mutaallim   03-30-2016, 05:55 PM
#1
Сўқир фитналар замонида уламолар этагини лозим тутиш


Барча мақтовлар оламлар Рабби Аллоҳга хос. Оқибат тақводорлар фойдасига. Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат ва саломлар бўлсин.
Сўнг:
Биринчидан: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ушбу мажлисни муборак, фойдали қилишини сўраймиз.
Иккинчидан: Аллоҳ жалла ва аълага бунга сабабчи бўлган (мажлис) эгасига ажрни мўл-кўл қилиши ва савобни бир неча баробар қилиб беришини дуо қиламиз.
Учинчидан: Шу муносабат билан куёв болани муборакбод этамиз. Аллоҳ жалла ва аъладан келин ва куёвга барака ато этишини, уларга ва улар устидан баракалар ёғдиришини, уларга У жалла ва аълага ибодат қилиб, Унга бирор нарсани шерик қилмайдиган солиҳ зурриёт билан ризқлантиришини сўраймиз.
Тўртинчидан: Мажлисларга кўрк бериш лозим бўладиган нарсалардан ўзаро васият ва эслатма қилишликдир. Батаҳқиқ, бу Раббимизнинг бизга амри ҳамда биздан олдинги солиҳ салафларимизнинг одати, Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин.
Шу кунларда, шунга ўхшаш ҳодиса ва ҳолатларда ўзимизга ва барча биродарларимизга панд-насиҳат қилишимиз, бир-биримизга нажот йўлидан юриш, дунё ва охиратда саломатлик йўлидан юришни эслатишимиз муносиб бўлади. 
Дунёда: фитналарга кириш, унга бош суқиш, унинг олови билан исиниш, ушбу фитналар олиб келган қатл…(ва бошқа ҳунрезликлар)дан иборат гуноҳларга қўл уришдан саломат қолиш.
Одам ўлдириш…
Номусларга тажовуз қилиш…
Ботил аҳлига ёрдам бериш…
Шундан кейин яна хоҳлаганингизча айтинг. Бу фақат қолганларига ишораки, агар санаб чиқувчи тафтиш ва текширишни хоҳласа ҳалок қилувчи асоратининг кўплиги сабабли санаб чиқишга қодир бўлмайди. Бизга эса ана шунга ошиқишимиз лозим бўлади. Натижада инсоннинг дунёси саломат қолади.
Дини саломат қолади: у сабаб қиёмат куни жазога тортиладиган ҳаром қонни тўкмайди…
Унга кўмак ҳам бермайди. (Акс ҳолда) қиёмат куни у сабаб жазоланади…
У сабаб қиёмат куни жазога тортиладиган номусни топтамайди…
У сабабли қиёмат куни жазоланадиган бирор йўлни тўсмайди-(йўлтўсарлик қилмайди)…
Мусулмонлар ундан фойда олишлари ва қўлга киритаётган яхшиликни қўлдан бой берадиган уларнинг умумий иншоот-(бино)ларини вайрон қилмайди. Акс ҳолда бу сабаб қиёмат куни жазога тортилади…
Мусулмонларнинг дунёларига торлик олиб келадиган ишлардан иборат уларнинг умумий фойдаларини чиппакка чиқаришда сабабчи бўлмайди. Акс ҳолда у сабаб қиёмат куни жазоланади… Ваҳаказо…
Натижада унинг дунё ва охирати саломат қолади. Дини ҳам саломат қолади.
Дунёсига келсак эшитганингиздек. Охиратига келсак, уни ҳам эшитдингиз.
Динига келсак, ҳаниф-(тўғри) шариатга эргашиш, уни ўзига татбиқ қилиш, уни шаръий далиллар тизгини билан маҳкам ушлаш биландир.
Маълум бўлсинким, буларнинг баридаги энг улкан сабаб икки ишга қайтади:
Биринчи иш: Суннат, ҳадис ва асар йўлидан юриш.
Бу эса ана шу борада, фитналар борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган Суннат китобларида изланиш олиб бориш билан бўлади. Тоинки билиб, амал қилади, ҳазир бўлади. Натижада саломат қолади. Чунки, “Ким қўрқса тунда йўлга тушади. Ким тунда йўлга тушса манзилга етади”. (Термизий (2450) ва бошқалар). Ким қўрқса саломат қолади.
Ана шунга ошиқиш лозим. “Бухорий” ва ундан бошқа асосий манбалар ёки “Муслим”, Абу Довуднинг “Сунан”и, Абу Ийсо Термизийнинг “Жомеъ”си ва шунга ўхшаш қолган ҳадис китоблари каби ислом девонлари, машҳур Суннат китобларининг “Фитналар китоби”ни ўқиш (лозим).
Агар ўқисангиз шуни топасизки:
Биринчи: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шу борадаги очиқ, нурли, аниқ кўрсатмалари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни ана шу (йўл) устида тарк этдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Сизларни кечалари кундузлари каби оппоқ йўл устида қолдиряпман. Мендан кейин ундан фақат ҳалок бўлувчи оғишади”. (Ибн Можа (5), Ибн Абу Осим “Сунна” (48, 49)). 
Эй севиклиларим! Сиз моли саломат қолишини хоҳлаганда киши нима қилишини биласизлар. Агар моли сафарда, йўлда бўлиб, у билан тижорат қилса? Нима излайди?
Биринчи унга шу молни ишониб топширадиган ишончли, солиҳ ҳамроҳни излайди, унга уни (молни) элтиб бериши учун. Агар бу дийнор ва дирҳамда бўлса, Аллоҳнинг дини борасида бўлиши авлороқ бобдандир. Диёнатингиз борасида (бўлиши лойиқроқ). Тоинки (динингиз) саломат қолсин. Бу лойиқроқ бобдандир.
Иккинчи: уни юриб бораётган йўллар ичида саломатлик йўлига энг қисқа йўл, энг калта ва энг қисқа йўлни қидираётганини кўрасиз. У ҳам бўлса: ваҳий йўлидан юришликдир.
Учинчи: ё йўлтўсарлар ёки йўл ҳалокатли бўлгани учун молга зарар етиш эҳтимоли бор дейиладиган хавфли йўлдан узоқлашишини кўрасиз. У ерда ўлиб кетиши, (манзилга) етолмаслиги мумкин. Шунда уни моли саломат ерга, омонлик соҳилига етиб бориши учун бу йўлдан узоқлашаётганини кўрасиз.
Бу мол ҳақида бўлар экан, бас, ўзи учун ушбу фитналарга тушишдан саломатлик талаб қилиши борасида бўлиши яна авло ва лойиқроқ бўлиши вожиб бўлади. Шу вақт кимга қарайди-(излайди)? Хавфдан саломат йўлга далолат қиладиган, йўлларни билишига ишонч ҳосил қилинган кишини (излайди).
Шундай бўлар экан, бас, у дини ва ўзи саломат қолишида уни саломатликка далолат қиладиган кишига қайтиши вожиб бўлади.
Сизни саломатликка далолат қиладиганлар, улар: Суннат ва асар имомлари. Батаҳқиқ, улар сизга аввал бошдаёқ йўл кўрсатадилар. Сизни саломат йўлга далолат қиладилар, кўзингизни очадилар. Агар уни билмаётганингизни кўрсалар ёки юриб боришингизда сизга қаршилик қилаётган бирор нарсани кўрсалар қўлингиздан тутадилар ва сизни тўғри йўлга қайтарадилар.
Сизларга бу ҳақда бир мисол келтираман. У шундай қилиб Суннат имомларидан катта имомга айланди. У ҳам бўлса имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳдир.
Дарҳақиқат, у фитналар кўпайган ва қутурган асрда яшади. У икки юз иккинчи йилда таваллуд топди ва икки юз етмиш бешинчи йил вафот этди. Ҳаёт муддати етмиш уч йил бўлди. 
Бу (вақт) орасида, икки юз иккинчи йилдан икки юз етмиш бешинчи йилгача ислом уммати бошида фитналар бўрони кўтарилди. Шу замонда уммат устида кўтарилган бўронлар ичида мўътазила ва жаҳмиялик фитнасидан улканроғи бўлмади. 
Умавийлар давлатининг охирида жаҳмиялик бошини чиқарди ва ошкор бўлди. Ишнинг бошида ҳашак остидаги олов каби аста-секин силжий бошлади. Сўнг умавийлар давлати ағдарилгандан кейин бошини кўтариб, ошкор бўла бошлади. Сўнгра аста-секин аббосийларнинг кучли ҳукмдорлари бўлмиш Абу Жаъфар ва Ҳорун ар-Рашидлар кетганидан кейин, ана шу дамда бош кўтарди. Яъни, учинчи асрнинг тўртинчи ва бешинчи ўн йиллигида.
Абу Довуд шу фитналарга етди-(яшади). Бироқ Аллоҳ жалла ва аъла унга булардан нажот берди. Бу эса Аллоҳнинг фазл-у марҳамати ила ушбу икки сабаб билан бўлди:
Зотан Абу Довуд илк болалик вақтидан суннат ва асар йўлида юрган эди. Дарҳақиқат, у суннат, ҳадис ва ривоят кенг тарқалган хонадонда ўсиб улғайди.
Отаси Ашъас ибн Исҳоқ Ҳаммод ибн Зайднинг шогирдларидан бири, Аллоҳ барчаларини ўз раҳматига олсин. У кишидан ривоят қилганлардан бири. Худди Ироқий раҳимаҳуллоҳ “Ат-Тақйид вал Ийзоҳ аъла Муқаддимати Ибн Салоҳ”да эслаб ўтганидек. (411). У кишининг отаси ҳадис ровийларининг бири.
Иниси –ундан бироз ёшроқ- Муҳаммад. У ҳам ҳадис ва Суннатга аҳамият қаратган кишилардан. Унинг ҳам ривояти мавжуд. У киши Абул Валид ат-Тоялисийнинг шогирдларидан, Шўъбанинг шогирдларини шогирдларидан. У киши улардан ривоят қилган. Ривоятлари мавжуд. Бироқ у киши ўрта яшар вақтида вафот этган. У кишидан ривоятлар машҳур бўлмаган. У Абу Довуддан ёшроқ. Абу Довуд ундан ёши каттароқ.
У киши ёшлигиданоқ, ўн саккиздан олдин ўн етти ёшида ёки ўн етти ёшининг охирларида Абу Довудга Найсабур ва Хуросон сафарларида ҳамроҳ бўлди. Иброҳим ибн Ийсо ар-Розий ва у билан бўлганлар, Қутайба ибн Саъид ал-Бағлонийлар бўлмиш ўша замон ҳадис имомларидан бўлган имомлардан илм олди.
У кишининг ривояти узилиб қолган. Акасининг ўғли ҳофиз Абу Бакр ибн Абу Довудни (ривоят) йўлидангина (етиб келган). Ҳофиз Ибн Ҳиббон “Сиқот”да у кишининг таржимаи ҳолини ёзганда эслаб ўтганидек. (9/149). У кишидан бизга акасининг ўғли Абу Бакр ибн Абу Довуд ҳадис айтди. Чунки, у ўрта яшар чоғида вафот этган, деди.
Яъни, эллик ёшларида. Бинобарин, киши аввал нутфа-маний сўнг лахта қон сўнг парча гўшт сўнг гўшт қопланган суяк бўлади. Сўнгра ҳомила деб аталади. Сўнг гўдак. “Сўнгра У сизларнинг (оналарингиз қорнидан) чақалоқ ҳолингизда, (ёруғ дунёга) чиқарур”. (Ғофир: 67). Сўнг гўдак сўнг болакай сўнг ёш йигит сўнгра шундан кейин ўрта яшар.
Йигит: ўттизгача. Бу норғил йигит. Ўттиздан кейин вояга етиш (босқичига) киради. Ўттиздан қирққача вояга етиши тўлиб боради. Бунинг бари қирққача йигитлик (даври). 
Қирқдан кейин ўрта яшар (даврига) кириб келади. Эллик: ўрта яшар. Агар олтмишга кирса шайх-(қария) дейдилар. Олтмишдан етмишгача қария.
Агар ундан юқорилаб, саккизинчи ўн йилликни бошласа: узоқ яшаган, дейдилар. Агар саксондан ўтса: кўп яшаган, дейдилар. Тўқсондан ошса: қариб-қартайган, дейдилар. Тўқсондан кейин қариб-қартайган.
Булар одам боласидаги умр босқичлари. Нутфа-маний бўлишдан бошлаб қабрга элтиб қўйилгунча.
Шоҳид шуки, у киши ўрта яшар ҳолида ҳадис айтди-(ривоят қилди). Бизга у кишидан акасининг ўғли Абу Бакр ибн Абу Довуд ҳадис айтди. У эса ўрта яшар чоғида вафот этди, дейди.
Бу эса ушбу хонадон Суннат, ривоят ва асар кенг тарқалганига далолат қилади. Абу Довуд шу хонадонда ўсиб улғайди. Кичиклигидан ҳадис сари йўналди. Ўн етти ёшининг охирларидан у укаси Муҳаммад билан сафар уюштирди. Сўнг ёши ўн саккиздалигида Бағдодга келди.
Бугун ўн саккиз ёшлилар айтаётганларидек “Play Station” ўйнайди!! “Cаrtооn” филмларини ҳануз томоша қилади!!! У эрта ўн саккиз ёшидаёқ Сижистон юртларидан Ироққа сафар қилмайди!
У кезлари Бағдод одамлар кўз тикиб турадиган жой эди. Суннат ва асар имомлари: Аҳмад, Ибн Маъин ва улар билан бирга бўлганлар, Мадиний ва ўша вақтда улар билан бирга бўлганлар билан учрашди. Улардан илм олди. Барвақт киришди, ишининг бошидаёқ улардан илм олди. Сўнг жанубга эрта жўнаб, Басрага келиб тушди. Бағдодга кирганда: бугун Аффон ибн Усмон ас-Саффор вафот этди, дедилар. Уни қўлдан бой берди.
Шундан кейин жанубга йўналиб, Басрага кирди. Улар: кеча Усмон ал-Муаззин вафот этди, дедилар. Уни қўлдан чиқарди. Бироқ Муслим ибн Иброҳим ал-Фароҳидийга етди. Унинг мутлақ энг катта шайхи. Икки юз йигирманчи йили вафот этди. Яъни, ундан ишнинг бошида ривоят қилди. Мусаддаддан кўп ривоят қилди.
Сўнг шундан кейин тезда Макка сари йўналди. Ҳаж мавсуми келишидан олдин ҳаж мақсадида келди. Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин! У ерда Абдуллоҳ ибн Маслама ал-Қаънабийга етди ва ундан ривоят қилди. Абдуллоҳ ибн Маслама ал-Қаънабий икки юз йигирма биринчи йили Муҳаррамнинг ўртасида вафот этди. Абдуллоҳ ибн Маслама ал-Қаънабийга етиб, ундан (ҳадис) ривоят қилди. Яна шайхларнинг катталаридан Сулаймон ибн Ҳарб ал-Аздий ал-Воҳиший ал-Басрийга етди. Ундан олти (ҳадис тўпламлари)дан фақат имом Бухорий ва Аҳмад ривоят қилди. Абу Довуд у кишидан ривоят қилишда уларга шерик бўлди.
Сўнг шундан кейин (ортга) қайтди ва кўч-кўронини яна бир мартта Ироқ юрти сари бурди. Айланиб чиқди, кезди, саёҳат қилди. Мақсад шуни ўзи эмас. Мақсад: ҳадис ва асар уламоларини лозим тутиш, кўч-кўронни уларнинг ҳовли жойларига жойлаштириш, уларнинг ҳузурида ўтириш, уларни тинглаш ва улардан илм олишга ишорадир. 
Сўнг шундан кейин у киши раҳимаҳуллоҳ яна бир мартта Кўфага қайтди. Сўнг Дамашққа кирди сўнг Ҳимсга сўнг Ҳалабга сўнг Ҳарронга сўнг Мисрга сўнг Байрутга. Рамла устидан енгил ўтиш билан ўтиб кетди. 
Сўнг шундан кейин иш Ироқда қарор топди. Аҳмадни лозим тутди. Бу фитналар келганда у киши Аҳмадни лозим тутган эди. Ушбу юртларни кезиб чиқиб, қалбида ёддан ва қоғозида ёзма ҳолда набавий Суннатдан улкан нарсани ҳосил қилгандан кейин, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин.
Аҳмадни чинакам лозим тутди. Аллоҳ унга у киши сабаб фойда берди. Шу вақтда у кишидан катта фойда истифода қилди. Ушбу фитналар – Қуръон махлуқ қавли фитнаси келди. Имом раҳимаҳуллоҳ эса илмда куч-қувватга тўла. Аҳли суннани лозим тутиш сабаб фойда олди. Аллоҳ жалла ва аъла Ўзининг фазл-у марҳамати ва эҳсони ўлароқ икки сабаб билан у кишини сақлади. Бу у киши учун энг улкан сабаб эди. Кейинчалик (унинг фойдаси) у кишида намоён бўлди. 
Агар сиз у кишининг кейинчалик Басрада – қадарийлар маконида қарор топишларига назар ташласангиз “Қадар аҳлига раддия” китобини битганини (кўрасиз).
(Шундоққина) ёнида Ҳаруро – хаворижлар макони. “Хаворижларга раддия борасида хаворижларнинг хабарлари” китобини битдилар. Уларнинг хабарлари: улар қилган ишлар? Нимага қўл урганлари? Қандай оёққа турганлари? Қандай ўтирганлари? Йўқ. Балки уларни мазаммат қилиш, улардан эҳтиёт бўлишга чорлаш, улар билан жанг қилишга тарғиб қилиш ва бунинг фазилатини баёни ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган хабарлар. Хаворижларга раддия борасида китоб ёзди.
Унинг яқинида Кўфа – шийъа ва рофизалар макони. “Ансорларнинг фазилатлари” китобини ёзди. Нима учун “Ансорларнинг фазилатлари”ни мақсад қилди?
Чунки ҳужжат очиқ-ойдин бўлиб, рофизаларнинг юзига уради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар ҳақида, уларни ёмон кўриш нима дедилар? Мунофиқлик. “Иймон аломати ансорларни яхши кўриш. Мунофиқлик аломати ансорларни ёмон кўриш”. (Бухорий (17), Муслим (74)). “Ансорларнинг фазилатлари” китобини ёзиб, бу билан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари, динни нақл қилувчилар, Қуръон ва ҳадисни гарданида кўтарганларни бадном қиладиган ўша зиндиқларга раддия берди.
Агар улар (саҳобалар) бари ёки кўпи кофир, муртад бўлса ёки бари ёҳуд кўпи фосиқ бўлса шариат ботил бўлади! Ҳолати шундай бўлган қавмдан Қуръон нақл қилишга қандай ишонч билдирилади?!
Шунинг учун Абу Зуръа буни тушиниб етиб: “Анавилар бизнинг гувоҳларимизни – Қуръон ва Суннатни нақл қилувчиларни бадном қилишни хоҳлади… Уларни бадном қилган кишини бадном қилиш авлороқ ва у зиндиқ”, деди. (Хатиб ал-Бағдодий “Кифоя фий Илм ар-Ривоя” (49), Абу Зуръа деди: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бирор кишини камситаётган кимсани кўрсанг, бас, у зиндиқ эканини бил. Чунки, бизнинг наздимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақ, Қуръон ҳақ. Бизга бу Қуръон ва Суннатларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари адо этди. Улар Китоб ва Суннатни ботилга чиқариш учун гувоҳларимизни бадном қилишни хоҳлаяпти. Уларни бадном қилиш авлороқ ва улар зиндиқлар”). 
Аллоҳ таборака ва таоло ушбу пок самарани бергунча у кишини сақлади.
“Сунан” китобига назар ташловчи ҳам “Суннат китоби”ни “Сунан”нинг охирида “Одоб китоби”дан олдин эканини кўради. У киши у ерда аҳли Суннанинг ақидаларини ёзади. Ҳавои нафс ва бидъат аҳлига икки ва уч оғиз сўз билан бўлсада имкон қадар раддия беради. Ҳадисга сарлавҳанинг ўзиёқ ўшаларга радди берилганини билдиради. У кишини Қуръон борасида: бу, жаҳмияларга раддия, деганини топади. “Нузул” (Аллоҳ ерга энг яқин осмонга тушиши) ҳақида: бу, жаҳмияларга раддия, (деганини) топади. Эшитиш ва кўриш (сифати) борасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан (кўрсатгич) бармоқни кўзга ва бош бармоқни қулоққа қўйишлари ҳақидаги Абу Ҳурайранинг ҳадисида: бу, жаҳмияларга раддия, деганини топади ваҳаказо.
Демак, бизга шайхларимизнинг шайхи айтганидек вожиб бўлади (Шайх, аллома Ҳофиз ал-Ҳакамий раҳимаҳуллоҳ “Манзума ал-Мимия фил Васоя вал Адаб ал-Илмия”да “Аллома Ҳофиз ибн Аҳмад ал-Ҳакамийнинг илмий рисолалар ва шерлар тўплами”да (377)):
Уларнинг мартабаларига ўхшаш юқорилашни хоҳласанг ва уларнинг шон-шуҳрати каби баланд шуҳрат истасанг,
Улар ўрнатган тақво нарвонини қасд қил, уларнинг жидду жаҳди каби азм-у қарор ва жидду жаҳд билан кўтарил.
Фитналар бўрони кўтарилганда саломатлик йўлидан юришни хоҳласак, бас, бизга шу йўл лозим бўлади:
Суннатни лозим тутиш.
Уни ўқиш.
Унинг аҳли этагини лозим тутиш.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.