Pages (7):    1 2 3 4 5 7   
Abu Muhammad   03-02-2011, 02:33 AM
#11
Quote:Ўзи илгаридан Доимий Фатво Қўмитасининг Муҳаммад Қаззофий кофир экани ҳақидаги, 13 йил олдин чиққан фатвоcи бор экан:
http://www.saudi-teachers.com/vb/showthread.php?t=63129
Фатвони санасига қарадим, 1402 ҳижрийда чиқарилган экан, Яни 13 йил эмас 30 йиллик деб туғрилаб қуйинг, бродар.
This post was last modified: 03-02-2011, 02:34 AM by Abu Muhammad.
abdulmalik   03-02-2011, 08:29 AM
#12
Assalomu Alaykum wa rahmatullohi wa barakotuhu,
Olloh rozi bo'lsin birodarlar. Olloh barchalarimizga foydali qilsin. Iloji boricha materiallarni o'zbek tiliga tarjima qilib berib borsangizlar, juda yahsi bo'lardi. Ichimizda arabcha bilmaydiganlar ham ko'pchilik bo'lsa kerak.
This post was last modified: 03-02-2011, 08:29 AM by abdulmalik.
Муслим   03-02-2011, 10:34 AM
#13
(03-02-2011, 02:33 AM)Abu Muhammad Wrote:
Quote:Ўзи илгаридан Доимий Фатво Қўмитасининг Муҳаммад Қаззофий кофир экани ҳақидаги, 13 йил олдин чиққан фатвоcи бор экан:
http://www.saudi-teachers.com/vb/showthread.php?t=63129
Фатвони санасига қарадим, 1402 ҳижрийда чиқарилган экан, Яни 13 йил эмас 30 йиллик деб туғрилаб қуйинг, бродар.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жазакаллоҳу хойр, тўғирлаб қўйдим биродар.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abdulmalik   03-02-2011, 03:48 PM
#14
(03-01-2011, 11:18 AM)Муслим Wrote: Ўзи илгаридан Доимий Фатво Қўмитасининг Муҳаммад Қаззофий кофир экани ҳақидаги, 30 йил олдин чиққан фатвоcи бор экан:
http://www.saudi-teachers.com/vb/showthread.php?t=63129

Assalamu Alaykum wa rahmatullohi wa barakotuhu, birodar 30 yil oldinki bu fatvoning hukmi hozirki kun uchun ham asos bula oladimi?
This post was last modified: 03-02-2011, 03:49 PM by abdulmalik.
Муслим   03-02-2011, 04:49 PM
#15
(03-02-2011, 03:48 PM)abdulmalik Wrote:
(03-01-2011, 11:18 AM)Муслим Wrote: Ўзи илгаридан Доимий Фатво Қўмитасининг Муҳаммад Қаззофий кофир экани ҳақидаги, 30 йил олдин чиққан фатвоcи бор экан:
http://www.saudi-teachers.com/vb/showthread.php?t=63129

Assalamu Alaykum wa rahmatullohi wa barakotuhu, birodar 30 yil oldinki bu fatvoning hukmi hozirki kun uchun ham asos bula oladimi?

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
30 йил аввалги такфирни кўриб турганингиздек шайх Луҳайдон ва шайх Барроклар қувватлаб туришибди.
Такфир эса, суннатни умуман инкор этгани учун чиқарилган экан.
Шунингдек Қаззофий Қуръондаги баъзи сўзларни олиб ташлаш керак деб айтган экан. Масалан, охирги 3 сурадаги "Қул" (айт) сўзини.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   03-06-2011, 12:31 PM
#16
(03-01-2011, 10:48 AM)Муслим Wrote: Шайх Солиҳ Фавзон жума хутбаларида араб давлатларида шу кунларда содир бўлаётган ҳодисалар борасидаги сўзлари:
http://www.alfawzan.ws/node/13215
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ушбу хутбанинг қисқача маъносини баён қилишга ҳаракат қиламиз:

Шайх Фавзон хутбаларини Аллоҳ Саудия Арабистони мусулмонларига ато этган раҳматини эслатиш билан бошладилар. Улар тинч-омонлик ва соғликда яшаётганларини, динлари, ўзлари, мол-мулклари ҳақида қўрқмай яшаётганлари, уйларида, масжидларда, йўлларда ва ҳоказо жойларда хавфсизликда эканларини эслаб ўтдилар. Сўнг бу Аллоҳнинг улкан неъмати эканини айтдилар. Аллоҳнинг ушбу неъматининг сабаби Қуръонга ва мусулмонлар жамоатига эргашиш, ҳукмдорга қулоқ солиш ва итоат этишда эканини эслатдилар. Ва қуйидаги оятни келтирдилар: «Қасамки, агар берган неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман» (Иброҳим сураси, 7-оят).
Сўнг мусулмонларга мурожаат этиб айтадиларки, кофир ва мунофиқлардан иборат бўлган душманларимиз бу каби раҳматда яшашимизни исташмайди. Улар бирлигимизни парчалашни, мусулмонларнинг ҳолатини бузишни, мусулмон ҳукмдорларни ағдариб ташлашни ва давлатларимизни бўлиб ташлашни истайдилар. Ва биз ҳозирда бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Кейин айтадиларки, кофирлар одамларни Исломдан оғдиришга ва унинг ёйилишига қаршилик қилишга заифдирлар. Чунки у (Ислом) ёйилмоқда ва уни қабул қилувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Кофирлар буни тўхтатишга ожиз эканликларини кўрганларида, улар бузуқ йўлларга ўтишди. Бу эса мусулмонларни орасини парчалаб ташлаш ва шаҳарларини ҳокимиятсизлик ва ҳоказолар орқали парчалаб ташламоқчилар. Бунинг кетидан қонлар тўкилсин, мол-мулк ва номусларга суиқасд қилинсин. Бироқ Аллоҳ барчасидан хабардордир ва У Ўзининг динини ҳимоя қилувчидир. Шундан сўнг шайх қуйидаги оятни тиловат қиладилар: «Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир» (Саф сураси, 8-оят).
Кейин айтадиларки, кофирлар экстримизм ва ғулувни баҳона қилиб, ўз юртларидаги Исломий марказ, ташкилот ва ҳоказоларни ёпишмоқда. Ҳатто улар экстримизмдан йироқ бўлсалар ҳам.
Кейин айтадиларки, баъзи аҳмоқ мусулмонлар кофирларнинг макрларига тушиб қолишмоқда. Улар ҳукмдорлар золимлиги, улар озодлик, демократия ва ҳоказоларни исташлари ҳақида бақириб, тартибсизликлар вужудга келтиришмоқда. Улар билишмаябтики, бунда муаммонинг ечими йўқ.
Кейин узоқ насиҳат қиладилар ва намойишда қатнашаётган оммани тавба қилишга чақирдилар.
Кейин, иккинчи хутбаларининг бошида айтадилар: «Биз ҳукмдорлар маъсум (гуноҳдан пок), улар хато қилишмайди, улар зулм қилишмайди деб айтмаймиз, худди халқнинг ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқлари йўқ деб айтмаганимиздек! Аксинча, биз айтамизки, халқнинг ҳақ-ҳуқуқлари бор ва ҳукмдорлар маъсум эмаслар. Улардан зоҳир бўлаётган нарса зоҳир бўлмоқда. Бироқ, муаммонинг ечими ҳокимиятсизликда, норозилик намойишларида, вайронагарчиликда эмас!»
Кейин айтадиларки, бу каби масалаларнинг ечими оддий одамларнинг қўлида эмас деб қуйидаги оятни келтирадилар: «Қачон уларга тинчлик ёки хавф-хатар хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо сураси, 83-оят).
Кейин шайх Фавзон айтадиларки, қачонки мусулмонларга хавфсизлик ёки хавф-хатар ҳақида хабар етса, худди ҳозирда бўлаётганидек, оддий ҳалқ, оломон ва фикрлаш доираси чегараланган одамлар бу ишлар билан шошмайдилар ва ўзларининг фикр, ғоя ва ҳоказоларини олға суришга шошмасликлари керак. Чунки буларнинг барчаси улар шуғулланадиган ишлар эмас! Аллоҳ бу каби ишларни ҳукм эгаларига қайтариш кераклигини буюрмоқда, улар эса сиёсатдан хабари бор олимлар, Аллоҳнинг изни билан ушбу муаммоларни тўғри йўналишда бошқара оладиган ҳукмдорлардир. Бу каби масалаларда ҳокимиятсизлик, оломоннинг тўпланиши, норозилик намойишлари ва ҳоказолар бўлмаслиги керак. Чунки бу ишларн зулмни янада зиёда қилади. Аллоҳ бизни бундан сақласин!

Бу Солиҳ Фавзоннинг юқорида келтирилган хутбаларининг асосий маъноларининг таржимаси эди. Таржима сўзма-сўз қилинмаган. Фақатгина асосий маъноси баён қилинди холос.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
mutaallim   03-06-2011, 10:02 PM
#17
بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين، و الصلاة و السلام على محمد و على آله و أصحابه اجمعين


( المقولات النيرات في تحريم المظاهرات ) (الحلقة الثانية)


NAMOYISHLAR O'TKAZISH HAQIDA MA'RIFATLA AYTILGAN SO'ZLAR (ikkinchi yig'ilish)


Assalamu alaykum wa rohmatullohi wa barokatuh!
( المقولات النيرات في تحريم المظاهرات ) (الحلقة الثانية)
فصل في تحريم المظاهرات
قال شيخنا أبو عبد الأعلى حفظه الله ( إن المنهج السلفي لايدعو أبدا إلي هذه التفجيرات قلت والمظاهرات والأعمال الأرهابيه ، ولا يدعوا إلي محاربة الحكام بالقوة أو إلي تهييج الشعب علي سلطانهم ، بل علي العكس المنهج السلفي هو المنهج الوحيد الذي يعد السياج الحامي لأمن المجتمعات ،ونشر هذا المنهج الرباني في أوساط المسلمين وتربيتهم عليه هو الذي يعصمهم من الانزلاق في مثل هذه الجرائم الإرهابية ). أ.هـ
واليكم أثار الصحابة في تحريم المظاهرات والخروج علي الحكام.
1- اخرج أبن أبي عاصم في السنة بسنده عن أنس بن مالك رضي الله عنه (نهانا كبراؤنا من أصحاب رسول الله صلي الله عليه وسلم قال لا تسبوا أمرائكم ، ولا تغشوهم ، ولاتبغضووهم ، واتقوا الله واصبروا فإن الأمر قريب ) قال الألباني إسناده جيد
قلت فمنهج السلف في التعامل مع الحكام هو عدم سبهم وعدم غشهم وعدم بغضهم والصبر علي ظلمهم والدعاء لهم بالصلاح والسداد ، وعدم نزع اليد من طاعتهم ، فهل وافق محمد حسان وغيره من دعات الفضائيات منهج السلف الصالح ، أم أنهم ساروا علي منهج سيد قطب وحسن البنا وأبو الأعلى المودودي وغيرهم من دعاة التكفير .
2 – قال أبن أبي عاصم في السنة : عن أبي الدرداء قال : إياكم ولعن الولاة فإن لعنهم الحالقه وبغضهم العاقرة ،قيل يا أبا الدرداء: فكيف نصنع إذا رأينا منهم مالا نحب ؟
قال : أصبروا فإن الله إذا رأي ذلك منهم حبسهم عنكم بالموت ) صححه شيخنا أبو عبدالأعلى
قلت وعلي هذا المنهج قد سار التابعون ومن جاء بعدهم من أئمة السلف ، لم يحيدوا عن هذا المنهج قيد أنمله ، فسر أخي وأثبت علي هذا المنهج ، ولا تغتر بالشعارات البراقة والعبارات المطاطة ، ولا تلتفت إلي بنيات الطريق ( قال الأوزاعي رحمه الله : عليك بآثار من سلف وان رفضك الناس وإياك وأراء الرجال وأن زخرفوا لك القول .
3 – قال التابعي أبن حميد السدوسي : سب الأمام الحالقه لا أقول حالقة الشعر ولكن حالقة الدين ) حسنه شيخنا في كتاب التفجيرات
قلت نعم فإن الفتنه إذا وقعت ، وقع الضرر علي العبد في دينه قبل دنياه . نسأل الله السلامة والعافية.
4 - روي أبن أبي الدنيا عن زائدة بن قدامه قال قلت لمنصور بن المعتمر : إذا كنت صائما أنال من السلطان ؟ قال لا قلت : فأنال من أصحاب الأهواء؟ قال : نعم ) صححه شيخنا
قلت أهل الأهواء لا حمة لهم فالأصل فيهم ذكر أخطائهم والتشهير بهم علي الملأ والتحذير منهم هذا منهج السلف ، والأصل في الحكام عدم ذكر مساؤهم ، وعدم التشهير بهم ، إنما هي المناصحه سرا .
5 - قال أحمد بن حمبل في أصول السنة [ ومن خرج علي أمام من أئمة المسلمين ، وقد كان الناس اجتمعوا عليه وأقروا له بالخلافة بأي وجه كان – بالرضا أو بالغلية - ففد شق هذا الخارج عصا المسلمين ، وخالف الآثار عن رسول الله صلي الله عليه وسلم، فإن مات الخارج عليه مات مية جاهليه ، ولا يحل قتال السلطان ولا الخروج عليهم لأحد من الناس ، فمن فعل ذلك فهو مبتدع علي غير السنة والطريق ] أ.هـ
قلت فما جواب دعاة التهييج الذين ملؤا قلوب المحكومين غلا علي الحكام ، بحجة أن الحكام لم يحكموا بما أنزل الله . فهل هذا هو منهج الصحابة ؟
6 - قال الآجري رحمه الله في كتاب الشريعة ص 40 ( من أمْر عليك من عربي ا غيره أسود أو أبيض ، أو أعجمي فأطعه فيما ليس لك فيك معصية ، وإن ظلمك حقا لك ، وأن ضربك ظلما ، وأنتهك عرضك وأخذ مالك ، فلا يحملك ذلك علي أن يخرج عليه سيفك حتى تقاتله ، ولا تخرج مع خارجي حتى تقاتله ، ولا تحرض غيرك علي الخروج عليه ، ولكن اصبر عليه ) .
قلت مهما بلغ من الظلم لا سبيل إلا الصبر والطاعة في المعروف هذا منهج الرسول وسار عليه الصحابة والتابعون ، فأي منهج وأي طريق تسلكون يا دعاة الفتنه والتهييج ، فإلي الله المشتكي .
7 - وقال الصابوني في عقيدة السلف أصحاب الحديث صــ100 : (ويري أصحاب الحديث الجمعة والعيدين وغيرهما من الصلوات خلف كل أمام مسلم برا كان أو فاجر و يرون جهاد الكفرة معهم ، وإن كانواجورة فجرة ،ويرون الدعاء لهم بالإصلاح والتوفيق والصلاح وبسط العدل في الرعية ولا يرون الخروج عليهم بالسيف وأن راو منهم العدول منهم إلي الجور والحيف ، ويرون قتال الفئة الباغية حتى ترجع إلي الطاعة الإمام العادل )أ.هـ
قلت كان أولا لك يا أبن حسان أن تأخذ علي أ يدي الشباب وتبين لهم إن هذه الأفعال هي من أفعال المجرمين و المظاهرات ليس من الدين ولكن أبيت إلا أن تؤيدهم بل والأدهى من ذلك وأمر أنك شاركتهم ، وهذا ليس عليك بغريب ، فأنت تلميذ نجيب لسيد قطب
8 - وقال الأمام الطحاوي في العقيدة الطحاويه : ( ولا نري الخروج علي أئمتنا وولاة أمورنا وإن جارو ولاندعوا عليهم ولا ننزع يدا من طاعتهم ونري طاعتهم من طاعة الله عز وجل فريضة ما لم يأمروا بمعصية وندعو لهم بالصلاح والمعافاة )
قلت فمن رأي الخروج علي الحكام فهو من الخوارج – قال عنهم النبي صلي الله عليه وسلم (كلاب أهل النار) صححه الإمام الوادعي
ومن دعي علي الحكام فهو من أصحاب البدع _ ومن نزع يده من طاعة الحاكم فقد شق عصا المسلمين وفارق الجماعة فإن مات مات ميتة جاهليه ، بل أن طاعة الحاكم في المعروف فريضة وأن كان ظالما ، والدعاء له بالصلاح والمعافاة واجب كما قال الإمام احمد رحمه الله .
9- قال أبن أبي العز في شرحه للطحاويه : (وأما لزوم طاعتهم وإن جاروا فلأن ما يترب علي الخروج من طاعتهم من المفاسد أضعاف ما يحصل من جورهم ، بل في الصبر علي جورهم تكفير السيئات ، ومضاعفة الأجور فإن الله ما صلتهم علينا إلا لفساد أعمالنا والجزاء من جنس العمل ، فعلينا بالاجتهاد في الاستغفار والتوبة وإصلاح العمل ) أ.هـ

قلت ومن فساد المظاهرات خروج النساء مع الرجال فهذا عين الاختلاط لاسيما في ظل وجود التبرج الفاحش ودعاة الفتنه لا يهمهم إلا الثورة ، وقلب النظام الظالم إلي نظام عادل زعموا ، وجهلوا قول السلف ( كما تكونوا يولي عليكم )
10 – قال الحافظ بن حجر في فتح الباري ( وقد أجمع الفقهاء علي وجوب طاعة السلطان المتغلب والجهاد معه ، وأن طاعته خيرا من الخروج عليه لما في ذلك من حقن الدماء وتسكين الدهماء ) أ.هـ

قلت وكأنك يا أبن حسان لاتلقي لهذا الإجماع ، بال فلا تغتر بكثرة المستمعين ، فليست الكثرة دليل علي صحة المعتقد وسلامة المنهج فليست العبرة بالكثرة ولكن العبرة بمن سلك سبيل السلف الصالح وثبت عليه .
11 – قال الأمام النووي في شرحه علي صحيح مسلم ( أجع العلماء علي وجوب طاعة الأمراء في غير معصية) أ.هـ

قلت فهذا الأمام كثير ما تذكره أنت وأمثالك من الدعاة الحزبيين تأخذون منه في مواضع وتتركونه في مواضع لماذا لم تأخذوا بإجماع هذا الأمام صدق من قال ( أهل السنة يقولون مالهم وما عليهم ، وأهل الأهواء يقولون مالهم ولا يقولون ما عليهم )
12 – سأل شيخ الإسلام الألباني رحمة الله : عن حكم الذين خرجوا علي الحكومة الجزائرية ؟( قال رحمه الله فنحن ذكرنا دائما وأبدا بان الخروج علي الحكام لو كانوا من المقطوع بكفرهم .. لو كانوا من المقطوع بكفرهم - أن الخروج عليهم ليس مشروعا إطلاقا ، وأن مايقع في الجزائر أو في مصر هذا خلاف الإسلام ، ونحن نؤيد كل من يدعو إلي الرد علي هؤلاء الخارجين علي الحكام والذين يحثون المسلمين علي الخروج علي الحكام ) كتاب تخليص العباد .للرمضاني .
13 - قال شيخ الإسلام أبن باز رحمه الله في معرض رده علي ( عبد الرحمن عبد الخالق) قال رحمه الله سادسا ذكرتم في كتابكم ( فصول من السياسة الشرعية صــ31 ،32 ) أن من أساليب النبي صلي الله عليه وسلم في الدعوة التظاهرات _ المظاهرات _ ولا أعلم نصا في هذا المعني فأرجوا لأفاده عمن ذكر ذلك ؟ وبأي كتاب وجدتم ؟ فإن لم يكن لكم في ذلك مستند ، فالواجب الرجوع عن ذلك ، لأني لا أعلم في شئ من النصوص ما يدل علي ذلك ، ولما قد علم من المفاسد الكثيرة في استعمال المظاهرات ، فإن صح فيها نص فلا بد من إيضاح ماجاء به النص أضاح كاملا حتى لايتعلق به المفسدون بمظاهراتهم الباطلة )
14 - قال الأمام أبن عثيمين في رسالة ( حقوق الراعي والرعية ) فالله الله في فهم منهج السلف الصالح في التعامل مع السلطان وإلا يتخذ من أخطاء السلطان سبيلا لإثارة الناس ، والي تنفير القلوب عن ولاة الأمور فهذا عين المفسدة وأحد الأسس التي تحصل بها الفتنه بين الناس ، كما أن ملء القلوب علي ولاة الأمر يحدث الشر والفتنه والفوضى ) أ.هـ
وقال أيضا رحمه الله مختصرا من جريدة المسلمون العدد (540) قال رحمه الله إن الذين قتلوا من الجزائريين خلال ثلاث سنوات : عدد كبير خسرهم المسلمون من أجل إحداث مثل هذه الفوضى ... فالواجب علينا أن ننتصح بقدر المستطاع... وقد علمتم الآن أن هذه الأمور لاتمت إلي الشريعة بصله ولا إلي الإصلاح بصله ، ولانؤييد المظاهرات أو الأعتصامات أو ما أشبه ذلك لا نؤيدها أطلاقا ، ويمكن الإصلاح بدونها ، لكن لابد أن هناك أصابع خفيه داخليه أو خارجية تحاول بث مثل هذه الأمور) أ.هـ

قلت فهذا كلام أصحاب الفضيلة أيضا الشيخ حماد الأنصاري والشيخ محمد السُبيل الرئيس العام لشؤون الحرمين / عبد المحسن العباد / ربيع المدخلي/ صالح السدلان / أحمد النجمي
زيد المدخلي وغيرهم من أهل العلم _ وهم نحسبهم علي خير لا يشقي بهم جليسهم
قلت وقد خالف محمد حسان وإخوانه الحزبيين خالفوا هؤلاء الكبار في طريقة النصح للحكام والمحكومين ، فأيدوا بقولهم عبر القنوات خروج الشباب بهذه الصورة ، تحت راية المطالبة عن حقوقهم الضائعة مخالفين أهل السنة في الصبر علي ظلم الحكام ، وخالف أيضا في عدم نصحه للرعية فقال في رسالته إلي الشباب في أحدي القنوات [ قال محمد حسان أنا شاهد عيان ، فضل الله تبارك وتعالي خرجت أنا أولادي بالأمس مع مجموعة كبيرة من شبابنا بل ومن أبنائنا في منطقة الحي الثامن في مدينة السادس من أكتوبر من العشاء إلي بعد صلاة الفجر تقريبا ...... ]
قلت فإذا علمت أن المظاهرات من أفعال المفسدين في الأرض فماذا تقول عن دعاة الفتنه والتهييج أمثال محمد حسان / الحويني / يعقوب / أبو عمار المصري / محمد عبد المقصود
مدرسة الأسكندريه السلفية الذي يقودها قيمها التكفيري ياسر برهامي , وما كشف هؤلاء عن هذه الحقيقة المرة إلا بعد وقوع الفتنه فهؤلاء الخوارج هم أحد الأصابع الخفية التي تدعم المظاهرات في مصر بالقول والفعل . وهذا واضح جلي لمن أنصف ولم يتعصب لهؤلاء المبتدعة .

15 - في كتاب الأجوبة المفيدة صـ232 ( سئل الفوزان حفظه الله هل من وسائل الدعوة القيام بالمظاهرات لحل مشكلات الأمة الاسلاميه ؟
فأجاب حفظه الله قال ( ديننا ليس دين فوضي ، ديننا دين انضباط ، دين نظام ، دين سكينه والمظاهرات ليست من أعمال المسلمين ،وما كان المسلمون يعرفونها ، ودين الإسلام دين هدوء ودين رحمه ، لا فوضي فيه ولا تشويش ، ولا أثارة فتن ، هذا هو دين الإسلام والحقوق يتوصل إليها دون هذه الطريقة، بالمطالبة الشرعية أو الطرق الشرعية .
هذه المظاهرات تحدث فتن كثيرة تحدث سفك دماء ، تحدث تخريب أموال ، فلا تجوز هذه الأمور ) أ.هـ
قلت فكيف بكم يا دعة التهييج إذا وقفتم بين يدي الله في عرصات القيامة والناس يسألون الله عز وجل القصاص منكم ، وحملتم أوزاركم وأوزار الذين فتنتموهم بأقوالكم وفتاويكم ، فاتقوا الله يادعاة الضلالة .
16 – قال الشيخ الفوزان حفظه الله ( الضرر لا يزال بالضرر ، فإذا حدثت حادثه فيها ضرر أو منكر فليس الحل أن تكون مظاهرات أو أعتصامات أو تخريب ، هذا ليس حلا ، هذا زيادة شر ، لكن الحل مراجعة المسئولين ومناصحتهم ، وبيان الواجب عليهم لعلهم يزيلوا هذا الضرر ، فإن أزالوه وإلا وجب الصبر عليهم تفاديا لضرر أعظم منه ) أ.هـ

قلت ومن هنا تعلم إن النصح في السر لولاة الأمور من أصول السنة ، وأن التشهير بعيوب الحكام وسبهم وملء القلوب غلا عليهم هي من أصول منهج الخوارج المارقين . أعازنا الله من الخوارج وشرهم
....

Namoyishlar o'tkazish haqida ma'rifatla aytilgan so'zlar. (ikkinchi yig'ilish)


Shayximiz Abu Abdul A'la shunday dedilar (Bu kishi haqida mana bu manbaga qarang: http://forum.tavhid.com/showthread.php?t...06#pid1506):" Salaf manhaji mana bu(gungi kunda bo'layogan) portlatishlar, namoyish o'tkazishlar va terror harakatlariga aslo chaqirmaydi. Hukmdorlarga qarshi kuch bilan jang qilishga yoki xalqni o'z hukmdorlariga qarshi qayrashga ham chaqirmaydi. Balki salaf manhaji buning tamomiy aksidir. Salaf manhaji jamiyat tinchligini saqlaydigan, (turli fitnalar oldini) to'sadigan yagona manhajdir. Musulmonlar o'rtasida bu rabboniy manhajni tarqatish va ularni shu manhaj asosida tarbiyalash, ular (musulmonlar)ni mana bunday terrorchilik amaliyotlari kabi jinoyatlarga og'ib ketishlaridan saqlaydi".
Hukmdorlarga qarshi bosh ko'tarish va namoyishlar o'tkazishni harom ekanligi haqidagi sahobalardan kelgan asarlarni lozim tutinglar.
1- Ibn Abu Osim "Sunna" (2/488) da, Anas rodiyallohu anhudan rivoyat qiladi:" Rosululloh sollollohu alayhi va sallamning sahobalaridan bo'lgan kiborlarimiz bizni mana bunday deb qaytarishardi:" Hukmdorlaringizni so'kmanglar, ularga yolg'on muomala ishlatmanglar, ularga itoatsizlik qilmanglar, sabr qilinglar va Allohdan taqvo qilinglar. Albatta ish yaqin qoldi." Alboniy isnodi yaxshi dedilar.
Hukmdorlarga nisbatan qanday munosabatda bo'lish borasidagi salaf manhaji, bu ular (hukmdorlar)ni so'kmaslik, ularga yolg'on muomala ishlatmaslik, ularni achchig'ini chiqarmaslik, qilayotgan zulmlariga sabr qilish, Allohdan ularni haqqiga salohiyat va to'g'rilik so'rab duo qilish, ularga itoat qilishdan bo'yin tovlamaslikdir. Muhammad Hassan va undan boshqa oynai-jahon orqali chiqish qilayotgan da'vatchilar salaf-solih manhajiga muvofiq ish tutishdimi yoki Sayyid Qutb, Hasan al-Banna, Abul A'la Mavdudiy va ulardan boshqa kofirlikda ayblashga chaqiruvchilar manhajidan yurishdimi?!
2-Ibn Abu Osim "Sunna" da aytadi:" Abu Dardo rodiyallohu anhudan rivoyat:" Hukmdorlarga la'nat aytishdan tiyilinglar. Chunki ularga la'nat aytish kesuvchidir (din ishlarini amalga oshirish imkoniyatlarini kesuvchidir). Ularni achchig'ini chiqarish esa halok qiluvchi(narsa)dir." Abu Dardo rodiyallohu anhuga aytildiki:" Ular(hukmdorlar)da yoqtirmagan narsamizni ko'rsak nima qilaylik?" (Abu Dardo rodiyallohu anhu) shunday dedilar:" Sabr qilinglar. Alloh taolo ular(hukmdorlar)da mana shu (sizlar yoqtirmaydigan narsalar)ni ko'rsa, ular (hukmdorlar)ni sizlardan o'lim bilan to'sib qo'yadi". (ya'ni, o'lgandan keyin qutulasizlar. Bu salaflarimizdan kelgan mana bu asarni ayni tasdig'idir, اصبروا حتى يستريح البر او يستراح من الفاجر , ma'nosi:" To yaxshi odam (o'lib zolim hukmdorni zulmidan) qutulgungacha yoki fojir (zolim hukdor o'lib, undan) qutulinmaguncha sabr qilinglar". Tarjimon izohi.) Shayximiz Abu Abdul A'la sahih dedilar.
Tobe'inlar va ulardan keyin kelgan salaf imomlari mana shu manhaj asosida hayot kechirishdi. Bu manhajdan ozgina miqdorda bo'lsa ham og'ishishmadi. Birodarim sen ham shu manhajdan yurib, bunda mustahkam bo'lgin. Yaltiroq shiorlar va uzundan-uzun gap so'zlarga uchma. Aylanma yo'llarga (yasama manhajlarga) qayrilib ham qarama. Avzo'iy rohimahulloh shunday dedilar:" Odamlar sendan yuz o'girib ketishsa ham, salaflardan kelgan asarlarni o'zinga lozim tut. Senga so'zni yaltiroq qilib ko'rsatishsa ham, kishilarning (dalilsiz, quruq) raylaridan o'zingni tiygin".
3-Tobe'inlardan bo'lgan Ibn Hamiid as-Sadusiy aytadilar:" Hukmdorlarni so'kish kesuvchidir. Men soch kesadigan (asbob)ni aytmayapman. Balki din (ishlarini amalga oshirish imkoniyatlari)ni kesuvchi (narsa haqida gapiryapman)". Shayximiz "Kitab at-Tafjirot"da bu asarni hasan darajasida dedilar.
Ha huddi shunday. Fitna kelganda, bandani dunyosidan oldin diniga zarar bo'ladi. Alloh taolodan salomatlik va ofiyat so'raymiz.
4-Ibn Abu Dunyo Zaida ibn Qudomadan rivoyat qiladi:" Mansur ibn Mu'tamarga shunday dedim:" Ro'zador bo'lgan holingizda, hech hukmdorni obro'siga til tekkizganmisiz?" U kishi aytdilarki:"Yo'q". Men aytdimki:" Havoi-nafsiga ergashganlarni(ahli bid'atni) obro'sigachi?" U kishi:"Ha" deb javob berdilar".(Bu yerda ro'zani alohida zikr qilinishiga sabab, ro'zador insonga ro'zadan boshqa vaqtlarga nisbatan o'zgalar haqida nomaqbul so'z aytishligidan qaytaruv ta'kidliroq bo'ladi. Shu sabab ro'zador holatda salaflarimiz ahli bid'atni zalolatlari haqida gapirishni qaytariqlar bobiga kiritishmagan ekan, tarjimon izohi.)
Havoi-nafsga ergashganlar o'lib ham qutulmaydi. (ya'ni, ular chaqirgan zalolatga odamlar ergashgani sababli gunoh yetib turaveradi.) Shu sabab ularni haqqida (salaf manhaji) tutgan asos shuki, ularni hatolarini zikr qilish, odamlar oldida ularni (hato va zalolatlarini) aytib, nomma-nom tanitish va ulardan ogohlantirishdir. Mana shu salaflar manhajidir. (Bu salaflarimizdan kelgan mana bu asarga juda o'xshashdir, أهل السنة ارحم الناس للناس , ma'nosi, Ahli sunna odamlarga insonlar ichida eng rahmlisidir. Ya'ni biz ahli bid'atni nomma-nom odamlar orasida aytib, ularni bid'atidan ogohlantirishimiz, aslida ular uchun yaxshi. Chunki bizni ogohlantirishimiz sabab ularga kamroq odam ergashadida, natijada gunohlari ozroq bo'ladi. Tarjimon izohi) Hukmdorlarga nisbatan (salaf manhajining tutgan) asosi esa, ularni qilgan yomon ishlarini tilga olmaslik, ularni (odamlar orasida qilgan zulmlari sabab) nomlarini yoymaslik. Balki (odamlardan) yashirgan holatda (oldilariga borib) nasihat qilishlikdir.
5-Ahmad ibn Hanbal rohimahulloh "Usul Sunna"da shunday dedilar:"Kimda-kim musulmonlar uning atrofida jamlanishgan va -xox rozi bo'lishibmi yoki majburan- boshqaruv shu odamni qo'lida deb e'tirof etishgan hukmdorlardan biror hukmdorga qarshi bosh ko'tarsa, bu bosh ko'tarib chiquvchi musulmonlarning birligini bo'libdi va Rosululloh sollollohu alayhi va sallamdan kelgan asarlar(hadislar)ga zid ish qilibdi. Agar bu bosh ko'tarib chiuvchi, shu holatida o'ladigan bo'lsa, johiliyat o'limini topadi. Odamlardan birortasiga hukmdorga qarshi jang qilishi va unga qarshi bosh ko'tarib chiqishi halol bo'lmaydi. Kim shu ishni qiladigan bo'lsa sunnat va yo'ldan (manhajdan) uzoqda bo'lgan bid'atchi ekan". Endi odamlarni qalblarini hukmdorlarga nisbatan kek-adovat bilan to'ldirayotgan mana bu da'vatchilarni javobi nima?! Yoki hujjat sifatida hukmdorlar Alloh nozil qilgan hukm bilan bohqarishmayapti deb aytisharmikin?! (Alloh nozil qilgan hukm bilan boshqarmaslik masalasini boshqa o'rinda batafsil yoritib o'tamiz, inshaAlloh, tarjimondan.) Sahobalarni manhaji shunaqa edimi?!
6-Ajuriy rohimahulloh "Kitab ash-Shari'a"ning 40-sahifasida shunday dedilar:"Ustinga arabmi yo boshqasi, qora tanlimi yo oq tanli va yoki umuman arab millatiga mansub bo'lmagan biror odam hukmdor bo'lib kelsa, Allohga ma'siyat bo'lmagan ishlarda unga itoat qil. Agarchi seni haqqinga zulm qilsa ham, senga zulm qilib ursa ham, obro'ingni oyoqosti qilsa ham, molingni tortib olsa ham. Bu ishlar seni unga qarshi qilich ko'tarib jang qilishinga olib bormasin. Hukmdorga qarshi chiquvchi bilan birga bosh ko'tarib chiqmaginki, jangga kirishib ketasan. O'zindan boshqani ham hukmdorga qarshi bosh ko'tarib chiqishga targ'ib qilma. Biroq u (ning qilayotgan zulmlari)ga sabr qil".
Zulm o'zining yuqori darajasiga yetganda ham, sabr va yaxshi ishda itoat qilishdan o'zga chora yo'q. Bu Rosululloh sollollohu alayhi va sallamning manhajlaridir. Shu manhaj asosida sahobalar va tobe'inlar yurib o'tishdi. Ey odamlarni hukmdorlarga qarshi qayrashga va fitnaga chaqiruvchilar, sizlar qaysi manhaj va qaysi yo'ldan borayapsizlar?! Barcha shikoyatlarimni Allohga aytaman.
7-Sobuniy rohimahulloh "Aqida as-Salaf as'hob al-Hadis" kitobining 100-sahifasida shunday dedilar:" As'hobul hadis (ahli hadis) yaxshi bo'ladimi yo fojir bo'ladimi, har-bir musulmon hukmdor ortida juma, ikki hayit va bulardan boshqa besh vaqt namozlarni o'qishlikni to'g'ri deb biladilar. Hamda ular (hukmdorlar) bilan kofirlarga qarshi jihod qilishni to'g'ri deb biladilar. Agarchi u hukmdorlar jabru-sitam o'tkazadigan fojir bo'lishsa ham. Va yana Allohdan ularni haqqiga o'nglanish, tavfiq, salohiyat va xalq ichida adolatni yoyishni so'rab duo qilishni ham to'g'ri deb biladilar. Ularga qarshi qilich bilan bosh ko'tarib chiqishni noto'g'ri deb biladilar. Agarchi ular (hukmdorlar)da zulm va adolatsizlikka og'ib ketishni ko'rishsa ham. (Hukmdorlarni kofirlikda ayblamay) Bosh ko'targan bog'iylarga qarshi, to ular adolatli hukmdorga itoat qilishga qaytgunlaricha jang qilishni to'g'ri deb biladilar". (Shu o'rinda bir nuqtaga e'tibor qaratib o'tishni lozim topdim. Xavorijlar hukmdorlarni kofirlikda ayblab bosh ko'tarishadi. Bog'iylar esa kofirlikda ayblamay hukmdorga qarshi bosh ko'tarishadi. Xavorijlar haqida kelgan hadislarda, قتل so'zi kelgan. Ya'ni ularni orqaga chekinib, taslim bo'lishganda ham o'ldirib, yo'q qilib tashlanadi. Bog'iylar haqida kelgan hadislarda esa قتال so'zi keldi. Ya'ni chekinib yoki taslim bo'lguncha urush olib boriladi. Bu haqda batafsil malumot olmoqchi bo'lganlar mana bu manbalarga murojaat qilishi mumkin: http://www.rahek.com/islamic/anasheed.ph...heed&id=50 va mana bu: http://www.rahek.com/islamic/anasheed.ph...how&id=438 Tarjimon izohi)
Ey (Muhammad) ibn Hassan sen bu (g'o'r) yoshlarni qo'lidan tutib, bu ishlar mujrimlarni ishidan ekanligini va namoyish o'tkazishlar dindan emasligini uqtirishing kerak edi. Lekin sen ularni qo'llab-quvvatlading. Bundan ham dahshatlirog'i, sen o'zing ularga (bu namoyishlarda) sheriklik qilib turibsan-a. Sendan o'zi ajablanmasa ham bo'ladi. Chunki sen Sayyid Qutbni iqtidorli o'quvchisisan.
8-Imom Tahoviy "Aqida at-Tahoviyya"da shunday dedilar:"Boshliqlarimiz va hukmdorlarimizga qarshi bosh ko'tarib chiqishni to'g'ri deb bilmaymiz. Agarda zulm qilsalar ham. Ularga bad-duo qilmaymiz va ularga itaot qilishdan bo'yin tovlamaymiz. Modomiki ma'siyatga buyurishmasakan, ularga itoat qilishni Allohga itoat qilishdek farz deb bilamiz. Ularni haqqiga Allohdan salohiyat ofiyat tilab duo qilamiz".
Kimki hukmdorga qarshi bosh ko'tarib chiqishni to'g'ri deb bilsa, bas u xavorijlardandir. Nabiy sollollohu alayhi va sallam ular haqida shunday dedilar:" Jahannam ahlining itlari" . Imom Muqbil ibn Hadiiy al-Vadi'iy sahih dedilar.
Kimki hukmdorga bad-duo qiladigan bo'lsa, bas u bid'at ahlidandir. Kimki hukmdorga itoat qilishdan bo'yin tovlasa, musulmonlarni birligiga rahna solibdi va jamoatdan ajralibdi. (Shu holatda) o'ladigan bo'lsa, johiliyat o'limini topadi. Hukmdor zolim bo'lsada, yaxshilikda unga itoat qilish farz ishlardandir. Imom Ahmad rohimahulloh aytganlaridek, Allohdan uni haqqiga salohiyat va ofiyat tilab duo qilish vojib ishlardandir.
9-Ibn Abul Izz Tahoviyyani sharhida shunday dedilar:" (Hukmdorlar) jabru-sitam o'tkazsalarda, ularga itoat qilish lozimdir. Chunki ularga itoat qilishdan bosh tortishlik ortidan, ularni zulm qilishlaridan hosil bo'lgan zararga qaraganda bir necha barobar katta zararlar keladi. Balki zulm qilsalar ham sabr qilishda, gunohlarni kafforot qilinishligi va ajrlar bir necha barobar ko'paytirib berilishligi bordir. Chunki Alloh taolo ularni bizni ustimizga faqatgina amallarimizni buzuqligi sabab olib keldi. Jazo esa amalni ayni o'ziga o'xshashi bilan bo'ladi. Demak bizni ustimizda vojib bo'ladigan ish, bu istig'for aytish va amal(larmizni) o'nglashdir".
Namoyish o'tkazishni zararlaridan ba'zisi, ayollarni erkaklar bilan chiqishlaridir. Bu ayni ayol-erkak aralash-quralash bo'lib ketishni o'ziku. Xossatan bugungi kundagi fahsh yasan-tusanlar mavjud bo'lgan paytda. Fitnaga chaqiruvchilarni esa faqat inqilob va zulmga asoslangan boshqaruvni, ular da'vo qilishicha, adolatli boshqaruvga o'zgartirishgina qiziqtiradi xolos. Salaflarni so'zidan esa johil qolishdi:" O'zingiz qanday bo'lsangiz, ustingizga shunday hukmdor keladi"(Demak aybni o'zimizdan qidiraylik).
10-Hofiz ibn Hajar "Fathul Boriy"da shunday dedilar:"Fuqaholar zulm bilan bo'lsada boshqaruv ustiga kelib qolgan hukmdorga itoat qilishni va u bilan jihodga chiqishni vojib ekanligiga ijmo' qilishdi. Chunki ularga itoat qilish, ularga qarshi bosh ko'tarib chiqishdan yaxshidir. Chunki bu ish (ularga itoat qilish)da qon to'kilishni oldi olinadi va halokat bostiriladi".
Ey Muhammad ibn Hassan, go'yoki sen bu ijmo'ni qabul qilmaydigandeksan. Senga quloq soluvchilarni ko'pligi bilan aldanib qolma. Ko'pchilik aqidani sahih ekanligiga va manhajni salomat ekanligiga dalil bo'lmaydi. Ko'pchilik e'tiborga molik narsa emas. Balki e'tiborga molik narsa bu salaf-solihlar yo'lidan yurib, shu yo'lda sobitqadam bo'lgan kishidir.
11-Imom Navaviy "Sahih Muslim"ni sharhida shunday dedilar:"Ulamolar ma'siyatdan boshqa o'rinda hukmdorlarga itoat qilishni vojib ekanligiga ijmo' qilishdi".
Bu imomni sen va senga o'xshash guruhboz da'vatchilar ko'p tilga olasizlar. Demak bu imomni so'zlarini ba'zi o'rinlarda olib, ba'zi o'rinlarda tashlar ekansizlarda. NIma sababdan bu imom keltirgan ijmo'ni olmayapsizlar?! Mana bu gapni aytgan kishi rost so'zlaganakan:"Ahli sunna o'zlarini foydalari va zararlariga bo'lgan gaplarni ham aytib o'tadilar. Havoi-nafsga ergashganlar esa faqat o'zlarini foydalariga bo'lgan gapni aytib, o'zlarini zararlariga bo'lgan gaplarni aytmaydilar".
12-Shayx Alboniy rohimahulloh Jazoir hukumatiga qarshi bosh ko'tarib chiqqanlarning hukmi haqida so'raldilar, shunda rohimahulloh aytdilarki:"Biz har doim eslab o'tganmizki, hukmdorlarga qrshi bosh ko'tarishlik... agarchi u hukmdorlarni kofir ekanliklari haqida uzil-kesil ohirgi xulosaga kelinganda ham, ularga qarshi bosh ko'tarish shar'an (biror shartlarsiz) mutlaqo joiz bo'lavermaydi. Jazoir va Misrda ro'y berayotgan ishlar mutlaqo Islomga ziddir. Biz o'sha hukmdorlarga qarshi bosh ko'taradiganlarga va musulmonlarni hukmdorlarga qarshi bosh ko'tarishga undaydiganlarga radd berishga chaqirayotgan har-bir kishini qo'llab-quvvatlab kelganmiz". Mardotiyni " Talxis al-Ibad" kitobidan olindi.
13-Shayx Ibn Boz rohimahulloh (Abdurrohman Abdulxoliqqa) radd berish o'rnida aytdilarki:"oltinchidan, ("Fusul min as-Siyasa ash-Shar'iyya kitobingizni 31 va 32-sahifalarida) namoyishlar o'tkazish Nabiy sollollohu alayhi va sallamning da'vatdagi uslublaridan edi, deb eslab o'tibsiz. Men bu ma'noda kelgan birorta ham hujjatni bilmayman. Bu haqda gapirgan (salaflarimizdan) biror kishi bo'lsa, menga aytib o'tishingizni umid qilaman. Bu narsani qaysi kitobda uchratdingiz? Bu haqda biror suyanadigan dalilingiz bo'lmasa, bu fikrdan zudlik bilan qaytishingiz vojib bo'ladi. Men hujjatlar ichida bunga dalolat qiladigan biror hujjatni bilmayman. Balki namoyishlar o'tkazishda qanchadan-qancha zararlar borligi ma'lum bo'lib bo'ldi. Agar bu haqda sahih yo'lga ko'ra biror hujjat kelgan bo'lsa, albatta bu hujjatga mukammal ko'rinishda tushuntirish kiritib o'tishlik shart bo'ladi. Toinki buzg'unchilar (bu hujjatlar)ni o'zlarining o'tkazayotgan botil namoyishlariga asos qilib olishmasin".
14-Imom Ibn Usaymin rohimahulloh, o'zlarining "Huquq ar-Ro'iy va ar-Ro'iyya" risolalarida shunday dedilar:" Alloh, Alloh (bu arablarda biror narsaga qoil qolganda ishlatiladi) salaf-solihlarni hukmdorlarga nisbatan qanday munosabatda bo'lishganligi borasidagi manhajni tushunishlikka bir qarang. Aks holda hukmdorlarni xatolari odamlarni inqilobga yetaklash, qalblarni hukmdorlarga qarshi kin-adovat bilan to'lishi yomonlik, fitna va tartibsizlikni keltirib chiqarganidek, bu ish ayni zararni va odamlar orasida fitna yoyilishi asoslaridan biridir". Yana ibn Usaymin rohimahulloh " Jarida al-muslimin" ro'znomasini 540-sonida shunday dedilar (qisqartirilgan suratda keltiramiz):"Jazoirliklardan uch yil ichida qatl qilinganlar katta sonni tashkil qiladi. Musulmonlar bu qatl qilinganlarni mana shunga o'xshash tartibsizlik ro'y berganligi sababli boy berishdi... Demak bizga vojib bo'lgan narsa, qo'ldan kelgancha (bu masalalarni haqiqatini odamlarga) ochib berish... Darhaqiqat mana hozir bildingiz, bu ishlarni shariatga ham, (muammolarni) isloh qilishga ham biror aloqasi yo'q. Biz namoyish o'tkazishlarni, (ish tashlab, ko'chalarda) o'tirib olishlarni va shunga o'xshash ishlarni qo'llab-quvvatlamaymiz. Aslo qo'llab-quvvatlamaymiz. (Muammolarni) Bundan boshqa yo'llar bilan ham o'nglash imkoniyati borku. Demak bu yerda ichki yoki tashqi (qandaydir) maxfiy kuchlar, mana shunga o'xshash ishlarni tarqatishga harakat qiladi".
Quidagi ulamolarni so'zlarida ham yuqoridagi ma'nolarni uchratishingiz mumkin: Shayx Hamad al-Ansoriy, bu yilgi ikki haram ishlariga rais etib saylangan Shayx Muhammad as-Subayl, Abdul Muhsin al-Abbod, Robe' Madxali, Solih as-Sadlan, Ahmad an-Najmiy.
Zayd Madxaliy va ulardan boshqa ahli ilmlar ham huddi shunday. Ularni yaxshilikda deb gumon qilamiz, chunki ularni huzurlarida o'tirib ilm olayotganlar hali kam bo'lishgani yo'q.
Muhammad Hassan va uning guruhboz hamtovoqlari hukmdorlar va xalqqa xolis turish yo'lida yuqorida nomi o'tgan kibor ulamolarga xilof ish tutishdi. Oynai-jahon ko'rsatuvlari orqali (g'o'r) yoshlarni ahli sunnani hukmdorlar zulmi ro'baro'sida sabr qilish manhajiga xilof kelgan holatda, zoye bo'lgan huquqlarini talab qilib chiqish bayrog'i ostida mana shu (namoyishlar o'tkazish) suratini o'z so'zlari bilan qo'llab-quvvatladilar. Xalqqa xolis turmaslik bilan ham (salaflar manhajiga) xilof chiqdi. Kanallarning birida, yoshlarga qilgan chiqishida shunday dedi:" Men (bo'layotgan ishlarga) o'z ko'zim bilan guvoh bo'lib turibman. Kecha Alloh tabaroka va taoloning fazli bilan o'zim va farzandlarim, yigitlarimiz, yo'q-yo'q farzandlarimizdan iborat katta olamon bilan Oktyabrdagi (joy nomi) oltinchi nohiyadagi, sakkizinchi mavzega chiqdim. Huftondan tahminan bomdod namozidan keyingi vaqtgacha (o'sha yerda bo'ldik)".
Demak (ey o'quvchi) namoyish o'tkazishlar, yer yuzida buzg'unchilik qiladiganlarni ishlaridan ekanini bilgan bo'lsang, Muhammad Hassan, (Abu Isxoq) Xuvayniy, (Muhammad Husayn) Ya'qub, Abu Ammor al-Misriy va Muhammad Abdul Maqsudlarga o'xshash fitna va xalqni hukmdorlarga qarshi qayrashga chaqiradiganlar haqida nima deysan?!
Iskandariyadagi salafiy (degan shiorni ko'tarib, unga amal qilmay) maktabini boshqaradigan, takfiriy (fikrlarga o'ralashib qolgan) Yasir Burhamiy (ham shular jumlasidandir). Bu kishilar mana bu achchiq haqiqatni yuzini, fitna ro'y bergandan keyingina ochishdi. Bu xavorij (fikrlariga o'ralashib qolgan)lar Misrda (o'zlarining) so'zlari va amallari bilan namoyish o'tkazishlarni qo'llab-quvvatlayotgan yashirin kuchlarni biridir. Bu o'sha bid'atchilarga ko'r-ko'rona ergashmaydigan va insofi bor har-bir kishi uchun aniq-ravshandir.
15-"Ajviba al-Mufiyda" kitobini 232-sahifasida:" Shayx Favzon hafizahulloh Islom ummati muammolarini yechishda namoyishlar o'tkazishni tashkillashtirish da'vat vositalaridan hisoblanadimi?" deb so'raldilar.
Hafizahulloh shunday deb javob berdilar:" Dinimiz tartibsizlik dini emas. Dinimiz ishlari puhta belgilangan, intizom va og'ir-bosiqlaik dinidir. Namoyish o'tkazishlar musulmonlar qiladigan ishlardan emas. Musulmonlar bunday ishlarni tan olishmagan. Islom dini beozor va rahm-shafqat dinidir. Unda tartibsizlik, tinchlikka rahna solish va fitna qo'zg'ash yo'qdir. Bu Islom dinidirki, toptalgan haq-huquqlarga bu yo'l bilan emas, balki shar'iy yo'llar va shar'iy talabnomalar bilan erishiladi. Bu namoyish o'tkazishlar ko'plab fitnalarni, qon to'kilishni va mol-mulk talon-taroj qilinishini keltirib chiqaryapti. Demak bu ishlar joiz emas".
Ey odamlarni hukmdorlariga qarshi gij-gijlashga chaqiruvchilar, ertaga qiyomat maydonida, Allohni huzurida turganingizda va odamlar Alloh azza va jalladan sizlardan qasos olib berishni so'rashganda, holingiz qanday kecharkin?! O'zlaringizning so'zlaringiz va fatvolaringiz bilan yo'ldan urgan ergashuvchilaringizning gunohlarini va o'zingizning gunohlaringizni gardaningizga oldingiz. Bas, ey zalolatga chaqiruvchilar Allohdan qo'rqinglar!
16-Shayx Favzon hafizahulloh shunday dedilar:"Zarar (o'ziga o'xshash) zarar bilan ketkazilmaydi. Biror zarar yoki munkar hisoblangan voqea ro'y bersa, namoyish o'tkazishlar, ish tashlab o'tirib olishlar va vayronaliklar bu muammoni hal qilish yo'li hisoblanmaydi. Bu yechim emas. Balki bu yana ziyoda yomonlikdir. Yechim bu, mas'ul shaxslarga qaytib, ularga nasihat qilish, gardanlaridagi vojibotlarni eslatish. Shoyad shunda bu zararni ketkazsalar. Shundan keyin zararni ketkazsalar yaxshi, aks holda undanda katta zararga uchramaslik choralari olinib, ularni (zulmlariga) sabr qilish vojib bo'ladi".
Yuqoridagi dalillardan kelib chiqib, hukmdorlarga sirli ravishda nasihat qilish sunnat asoslaridan ekanligini hamda hukmdorlar ayblarini yoyish, ularni so'kish va qalblarni ularga nisbatan kin-adovatga to'ldirish dindan chiqib ketuvchi (mariquvn) xavorijlar manhajining asosi ekanligini bilib olding. Alloh taolo bizlarga xavorijlar va ularning yomonliklaridan panoh bersin....
This post was last modified: 03-20-2011, 08:17 PM by mutaallim.
Admin   03-08-2011, 07:10 PM
#18
Саудия Арабистони Кибор уламолар ҳайъати баёноти

Риёз шаҳри, 1 Робиус-соний, 1432 ҳ.й. (06.03.2011)

Бисмиллиҳир роҳманир роҳийм

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Унинг бандаси ва содиқ элчиси, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг:
Аллоҳ азза ва жалла уламолардан одамларга илмни изоҳлаб бериш аҳд-паймонини олди. (Аллоҳ) Субҳанаҳу Карим Китобида айтади:
«Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ Китоб берилган кимсалардан «Албатта у Китобни одамларга очиқ баён қилурсизлар ва яширмайсизлар!» — деб аҳд-паймон олган эди» (Оли Имрон: 187).
Яна (Аллоҳ) жалла ва аъло айтади:
«Биз нозил қилган ҳужжатлар ва ҳидоятдан иборат (Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбар эканлиги ҳақидаги) нарсаларни одамларга Китобда (Тавротда) равшан қилиб берганимиздан кейин беркитган кимсаларни шубҳасиз Аллоҳ лаънатлагай ва лаънатловчи зотлар (фаришталар ва мўминлар) лаънатлагайлар» (Бақара: 159).
Уламоларнинг ушбу баёноти фитна ва инқироз вақтида қилинди. Ернинг барча бурчагида ушбу вақт фожеавий ҳодиса, ички низо ва фитна вақти экани (ҳеч кимга) махфий эмас. Кибор уламолар ҳайъати Аллоҳ азза ва жалладан мусулмон уммати ҳукмдорлари ва уларнинг қўл остидагилари учун тинчлик, барқарорлик ва ҳаққа асосланган бирликни сўраб қолади. Аллоҳ субҳанаҳуга ҳамдлар бўлсинки, Саудия Арабистони Қироллигида Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига мувофиқ ҳақиқий тавҳид ва Аллоҳнинг сўзи зафари, Аллоҳнинг Шариатига мувофиқ ва шунга асосларган бошқарув бордир. Аллоҳ барчамизни ушбу неъмат ва раҳматида сақласин.
Дарҳақиқат, жамоатни (мусулмонларнинг бирлигини) сақлашлик Исломнинг улкан асосларидандир. Бу Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримдаги улкан буйруқларидан бири ва Унинг йўлида бўлган мўминлар орасидаги мустаҳкам алоқадир. Аллоҳ жалла ва аъла айтади:
«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади» (Оли Имрон: 103).
Яна Аллоҳ субҳанаҳу айтади:
«Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» (Оли Имрон: 105).
Яна Аллоҳ таоло айтади:
«Динларини бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз. Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг ўзига ҳавола. Кейин уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур» (Анъом: 159).
Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашганларга, омматан ва ҳар бир шахсга қаратилган улкан васиятларидан биридир. Унинг асос ва моҳияти жамоатни сақлашдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳнинг қўли жамоат биландир!» (Термизий ривояти).
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким (имом-бошлиққа) итоатдан ўзини тортса, қиёмат куни Аллоҳ таолога (ўзини оқлайдиган) бирон ҳужжати бўлмаган ҳолда йўлиқади, ким бўйнида байъат бўлмаган ҳолда ўлса жоҳилият ўлимидек ўлим топади» (Муслим ривояти).
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Келажакда кўп фитна ва фасодлар юз беради. Кимда-ким ушбу умматнинг (бир халифага итоат қилиб,) жам бўлиб туришини бўлиб ташлашни истаса, ким бўлишидан қатъий назар, уни қилич билан чопинглар!» (Муслим ривояти).
Юқорида келтирилганлардан олинадиган улкан васият – уммат бирлигининг муҳимлигидир. Бу нарса катта ўринга эгадир. Бунинг муқобилида эса фасоднинг ёйилиши зараридир. Бу нарса ҳар бир оқил инсонга тушунарли. Бунинг тасдиқи ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам кўп.
Аллоҳ ушбу юрт аҳолисига Аллоҳнинг Китоби ва суннатга мувофиқ ҳукмдори атрофида жамланишликни инъом этди. Уларнинг орасини тарқоқ қилмади, ҳукмдорларни ташқаридагилар каби тарқатиб ташламади, бир бирига бегона бўлган жамоатларга бўлиб ташламади, худди (Аллоҳ) субҳанаҳу айтганидек:
«(Аллоҳга) қайтгувчи бўлган ҳолларингизда (Унинг динини маҳкам тутинглар) ва У зотдан қўрқинглар ҳамда намозни тўкис адо қилинглар! Мушриклардан бўлманглар! Улар (яъни мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум: 31-32).
Дарҳақиқат ушбу мамлакат, олдинга шахтам қадамлар билан илғор ривожланиш ва (шариат) ҳалол қилган дунёвий тараққиёт сабабларига амал қилиш билан мана шу (пок) Исломий муҳитни сақлаб қолишга риоя қилиб келмоқда. Аллоҳ таолонинг куч ва қудрати билан ушбу муҳитга путур етказадиган ва мана шу жамоатни бўлиб юборадиган, хоҳ ғарб ёки шарқдан келган фикрларга бирор марта йўл очиб бермаган ва (бундан кейин ҳам) ҳаргиз йўл очиб бермайди. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу мамлакат бошқарувчиларию халқига берган неъматларидандирки, уларни ушбу муборак бўлган икки ҳарам хизматига мушарраф айлади. Аллоҳ субҳанаҳунинг фазлу-марҳамати билан, Унинг мана бу оятига амал қилган ҳолда, Саудия Арабистони мамлакатининг ҳукумати томонидан (ушбу муборак икки ҳарам) бирор сония ҳам қаровсиз қолгани йўқ:
«Эсланг: «Байтуллоҳни одамлар учун зиёратгоҳ ва тинч жой қилдик ва Иброҳимнинг (Каъбатуллоҳни бино қилаётган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг, (дедик) ва Иброҳим билан Исмоилга: «Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, руку учун пок тутинг», деб буюрдик» (Бақара: 125).
Дарҳақиқат ушбу мамлакат Ислом оламида мана шу ўзига хос, (бошқалардан) ажралиб турадиган (буюк) хизматга эришди. У мусулмонларнинг қибласи ва икки ҳарамни (ўз ичига олган) шаҳарлардир. Мусулмонлар ҳаж мавсумида ҳожи бўлиб, йилнинг қолган қисмида эса умра зиёратини (қасд қилган ҳолатда дунёнинг) турли бурчакларидан (ушбу мамлакат) сари йўлга отланадилар.
Кибор уламолар ҳайъати ҳикматли бошқарув соясида, Китобу-Суннатдан иборат манҳаж асосида (мусулмонларни) гапи бир жойдан чиқишлиги неъматини (улкан неъмат эканлигини) ҳис қилиб турибди. Бу ҳайъат барчани биродарлик (ришталарини) боғлайдиган ва бирдамликни сақлаб қолишга сабаб бўладиган барча чораларни кўришга чақиради. Ва (шу билан бирга) бунинг аксига олиб борадиган ҳар қандай сабаблардан огоҳлантиради.
Ҳайъат ушбу муносабат билан ўзаро гуноҳ ва тажовузларга сабаб бўладиган ишлардан қайтарув, яхшилик ва тақво устида ўзаро ҳамкорлик, бир-бирини тушунишга (ҳаракат қилиш) ва ўзаро холис туришни вожиб эканлигини (бот-бот) таъкидлайди. Ҳамда бунинг зидди бўлмиш жабру-ситам, зулм ва ҳақга менсимаслик назари билан қарашдан огоҳлантиради.
Ва яна шу билан бирга ҳар хил (залолатга етаклайдиган) фикрлар ва (тўғри йўлдан) оғган гуруҳбозликка алоқадор бўлишдан ҳам огоҳлантиради. Зеро бу мамлакат халқи салафи солиҳлар ва уларга эргашганлар ҳамда яқину-узоқ тарихда ўтган Ислом имомлари амал қилиб келишган жамоатни лозим тутиш, ўзаро сидқидилдан холис туриш, бир-бирини айбини юзига солиб, (одамлар орасида) уни овоза қилмасликдан иборат (саҳиҳ манҳажни) маҳкам тутган якдил жамоатдир. Шу билан бирга (бу мамлакатда барча чоралар) мукаммал суратда амалга оширилмаслиги, хато ва камчиликлар борлиги, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай пайтда ҳам (бу камчиликларни) ўнглашга аҳамият қаратиш лозим эканлигини ҳам эътироф этиб ўтиш даркор.
Демак, ҳайъат холис туришни динда юқори мавқега эга эканлигини яна бир бор таъкидлайди. Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Дин насиҳат (холис туришлик)дир». Кимга нисбатан (холис туришлик керак) эй Росулуллоҳ дейилди? Айтдиларки: «Аллоҳга, Китобига, Росулига, мусулмонларнинг ҳукмдорларига ва барчаларига нисбатан (холис туришликдир)» (Муслим ривояти).
Ҳукмдорларга нисбатан холис туриш (ўта нозик масала бўлганлиги учун) огоҳлантирув қаттиқроқ бўлади. Росулулллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Аллоҳ сизларга (нисбатан) учта нарсага рози бўлди: Унга ибодат қилиб, Унга бирор нарсани шерик қилмасликларингизга, барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутиб, бўлиниб кетмасликларингизга ва Аллоҳ таоло ишларингизга бошлиқ қилиб қўйган кишига (ҳукмдорга) нисбатан холис муносабатда бўлмоқликларингизга» (Имом Аҳмад ривояти).
Ҳайъат шуни қайта таъкидлайдики, ислоҳ қилиш (ўнглаш) ва холис туришни зарарни даф қилиб, фойдани жалб қиладиган (ўзига хос) шаръий услуби бордир. (Бу шаръий услуб) фитна қўзғаш, (ҳақиқий ҳолатни) бўрттириб кўрсатиш, одамлардан имзо чектириб олинган (қоғозлар билан) очиқ баёнотлар билан чиқиш эмас. Чунки бу Аллоҳ таолонинг мана бу оятдаги буйруғига айни хилоф ишдир:
«Қачонки уларга тинчлик ёки хавф-хатар тўғрисида бирор хабар етса, уни тарқатадилар. Агар уни пайғамбарга ва ўзларидан бўлган иш эгаларига ҳавола қилганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар. Аллоҳни фазли ва марҳамати бўлмаса эди, айрим кишилардан ташқари ҳаммангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз» (Нисо: 83).
Саудия Арабистони мамлакати Китобу-Суннат, байъат, жамоатни лозим тутиш ва итоат қилиш асосига қурилгандир. (Камчиликларни) ўнглаш ва холис туриш фитналарни қўзғайдиган, жамоатни бўлиб ташлайдиган услублар, воситалар ва намойиш ўтказишлар билан бўлмайди. Ушбу мамлакатнинг хоҳ тарихда ўтган, хоҳ ҳозирги кунимизда мавжуд бўлган барча уламолари бу ишларни ҳаром эканлигига ва бу ишлардан (оммани) огоҳлантириш кераклигига қарор қилгандир.
Ҳайъат бу диёрларда намойиш ўтказишларни ҳаром эканлигини (яна бир бор қайта) таъкидлайди. Асло зарари йўқ бўлган ва айни фойдани ҳаққирост рўёбга чиқарадиган услуб, бу ўзаро насиҳат қилиш (холис туриш)дир. Бу Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам суннат қилиб қолдирган ва буюк саҳобалар ҳамда уларга гўзаллик билан эргашган зотларнинг юриб ўтган йўлидир.
Ҳайъат хоҳ шаръий бўлсин, хоҳ давлат назоратига тегишли муассасалар бўлсин, хоҳ буйруқни ижро этиш қўмиталари бўлсин, барча ўзининг гарданидаги бурчини адо этишни ҳамда ҳар бир камчиликни эътибордан қочирмасликни ниҳоятда аҳамиятли эканини таъкидлаб ўтади. Давлат қонун-қоидалари ва бошқарувчиларнинг кўрсатмалари шу ҳақда ҳукм чиқарди.
Аллоҳ таолодан диёримизни ва барча мусулмонларнинг диёрларини ҳар қандай ёмонлик ва ноҳушликдан сақлашини, сўзимизни ҳақ устида жамламоғини, ўзаро муносабатларимизни ўнглашини ва барчамизни яхшилик йўлларига йўллашини сўраймиз. Ва яна бизга ҳақни ҳақ деб кўрсатиб, шу ҳақга эргашишлигимизни насиб қилишини, ботилни ботил деб кўрсатиб, шу ботилдан четлашишлигимизни насиб қилишини, ҳамда мусулмонларнинг адашганларини тўғри йўлга бошлашини сўраймиз. У Зот субҳанаҳу ва таолодан ҳукмдорларни бандалар ва диёрларни фойдасига (хизмат қилишга) тавфиқ беришини сўраймиз. Чунки У бу ишларни тепасида бошқариб турган ва бунга Қодир бўлган Зотдир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга, у кишининг оилаларига ва барча саҳобаларига салоту саломлар йўлласин.

Кибор уламолар ҳайъати:

Ҳайъат раиси:
Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Муҳаммад Оли Шайх

Ҳайъат аъзолари:
Абдуллоҳ бин Сулаймон Ал-Муниъ
Солиҳ бин Муҳаммад Ал-Луҳайдан
Доктор Солиҳ бин Солиҳ Ал-Фавзон
Доктор Абдулваҳҳоб бин Иброҳим Абу Сулаймон
Доктор Абдуллоҳ бин Абдулмуҳсин ат-Туркий
Доктор Абдуллоҳ бин Муҳаммад Оли Шайх
Доктор Аҳмад бин Али Сайр ал-Муборакий
Доктор Солиҳ бин Абдуллоҳ ибн ал-Ҳумайд
Доктор Абдуллоҳ бин Муҳаммад ал-Мутлақ
Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ал-Айсий
Солиҳ ибн Абдурроҳман Ҳусайн
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад бин Хинийн
Доктор Абдулкарим ибн Абдуллоҳ ал-Ҳудайр
Муҳаммад ибн Ҳасан Оли Шайх
Доктор Яъқуб ибн Абдулваҳҳоб ал-Баҳсайн
Доктор Али ибн Аббос Ҳакамий
Доктор Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Мухтор Муҳаммад
Доктор Қайас ибн Муҳаммад Оли Шайх Муборак

Манба: http://www.spa.gov.sa/readsinglenews.php

الرياض 01 ربيع الآخر 1432 هـ الموافق 06 مارس 2011 م واس
صدر عن هيئة كبار العلماء اليوم البيان التالي :-
بيان من هيئة كبار العلماء في المملكة العربية السعودية بتاريخ 1/4/1432هـ.
الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على عبدالله ورسوله الأمين وعلى آله وصحبه أجمعين أما بعد :
فلقد أخذ الله - عز وجل - على العلماء العهد والميثاق بالبيان قال سبحانه في كتابه الكريم : (( وإذ أخذ الله ميثاق الذين أوتوا الكتب لتبيننه للناس ولا تكتمونه )) آل عمران : 187.
وقال جل وعلا : (( إن الذين يكتمون ما أنزلنا من البينات والهدى من بعد ما بيناه للناس في الكتب أولئك يلعنهم الله ويلعنهم اللاعنون )) البقرة 159.
ويتأكد البيان على العلماء في أوقات الفتن والأزمات ؛ إذ لا يخفى ما يجري في هذه الأيام من أحداث واضطرابات وفتن في أنحاء متفرقة من العالم ، وإن هيئة كبار العلماء إذ تسأل الله - عز وجل - لعموم المسلمين العافية والاستقرار والاجتماع على الحق حكاماًَ ومحكومين ، لتحمد الله سبحانه على ما من به على المملكة العربية السعودية من اجتماع كلمتها وتوحد صفها على كتاب الله عز وجل ، وسنة رسول الله صلى الله عليه وسلم في ظل قيادة حكيمة لها بيعتها الشرعية أدام الله توفيقها وتسديدها ، وحفظ الله لنا هذه النعمة وأتمها .
وإن المحافظة على الجماعة من أعظم أصول الإسلام ، وهو مما عظمت وصية الله تعالى به في كتابه العزيز ، وعظم ذم من تركه ، إذ يقول جل وعلا (( واعتصموا بحبل الله جميعاً ولا تفرقوا واذكروا نعمت الله عليكم إذ كنتم أعداءً فألف بين قلوبكم فأصبحتم بنعمته إخوانا وكنتم على شفا حفرة من النار فأنقذكم منها كذلك يبين الله لكم اياته لعلكم تهتدون )) آل عمران :103.
وقال سبحانه : (( ولا تكونوا كالذين تفرقوا واختلفوا من بعد ما جاءهم البينات وأولئك لهم عذاب عظيم )) آل عمران :105 وقال جل ذكره Sad( إن الذين فرقوا دينهم وكانوا شيعا لست منهم في شي إنما أمرهم إلى الله ثم ينبئهم بما كانوا يفعلون )) الأنعام:159.
وهذا الأصل الذي هو المحافظة على الجماعة مما عظمت وصية النبي صلى الله عليه وسلم به في مواطن عامة وخاصة ، مثل قوله عليه الصلاة والسلام : " يد الله مع الجماعة " رواه الترمذي .
وقوله عليه الصلاة والسلام " من خلع يداً من طاعة لقي الله يوم القيامة لا حجة له ومن مات وليس في عنقه بيعة مات ميتة جاهلية " رواه مسلم .
وقوله عليه الصلاة والسلام : " إنه ستكون هنات وهنات فمن أراد أن يفرق أمر هذه الأمة وهي جميع فاضربوه بالسيف كائناً من كان " رواه مسلم .
وما عظمت الوصية باجتماع الكلمة ووحدة الصف إلا لما يترتب على ذلك من مصالح كبرى، وفي مقابل ذلك لما يترتب على فقدها من مفاسد عظمى يعرفها العقلاء، ولها شواهدها في القديم والحديث .
ولقد أنعم الله على أهل هذه البلاد باجتماعهم حول قادتهم على هدي الكتاب والسنة ، لا يفرق بينهم ، أو يشتت أمرهم تيارات وافدة ، أو أحزاب لها منطلقاتها المتغايرة امتثالاً لقوله سبحانه : (( منيبين إليه واتقوه وأقيموا الصلاة ولا تكونوا من المشركين ، من الذين فرقوا دينهم وكانوا شيعاً كل حزب بما لديهم فرحون )) الروم :31-32.
وقد حافظت المملكة على هذه الهوية الإسلامية فمع تقدمها وتطورها ، وأخذها بالأسباب الدنيوية المباحة ، فإنها لم ولن تسمح - بحول الله وقدرته - بأفكار وافدة من الغرب أو الشرق تنتقص من هذه الهوية أو تفرق هذه الجماعة .
وإن من نعم الله عز وجل على أهل هذه البلاد حكاماً ومحكومين أن شرفهم بخدمة الحرمين الشريفين - اللذين وله الحمد والفضل سبحانه - ينالان الرعاية التامة من حكومة المملكة العربية السعودية عملاً بقوله سبحانه : (( وإذ جعلنا البيت مثابة للناس وأمناً واتخذوا من مقام إبراهيم مصلى وعهدنا إلى إبراهيم وإسماعيل أن طهرا بيتي للطائفين والعاكفين والركع السجود )) البقرة :125.
وقد نالت المملكة بهذه الخدمة مزية خاصة في العالم الإسلامي ، فهي قبلة المسلمين وبلاد الحرمين ، والمسلمون يؤمونها من كل حدب وصوب في موسم الحج حجاجاً وعلى مدار العام عماراً وزواراً .
وهيئة كبار العلماء إذ تستشعر نعمة اجتماع الكلمة على هدي من الكتاب والسنة في ظل قيادة حكيمة ، فإنها تدعو الجميع إلى بذل كل الأسباب التي تزيد من اللحمة وتوثق الألفة ، وتحذر من كل الأسباب التي تؤدي إلى ضد ذلك ، وهي بهذه المناسبة تؤكد على وجوب التناصح والتفاهم والتعاون على البر والتقوى ، والتناهي عن الإثم والعدوان ، وتحذر من ضد ذلك من الجور والبغي ، وغمط الحق.
كما تحذر من الارتباطات الفكرية والحزبية المنحرفة ، إذ الأمة في هذه البلاد جماعة واحدة متمسكة بما عليه السلف الصالح وتابعوهم ، وما عليه أئمة الإسلام قديماً وحديثاً من لزوم الجماعة والمناصحة الصادقة ، وعدم اختلاف العيوب وإشاعتها ، مع الاعتراف بعدم الكمال ، ووجود الخطأ وأهمية الإصلاح على كل حال وفي كل وقت.
وإن الهيئة إذ تقرر ما للنصيحة من مقام عال في الدين حيث قال النبي صلى الله عليه وسلم " الدين النصيحة " قيل لمن يا رسول الله ؟ قال : " لله ولكتابه ولرسوله ولأئمة المسلمين وعامتهم " رواه مسلم.
ومع أنه من أكد من يناصح ولي الأمر حيث قال عليه الصلاة والسلام : " إن الله يرضى لكم ثلاثاً ، أن تعبدوه ، ولا تشركوا به شيئاً ، وأن تعتصموا بحبل الله جميعاً ولا تفرقوا ، وأن تناصحوا من ولاه الله أمركم " رواه الإمام أحمد .
فإن الهيئة تؤكد أن للإصلاح والنصيحة أسلوبها الشرعي الذي يجلب المصلحة ويدرأ المفسدة ، وليس بإصدار بيانات فيها تهويل وإثارة فتن وأخذ التواقيع عليها ، لمخالفة ذلك ما أمر الله عز وجل به في قوله جل وعلا (( وإذا جاءهم أمر من الأمن أو الخوف أذاعوا به ولو ردوه إلى الرسول وإلى أولي الأمر منهم لعلمه الذين يستنبطونه منهم ولولا فضل الله عليكم ورحمته لا تبعتم الشيطان إلا قليلاً )) النساء83.
وبما أن المملكة العربية السعودية قائمة على الكتاب والسنة والبيعة ولزوم الجماعة والطاعة فإن الإصلاح والنصيحة فيها لا تكون بالمظاهرات والوسائل والأساليب التي تثير الفتن وتفرق الجماعة ، وهذا ما قرره علماء هذه البلاد قديماً وحديثاً من تحريمها ، والتحذير منها .
والهيئة إذ تؤكد على حرمة المظاهرات في هذه البلاد ، فإن الأسلوب الشرعي الذي يحقق المصلحة ، ولا يكون معه مفسدة ، هو المناصحة وهي التي سنها النبي صلى الله عليه وسلم ، وسار عليها صحابته الكرام وأتباعهم بإحسان .
وتؤكد الهيئة على أهمية اضطلاع الجهات الشرعية والرقابية والتنفيذية بواجبها كما قضت بذلك أنظمة الدولة وتوجيهات ولاة أمرها ومحاسبة كل مقصر.
والله تعالى نسأل أن يحفظ بلادنا وبلاد المسلمين من كل سوء ومكروه ، وأن يجمع كلمتنا على الحق ، وأن يصلح ذات بيننا ، ويهدينا سبل السلام ، وأن يرينا الحق حقاً ، ويرزقنا إتباعه ، ويرينا الباطل باطلاً ، ويرزقنا اجتنابه ، وأن يهدي ضال المسلمين ، وهو المسؤول سبحانه أن يوفق ولاة الأمر لما فيه صلاح العباد والبلاد ، إنه ولي ذلك القادر عليه ، وصلى الله وسلم على نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
هيئة كبار العلماء
رئيس هيئة كبار العلماء
عبدالعزيز بن عبدالله بن محمد آل الشيخ
عبدالله بن سليمان المنيع صالح بن محمد اللحيدان
الدكتور صالح بن فوزان الفوزان
الدكتور عبدالوهاب بن إبراهيم أبو سليمان
الدكتور عبدالله بن عبدالمحسن التركي
الدكتور عبدالله بن محمد آل الشيخ
الدكتور أحمد بن علي سير المباركي
الدكتور صالح بن عبدالله بن حميد
الدكتور عبدلله بن محمد المطلق
الدكتور محمد بن عبدالكريم العيسى
صالح بن عبدالرحمن الحصين
عبدالله بن محمد بن خنين
الدكتور عبدالكريم بن عبدالله الخضير
محمد بن حسن آل الشيخ
الدكتور يعقوب بن عبدالوهاب الباحسين
الدكتور علي بن عباس حكمي
الدكتور محمد بن محمد المختار محمد
الدكتور قيس بن محمد آل الشيخ مبارك

[Image: kibar_ulama-212x300.jpg]


P.S. Ушбу баёнотни таржима қилишликда ўз ёрдамлари билан кўмак берган биродаримиз mutaallimга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз!
mutaallim   03-20-2011, 04:28 AM
#19
بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين، و الصلاة و السلام على محمد و على آله و أصحابه اجمعين


Fazilatli Shayx Fauzon hafizahullohning juma xutbalarida arab davlatlarida shu kunlarda sodir bo'layotgan hodisalar borasidagi so'zlari.


Assalamu alaykum wa rohmatullohi wa barokatuh!



Barcha hamdlar eshitib-itoat qilishga buyurgan hamda ajralib-tarqalib ketishdan qaytargan Zot bo'lmish Alloh taologa xosdir. Sherigi yo'q bo'lgan yolg'iz Allohdan o'zga haq Iloh yo'q ekaniga, Robbisini tanib, Unga itoat qilgan kishining guvohligi kabi guvohlik beraman. Va yana maqtalgan o'rin, havzi-kavsar va shafoat sohibi bo'lmish Muhammad sollollohu alayhi va sallam Uning bandasi va elchisi ekanliklariga guvohlik beraman.
Alloh taolo u kishiga, oilalariga, sahobalariga va Ahli sunna val jamoadan iborat o'sha zotlarga ergashganlarga ko'pdan-ko'p salotu-salomlar yo'llasin. Ammo ba'd, ey odamlar Allohdan qo'rqinglar va Uning zohiriy va botiniy ne'matlariga shukr qilinglarki, -Allohga hamdlar bo'lsin-, mana shu shaharlarda osoyishta, keng-farovon hayot, sog'lik va ofiyatda yashab kelyapsizlar. Diningizga, (qo'l ostingizdagi) mahramlaringizga va mol-dunyolaringizga hotirjamsizlar. O'zingizni yo'llarda, uylaringizda, masjidlarda va safar davomida hotirjam his qilasizlar. Albatta bu ulkan ne'matdir. Bularni bari Allohni fazlu-marhamatidir. So'ngra yana (bu diyorlarda) Allohni Kitobiga mahkam bog'lanish, musulmonlar jamoasini lozim tutish hamda (hukmdorlarga) eshitib-itoat qilish kabi amallarni ham hotirjam ado qilib kelyapsizlar. Alloh jalla va a'la shunday deydi:”Yana Parvardigoringiz bildirgan (bu so'zlarni ) eslangiz:”Qasamki, agar sizlar (Mening bergan ne'matlarimga) shukr qilsangizlar, albatta (ularni yanada) ziyoda qilurman. Endi agar kufroni (ne'mat) qilsangizlar, albatt azobim ham juda qattiqdir”. (Ibrohim:7).

Ey Allohning bandalari, ushbu holatda yashashingizga kofir va munofiqlardan iborat dushmanlaringiz aslo rozi bo'lib, hotirjam o'tirolmaydilar. Gapingiz bir joydan chiqishini xohlamaydilar. (Din va dunyo) ishlaringiz fasodga yuz tutishini, birdamligingizga putur yetishini, hukmdorlaringizni ag'darib tashlashni va (bir yirik davlatingizni) mayda davlatchalarga ajratib tashlashni xohlaydilar. Bu holatga bugungi kunlarda guvoh bo'lib turilibdi. Chunki kofirlar Islomni to'sishdan va Islomni dunyo bo'ylab yoyilishiga qarshilik qilishdan ojiz qolishdi. Xossatan bugungi ommaviy axborot vositalari rivojlangan bir davrda Islomga ergashuvchilar ko'payib-ziyoda bo'lib boryapti. Bu ommaviy axborot vositalari dinni va din ahkomlarini o'qib-eshitib o'rganish yo'li orqali tarqalib borishiga sabab bo'lyapti. Qur'oni Karim musxaflari va tilovat qilingan disklari tarqalgani sari, odamlar Islomni qabul qilib, sog'lom fitrat egalarini qalb to'riga yo'l olyapti. Ahli Islom (bugungi kunda) zaif bo'lishiga qaramasdan, Islomni qabul qilish holatlari ko'payib, davom etib turibdi. Islom dini to'g'ri dindirki, bu dinni sog'lom tabiat egalari albatta qabul qiladi. Kofirlar bu holatni ko'rishgach va Islomni kuch-quvvat bilan to'sish imkoni yo'q ekanligini bilishgach, jirkanch uslublarni qo'llab ko'rishga borishdi. Bu uslublar - Musulmonlar safini bo'lish va davlatlarini ag'darib tashlash. Toinki tartibsizlik keng quloch yozib, qon to'kilish darajasi o'sib, mol-dunyo talon-taroj qilinib, obro'lar oyoqosti qilinsin. Mana shu damda (din va dunyo) ishlari fasodga yuz tutadi. Bu esa ularni ko'zini quvontiradigan holatdir. Lekin Alloh taoloni ham ularga tayyorlab qo'ygani bor. Albatta U Zot, ular xoxlamasalarda, O'z diniga nusrat beruvchidir:” Ular Allohning nurini og'izlari bilan o'chirmoqchi bo'lurlar. Alloh esa, garchi kofirlar istamasalar-da, O'z nurini to'la yoyguvchidir. U garchi mushriklar istamasalarda O'z payg'ambarini hidoyat va haq din bilan barcha dinlarga g'olib qilish uchun yuborgan Zotdir”. (Sof: 8-9). Har qancha urunishsa ham, hargiz Islomni to'sishga qodir bo'lolmaydilar. O'zlarini diyorlarida, da'vo qilishlaricha, (Islom odamlar orasida) radikal-ekstremizmni tarqatyapti degan (botil) hujjat bilan, Islomiy markazlarni yopib, xayriyya tashkilotlarini ma'n qilib qo'yishdi. Balki Islom (odamlar orasida) yoyilganda to'g'ri holatdagi Islom yoyilgandi. Biroq ular Islom radikal-ekstremizmni tarqatyapti degan bo'htonni chaplashdi. Islom har qanday radikal-ekstremizmdan bezordir. Aslida Islom o'rta yo'lni va mo'tadil bo'lishni uqtiradi. Biroq ular Abu Jahl, Abu Lahab va o'shalarga o'xshagan salaflari kabi Islomni umuman xoxlamaydilar. Ularga faqat muvaffaqqiyatsizlik va ziyon bo'ladi. Alloh taolo esa, garchi ular xoxlamasalarda O'z diniga nusrat beradi va kalimasini oliy qiladi. Kofirlarni turli makr-hiylalaridan ajablanish yo'q. Balki ajablanarli holat shuki, bu narsalarga musulmonlarning ba'zilari va xossatan ishni oqibatini ko'ra bilmaydigan turli fikr egalari aldanib qolishyapti. Kofirlarni bu hiyla-nayranglariga o'ynab berishyapti. “Hukmdorlar zolim, jabru-sitam o'tkazishmoqda. Ozodlik, demokratiyadagi so'z erkinligi, toptalgan haq-huqular va bundan boshqa imtiyozlarga erishamiz” deyishyapti. Muammolarni hal qilish bu uslubda bo'lmasligini, aksincha bu kofirlar va ishni ko'zini bilmaydigan, botil va soxta targ'ibotlarni anglamay kofirlarga (bilib-bilmay) sherik bo'layotgan nodon kimsalardan iborat dushmanlarining makkorona uslubidir. Bu kimsalar masalaga yuzaki qaraydilar. Ishning qanday yomon oqibatlarga olib kelishiga qaramayaptilar. Natijada Alloh taolo yahudlar haqida aytganidek, o'z diyorlarini xarobaga aylantiryaptilar:”Ular (uylarini) o'z qo'llari va mo'minlarning qo'llari bilan buzurlar”. (Hashr:2). Bu yahudlarni holati. Musulmonlarga bugun nima bo'ldiki?, uylarini o'z qo'llari va kofirlarni qo'llari bilan buzyaptilar. Alloh taolodan ofiyat so'raymiz. Bu ishlarga ogoh bo'lmoq va aldanib qolmaslik vojib bo'ladi. Alloh jalla va a'la shunday deydi:” Ayting:”(Alloh) sizlarga ustingizdan yo oyoqlaringiz ostidan azob yuborishga yoki sizlarni guruh-guruh qilib aralashtirib-qorishtirib (yani, bir-biriga dushman to'dalarga aylantirib) yuborib ayrimlaringizga ayrimlaringizning zararini totdirib qo'yishga Qodir bo'lgan Zotdir”. Qarang, anglab yetarmikinlar, deb oyatlarimizni qanday bayon qilmoqdamiz. Qavmingiz uni (yani, Qur'onni) yolg'on dedi. Holbuki, u haqdir. Ularga ayting:” Men ustingizda vakil – qo'riqchi emasman. Har bir xabarning o'z o'rni bor. Yaqinda bilajaksiz”. (An'om: 65-66-67). Bu ishni ko'zini bilmaydigan “ziyolilar”, fikri buzuq kimsalar, maktab ko'rmagan nodonlardan iborat fikrlash darajasi sayoz bo'lgan kimsalarning holatidir. Ular Allohning Kitobi va Rosulining Sunnatidan umuman xabari yo'q kimsalardir. U Zot subhanahu va taolo:” Ayting:”(Alloh) sizlarga ustingizdan azob yuborishga” yani, osmondan halok qiluvchi momaqaldiroq, vayron qiluvchi yomg'irni va bundan boshqa Alloh subhanahu va taoloning O'zigina biladigan samoviy ofatlarni jo'natishga Qodir zotdir. Yo bo'lmasa:” oyoqlaringiz ostidan azob yuborishga” yani, o'zingiz bilib turganingizdek, hozirgi kunda ro'y berayotgan zilzilalar va vulqonlarni otilishi kabi, yer yutishlari va shaharlarni vayron qilib, (bemalol harakat qilishdan to'sib qo'yadigan) yer yorilishlarini bir zumda amalga oshirishga Qodir Zotdir. Bu ishlarning bari Alloh subhanahu va taoloning Qudrati (naqadar buyuk) ekanidandir. “(Ey Makka kofirlari), yo sizlar (kofirligingizda oyoq tirab turaversangizlar) osmondagi Zot sizlarni yerga yuttirib yuborishidan, bas, banogoh (yer) titroqqa tushib, (sizlarni bosib) qolishidan hotirjammisizlar (qo'rqmaysizlarmi)?! Yoki sizlar osmondagi Zot ustingizga tosh yog'dirishidan xotirjammisizlar?! Hali (azobga giriftor qilinganlaringizda ) Mening ogohlantirishim qanday ekanligini bilib olajaksizlar!” (Mulk: 16-17). Musulmonlarga bu ishda ko'zlarini kattaroq ochishlari, (biror gap eshitib qolishsa, darrov ovoza qilmasdan, bu xabarni) tagini surishtirishlari va bu ishni hal qilib bera oladigan ahli ilmlarga topshirishlari vojib bo'ladi. Alloh jalla va a'la shunday deydi:”Qachon ularga tinchlik yoki xavf-xatar xabari kelsa, uni yoyib yuboradilar. Agar payg'ambarga va o'zlaridan bo'lgan boshliqlargagina yetkazganlarida edi, uni bilmoqchi bo'lgan kishilar o'shalardan bilgan bo'lur edilar”. (Niso: 83). Alloh taoloning ushbu :” yoki sizlarni guruh-guruh qilib aralashtirib-qorishtirib (yani, bir-biriga dushman to'dalarga aylantirib) yuborib ayrimlaringizga ayrimlaringizning zararini totdirib qo'yishga Qodir bo'lgan Zotdir” qovlida uchinchi ogohlantiruv kelyaptiki, bu zilzilalar va vulqonlardan ko'ra shiddatliroqdir. Osmondan tushadigan balolardan ham og'irroqdir. Musulmonlarda bir-birlariga nisbatan norozilik ruhi uyg'onsa, bir-birlarini qirib, asir oladilar. Bu o'ta og'ir holatdir. Allohdan panoh so'raymiz. Shuning uchun Rosul sollollohu alayhi va sallam ana shu ishni zikri o'tganda (Allohdan) panoh so'radilar. Alloh taoloning ushbu qovlini eslaganlarida panoh so'radilar:” yoki sizlarni guruh-guruh qilib aralashtirib-qorishtirib (yani, bir-biriga dushman to'dalarga aylantirib) qo'yishga (Qodir Zotdir)” yani, firqalar, guruhlar va turli jamoatlarga (bo'lib tashlashga Qodir Zotdir). “Ayrimlaringizga ayrimlaringizning zararini totdirib qo'yishga Qodir bo'lgan Zotdir”. Natijada ularni, o'zlarini qo'llari bilan halok qilib tashlaydi. Rosululloh sollollohu alayhi va sallam Allohdan ummatlarini qahatchilik bilan halok qilmasligini va ummatlariga o'zlaridan bo'lmagan dushmanni g'olib qilmaslikni so'rab duo qilganlarida, Alloh taolo bu ikki so'rovlarini ijobat qildi. Va yana Allohdan ummatlarini bir-biriga g'olib qilmasligini so'raganlarida, Alloh taolo bu so'rovlarini rad etdi va ijobat qilmadi. Demak ey Allohning bandalari xavf-xatar o'ta jiddiydir. Bizlarga dushmanlarimiz makr-xiylalarini bilishimiz, bugungi yolg'on va'dalarda ushbu makr-xiylalarga aldanmasligimiz lozim bo'ladi. “(Shayton) ularga va'dalar berur”. Bu ishlar shaytonning va'dalaridandir. “(Shayton) ularga va'dalar berur, xomxayollarga mubtalo qilur. Oxir-oqibatda shayton bergan va'dalar faqat yolg'on-sarob bo'lib chiqar”. (Niso:120). Shayton mushriklar bilan badr ahliga yurish qilib ketayotganda aytgandiki:” O'shanda shayton ularga qilayotgan ishlarini chiroyli ko'rsatib:” Bu kun sizlardan g'olib bo'ladigan biror odam yo'q, o'zim sizlarning homiyingizman”, dedi. Endi qachonki ikki jamoat uchrashganida” Musulmonlar va kofirlar qo'shini “Endi qachonki ikki jamoat uchrashganida esa ketiga qaytib ketdi” Va kofirlarga qarata aytdiki:” Albatta men sizlardan bezorman. Men (musulmonlar orasida) sizlar ko'rmayotgan narsani (yani, farishtalarni borligini) ko'rmoqdaman” Sahobalar bilan birga farishtalarni ko'rgandi va u farishtalarga bas kelolmasdi. “ Men (musulmonlar orasida) sizlar ko'rmayotgan narsani (yani, farishtalarni borligini) ko'rmoqdaman. Men Allohdan qo'rqaman. Allohning azobi qattiqdir”. (Anfol: 48). Shaytonda avvaldayoq ota-onamiz bo'lmish (Odam va Havvo alayhimassalamlar)ga Alloh taolo yeyishlikni man qilgan daraxtdan yeb ko'rishni ziynatli qilib ko'rsatgandi:”(Shayton):” Parvardigoringiz faqat farishtalarga aylanmasligingiz yoki (jannatda) abadiy yashab qolmasligingiz uchungina sizlarni bu daraxtdan qaytardi” dedi. Va ularga:”Albatta men sizlarga xolislardanman”, deb qasam ichdi. O'sha daraxtdan totib ko'rishgan edi, (ustlaridagi liboslari tushib ketib), avratlari ochilib qoldi”. (A'rof:20-21-22). Shayton Odam alayhissalamga aytgandiki:” Ey Odam, men senga abadiyat daraxtini va yo'q bo'lmas mulku davlatni ko'rsataymi?” (Toha:120). Shayton Alloh taolo yeyishlikni ma'n qilgan daraxtni maqtayverganidan, Odam alayhissalom bu maqtovga uchdilar va daraxtdan totib ko'rdilar. Va ro'y bergan ishlar ro'y berdi. Shu sababdan jannatdan chiqarilib, yerga tushirildilar. Biroq Allohga tavba qilgan edilar, Alloh taolo u kishini tavbalarini qabul qildi. “ Keyin, Odam o'z Parvardigori tarafidan bir necha so'zlar (farmonlar) qabul qilib olganidan so'ng (Alloh) uning tavbasini qabul qildi. Albatt U tavbalarni Qabul qilguvchi Mehribon Zotdir”.(Baqara:37). Ey nodon va pastkash fikr egalari, Allohga ota-onamiz (bo'lmish Odam va Havvo alayhimassalamlar) tavba qilishgani kabi tavba qilinglar. Shoyad Alloh taolo bizni va sizlarni mag'firat qilsa. (Avvalgi) to'g'ri holatingizga qaytinglar. Maxfiy suratda tarqatilayotgan bu targ'ibotlarga aldanmanglar. O'zingiz bilib turganingizdek bu targ'ibotlar internet va oynai-jahon ko'rsatuvlarida tarqatilib, fitna qo'zg'ashga undayapti. Bu tashviqotlarni go'r yoshlar, havoi-nafsga ergashganlar yoki fikri buzuqlar eshitib yoki ko'rib qolsa, bu bilan o'sha to'rga laqqa tushadi. Keyin bu gaplarni maqtab, mana haq narsa ekan deb yuradi. Allohdan ofiyat so'raymiz. Bunday kimsalar o'ziga-o'zi choh qaziyotgan yoki o'zi bilmagan holida o'ziga qabr kavlayotgan kishi kabidir. Bas, kofirlarga aldanmanglar. “Ey mo'minlar, agar kofirlarga itoat qilsangiz, ular sizlarni ketingizga (kufrga) qaytaradilar. Bas, ziyon ko'rguvchilarga aylanib qolasizlar. Yo'q, (ular sizlarning do'stingiz emas, balki yolg'iz) Alloh hojangizdir. Va U Zot eng yaxshi yordamchidir”. (Oli-Imron: 149-150). Alloh taolo menga ham, sizlarga ham ushbu buyuk Qur'onga (amal qilishimizda) barokotlat ato etsin. Bizni Qur'ondagi hikmatli eslatma va pand-nasihatlardan foydalantirsin. O'zim uchun, sizlar va barcha musulmonlar uchun har-bir gunohdan istig'for so'rayman. Albatta U Mag'firatli va Rahmli Zotdir.
Ikkinchi xutba:
Alloh taologa fazlu-marhamati va ehsoni (beadad) bo'lgani uchun hamd aytaman. Tavfiq berib qo'ygani va marhamat ko'rsatgani uchun Unga shukr aytaman. Sherigi yo'q, yolg'iz Allohdan o'zga haq Iloh yo'q ekaniga guvohlik beraman. Va yana Muhammad sollollohu alayhi va sallam Uning bandasi va elchisi ekanliklariga guvohlik beraman. Alloh taolo u kishiga, oilalariga va sahobalariga ko'pdan-ko'p salotu-salomlar yo'llasin. Ammo ba'd: Ey odamlar, Alloh taolodan taqvo qilinglar:”Ey insonlar, albatta Allohning (qayta tirilish va bu dunyoda qilib o'tilgan yaxshi-yomon amallarning mukofot jazosini berish to'g'risidagi) va'dasi haq (va'dadir). Bas, hargiz sizlarni hayoti dunyo aldab qo'ymasin! Va hargiz sizlarni Alloh (barcha gunohlarni kechib yuboraveradi, deb) aldaguvchi (shayton) aldab qo'ymasin! Aniqki, shayton sizlarga dushmandir, bas, uni dushman tutinglar! Shak-shubhasiz, u, o'z hizbini (ya'ni, o'ziga ergashgan kimsalarni) do'zax egalaridan bo'lishlari uchun da'vat qilur”. (Fotir: 5-6). Biz hukmdorlar aybsiz oppoq demoqchimasmiz. Ulardan xato-kamchilik va zulm ro'y bermaydi. Xalqni o'ziga yarasha haq-huquqlari yo'q ham demoqchimasmiz. Aslo bunday demoqchimasmiz. Balki xalqni o'ziga yarasha haq-huquqlari bor va hukmdorlar ham aybsiz oppoqqina emas deb aytmoqchimiz. Ular (hukmdorlar) tomonidan (kamchilik va zulmlar) bo'lgancha bo'lyapti. Lekin (muammolarni) hal qilish tartibsizlik, norozilik namoyishlari o'tkazish, vayronalik va binolarga o't qo'yish bilan bo'lmaydi. Balki muammolar Alloh taolo mana bu qovlida aytganidek hal qilinadi:” Qachon ularga tinchlik yoki xavf-xatar xabari kelsa, uni yoyib yuboradilar. Agar payg'ambarga va o'zlaridan bo'lgan boshliqlargagina yetkazganlarida edi, uni bilmoqchi bo'lgan kishilar o'shalardan bilgan bo'lur edilar. Agar sizlarga Allohning fazlu marhamati bo'lmasa edi, ayrim kishilardan tashqari hammangiz shaytonga ergashib ketar edingiz”. (Niso:83). Demak ularga huddi hozirgi waqtda bo'layotgandek xavf-xatar yoki tinchlik haqida biror xabar kelsa, oddiy odamlar, shoshqaloqlar, katta olomon va fikri ma'lum bir chegara(ni ko'rib, undan u yog'ini ko'ra bilmaydiganlar) shoshilishmasin. Bu xabarni bahs qilish, tarqatish va hammani fikri bilan qiziqib ko'rishga hovliqishmasin. Bu ular hal qiladigan ish emas. Bunday masalalar Rosululloh sollollohu alayhi va sallamga hayotlik chog'larida, vafot etgach esa sunnatlariga qaytariladi. “ O'zlaridan bo'lgan boshliqlarga”. Bu odamlar ahli ilm, ayni davlat siyosati bilan shug'ullanib turganlar, aqli raso kishilar va hukmdorlardir. Shunda ular bu muammolarni hal qiladilar. Va Allohni izni bilan bu muammodan olib chiqadigan ko'rsatmalarni beradilar. Demak masalani hal qilishdagi uslub ana shudir. Bu ishni ahli ilm, odamlar orasidagi o'tkir fahm-farosat egalari boshqarib boradilar. Endi mana bu tartibsizliklar, olomon (u yerdan bu yerga yugurib yurishlari), norozilik namoyishlari nimasi bu ahir?! Bu holatlar muammoni faqat chigallashtiradi. Allohdan panoh so'raymiz. Bu ko'rnamaklikni oqibati faqat davlat boshqaruvi izdan chiqishiga olib keladi. Boshqaruvda tartibsizlik ro'y beradi. Natijada aynan o'zlari talab qilib chiqayotgan haq-huquqlar toptaladi. Ehtimol bu ish boshlanishdan oldin muammo kichik va sabr qilsa bo'ladigan bolsa, endi bu ish bo'lgandan so'ng, barcha haq-huquqlar chipakka chiqadida, biror haqqa rioya qilinmaydi keyin. Alloh taolodan ofiyat so'raymiz. Demak bunday ishlarda ko'zimizni kattaroq ochishimiz, bu ishni muammolardan olib chiqadigan ko'rsatmalar beradigan va og'ir vaziyatni hal qilishga vazifador bo'lganlarga qaytarishimiz vojib bo'ladi. Bunday vaziyatlarda hovliqmasligimiz kerak. Yig'ilishlarda barcha o'z fikrini bildirgan, ahir bunday qilish joiz emas. Bu tartibsizlik. Bo'lib ham amaliy tartibsizlikka olib boradigan fikriy tartibsizlikdir. Alloh taolodan ofiyat so'raymiz. O'zimiz, diyorimiz va birodarlarimiz haqqida Allohdan qo'rqaylik. Bu ishlarga aldanib qolganlarga nasihat qilaylik va u odamga to'g'ri yo'lni ko'rsataylik. Nabiy sollollohu alayhi va sallam shunday dedilar:” Alloh taolo sizlar uchun uchta narsaga rozi bo'ldi: Unga ibodat qilib, Unga biror narsani sherik qilmasliklaringizga. Barchangiz Allohning arqoniga mahkam bog'lanib, aslo ajralmasliklaringizga. Alloh taolo ishlaringizga boshliq qilib qo'ygan kishiga xolis munosabatda bo'lishlaringizga”. (Imom Ahmad rivoyatlari). Hukmdorga qarshi bosh ko'tarish va unga itoatsizlik qilishni e'lon qilish xolis turishdan emas. Xolis turishlik, odamlar tomonidan hukmdorlarga murojaat qilish uchun saylangan kishilar va ahli ilmlar uni huzuriga borib, mana shu muammolarni yuzma-yuz gaplashishlari va haqiqiy vaziyatni yoritib berishlari, ana shu muammoni to'g'ri hal qilish yo'lidir. Alloh taolodan barchamizni O'zi yaxshi ko'radigan va rozi bo'ladigan ishlarga tavfiq berishini so'raymiz. Ey Allohning bandalari Allohdan qo'rqinglar. Shuni yaxshi bilinglarki, so'zlarning yaxshisi Alloh taoloning Kitobidir. Yo'llarning yaxshisi Muhammad sollollohu alayhi va sallamning yo'llaridir. Ishlarning yomoni yangi paydo bo'lganlaridir. Har bir bid'at zalolatdir. Jamoatni lozim tutinglar, birdamlikni saqlanglar. Chunki Rosululloh sollollohu alayhi va sallam aytganlarki: Allohning qo'li jamoat bilandir. Kimki alohida ajralib olsa, bas jahannam tomonga ajralibdi. “Albatta Alloh ham, Uning farishtalari ham payg'ambarga duo-yu salovat ayturlar. Ey mo'minlar, sizlar ham u zotga salavot va salom aytinglar”. (Ahzob:56). Allohim O'zingni bandang va elching bo'lmish payg'ambarimiz Muhammad sollollohu alayhi va sallamga salavotu-salomlar yo'llagin. U kishining to'g'ri yo'ldagi xalifalari bo'lmish Abu Bakr, Umar, Usmon, Ali va barcha sahobalardan, tobe'inlardan va qiyomatgacha ularga go'zallik bilan ergashgan zotlardan O'zing rozi bo'lgin. Allohim Islomni va musulmonlarni g'olib qil. Allohim Islomni va musulmonlarni aziz qil. Allohim Islomni va musulmonlarni aziz qil. Shirkni va mushriklarni xor qilgin. Din dushmanlarini xonavayron qil. Allohim din dushmanlarini xonavayron qil. Allohim ushbu diyorni va barcha musulmonlarning diyorlarini tinch, osoyishta va xotirjam qilgin. Ey olamlarning Robbisi bo'lmish Allohim, diyorimizda bizni salomat qilgin. Hukmdorlarimizni o'nglagin. Gunohlarimiz sabab Sendan qo'rqmaydigan va bizga rahmu-shafqat qilmaydigan kishini boshliq qilib qo'ymagin. Ey rahmlilarning rahmlisi bo'lgan Zot, bizdan rahmatingni darig' tutma. Xoh oshkor, xoh yashirin bo'lsin fitnalarning yomonligidan bizni, shaharlarimizni va barcha musulmonlarning shaharlarini O'zing saqlagin. Robbimiz bizdan o'zing qabul ayla. Albatta Sen Eshituvchi, Biluvchi Zotsan.
Ey Allohning bandalari:”Albatta Alloh adolatga, chiroyli amallar qilishga va qavm-qarindoshlarga yaxshilik qilishga buyurur hamda buzuqlik, yomon ishlar va zo'ravonliklardan qaytarur. U Zot shoyad ibrat-eslatma olarsizlar, deb sizlarga pand-nasihat qilur. Ahd-paymon bergan vaqtlaringizda, Allohga bergan ahdingizga vafo qilingiz! Allohni kafil qilib ichgan qasamlaringizni (Alloh nomini zikr etish bilan) mustahkam qilganingizdan keyin buzmangiz! Albatta Alloh qilayotgan ishlaringizni bilur”. (Nahl: 90-91). Ulug' va Buyuk bo'lgan Allohni eslanglar, (shunda U ham) sizlarni eslaydi. U Zotga barcha ne'matlariga shukr qilinglar, (shunda) sizlarga (yanada) ziyoda qilib beradi. Allohni eslash (barcha ishlardan) ulug'dir. Alloh taolo qilayotgan ishlaringizni bilib turadi.
Eslatma: “Shayx hafizahulloh bu gaplari bilan muayyan bir telekanalni yoki muayyan bir shaxsni nazarda tutganlar deb tarqatilgan bari gaplar asossizdir”.
Manba: http://www.alfawzan.ws/node/13215[/size]


الحمد لله أمر بالسمع والطاعة ونهى عن الفرقة والإضاعة أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له شهادة من عرف ربه فأطاعه وأشهد أن محمد عبده ورسوله صاحب المقام المحمود والحوض والشفاعة صلى الله عليه وعلى آله وأصحابه ومن تبعهم من أهل السنة والجماعة وسلم تسليمًا كثير أما بعد أيها الناس اتقوا الله تعالى واشكروه على نعمه الظاهرة والباطنة تعيشون في هذه البلاد ولله الحمد في أمن واستقرار ورخاء من العيش وفي صحة وعافية تأمنون على دينكم وعلى محارمكم وعلى أموالكم وتأمنون في طرقاتكم وبيوتكم ومساجدكم وفي أسفاركم إن هذا نعمة عظيمة كل ذلك بفضل الله ثم بالتمسك بكتابه ولزوم جماعة المسلمين والسمع والطاعة قال الله جل وعلا: (وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِنْ شَكَرْتُمْ لأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِنْ كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ).

عباد الله، إن أعدائكم من الكفار والمنافقين لا يروق لهم ولا يستريحون أن تعيشوا على هذه الحالة فيريدون أن يفرقوا كلمتكم يريدون أن يفسدوا أمركم وأن يشتتوا جماعتكم وأن يسقطوا حكامكم ويفرقوا دولكم إن هذا مشاهد في هذه الأيام لأن الكفار عجزوا عن صد الإسلام وانتشاره في المعمورة لأن الإسلام ينتشر ويزيد ويكثر أتباعه في هذه الأيام بالذات بعد انتشار وسائل الإعلام المسموعة والمقروءة التي تبين هذا الدين وأحكام هذا الدين وبعد انتشار القرآن الكريم تلاوة ومصحفًا تقبله النفوس ويلائم الفطر فلذلك لا يزال يمتد ولا يزال الدخول في الإسلام مستمر على ضعف من أهله ولكنه دين قيم تتقبله النفوس الطيبة فلما رأى الكفار ذلك وأنه لا يمكن صده بالقوة لجئوا إلى طريقة خبيثة وهي تفريق المسلمين وإسقاط دولهم حتى تعم الفوضى وحتى ينتشر سفك الدماء وتضيع الأموال والفروج ويفسد الأمر عند ذلك تقرُ أعينهم ولكن الله سبحانه وتعالى لهم بالمرصاد فإنه ناصر دينه رغم أنوفهم (يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ* هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ)، فلن يستطيعوا صد الإسلام مهما حاولوا أغلقوا المراكز الإسلامية في بلادهم ومنعوا الجمعيات الخيرية بحجة أنها تفرق التطرف بزعمهم وهي إنما تنشر الإسلام تنشر الإسلام الصحيح لكن جاؤوا بهذه الفرية أنها تنشر التطرف وهي بريئة من التطرف وإنما تنشر الوسطية والاعتدال لكنهم لا يريدون هذا الإسلام مثل أسلافهم من أبي جهل وأبي لهب و أضرابهم وماذا حصلوا عليه إلا الخيبة والخسار ونصر الله دينه وأعلى كلمته رغم أنوفهم وليس هذا بعجب من كيد الكفار إنما العجب أن ينخدع بهذا بعض المسلمين خصوصًا أصحاب الفكر الذين لا يدركون عواقب الأمور فأصبحوا يؤيدون هذا الشيء ويقولون الحكام الظلمة والجائرون ويقولون الحرية حرية الكلمة الديمقراطية نيل الحقوق المهضومة إلى غير ذلك ولا يدرون أن العلاج ليس بهذه الطريقة وأن هذه طريقة ماكرة من أعدائهم والكفار وصاحبهم الغوغاء والجهال الذين لا يعرفون عواقب الأمور ولا يدرون عن الدعايات الباطلة والمزورة فهم ينظرون إلى بريقها وتزويرها ولا ينظرون إلى عواقبها فأصبحوا يخربون بلادهم كما قال الله جل وعلا في اليهود: (يُخْرِبُونَ بُيُوتَهُمْ بِأَيْدِيهِمْ وَأَيْدِي الْمُؤْمِنِينَ)، هذا في اليهود أما قضية المسلمين اليوم فهم يخربون بيوتهم بأيديهم وأيدي الكفار نسأل الله العافية فيجب التنبه لهذا وعدم الاغترار به الله جل وعلا قال: (قُلْ هُوَ الْقَادِرُ عَلَى أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عَذَاباً مِنْ فَوْقِكُمْ أَوْ مِنْ تَحْتِ أَرْجُلِكُمْ أَوْ يَلْبِسَكُمْ شِيَعاً وَيُذِيقَ بَعْضَكُمْ بَأْسَ بَعْضٍ انظُرْ كَيْفَ نُصَرِّفُ الآيَاتِ لَعَلَّهُمْ يَفْقَهُونَ* وَكَذَّبَ بِهِ قَوْمُكَ وَهُوَ الْحَقُّ قُلْ لَسْتُ عَلَيْكُمْ بِوَكِيلٍ* لِكُلِّ نَبَإٍ مُسْتَقَرٌّ وَسَوْفَ تَعْلَمُونَ)، هكذا شأن أصحاب الأفكار السطحية من الغوغاء والعامة وأصحاب الأفكار الملوثة والمثقفين الذين ليس عندهم بصيرة ليس عندهم علم من كتاب الله وسنة رسوله هو القادر سبحانه وتعالى (عَلَى أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عَذَاباً مِنْ فَوْقِكُمْ) من السماء بالصواعق المهلكة والأمطار المدمرة وغير ذلك من الآفات السماوية التي لا يعلمها إلا الله سبحانه وتعالى (أَوْ مِنْ تَحْتِ أَرْجُلِكُمْ) بالخسوف بالخسوفات والزلازل التي تدمر البلاد وتتقطع بها الأرض كما تعلمون مما يحصل من الزلازل والبراكين الآن (أَوْ مِنْ تَحْتِ أَرْجُلِكُمْ) هذا كله بقدرة الله سبحانه وتعالى (أَأَمِنتُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ أَنْ يَخْسِفَ بِكُمْ الأَرْضَ فَإِذَا هِيَ تَمُورُ* أَمْ أَمِنتُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ أَنْ يُرْسِلَ عَلَيْكُمْ حَاصِباً فَسَتَعْلَمُونَ كَيْفَ نَذِيرِ)، إنه يجب على المسلمين أن يتبصروا في هذا الأمر وأن يتثبتوا وأن يكلوا هذا الأمر إلى أهل العلم وأهل الرأي والبصيرة ليحلوا هذه المشاكل قال الله جل وعلا: (وَإِذَا جَاءَهُمْ أَمْرٌ مِنَ الأَمْنِ أَوْ الْخَوْفِ أَذَاعُوا بِهِ وَلَوْ رَدُّوهُ إِلَى الرَّسُولِ وَإِلَى أُوْلِي الأَمْرِ مِنْهُمْ لَعَلِمَهُ الَّذِينَ يَسْتَنْبِطُونَهُ مِنْهُمْ)، التحذير الثالث في قوله: (أَوْ يَلْبِسَكُمْ شِيَعاً وَيُذِيقَ بَعْضَكُمْ بَأْسَ بَعْضٍ)، هذه أشد أشد من الزلازل والبراكين وأشد مما ينزل من السماء إذا ماج المسلمون بعضهم في بعض يقتلوا بعضهم بعض ويسبي بعضهم بعض هذا أشد والعياذ بالله ولهذا استعاذ الرسول صلى الله عليه وسلم عند هذا استعاذ عند قوله تعالى: (أَوْ يَلْبِسَكُمْ شِيَعاً)، أي فرقًا وأحزابًا وجماعات متشتتة (وَيُذِيقَ بَعْضَكُمْ بَأْسَ بَعْضٍ)، فيهلكهم بأيديهم ولما دعا الله ألا يهلك أمته بسنة بعامة يعني بجدب عام وألا يسلط عليهم عدو من سوى أنفسهم استجاب الله له في هذين المسألتين ولما دعا ربه ألا يسلط بعض أمته على بعض منعهم من ذلك ولم يستجب له فالخطر شديد يا عباد الله وعلينا أن نعرف مكائد عدونا وألا ننخدع بها من هذه المواعيد الكاذبة (يَعِدُهُمْ) هذه مواعيد الشيطان (يَعِدُهُمْ وَيُمَنِّيهِمْ وَمَا يَعِدُهُمْ الشَّيْطَانُ إِلاَّ غُرُوراً)، قال في أهل بدر من المشركين: (وَإِذْ زَيَّنَ لَهُمْ الشَّيْطَانُ أَعْمَالَهُمْ وَقَالَ لا غَالِبَ لَكُمْ الْيَوْمَ مِنْ النَّاسِ وَإِنِّي جَارٌ لَكُمْ فَلَمَّا تَرَاءَتْ الْفِئَتَانِ) جيش المسلمين وجيش الكفار (فَلَمَّا تَرَاءَتْ الْفِئَتَانِ نَكَصَ عَلَى عَقِبَيْهِ) وقال للكفار: (إِنِّي بَرِيءٌ مِنْكُمْ إِنِّي أَرَى مَا لا تَرَوْنَ)، يرى الملائكة مع الصحابة وهو لا يقابل الملائكة (إِنِّي أَرَى مَا لا تَرَوْنَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ وَاللَّهُ شَدِيدُ الْعِقَابِ)، ومن قبل زين للأبوين عليهما السلام الأكل من الشجرة التي نهي عن الأكل منها (وَقَالَ مَا نَهَاكُمَا رَبُّكُمَا عَنْ هَذِهِ الشَّجَرَةِ إِلاَّ أَنْ تَكُونَا مَلَكَيْنِ أَوْ تَكُونَا مِنْ الْخَالِدِينَ* وَقَاسَمَهُمَا إِنِّي لَكُمَا لَمِنْ النَّاصِحِينَ* فَدَلاَّهُمَا بِغُرُورٍ فَلَمَّا ذَاقَا الشَّجَرَةَ بَدَتْ لَهُمَا سَوْآتُهُمَا) إلى آخر الآية، وقال لآدم: (هَلْ أَدُلُّكَ عَلَى شَجَرَةِ الْخُلْدِ وَمُلْكٍ لا يَبْلَى)، يمدح الشجرة التي نهاه الله عن الأكل منها فآدم طمع في هذا فتناول من الشجرة فحصل ما حصل وأخرج من الجنة بسبب ذلك وأهبط إلى الأرض لكنه تاب إلى الله فتاب الله عليه (فَتَلَقَّى آدَمُ مِنْ رَبِّهِ كَلِمَاتٍ فَتَابَ عَلَيْهِ إِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ)، فأنتم يا غوغاء يا أصحاب الأفكار الدنيئة توبوا إلى الله سبحانه وتعالى مثل ما تاب الأبوان لعل الله أن يغفر لنا ولكم وعودوا إلى رشدكم ولا تنخدعوا بهذه الدعايات التي تروج بطرق خفية تروج كما تعلمون في الانترنت وفي المواقع الفضائية وفي القنوات الفضائية يحرضون على الفتنة فإذا سمعها أو رآئها الغر أو صاحب الهوى أو صاحب الفكر الملوث اغتر بها وصار يمدحها ويقول هذا هو الحق نسأل الله العافية وهو لا يدري كالذي يحفر لحتفه بظلفه أو كالذي يحفر قبره بيده وهو لا يشعر فلا ننخدع بالكفار (يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تُطِيعُوا الَّذِينَ كَفَرُوا يَرُدُّوكُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ فَتَنْقَلِبُوا خَاسِرِينَ* بَلْ اللَّهُ مَوْلاكُمْ وَهُوَ خَيْرُ النَّاصِرِينَ)، بارك الله لي ولكم في القرآن العظيم ونفعنا بما فيه من البيان والذكر الحكيم وأستغفر الله لي ولكم ولجميع المسلمين من كل ذنب إنه هو الغفور الرحيم.

الخطبة الثانية:

الحمد لله على فضله وإحسانه وأشكره على توفيقه وامتنانه وأشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له وأشهد أن محمد عبده ورسوله صلى الله عليه وعلى آله وأصحابه وسلم تسليمًا كثير أما بعد أيها الناس اتقوا الله تعالى (حَقٌّ فَلا تَغُرَّنَّكُمْ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَلا يَغُرَّنَّكُمْ بِاللَّهِ الْغَرُورُ* إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوّاً إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ)، نحن لا نقول إن الولاة معصومون ولا يحصل منهم أخطاء ولا يحصل منهم ظلم لا نقول إن الشعوب ليس لها حقوق لا نقول هذا بل نقول الشعوب لها حقوق والولاة ليسوا معصومين ويحصل منهم ما يحصل ولكن ليس العلاج بالفوضى والمظاهرات والتخريب وإحراق المرافق العامة ليس حل المشكلة في هذا المشكلة تحل بما ذكر الله جل وعلا في قوله تعالى: (وَإِذَا جَاءَهُمْ أَمْرٌ مِنَ الأَمْنِ أَوْ الْخَوْفِ أَذَاعُوا بِهِ وَلَوْ رَدُّوهُ إِلَى الرَّسُولِ وَإِلَى أُوْلِي الأَمْرِ مِنْهُمْ لَعَلِمَهُ الَّذِينَ يَسْتَنْبِطُونَهُ مِنْهُمْ وَلَوْلا فَضْلُ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُ لاتَّبَعْتُمْ الشَّيْطَانَ إِلاَّ قَلِيلاً)، فإذا جاءهم أمر من الخوف مثل ما يحصل الآن أو من الأمن فلا يستعجل العوام والغوغاء والدهماء وأصحاب الفكر المحدود لا يستعجلون بالبحث فيه ونشره وإبداء الآراء فيه هذا ليس من شأنهم هذا يرد إلى الرسول إليه صلى الله عليه وسلم في حياته وإلى سنته بعد وفاته (وَإِلَى أُوْلِي الأَمْرِ) وهم أهل العلم وأهل السياسة والعقل ولاة الأمور فيحلون هذه المشاكل ويضعون لها الحلول الناجحة بإذن الله عز وجل هذا هو طريق الحل في هذه المسألة ويتولى ذلك أهل العلم وأهل الرأي من الرعية أهل الرأي والبصيرة والعقول ما هو بالفوضى والدهماء والفوضى والمظاهرات هذا ما تزيد الأمر إلا شدة والعياذ بالله وما العواقب بعدها إنفلات يحصل انفلات في الأمر وإذا انفلت الأمر ضاعت الحقوق هم يطالبون بحقوق قد تكون يسيرة أو يصبر عنها لكن تضيع الحقوق عامة ولا يبقى حق نسأل الله العافية فالواجب أن نتبصر في هذا الأمر وأن نرده في هذا الشأن ليقوموا بحله وإبداء الآراء الناجحة فيه لا نتعجل في هذا الأمر كل يبدي رأيه حديث المجالس لا هذا لا يجوز هذه فوضى فوضى فكرية تؤول إلى فوضى بدنية نسأل الله العافية فلنتق الله بأنفسنا وفي بلادنا وفي إخواننا وننصح من يغتر بهذه الأمور ونبين له الطريق الصحيح قال صلى الله عليه وسلم: "إن الله يرضى لكم ثلاث أن تعبدوه ولا تشركوا به شيئا وأن تعتصموا بحبل الله جميعا ولا تفرقوا وأن تناصحوا من ولاه الله أمركم"، وليس من النصيحة الخروج عليه وإعلان العصيان له ليس هذا من النصيحة، النصيحة أن يأتي إليه أهل الحل والعقد وأهل العلم فيكلمونه في هذه الأمور ويبينون لهم هذا هو الحل الصحيح نسأل الله أن يوفق الجميع بما يحبه ويرضاه فاتقوا الله عباد الله واعلموا أن خير الحديث كتاب الله وخير الهدي هدي محمد صلى الله عليه وسلم وشر الأمور محدثاتها وكل بدعة ضلالة وعليكم بالجماعة عليكم بالجماعة هكذا قال الرسول صلى الله عليه وسلم فإن يد الله على الجماعة ومن شذ شذ في النار (إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيماً)، اللهم صل وسلم على عبدك ورسولك نبينا محمد وارض اللهم عن خلفائه الراشدين الأئمة المهديين أبي بكر وعمر وعثمان وعلي وعن الصحابة أجمعين وعن التابعين ومن تبعهم بإحسان إلى يوم الدين اللهم أعز الإسلام والمسلمين اللهم أعز الإسلام والمسلمين اللهم أعز الإسلام والمسلمين وأذل الشرك والمشركين ودمر أعداء الدين اللهم دمر أعداء الدين اللهم اجعل هذا البلد آمنًا رخاء سخاء وسائر بلاد المسلمين عامة يا رب العالمين اللهم آمنا في دورنا وأصلح ولاة أمورنا ولا تسلط علينا بذنوبنا من لا يخافك ولا يرحمنا برحمتك يا أرحم الراحمين وقنا شر الفتن ما ظهر منها وما بطن عن بلدنا هذا وعن سائر بلاد المسلمين عامة ربنا تقبل منا إنك أنت السميع العليم.

عبادَ الله، (إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالإِحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنْ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ* وَأَوْفُوا بِعَهْدِ اللَّهِ إِذَا عَاهَدْتُمْ وَلا تَنقُضُوا الأَيْمَانَ بَعْدَ تَوْكِيدِهَا وَقَدْ جَعَلْتُمْ اللَّهَ عَلَيْكُمْ كَفِيلاً إِنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا تَفْعَلُونَ)، فاذكروا اللهَ العظيمَ الجليلَ يذكُرْكم، واشكُروه على عُمومِ نعمِه يزِدْكم، ولذِكْرُ اللهِ أكبرُ، واللهُ يعلمُ ما تصنعون.



ملحوظة: "ما يشاع أن معالي الشيخ يخصص قناة معينة أو شخص معين غير صحيح".
This post was last modified: 03-20-2011, 08:20 PM by mutaallim.
Муслим   07-23-2011, 01:19 PM
#20
[Image: al-farooq-junction1.jpg]

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Баҳрайн инқилоби гувоҳларидан қизиқарли маълумотга эътиборингизни қаратмоқчи эдим.
Луълуъ майдони билан бўлиб ўтган воқеа қизиқарли услубда ўз якунини топди. Ушбу майдон шиаларнинг Баҳрайндаги инқилобининг ўзига хос рамзи эди.
Баҳрайнда норозилик намойишларини ўтказаётган одамлар тўпланадиган жойининг расмий номи «Мамлакатлар ҳамдўстлиги ҳалқаси» (Кўрфаз мамлакатлари ҳамдўстлиги) эди. Бироқ у ҳалқ орасида «Дур ҳалқаси» - «Доувар Луълуъ» номи билан машҳур эди. Бу ерларда, ҳукумат аъзолари аралаш бўлиши ва қироллик сулоласини ҳайдаб чиқариб, ҳукуматни шиаларга беришни талабида норозилик намойишлари бошланганида, бу ерни ОАВ айни шу ном билан «Дур ҳалқаси» - «Доувар Луълуъ» номи билан номлашди.
Қизиқарли жиҳати шуки, норозолик намойишларида қатнашганларнинг 99,999% қисми шиалар эди. Тўғри, ораларида ўзларини суннийларга нисбат берганлари ҳам бор эди. Аммо улар ёки либерал дунёқарашли, ёки собиқ коммунистлар, ёки БААСчилар эди.
Ушбу мафкуравий норозилик намойишлари иштирокчилари оғзида «Халифа сулоласига ўлим», «Халифа сулоласи йўқолсин!» каби шиорлар янграр эди. Шу вақт суннийларда «Доувар Луълуъ» ва «Абу Луълуъ» номлари орасида ўзига хос бир тасаввур пайдо бўлди. «Абу Луълуъ» тарихий шахснинг исми бўлиб, у халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни ўлдирган шахс бўлади. Шундай қилиб ушбу шиаларнинг норозолик намойишлари ва ҳукуматни ағдаришга бўлган урунишларининг тимсоли ва тўпланиш жойлари «Доувар Луълуъ» майдони бўлди. Улар бу билан Абу Луълуъ, халифанинг қотилига ишора қилишар эди. Шиаларнинг эътиқодига кўра Абу Луълуъ Умарни ўлдириб, Ислом умматини ҳукуматни ноқонуний равишда аҳли байтдан (Пайғамбар оиласидан) тортиб олган кимсадан халос қилган экан. Айни шу сабабдан ҳам ўша мажусийни шиалар шаҳид даражасига кўтаришган. Унинг қабри устида мақбара қуришган, у ерни зиёрат қилишади, «қаҳрамон»га атаб турли иззат-эҳтиромлар кўрсатиб, ибодатлар қилишади. Қуйидаги видеода бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:
Шундай қилиб, ушбу қўзғолонни босиш учун суннийлар нима қилишди?
Инқилоб тимсоли ер юзидан супуриб ташланди ... ва бу ерда нима барпо қилинди деб ўйлайсиз? ... Тўппа-тўғри чорраҳа. «Доувар Луълуъ» номли инқилоб тимсолини ўчириб ташловчи чорраҳа барпо этилди ва унга Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу номларидек ном қўйилди – «Форуқ Чорраҳаси» - «Тақату ал-Фаруқ».
Мана шундай, ўзига хос ишораларга бой воқеанинг якуни.
[Image: bahrain-5.jpg?w=216&h=500]
[Image: bahrain.jpg]
[Image: al-farooq-junction1.jpg]

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Pages (7):    1 2 3 4 5 7   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.