Pages (2): 1 2   
Меҳмон   09-27-2009, 03:04 PM
#1
Пайпоқни ечиш билан масҳ таҳорати бузилади

Савол: Бир киши пайпоғига масҳ тортиб, оёғидан ҳид келганидан кейин пайпоғини ечиб, оёқларини ювмай намоз ўқиди. Унинг бу ҳолатдаги намозининг ҳукми нима?

Жавоб: Агар пайпоғини кийган биринчи таҳоратида (яъни, ҳали масҳ тортмаган) бўлса, унинг ечиши зарар қилмайди ва таҳорати ўз кучида қолади. Агар (биринчи) таҳорати бузилганидан кейин пайпоғини ечган бўлса, таҳорати бузилиб, таҳоратини янгидан олиши керак бўлади. Чунки, уламоларнинг кучли сўзларига кўра, масҳ таҳоратининг ҳукми пайпоқни ечиш билан бекор бўлди.

Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/113.

Совуқ ёки бошқа бирон бир сабабсиз пайпоққа масҳ тортиш

Савол: Ўқувчи Сомий Ҳ. қуйидаги мазмунда мактуб йўллабди: Кўпинча, намозхонларнинг пайпоқларига, ҳатто ёз кунларида ҳам, масҳ тортаётганларини кўраман. Унинг рухсатлик даражасини тушунтириб беришингизни илтимос қиламан: муқим одам учун қайси бири афзал: оёқларини ювиш билан таҳорат олишларими ёки пайпоқларига масҳ тортишлари биланми? Шуни ҳам таъкидламоқчиманки, масҳ тортаётганларнинг: «Бунга рухсат берилган!»- деб айтишдан бошқа узрлари йўқдир.

Жавоб:
Махси ва пайпоқларга масҳ тортишга далолат қилган соғлом-саҳиҳ ҳадисларнинг барчаси, қиш ва ёзда масҳ тортишнинг жоизлигига далолат қилади.

Мен (пойафзал ёки пайпоққа) масҳ тортиш учун қиш вақтинигина белгилаб қўйилганига далолат қиладиган биронта шаръий ҳужжатни билмайман. Шундай бўлсада, одам пайпоқ ёки бошқа нарсага шаръан диққатга олинган шартлар юзага келсагина масҳ тортиши керак. Масалан: пайпоқнинг (оёқнинг) ювилиши керак бўлган фарз қисмини ўраб туриши, муқим одам учун бир кеча ва бир кундуз, мусофир учун эса уч кеча ва уч кундуз муддатни - уламоларнинг кучли сўзалирга биноан, таҳорат бузилган пайтдан (сўнгра олинган таҳорат асносида) масҳ тортишдан бошлаш билан - риоя қилган ҳолда таҳоратли (оёққа) кийилган бўлиши.

Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/114.

Таҳоратлик пайтида кийган пайпоқ устидан бошқа пайпоқ кийган одамнинг ҳукми

Савол: Риёзлик М. С. суҳбат чоғида шундай савол берди: Бомдод намозидан сўнгра таҳоратлик пайтимда пайпоқ кийдим. Пешин намозидан илгари эса масҳ тортдим. Намозни ўқиб бўлгач бошқа пайпоқни, таҳоратим бузилмай туриб, аввалги пайпоғим устидан кийдим. Аллоҳ устингиздан савоблар ёғдирсин, тушунтириб берсангиз, масҳ муддатининг тугаши устдаги пайпоққа нисбатан бўладими ёки биринчи кийилганига кўрами?

Жавоб:
Агар таҳоратлик пайтингизда кийган бўлсангиз, устдаги пайпоққа масҳ тортсангиз зарари йўқдир. Масҳ муддати ҳам, таҳоратлик пайтда кийилгани учун, устдаги (иккинчи кийилган) пайпоққа кўра бўлади. Бунинг мисоли, боғланган жароҳат устидан таҳоратлик пайтида кийилган махси ёки пайпоққа масҳ тортишга ўхшайди.

Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/118.
This post was last modified: 09-27-2009, 03:14 PM by Меҳмон.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   02-19-2011, 12:30 PM
#2
Пайпоққа масҳ тортиш шакли

Савол: Шайх Абдулазиз ибн Боз жаноблари, мен сиздан пайпоққа қандай масҳ тортиш кераклигини тушунтириб беришингизни сўрайман. У икки қўл билан тортиладими ёки ўнг қўл биланми? Ёхуд ўнг оёққа ўнг, чап оёққа чап қўл билан тортиладими? Аллоҳ сизга хайрли му-кофотлар берсин!
Жавоб: Суннат - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Таҳорат қилсангизлар ўнг тарафдан бошланглар!» деб айтган ҳадисларига биноан, ўнг оёққа ўнг, чап оёққа чап қўл билан масҳ тортишдир. (Қаранг: Абу Довуд «Сунан», Либос ҳақидаги китоб, 4141; Ибн Можжаҳ «Сунан», Таҳорат ва унинг суннатлари ҳақидаги китоб, 402; Аҳмад ибн Ҳанбал «Муснад», 2/354). Бу ҳадисни «Сунан» муаллифлари саҳиҳ санад (ривоят силсиласи) билан нақл қилдилар.
Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

Admin   02-19-2011, 12:34 PM
#3
Пайпоққа масҳ тортиш ва унинг шартлари

Савол: Пайпоққа қандай масҳ тортилади? Бу масҳнинг шартлари қандай?
Жавоб: Оёқларни ошиғи билан қоплаган пайпоқларга, худди таҳорат билан кийилган маҳсиларга масҳ тортилганидек, масҳ тортилган вақтдан бошлаб, муқим (ўз юртидаги) одам бир кеча-кундуз, мусофир (сафардаги) одам уч кеча-кундуз масҳ тортса бўлаверади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бунга далолат қилган саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган.
Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

Admin   02-19-2011, 12:36 PM
#4
Пайпоққа масҳ тортиш ҳақида

Савол: Намозга таҳорат олар экан пайпоқли бўламан ва пайпоғим тоза бўлгани учун унга нам қўлим билан масҳ тортаман. Шундай қилиш жоизми?
Жавоб: Таҳоратли пайтида кийган ва оёқларини қоплаб турган маҳси ва пайпоғига муқим мусулмоннинг бир кеча ва кундуз, мусофирнинг эса уч кеча ва кундуз масҳ тортиши – машруъдир.
Масҳнинг муддати кийгандан сўнгра таҳорат бузилган пайтдан бошланади. Гарчи пайпоқларини ечиб, юзи ва қўлларини ювиб, боши ва қулоқларига масҳ тортганидан сўнгра оёқларини ювишининг зарари бўлмасада, бу (ювиши) суннатга хилофдир.
Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

Admin   02-19-2011, 12:40 PM
#5
Пайпоққа масҳ тортиш муддати

Савол: Бир кеча ва бир кундуз масҳ тортган одам пайпоғини, беш вақт фарз намозларни ўқиб бўлгач, ечса бўладими? Ҳали беш вақт намозни тўла ўқимаган бир пайтда кир бўлган пайпоқни алмаштириб, (иккинчи пайпоққа) масҳ тортишга давом этса бўладими? Саволимдан, бомдоддан то ҳуфтонгача беш вақт намозни ўқиб бўлгач, ҳуфтон билан бомдод ўртасида ором олар экан, оёқларни роҳатлантиришни назарда тутмоқдаман. Аллоҳ сизни яхшиликларга муваффақ қилсин, бизга тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Муқим бўлса бир кеча ва бир кундуз, мусофир бўлса уч кеча ва уч кундуз масҳ тортиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадисга кўра, мўъмин учун машруъдир: «Муқим бир кеча ва кундуз, мусофир эса уч кеча кундуз масҳ тортади».
Бундан бошқа ҳадислар ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлгандир.
Таҳорат бузилган пайтдан, масҳ қилиш муддати бошланади. Масалан: чоштгоҳ пайтида таҳорати бузилса, сўнгра пешин намози учун таҳорат қилиб, махсини кийган бўлса, кейин таҳорати бузилса ва аср намози учун масҳ тортса, масҳ тортиш муддати шу пайтдан то келгуси аср намозининг вақтигача давом этади. Шу аср намози учун махсисини ечади ва аср намозидан илгари оёқларини ювиб, яна махсисини кийиб олаверади. Кейин муқим бўлса ва хоҳласа, бир кеча ва бир кундуз унга масҳ тортаверади. Аммо, пешиндан кейин таҳоратли оёғига кийган ва аср, шом ва ҳуфтон намозидан кейин дам олиш учун махсисини ечган бўлса, бомдод намозига турганида (таҳорат пайтида) оёқларини ювади. Махсини таҳоратли оёққагина кияди ва яна бир кеча ва кундуз масҳ тортаверади. Қачон таҳорати кетганидан кейин ечса ва масҳ тортмоқчи бўлса, уни таҳоратли оёғига қайта кияверади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат қилаётганларида (тўпиқларни тўсиб турган) чориқларига масҳ тортмоқчи бўлганларида, Муғийра ибн Шўъба разияллоҳу анҳу уларни ечмоқчи бўлди. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларни қўй, мен уларни таҳоратли ҳолатларида киритганман!» – деган эдилар. (Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий, Таҳорат ҳақидаги китоб, 203; Имом Муслим, Таҳорат ҳақидаги китоб, 274; Термизий, Сунан, Таҳорат ҳақидаги китоб, 98; Доримий, Сунан, Таҳорат ҳақидаги китоб, 713).
Муғийра разияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни сафарда бўлсак махсиларимизни жунублик, катта ва кичик ҳожат ҳамда уйқудан бошқа маҳалларда уч кеча ва уч кундуз чиқармасликка буюрар эдилар, – деди. (Термизий, Сунан, Таҳорат ҳақидаги китоб, 96; Насоий, Сунан, Таҳорат ҳақидаги китоб, 127; Ибн Можжаҳ, Сунан, Таҳорат ва суннатлари ҳақидаги китоб, 478).
Мўъмин банда сафарда уч кеча ва уч кундуз, ўз турар-жойида бўлса бир кеча-кундуз масҳ тортаверади. Жунуб бўлганида эса, оёқларини ҳам ювиш учун махсиларини ечади. Таҳорат билан махси кийган одам, махсисини масҳ тортиш муддати тугашидан илгари, ёки махсиларни алиштириш ёхуд махсига теккан кирларни ювиш ва бошқа сабаблар туфайли ечиши мумкин.

Admin   02-19-2011, 12:42 PM
#6
Юпқа пайпоққа масҳ тортиш ҳақида

Савол: Юпқа пайпоққа масҳ тортса бўладими?
Жавоб: Пайпоқнинг қалин ва (оёқларни) тўсадиган даражада бўлиши, унга масҳ тортиш шартларидан биридир. Агар пайпоқ ўта юпқа бўлса, унга масҳ тортиш жоиз эмасдир. Чунки пайпоқ ўта юпқа бўлса, оёқ яланғоч ҳукмида бўлади.

Меҳмон   01-28-2012, 03:00 PM
#7
Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu

Qalin mahsidan yupqa (paypoqga o'xshash) oyoq kiyimga 16ta sahoba va 30ta tobeinlar mash tortgan ekan,
shular haqidayam sahih xabarlar bormi?
Iloji bo'lsa shularniyam keltirsela,
barokallohu fiykum !!!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
rinat80_09   11-18-2012, 09:51 PM
#8
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Шариатда Пайпокга масх тортиб кийиш учун кандай талаблар куйилган? Масалан Пайпокликга ярашлиги учун
а) чармдан тикилган булиши
б) пайпокни узини куйганда узини тик тутиб туриши
в) пайпокни кийиб 6 чакирим юрганда пайпок йиртилиб колмаслиги керак


мана шу талабларга аник далил бор ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
abu Huzayfa   11-19-2012, 12:51 AM
#9
Quote:beruni2008
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Уа алейкумус саламу уа рохматуллохи уа барокатух!
Биродарим beruni2008, Устоз Дилмурод Абу Мухаммад (хафизахуллох)ни "Умдату ал-Ахкам" китобининг шархида айнан шу мавзу бор, мана бу манзилдан саккизинчи дарсни эшитсангиз жавоб топасиз, инша Аллох. http://www.darulhijra.ru/uroki/uzbek/116...ahkam.html
Жуда фойдалик дарслар, барак Аллоху фикум!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
rinat80_09   11-20-2012, 09:17 PM
#10
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Биродарим Abu Huzayfa! сизга катта рахмат, Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Pages (2): 1 2   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.