мен бир зиёфат уюштириб, энг яхши одамларни чақирсам. Тамом қилишгач уларни ҳукмдорнинг ҳаққига дуо қилишга амр қилишларини жуда хоҳлардим”. Барбаҳорий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Агар ҳукмдорнинг ҳаққига дуо қилаётган кишини кўрсанг –яъни, салоҳият, ҳифз-у ҳимоя, хайр, ҳидоят, дуои хайрнинг барини- билгинки у суннат соҳибидир. Агар ҳукмдорга баддуо қилаётган кимсани кўрсанг, билгинки у бидъат соҳибидир”. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан шундай деганлари ворид бўлган –у киши золим эканига қарамай Ҳажжожга баддуо қилаётган қавмни эшитдилар-: “Эй одамлар! Аллоҳ устингизга Ҳажжожни фақат жазо тариқасида ҳукмдор қилди”. Яъни, нимани ўнгланглар? Ўзларингизни. “Аллоҳнинг жазосига қилич билан қарши чиқманглар. Ушбу уқубатга бош кўтариб чиқиш билан қарши чиқманглар. Бироқ сизларга сакинат, тавба-тазарру ва дуо қилиш лозим бўлади”. Ана шу, ҳукмдорлар билан муомала қилишдаги шаръий йўлдир.
Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://goo.gl/dY36zf
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.