rinat80_09   02-25-2011, 01:39 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух

Чучка гуштининг харомлигини хаммамиз яхши биламиз, лекин айрим биродарлар "айнан нима учун харом" деган саволларни айтиб юришибди шунга батафсилрок жавоб берсангизлар!!! Аллох рози булсин!
Admin   02-25-2011, 05:00 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Чўчқа – нафратли, қабиҳ ва жирканчли махлуқдир. Аллоҳ таоло у билан инсонларни синаган ва унинг истеъмолини ўта қаттиқ ҳаром қилган. Аллоҳ таоло унинг ҳаромлигини Қуръон Каримнинг тўрт жойида такрорлаган:
Бақара сурасида:
«Дарҳақиқат, Аллоҳ сизларга ўлимтик, қон ва чўчқа гўштини ҳаром қилди» (Бақара: 173).
Моида сурасида:
«Сизларга ўлимтик, қон ва чўчқа гўшти ҳаром қилинди» (Моида: 3).
Таомларнинг ҳалол ва ҳаром бўлганларини баён қилар экан, Аллоҳ таоло Анъом сурасида шундай дейди:
«Айтинг: «Менга ваҳий қилинган Қуръонда ейдиган киши учун ҳаром қилинган нарсани кўрмаяпман. Магар ўлакса ё тўкилган қон, ёки тўнғиз гўшти бўлса — чунки у ҳаромдир, — ёхуд Аллоҳдан ўзга учун аталган фосиқлик бўлса (ҳаромдир)» (Анъом: 145).
Наҳл сурасида эса:
«Дарҳақиқат, сизларга ўлимтик, қон ва чўчқа гўшти ҳаром қилинди» – дейди (Наҳл: 115).
Талайгина муфассирлар: «Уммат, чўчқанинг барча аъзолари билан ҳаром эканига қарор қилган. Аллоҳ таолонинг унинг гўштинигина зикр қилиши, гўшти кўпроқ истеъмол қилингани учундир» – дедилар.
Аллома Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: «Чўчқанинг ҳар бир нарсаси: гўшти, ёғи, териси, асаби, қўллари, ички аъзолари, мияси, суяклари, боши, биқини, сути ва жунларини истеъмол қилиш ҳаромдир» – деди.
Буюк тобиинлардан бири бўлган Қатода Садусий раҳимаҳуллоҳ яна ҳам шиддатли муносабат билдирди ва: «Чўқа гўштини еган одамни тавба қилишга чақирилади. Тавба қилса яхши, бўлмаса қатл қилинади» – деди. Шояд унинг бунчалар қаттиқ муносабатда бўлишининг сабаби, чўчқанинг ўз динларини бузган, муқаддас китобларини ўйинчоқ қилиб олган ва оқибатда Масиҳ алайҳиссаломнинг шариатидан чиқиб кетган насороларнинг рамзига айланиб қолган бўлишидир. Шунинг учун ҳам замона охирида Ер юзига нозил бўлган Ийсо алайҳиссаломнинг асосий ишларидан бири чўчқа гўштини ҳаром қилиб, чўчқаларни қириб ташлаш бўлади. Бу хабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисда ворид бўлган: «Ичингизга Ийсо Марям ўғли адолатли ҳакам бўлиб тушмагунича, хочларни синдириб, чўчқаларни ўлдириб ва солиқни жорий қилмагунича Қиёмат қоим бўлмайди» (Имом Бухорий 2070, 2296, 3192; Имом Муслим: 220).
Байҳақий раҳимаҳуллоҳ чўчқа ҳақидаги ҳукмнинг қаттиқлиги ифодаси ўлароқ «Чўчқанинг итдан кўра ёмонроқ экани ҳақидаги боб» дея алоҳида бир боб ажратди ва имом Шофиий раҳимаҳуллоҳдан: «Чунки Аллоҳ уни нажас – ифлослик деб атади» – деган жумласини нақл қилди.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло чўчқа гўштини ҳаром қилган пайтда унинг савдоси ва савдосидан келган даромадни ҳам ҳаром қилди. Бу ҳақда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Дарҳақиқат Аллоҳ таоло ароқни ва унинг пулини, ўлаксани ва унинг пулини, чўчқани ва унинг пулини ҳаром қилди» – деб айтган ҳадисларини ривоят қилди (Байҳақий 11371; Абу Довуд 3024).
Суннатда чўчқа гўштини ейдиган ва идишларини чўчқа гўшти ва ёғи солинган овқатлар билан кир қилган ҳамда чўчқанинг ифлосликлари теккан кофирларнинг идишларини ишлатишдан огоҳлантириш келган. Абу Саълаба Хушаний разияллоҳу анҳу: «Биз китоб аҳлларига қўшни жойда яшаймиз. Улар қозонларида чўчқани пишириб, косаларида ароқ ичадилар. (Биз нима қилишимиз керак?)», – деб савол берганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар ундан бошқа идишни топсанглар, у идишларда енглар ва ичинглар! Агар топа олмасангизлар кофирларнинг идишларини сув билан ювиб, (ўшанда) еб, ичаверинглар!» – дея жавоб бердилар (Абу Довуд 3342).
Чўчқанинг қабиҳ ва ифлослиги шу даражага етиб бордики, ҳаром ва шариат кўзида ёмон деб ҳисобланган ишлар огоҳлантириш ва нафратлантириш нуқтаи назаридан чўчқа номи билан мисол қилинди. Бурайда разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Нард ўйнаган одам гўё бармоғини чўчқанинг гўшти ва қонига булғабди!» – ҳадисини ривоят қилди (Имом Муслим 4194). Нард – форс тилида «нардашир» деб аталади. Чунки бу ўйин улар тарафидан ўйлаб топилган.
Ҳофиз Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ: «Агар озгина тегиб қўйишнинг ўзи нафратлантиришнинг шу даражасига лойиқ бўлса, чўчқа гўштини ейиш ва у билан озиқланишга нисбатан таҳдид ва жазолар қандай бўлар экан?! Бу – гўшт(и)нинг (ҳаромлиги) чўчқа танасидаги ёғ ва бошқа барча нарсаларни ҳам ўз ичига олишига далолат қилади» (Ибн Касир тафсири 3/16).
Ҳайвоншунос олимлар, чўчқани етиштираётган чўчқачилар ҳамда чўчқа маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлар чўчқанинг энг ифлос ҳайвон экани, у энг ифлос ҳашаротларни, тезакларни ҳатто ўз тезагини ҳам ейишини, уни ўта озода жойда ва энг яхши емлар билан боқилса ҳам, ўзининг ифлос табиатидан воз кечмаслигини таъкидлайдилар.
Шариат ва тиббиёт нуқтаи назаридан озиқ турлари ва ҳайвонларга кўп аралашиб юриш, инсоннинг табиати ва аҳлоқига тубдан таъсир қилиши маълумдир. Бу ҳақда Абу Саид разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Кибр ва фахрланиш от ва туя боққанларда, хотиржамлик эса қўй боққанларда мавжуддир» деб айтган ҳадисларини ривоят қилди (Имом Аҳмад 7894, 8242).
Илм аҳллари: «Озиқ-овқат, ғизоланган киши жавҳарларининг бир парчасига айланади. Шунинг учун ҳам озиқланган инсоннинг аҳлоқи ва сифатлари, ғизосида бўлган унсурлардан таъсирланади. Чўчқа, шаҳватли нарсаларга ўта ўч ва рағбатлидир. Инсонда шундай ҳолат вужудга келмаслиги учун, чўчқани истеъмол қилиш ҳаром қилинган» – дедилар.
Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ: «Саҳройилар туя гўштини егач қўполликни, турклар отнинг гўштини егач довюракликни, фаранглар эса чўчқа гўштини еб даюсликни касб этдилар» – деди.
Аллоҳ таолодан бизга ҳаром қилган нарсалардан сақлаши, ҳалоли билан ҳаромидан, тоати билан осийлигидан паноҳ бериши ҳамда Ўз фазли билан бошқалардан кифоя қилишини сўраймиз.

Муслим   02-25-2011, 05:04 PM
#3
Имом Заҳабий дедилар: "Кимки уни (чўчқа гўштини) қасддан ва сабабсиз истеъмол қилса, ўша жиноятчидир. Мен ҳақиқий мусулмон онгли равишда чўчқа гўштини ея олади деб ўйламайман. Бундай ишни фақат бидъатчи қила олади!" (ал-Кабаир 128).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   07-15-2012, 09:37 PM
#4
Чўчқа гўштини ҳаром қилишдаги ҳикмат

Савол: Чўчқа гўштини ейишни ҳаром қилинишининг ҳикмати нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Аллоҳ таолонинг илми, раҳмати, ҳикмати ва адолати барча нарсани ўз ичига олган. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бандаларининг манфаатини билади ва уларга Меҳрибондир. У ўзининг яратиши, тадбири ва шариатида доно бўлиб, бандаларига дунё ва охиратларидаги бахт–саодатларига восита бўладиган нарсаларни буюриб, фойдали бўлган пок нарсаларни ҳалол, зарар берадиган ифлос нарсаларни эса ҳаром қилди. Жумладан, Аллоҳ таоло чўчқа гўштининг истеъмолини ҳаром қилиб, унинг ифослик эканини баён қилди: «Айтинг: «Менга ваҳий қилинган Қуръонда ейдиган киши учун ҳаром қилинган нарсани кўрмаяпман. Магар ўлакса ё тўкилган қон, ёки тўнғиз гўшти бўлса—чунки у ҳаромдир,— ёхуд Аллоҳдан ўзга учун аталган фосиқлик бўлса (ҳаромдир)» (Анъом: 145). Демак, чўчқа гўшти ифлос нарсалардан бири экан. Аллоҳ таоло бошқа оятда шундай дейди: «ва сизларга ифлос нарсаларни ҳаром қилади» (Аъроф: 157).
Олиб борилган тажрибалар ҳам чўчқанинг ифлос ва нажас нарсалар билан озиқланиб, ифлос нарсалар унинг энг иштаҳали озуқаси бўлиб, ётар жойларини ҳам ифлос тутишини исботлади. Олимлар чўчқа гўштини истеъмол қилиш оқибатида қоринда қуртлар пайдо бўлиш, рашк, иффат ва номусга зиён бериш, ҳазмсизлик, айрим узвларнинг ҳазм қилишга суюқликлар чиқаришига тўсқинлик қилиш каби зарарлари борлигини ҳам таъкидлаганлар. Агар улар айтаётган натижалар тўғри бўлса, у зарарли ва ифлос бўлиб, ўшалар сабабли ҳаром қилинган. Агар олимлар айтаётган натижалар нотўғри бўлса, оқил инсон Аллоҳ таолонинг «ифлос» дея берган хабари ва ҳукмига ишониши ҳамда уни истеъмол қилиш ҳаром эканига иймон келтириши ва ҳикматларини Аллоҳнинг ўзига ҳавола этиши керак. Чунки Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло чўчқани яратган ва унга омонат қўйилган нарсаларни бандаларидан кўра яхшироқ билади: «(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир» (Мулк: 14).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1841-3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.