1271   04-30-2016, 07:08 PM
#1
Насроний одам совға берса, унга ҳам совға қайтарса бўладими? Совға шариатга мувгфиқ нарса.
Admin   04-30-2016, 07:12 PM
#2
Бу (кофирларга совға улашиш ва улардан совға қабул қилиш) аслида дўст тутишлик жумласидан эмас. Шаръан маън қилинган ҳам эмас. Балки у жоиз ва маълумдир. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудлардан ҳадяларни қабул қилардилар. Қурайш кофирларидан совғаларни қабул қилардилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилганларида бир кишига, Қурайшдан бўлган бир кишига замзам сувидан совға сифатида юбордилар. Қурайшдан бўлган бир кишига замзам сувидан тортиқ қилиб юбордилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудлардан ҳадялар қабул қилардилар. Шунинг учун Саудиядаги Илмий Изланишлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси шундай дея фатво берди: насроний ҳамроҳингиз сизга тақдим қиладиган таомдан ейишингиз жоиз. Хоҳ бу унинг уйида ёки бошқа ерда бўлсин. Агар сизнинг наздингизда ушбу таом зотида ҳаром ёки ҳолати номаълум бўлмаса. Чунки бу борадаги асос то далил унинг таъқиқланганига далолат қилмагунича жоиз эканидир. Айтдиларки: унинг насроний бўлиши бундан маън қилмайди. Чунки Аллоҳ таоло бизга аҳли Китобнинг таомини ҳалол қилди. Қўмита яна шундай деди: Модомики бунда қалбларини (исломга) улфат қилиш, насиҳат ва кўрсатма бериш бўлар экан фитнадан омон бўлиш ва оила ҳурматини сақлашлик (шарти) билан уларга уйимизда бизни зиёрат қилишларига изн беришимиз жоиз бўлади. Шояд чиройли муомала ва зиёрат одобларига риоя қилишда исломнинг бағрикенглигини топсалар. Натижада насиҳатни қабул қилиб, исломга кирсалар.

Ҳурматли шайх Сулаймон ибн Салимуллоҳ Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://tavhid.com/forum/showthread.php?...94#pid7994
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.