Abu Umar   06-20-2013, 03:35 AM
#1
Бидъатчининг ибодатгўй, художўй ва парҳезкорлигига алданма!

Авзоий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Агар киши бидъат пайдо қилса иблис у билан ов қилиш учун унга ибодат, художўйлик ва парҳезкорликни севикли қилиб қўяди». Қаранг! Бу гўзал сифатлар. Шундай эмасми? Чиройли сифатлар. Биз унга ҳақлироқ ва унга лойиқмиз. Бироқ ушбу маънодан нафрат уйғотадиган нарса-(бидъат)га қўл урганда, Аллоҳнинг динида тўғри-(устивор) бўлиш ҳамда аҳли сунна ундан нафрат уйғотадиган нарсага тушганда уларга ибодатгўй, художўйлик ва парҳезкорлик билан кўринади. Ҳатто Аллоҳга ва Аллоҳнинг бандаларига самимий бўлишни хоҳлайдиган баъзи кишилар келиб, у ҳақда гапириш ва ундан ҳазир бўлишга чақиришдан тўхтаб қолади. Ана шу вақт у ов қилиш учун уни ёйнинг ўқлари, узун дастали илгак, найза қилиб олади. Ташқи кўриниши художўйлик, ташқи кўриниши тўғри-(устивор)лик, парҳезкорлик, ибодатгўйлик. Бироқ сиз у билан ўтирсангиз, аста-секин уни уқаласангиз бидъат тишларини кўрсатади, Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз.


«Пайғамбарнинг амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.