Abu Umar   05-05-2014, 10:24 PM
#1
Бидъат аҳлининг илми кўплиги сени алдаб қўймасин!

Шу ерда талаба биродарларимизга муаллимнинг яхшисини танлашга ошиқишлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан юрувчи аҳли сунна, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис айтувчи асар аҳлини қўйиб, (бошқа) бирор кишига бурилиб кетмасликларига огоҳлантириш берамиз. Балки биз айтамизки, агар унинг юртида икки муаллим бўлса, бунинг илми кўп, бошқаси ундан қуйи. Кўп илм эгаси бидъатчи. Ундан қуйида бўлган илм соҳиби аҳли сунна. Аҳли сунна қўлида илм талаб қил деб айтамиз. Албатта Аллоҳ уни яқинда яхшиликка муваффақ қилади. Шуни лозим тут. Анавининг илми кўплиги сени алдаб қўймасин. Чунки бу илмнинг кўплиги соф эмас, унда лойқа бор. Далил шуки, имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳга шунга ўхшаш масалада савол берилди. У ҳам бўлса, сиздан кейин кимнинг ҳузурига боришимизни насиҳат қиласиз?
У киши: «Абдулваҳҳоб ал-Варроқнинг олдига боринглар», дедилар.
Улар: «Абдулваҳҳоб ал-Варроқ?!» – дедилар ва унинг илмини оз санагандек сўз айтдилар.
У киши раҳимаҳуллоҳ эса: «Абдулваҳҳоб ал-Варроқ суннат соҳиби бўлган киши. У тезда ҳаққа муваффақ қилинади», дедилар. Ёки шунга ўхшашини айтдилар, раҳимаҳуллоҳ.
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ томонидан ушбу йўлланмага қаранг. Бу савол берувчи бизга кимни васият қиласиз дея савол берди. У киши: «Абдулваҳҳобнинг олдига боринглар», дедилар. Улар гўё унинг илмини оз санагандек гапирдилар. У киши эса уларга нима учун уларни у кишига ҳавола қилганларини маълум қилдилар. У суннат эгаси, тезда ҳаққа муваффақ қилинади, дедилар.
Эй талаба, бидъат ва ҳавои нафс аҳлининг айримларида сен илм деб кўраётган нарсанинг кўплигига алданиб қолма! У илм бўлмаслиги мумкин. Агар у уламоларга кўндаланг қилинса сафсата ва жаҳолат бўлиши мумкин. Бироқ сен уни илм деб кўряпсан. Агар унда кўп илм бор дейлик ҳам, саломат бўлишга бирор нарса тенг келмайди.


«Пайғамбарнинг амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63)
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.