Mumtaazah   09-27-2013, 12:48 PM
#1
Аёлларнинг қабрларни зиёрат қилиш ҳукми
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Бир аёл савол бераяпти:
Саволим, отамни қабрини зиёрат қилиб уни дуо қилиш борасида.
Бизни одатимиз, отамни қабрини зиёрат қилиб, дуо қиламиз ва қабрини устига дараxтлар (кўчатлар) экамиз. Шуни ҳукми нима?
Жавоб:
Буларни барчаси жоиз эмас! Авваламбор аёлларни қабрларни зиёрат қилишлари жоиз эмас! Чунки, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни ва қабрларни масжид қилиб, унда шам ёқувчиларни лаънатлаганлар.
Бас аёллар қабрларни зиёрат қилишмайди.
Ва мана шунингдек, қабрларни устига дараxт қўйишлик ҳам жоиз эмас. Чунки, бу ширкка элтувчи бидъат амалдир .
Admin   07-26-2015, 01:36 PM
#2

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ, қабрларни зиёрат қилган хотин-қизларни лаънат қилди» (Абу Довуд 3236; Термизий 320; Имом Аҳмад 3118).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.