Гость   02-15-2016, 07:33 PM
#1
Ассаломуалайкум менинг акика масаласига оид саволим бор эди. Углимга уз вактида акика килиб жонлик суя олмадик . Хозир углим 7 йошда , акикани ният килиб жонлик суйсак унинг урнига утадими ? Хозирда узга юртда яшаймиз , жонликнинг бирини хозир турган жойимизда суйсак ва бошка бирини узимизни юртда бир вакил топиб суйдирсак икки жонлик суйилган урнига утадими ?
ЖазакумуЛлоху хойрон .
Admin   02-17-2016, 08:05 PM
#2
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(02-15-2016, 07:33 PM)Гость Wrote: менинг акика масаласига оид саволим бор эди. Углимга уз вактида акика килиб жонлик суя олмадик . Хозир углим 7 йошда , акикани ният килиб жонлик суйсак унинг урнига утадими ?
Ушбу саволга жавоб бошқа мавзуда берилган эди:
Савол: Ақиқанинг ҳукми нима?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга ходир. Аллоҳ таоло Росулуллоҳга, аҳли оилаларига, саҳобаларига ва у кишининг йўлидан юрганларга саловату саломлар йўлласин.
Сўнг...:
Ақиқа чақалоқ туғилганига еттинчи кун бўлганда сўйиладиган жонлиқдир. Ақиқа ва насийка ҳам дейилади. Баъзи одамлар тамийма деб ҳам атайдилар. Ўғил болага икки, қиз болага эса бир қўй сўйилади. Қурбонликда (қандай жонлиқ сўйса) ушбу (жонлиқ) кифоя қилади. Яъни, икки ёшли қўй ёки уч ёшли эчки ва ундан юқориси. Ана шу ақиқа деб айтилади. Ва у суннати муаккададир. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбуга буюрдилар. Ўғил болага икки қўй, қиз болага бир қўй (сўйиб) ақиқа қилишга буюрдилар. Айтдиларки: “Ҳар бир бола ақиқа ила гаровлаб қўйилгандир. Еттинчи куни жонлиқ сўйилиб, сочи олинади ва исм қўйилади”. Чақалоқнинг отаси қиладиган суннат амал шуки, агар боласи ўғил бўлса еттинчи куни икки қўй, қиз бўлса бир қўй сўяди. Агар шундан кейин жонлиқ сўйиш енгил бўлмаса (қодир бўлмаса) ўн тўртинчи, йигирма биринчи куни (сўяди), Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинганидек. Ёки бошқа вақт сўяди. Унинг (ақиқанинг) чекланган муҳлати йўқ. Агар еттинчи куни осон кечса, бас, бу афзалдир. Ўғил болани сочини олади, исм қўяди. Агар туғилган заҳоти исм қўйса бирор монелик йўқ. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи ансорларнинг фарзандларига туғилган куниёқ исм қўйдилар. Ва ўғиллари Иброҳимга туғилган куни исм қўйдилар. Агар еттинчи куни исм қўйса ҳам ушбуларнинг бари суннатдир. Ақиқа ва соч олиш еттинчи куни бўлади. Яъни, ўғил болани сочи олинади. Қиз боланики эса йўқ. (яъни, сочи олинмайди). Агар шундан кейин бир ой ёки икки ой ёки бир йил ёки ундан кўпроқ (вақтдан) кейин жонлиқ сўйса, ушбуда бирор монелик йўқ. Суннат шуки, ундан (ақиқа гўштидан) ейилади ва таомлантирилади, садақа қилинади. Агар қўни-қўшни, қариндош-уруғларни ақиқага жамласа ёки уни садақа қилса, барчасида бирор монелик йўқ. Бари яхши. Бу борада чекланган муҳлат йўқ, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбуга буюрдилар ва ушбуни фалон-пистон қилинглар демадилар. Бу эса иш кенг эканлигига далолат қилади. Агар уни еса ёки ундан заҳирага олиб қўйса, ёки қўшниларига берса ёки барини садақа қилса (бирор монелик йўқдир). Бироқ афзали баъзи қисмини садақа қилишлигидир. Агар барини тарқатиб юборса ёки қўшни, қариндош, ва дўстларни унинг (ақиқанинг) устида жамласа, ушбуларнинг бари яхшидир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/11641
(02-15-2016, 07:33 PM)Гость Wrote: Хозирда узга юртда яшаймиз , жонликнинг бирини хозир турган жойимизда суйсак ва бошка бирини узимизни юртда бир вакил топиб суйдирсак икки жонлик суйилган урнига утадими ?
Аллоҳ насиб қилса, ушбу мавзуда саволнинг мана шу қисмига жавоб берилади.
(02-15-2016, 07:33 PM)Гость Wrote: ЖазакумуЛлоху хойрон .
Ва ийякум!
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.