Фитналарнинг энг катта сабаби
Шайхул Ислом Ибн Таймия, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин, яна у кишининг шогирдлари Ибнул Қаййим тарих давомида юз берган фитна, унинг энг катта сабаби, ана шу муҳим масаладаги футур, ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш, уларга яхшиликда қулоқ солиб, итоат қилмасликдан иборат ҳукмдорлар билан муомала қилиш масаласида фасод мавжуд эканидир дея зикр қиладилар. Уммат устига бало, фитна ва вайроналик олиб келдилар. Бу (сўз)ни тарихни атрофлича тадқиқ қилган Шайхул Ислом Ибн Таймия, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин, шогирдлари Ибнул Қаййим айтяптилар. Улар тарихни ҳамда ислом уммати бошига тушган бузғунчилик ҳамда тарихий жараёнларни биладилар. У (фитна)ларнинг энг улкани ёки энг катта сабаби, мусулмонлар яшаган баъзи аср ёки айрим вақтларда фитна юз беришининг энг катта (сабаби) – ҳукмдорлар билан муомала қилишдаги футур ёки тушуниш ёҳуд татбиқ қилиш ёкида Қуръон ва Набий алайҳиссалоту вассалам Суннатлари далолат қилган услуб кайфиятидаги футур эканини билганлар.
“Валлиюл амр”деганда ким тушунилади?
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло оятда: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга итоат қилингиз ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга (бўйинсунингиз!)”. (Нисо: 59), деди Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу оятда Ўзига итоат қилиш ва пайғамбари алайҳиссалоту вассаламга итоат қилишга буйруқдан кейин ҳукмдорларга итоат қилишга амр қилди. Бу ерда “Улул амр” (“Иш эгалари”)дан мурод, жумҳур: улардан мурод мусулмонлардан бўлган раҳбар ва ҳукмдорлар, деди. Ана ўшалар Аллоҳ азза ва жалла ушбу оятда уларга итоат қилишга амр қилган иш эгаларидир. Илм аҳлининг баъзилари: улардан мурод уламолар, деди. Ибнул Арабий, Ибнул Қаййим, Ибн Абдулбарр ва улардан бошқа тадқиқотчи уламолар: оят икки қавлни ўз ичига олади дея зикр қилдилар. У (оят) билан бошқарувни қўлга олган ишларида ҳукмдорга итоат қилиш, яхши ишда уларга қулоқ солиб, итоат қилиш, уларга қарши бош кўтариб чиқмаслик, улар билан (ҳокимият) талашмаслик ирода қилинади. Шунинг бари ушбу оят остига дохил бўлади. Ҳамда илм эгаларига Аллоҳнинг Китоби ёки Набий алайҳиссалоту вассалам Суннатларидан иборат берган фатволарида ва қилган ҳукмларида итоат қилиш. Оят иккисини ҳам ўз ичига олади. Бироқ жумҳур илм аҳли ундан мурод ёки бу ерда, ушбу оятда “Иш эгалари”дан мурод: улар раҳбар ва ҳукмдорлар, деди.
Ҳукмдорга итоат қилиш шаръан талаб қилингандир
Яна ушбу оятни тадаббур қилсак, батаҳқиқ, у ҳукмдорлар билан муомала қилишдаги улкан асосга ишора қилади. У ҳам бўлса уларга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога маъсиятдан ўзгасида қулоқ солиб, итоат қилиниши. Агар маъсиятга буюрсалар ушбу маъсиятда уларга қулоқ солиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ. Бироқ уларга итоат қилиш собит бўлиб қолади, бошқарувлари собит бўлиб қолади. Улар билан бу (бошқарув) борасида тортишишлик, уларга қарши бош кўтариб чиқишлик жоиз бўлмайди. Қуйида ҳукмдорлар билан муомала қилиш ҳақидаги суннатга оид ушбу улкан асосни баён қилишда Набий алайҳиссалоту вассаламдан ёдга оладиганимиз ҳадисларда келади. Ушбу оят маъсиятда ҳукмдорларга итоат қилиш жоиз эмаслигига далолат қилади. Бу эса Аллоҳга итоат қилишни зикр қилганда: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз”. (Нисо: 59). Аллоҳга итоат қилиш, барча буюрган ишларда мустақил итоатдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишга буйруққа келганда шундай деди: “Ва пайғамбарга итоат қилингиз”. (Нисо: 59). Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам буюрган ва у кишидан саҳиҳ бўлган ҳар бир ишда итоат қиламиз. Ҳукмдорларга келганда: “Ҳукмдорларга итоат қилингиз”, деб айтмади. Балки: “Ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга”, деди. Бу эса ҳукмдорларга итоат қилиш Аллоҳга итоат қилиш ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишга тобе эканига далолат қилади. Ушбу оятда ҳукмдорларга итоат қилиш масаласи ҳавои нафс масаласи эмаслиги, фойдаларни кўзлаш масаласи эмаслиги, балки уларга итоат қилиш Аллоҳга ва Расул алайҳиссалоти вассаламга итоат қилиш эканига улкан далолат бор. Уларга Аллоҳга итоат қилиш нуқтаи назаридан итоат қиламиз. Демак, уларга бўйсунишлик ибодатлар жумласидан, банда у билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қурбат ҳосил қиладиган тоатлар жумласидандир. Агар банда ушбу тоатда ихлос қилса ва ажрни умид қилса, унга шу сабаб Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан савоб бўлади. Демак, ҳукмдоринга итоат қилишга, у оддий масала ёки одатий масала деб қарама. Балки у Мавло субҳанаҳу ва таолога қурбат ҳосил қилинадиган ибодат. Чунки унга буюрган ким? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло. Унга амр қилган ким? Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалам кўплаб ҳадисларда. Ҳатто бир жумла илм аҳли ушбу бобдаги ҳадислар мутавотир дедилар. Шавконий ва ундан бошқа илм аҳли унинг мутавотирлигида бирор киши шубҳа қилмайди ёки пок суннатни билган киши бу борада шак-шубҳа қилмайди, деб айтганларидек. Кимда-ким пок суннатни билса, ҳукмдорларга итоат қилишга буйруқ Набий алайҳиссалоту вассаламдан мутавотир бўлган ҳадислардаги буйруқлардан эканида шак-шубҳа қилмайди.
Ҳукмдорга қулоқ солиб, итоат қилиш
Огоҳлантириш ва эслатиш нуқтаи назаридан ушбу ҳадисларнинг бир жумласига тўхталамиз. Шулардан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ворид бўлган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мусулмон киши модомики маъсиятга буюрилмас экан қулоқ солиб, итоат қилиши вожиб бўлади. Агар (ҳукмдор) маъсиятга буюрса ёки (у томондан) буюрилса, қулоқ солиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ”. Яъни, ушбу маъсиятда. Аммо унга итоат қилиш қолади. Унинг бошқаруви қолади. Демак, ушбу ҳадис бизга ҳукмдорга қулоқ солиб, итоат қилишнинг аҳамияти ҳамда бу масала ушбу ишни яхши ёки ёмон кўриш масаласи эмаслиги, балки у сизга лозим ва вожиб бўлган иш эканини баён қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога маъсиятда бўлса мустасно. Агар ушбу буйруққа амал қилсангиз Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаламнинг васиятларини татбиқ қилган бўласиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлари ворид бўлган: “Ким менга итоат қилса, дарҳақиқат, Аллоҳга итоат қилибди. Ким менга осийлик қилса, дарҳақиқат, Аллоҳга осийлик қилибди. Ким менинг ҳукмдоримга итоат қилса, дарҳақиқат, менга итоат қилибди. Ким менинг ҳукмдоримга осийлик қилса, дарҳақиқат, менга осийлик қилибди”. Демак, ҳукмдорга итоат қилиш масаласи, у Расулга итоат қилиш, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога итоат қилиш. Ҳукмдорга осийлик қилиш, у Аллоҳга осийлик қилиш ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга осийлик қилишдир.
Ушбу ҳадис хаворижларнинг бўғизига тиқилган суякдир
Буюк ҳадис бўлмиш Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида шундай ворид бўлган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қийинчилик ва енгилликда, яхши ва ёмон кўрган вақтимизда ва биздан (ҳақ-ҳуқуқларимиз) тортиб олинганда ҳам қулоқ солиб, итоат қилишга байъат бердик-(қасамёд қилдик)”. Сўнг дедилар: “Иш-(бошқарув)ни эгалари билан талашиб-тортишмасликка (байъат бердик). Сизларда у ҳақда Аллоҳ томонидан ҳужжат бўлган очиқ-ойдин куфрни кўришингиз мустасно”. Бу буюк ҳадис. (Ушбу ҳадис) на Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога итоат қилган ва на Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларини олган мариқун-(жамоатдан ажралган) хаворижларнинг бўғизига (тиқилган) суякдир. Ушбу ҳадисни тадаббур қилиб кўринг. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча ҳолат ва жамийки аҳволларда, қийинчилик ва енгилликда, яхши ва ёмон кўрган кезда саҳобалардан қулоқ солиб, итоат қилиш ҳақида олган ушбу қасамёдни тадаббур қилиб кўринг. Ҳатто: “Ва биздан (ҳақ-ҳуқуқларимиз) тортиб олинганда ҳам”, дедилар. Бу муҳим ўлчов-(меъёр). Ҳукмдорлар томонидан маъсият, ҳақ-ҳуқуқларни тортиб олиш, бу “(Ҳақ-ҳуқуқларимиз) тортиб олинганда ҳам”нинг маъноси, яъни, ҳақ-ҳуқуқларни бермаслик, халққа зулм ҳамда уларга ҳақ-ҳуқуқларини бермаслик мавжуд бўлганда ҳам итаот қилишнинг вожиб экани масаласи (ўз кучида) қолади. Сизга уни талашиб-тортишишингиз, унга қарши бош кўтариб чиқишингиз жоиз бўлмайди. “(Ҳақ-ҳуқуқларимиз) тортиб олинганда ҳам”, дедилар. Ҳатто ушбу (ҳақ-ҳуқуқларни) тортиб олиш юз берсада қулоқ солиб, итоат қилиш масаласи (ўз кучида) қолади. Демак, хаворижлар қулоқ солиб, итоат қилиш масаласини ҳақ-ҳуқуқларни беришга боғлашликларини пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалам ботилга чиқармоқдалар. Бу ўринда ҳукмдорингизга итоат қилишингиз билан ҳукмдорингиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога итоат қилиши ўртасида боғлиқлик йўқ. Куфр даражасига етишлари бундан мустасно. Қайси куфр? Бу ўринда ўлчов-(меъёр) ва шартлари мавжуд. Бу масала (тизгини шундай) ечиб қўйилган масала эмас. Маърузанинг бошида ушбу бобда футурга йўл қўйиш улкан зарарларни олиб келади дея огоҳлантиргандик. Демак, шариат уни бағоят очиқ-ойдин баён қилган. Ғоятда аниқ-равшан ёритиб берган. У сабабли умматда фитналар юз беради-ю шариат уни баён қилиб бермайдими?! Уни энг нозик суратда тафсилотлари билан баён қилиб берган. “(Ҳақ-ҳуқуқларимиз) тортиб олинганда ҳам”, дедилар. Бу масалада ҳукмдорингизга итоат қилишингиз билан ҳукмдорлар Аллоҳга итоат қилиши ўртасида боғлиқлик мавжуд эмас. Яъни, агар улар томондан зулм ва маъсият юз берса, сизга: мен уларга итоат қилмайман. Чунки улар менга ҳақ-ҳуқуқларимни бермадилар, деб айтишингиз жоиз бўлмайди. Агар сиз уларга итоат қилмасангиз, дарҳақиқат, маъсиятга қўл урдингиз ва Аллоҳ сизни маъсиятингиз учун ҳисоб қилади. Уларни ҳам Аллоҳ азза ва жалла камчиликка йўл қўйганлари учун ҳисоб қилади. Улар адолат қилиш ва шариатни қойим қилишга буюрилган. Сиз эса яхшиликда уларга қулоқ солиб, итоат қилишга буюрилгансиз. Масала бир-бирига боғлиқ эмас. Буни эса у киши алайҳиссалоту вассалам бошқа ҳадисларда ёритиб берадилар. У қуйида келади инша Аллоҳу таоло. “Иш-(бошқарув)ни эгалари билан талашиб-тортишмасликка (байъат бердик)”, дедилар. Талашиб-тортишмасликни нимадан кейин ёдга олишларига қаранг? (Ҳақ-ҳуқуқларни) тортиб олиш ва зулм(дан кейин). Уларда зулм ва ҳақ-ҳуқуқларни тортиб олишлик мавжуд. Шундай бўлишига қарамай: ҳукмдорингиз билан талашиб-тортишмангиз ва унга қарши бош кўтариб чиқмангиз. Бу жоиз эмас, дедилар.
Ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишнинг ўлчов-(меъёр)лари
Сўнг: “Куфрни кўришингиз мустасно”, дедилар. Бу, ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқишдаги ўлчов-(меъёр). Бош кўтариб чиқиш қачон жоиз бўлади? Ушбу муҳим масала борасида илм аҳли эслаб ўтган ўлчов-(меъёр)лар бор. Ушбу ўлчов-(меъёр)ларнинг биринчиси очиқ куфр бўлиши. Яъни, зоҳир-(ошкора). Бу масала: у шундай деганини эшитдик, зоҳири у шундай деяпти, у шуни тўғри деб билиши керак, деб айтишадиган масала эмас. Йўқ. Очиқ-ойдин, зоҳир куфрни намоён қилиши (лозим). Бу масала, маъсиятни ошкора қилиш масаласи эмас. Рибо (билан муомала) қилишни ўрнатди. Демак, у рибони ҳалол сановчи экан. Рибони ҳалол санаш эса куфр. Бу, хаворижларнинг сўзи. Аҳли суннанинг сўзи эмас. Маъсият мавжуд бўлиши ва уни ошкора қилишлик уни маъсиятлигича ўз ҳолида қолдиради. Бу иш уни куфрга кўчириб ўтмайди. Уни куфрга кўчирадиган, бу хаворижларнинг мазҳаби ва раъйига борган кимсадир. Демак, у киши алайҳиссалоту вассалам: “Очиқ куфрни кўришингиз мустсно”, дедилар. Яъни, зоҳир. “Сизларда у ҳақда Аллоҳ томонидан ҳужжат бўлган”. Яъни, сизларда Қуръон ва Суннатдан ушбу ишни куфр эканига далил бўлган. Бу масала, у буни куфр деб билиши, аҳли сунна эса унга хилоф бўлиб: у куфр эмас, дейишлари масаласи эмас. Худди: Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилишнинг бари тафсилотсиз куфр, деб айтадиган кимса каби. У аҳли суннанинг сўзи эмас. Саҳобаларнинг сўзи эмас. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо): “(Катта) куфрдан қуйи (кичик) куфр. Сизлар айтаётган куфр эмас”, дедилар. “Сизларда у ҳақда Аллоҳ томонидан ҳужжат бўлган”. Сўнг ушбу куфр борасида ҳужжат қойим қилиниши, тўсиқлар бартараф бўлиши, шартлар собит бўлиши ва монеъликлар йўқ бўлиши даркор. Ҳатто ҳукмдорлар томонидан куфр юз берганда ҳам унга ҳужжатни қойим қилиш лозим бўлади. Гоҳида масала яширин ёки уларда таъвил ва билимсизлик бўлиши мумкин. Худди имом Аҳмад, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин, замонларидаги ҳукмдорларда ҳосил бўлганидек. Улар “Қуръон махлуқ” дея мўътазилаларнинг сўзини айтардилар. “Қуръон махлуқ” дейиш ижмоъ билан куфрдир. Бироқ имом Аҳмад уларни кофир дея ҳукм қилмадилар. У киши уларни таъвил қилувчи ва жоҳил-(билимсиз) деб билардилар. Уларнинг ҳаққига дуо қилардилар, яхшиликда қулоқ солиб, итоат қилишга ундардилар.
Сўнг ушбу бобдаги муҳим ўлчов-(меъёр)лардан бири уларни ўзгартиришга қудрат ва қодирлик мавжуд бўлишидир. Бу асосан нодир (ҳолатларда) бўлади. Чунки асосан куч кимда бўлади? Ҳукмронликни қўлга киритган ва ҳукмдорларда. Агар бизда куч-қувват ва қудрат бўлмаса, бас, бош кўтариб чиқишнинг ҳаром эканлиги ҳукми собитлигича қолади. Бунга шу (нарса) далолат қиладики, сийратдан билганингиздек Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга жиҳод, кофирлар ва ислом душманларига қарши жанг қилиш нимадан кейин жорий қилинди? Ҳижрат, давлат вужудга келиши, куч-қувват бўлиши, амн-у омомнлик ва бошқарув қарор топганидан кейин. Ана шу дамда Аллоҳ азза ва жалла у кишига жиҳодни жорий қилди. Бундан олдин эса улар Макка даврида саҳобалари азобланарди, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш кофирлари томонидан кўплаб турли азиятлар билан озорланардилар. Саҳобалар, Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин, нима қийинчиликлар кўрганларини, Аммор ибн Ёсир ҳамда унинг ота-онаси нима қийинчилик кўрганини биласизлар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар олдидан азобланаётган ҳолларида ўтиб кета туриб, уларга нима дердилар? Ёсир хонадони, сабр қилинглар. Батаҳқиқ, сизларга ваъда қилинган жой жаннатдир, (дердилар). Уларга: бизнинг олдимизга келинглар. Тўпланамиз, бош кўтариб чиқамиз ва ўзгартирамиз, дедиларми? Йўқ. Нима учун? Чунки улар заифлик ҳолатида, озчилик ҳолатида. Шунинг учун уларни биринчи ва иккинчи ҳижратга амр қилдилар. Сўнг Мадинага ҳижрат қилдилар. Бу эса бизни икки, уч, тўрт ёки ўн ёҳуд йигирма нафар куч-қувватсиз, қуролсиз, асо ва тошлар билан бош кўтариб чиқадиган сўнг оқибат уларнинг зарарига қайтадиган ҳамда гувоҳ бўлаётганингиздек, воқеъликда кўриб тутганингиздек номус, жон, амн-у омонлик ва юртлар (қўлдан) кетадиган хаворижларнинг раъйига далолат қилади. Ушбу асосга далолат қиладиганлардан яна бири, тадаббур қилсангиз Қиёмат аломатларидан кимнинг тушиши? Ийсо алайҳиссаломнинг тушиши. Сўнг у киши билан бирга бўлган мусулмон лашкари билан дажжолни қатл қиладилар. Шоҳид шуки, Ийсо иймон аҳли билан бирга бўлганида ва Аллоҳ азза ва жалла Яъжуж ва Маъжужга чиқиш учун изн берганида Аллоҳ азза ва жалла Ийсо ва у киши билан бирга бўлган иймон аҳлига: Эй Ийсо! Бандаларимни Тур (тоғи) билан ҳимоя қил! Дарҳақиқат, Мен сизлар уларга бас кела олмайдиган қавмни чиқардим, дея ваҳий қилади. Яъни, сизларда қудрат йўқ. Сизларда куч-қувват йўқ. Ҳолбуки улар Аллоҳ томонидан қўллаб-қувватланганлардир. Улар билан бирга Аллоҳнинг пайғамбари ва улар ўша вақтдаги ер аҳлининг энг яхшилари. Бироқ қудрат мавжуд эмаслиги сабаб Аллоҳ азза ва жалла уларга чиқиб, жанг қилишларига изн бермади. Агар шу ҳолат ана у хаворижларда бўлганда, албатта, тўпланардилар ва чиқиб, барчалари ўлган бўлардилар. Ҳудди улардан бири айтганидек: “Ҳукмга эришиш учун майли бир миллион ёки икки миллион кетса кетибди-да. Бунинг зиёни йўқ”. Бу шайтоний асос, хаворижий асос. Шаръий асос эмас. Ушбу асосга (далолат қиладиган) далиллар кўп. Ўлчов-(меъёр)лардан яна бири, улканроқ ва каттароқ зарар бўлмаслигидир. Бу, биз Шайхул Ислом Ибн Таймиядан зикр қилганимизки, тарих рўй берган ҳар бир бош кўтариб чиқишнинг зарари фойдасидан улканроқ бўлганига гувоҳдир. Агар тарихни текширсангиз ҳукмдорига қарши бош кўтариб чиққанлар томонидан ислом умматида юз берган ҳодисаларни биласиз. Ҳамда зарарлари улканроқ ва каттароқ эканини топасиз. Келажакда уларга ёки баъзиларига ишора қиламиз инша Аллоҳ.
Ушбу икки ҳақ-ҳуқуқ ўртасида боғлиқлик борми?
Воил ибн Ҳужрдан, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин, ривоят: “Салама ибн Язид ал-Жуъфий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга савол бериб: “Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Устимизда шундай ҳукмдорлар бўлса –аҳамият беринг!- устимизда биздан ўз ҳақларини сўрайдиган ва биздан –нимани- маън қиладиган? Ҳаққимизни (маън қиладиган) ҳукмдорлар бўлса нима дейсиз?”, деди. Сизга бундан олдин эслаб ўтганларимга мурожаат қилинг. Масала икки ҳақ-ҳуқуқ ўртасида боғлиқми? Боғлиқ эмас. “Биздан ҳаққимизни тўсадилар ва ўз ҳақларини талаб қиладилар. Бизни нимага буюрасиз? ”, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан биринчи, иккинчи сўнг учинчи бор юз ўгирдилар. Шунда Ашъас ибн Қайс уни ўзига тортди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қулоқ солиб, итоат қилинглар. Батаҳқиқ, уларнинг зиммасида уларга юклатилган нарса-(масъулият) ва сизларнинг зиммангизда сизларга юклатилган нарса-(масъулият) бор”, дедилар. Демак, масала ўзаро боғлиқ эканми? Улар уни гарданларида кўтарадиган ишга буюрилган. У ҳақда ҳисобга тортиладилар. У ҳам бўлса халқнинг ҳақ-ҳуқуқларини адо қилишликдир. Сизларга ҳам бир иш юклатилган. У ҳам бўлса уларга яхши ишда қулоқ солиб, итоат қилишликдир. Сизлар мана шу иш ҳақида сўраласизлар. Демак, Суннат икки иш ўртасини ўзаро боғламади. Бу шаръан талаб қилинган. Буниси ҳам шаръан талаб қилинган. Агар бу ўринда нуқсонга йўл қўйиш юз берса, у ўринда ҳам нуқсонга йўл қўйилиш лозим дегани эмас. Агар бир томонда камчиликка йўл қўйиш рўй берса, бошқа томонда ҳам камчиликка йўл қўйиш бўлиши керак дегани эмас. Бу бир иш. Ва бу (бошқа) бир иш. Балки шариатда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳукмдорларга гарчи бир қарич бўлса-да хилоф қилишдан қайтарганлар. Ҳозирда эса минглаб км хилоф қилишга етдилар. Бир қарич эмас, бир қарич масофасичалик эмас!
Жоҳилият масалаларидан
Ҳорис ал-Ашъарий, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин, ҳадисида ворид бўлганидек Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мен сизларни Аллоҳ таоло менга амр қилган беш нарсага буюраман: -у беш нарса нима экан?- қулоқ солиб, итоат қилиш…”. Биринчи буйруқни ёдга олдилар. “Қулоқ солиб, итоат қилиш, жиҳод, ҳижрат ва жамоат”. “Қулоқ солиб, итоат қилиш, жиҳод, ҳижрат ва жамоат. Кимда-ким жамоатдан бир қарич ажралса, дарҳақиқат, бўйнидан ислом боғичини ечибди. Ортга қайтиши ёки қайтиши мустасно”. Бу масала хатарли масаладир. Шунинг учун бу жоҳилят масаласи ва асосларидан эдики, улар қулоқ солиб, итоат қилиш масаласига боқмасдилар. Бундан жирканардилар ёки ҳазар қилардилар. Ундан кибр қилардилар. У хорлик ва ўзини ерга уриш деб билардилар. Ана шу хаворижларнинг назари. Хаворижларнинг назари, у аввалги жоҳилият назаридир. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бу жоҳилият масалаларидан дея ёдга олдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятлари
Буюк ҳадис бўлмиш Ирбоз ибн Сория (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида ворид бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятларини биласизлар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга сермазмун мавъиза қилдилар. У сабабли кўзлардан ёш оқди ва қалблар титради. Биз: эй Расулуллоҳ! Гўёки у видолашувчининг мавъизасидек. Бас, бизга васият қилинг, дедик”. Аҳли оиласидан ажралаётган, оиласи билан хайрлашаётган ёки ушбу диёр билан хайрлашаётган киши аҳли оиласи ва севиклиларига васият қилишни хоҳлайди. Аҳамиятсиз бўлган ишни васият қиладими? Иккиламчи ишларни васият қиладими? Балки ишларнинг энг муҳими ва энг улканини васият қилади. Ишларнинг энг муҳимини васият қилади. Энг аҳамиятлиси ва энг улканини. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалам нима васият қилганлар? У киши: “Сизларни Аллоҳдан тақво қилишга, гарчи ҳабаший қул устингиздан ҳукмдорлик қилса-да қулоқ солиб, итоат қилишга васият қиламан. Сизлардан ким ҳаёт кечирса яқин келажакда кўплаб ихтилофларни кўради. Сизларга менинг суннатим-(йўлим) ва тўғри йўлдаги ҳидоятланган халифаларнинг суннати-(йўли) вожиб бўлади. Уни озиқ тишларингиз билан тишланглар. (Динда) янги пайдо бўлган ишлардан сақланинглар. Батаҳқиқ, (динда) янги пайдо бўлган ҳар бир иш бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир…”, дедилар. Шоҳид шуки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам васиятлари жумласидан ёки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан тақво қилишдан кейинги иккинчи васиятларида нимага васият қилдилар? Қулоқ солиб, итоат қилишга. Қулоқ солиб, итоат қилинглар. Бу эса ушбу ишнинг улканлиги ҳамда у банда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қурбат ҳосил қиладиган тоатларнинг энг буюги эканига далолат қилади.
Ҳукмдорга итоат қилиш Аллоҳга итоат қилишликдир
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари ворид бўлган: “Уч тоифага Аллоҳ қиёмат куни сўзламайди, уларга қарамайди, уларни покламайди ва улар учун аламли азоб бор”. Ким экан у уч тоифа? “Саҳрода ортиқча суви бўлиб, уни мусофирга бермаган кимса”, дедилар. Йўлда бўлган мусофир киши келганда сувни тўсади. Биздаги шоҳид учинчиси. У киши алайҳиссалоту вассалам: “Ҳукмдорга байъат берган-(қасамёд қилган) киши. Унга фақат дунё учун байъат берган. Агар унга ундан (дунёдан) берса (байъатига) вафо қилади. Унга ундан (дунёдан) бермаса (байъатига) вафо қилмайди”, дедилар. Демак, ҳукмдорларга бўйсуниш масаласи дунёвий масалами ёки шаръий, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога итоат қилиш масаласими? У Аллоҳга итоат қилишдир. Сизга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ихлос қилишингиз вожиб бўлади. “Уларга итоат қилмаймиз. Чунки улар бизга ҳақ-ҳуқуқларимизни адо қилмадилар”, деб айтадиган кимсаг келсак, бас, у ушбу ҳадис остига дохил бўлади. “Унга ундан (дунёдан) берса (байъатига) вафо қилади. Унга ундан (дунёдан) бермаса –ҳақ-ҳуқуқларидан маън қилинсалар- (байъатига) вафо қилмайди”, дедилар. Қулоқ солиб, итоат қилмайди ва бош кўтариб чиқади. Бу ваъид-(қўрқитув) у ҳақда ворид бўлган. Аллоҳ унга қиёмат куни қарамайди, унга сўзламайди, уни покламайди ва унга аламлантирувчи азоб бўлади. Чунки у ҳукмдорларнинг маъсият қилишини уларга қарши бош кўтариб чиқиш ва қулоқ солиб итоат қилмасликка ҳужжат қилди. Уларга итоат қилишни эса ҳақ-ҳуқуқларни адо қилишлари(га ҳужжат) қилди. Ушбу ҳадис мусулмон бу ишда ажрни умид қилиши ва бу борада Аллоҳ азза ва жаллага ихлос қилишига далолат қилади. Чунки у ибодат ва тоатдир.
Ҳукмдорларга қулоқ солиб, итоат қилишнинг вожиблигига уламоларнинг ижмоъси
Шунинг учун кўплаб уламолар ҳукмдорларга қулоқ солиб, итоат қилишнинг вожиблиги, уларга қарши бош кўтариб чиқмаслик ҳақида айтишган. Бу шаръий талабдир. Бу уламоларнинг ижмоъси билан бўлиб, бу борада фақат бидъат аҳли, фақат хаворижлар хилоф чиқди. Бу ҳақдаги имомларнинг сўзларидан имом Бухорий, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин, айтганларидир. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Илм аҳлидан бўлган минг кишидан кўпроқлари билан учрашдим”. Илм аҳлидан иборат минг киши. “Ҳижоз, Макка, Мадина, Кўфа, Басра, Восит, Бағдод, Шом, Миср аҳли”. Бир неча, бир-биридан узоқ, бошқа-бошқа ерлар. Яъни, улар ўртасида яширин тил бириктириш йўқ. “Улар билан бир неча бор, кўп марта авлодма-авлод, йилма-йил учрашдим. Қирқ олти йилдан кўпроқ вақтдан бери улар кўпчилик бўлган ҳолда уларга етдим”. Сўнг у киши зиёрат қилган шаҳарлардан бир жумласи ва ўша шаҳарларда у киши уларни зиёрат қилган уламоларнинг адади ҳамда кўчиб юришларининг сонини эслаб ўтадилар. Сўнг мухтасар бўлиши ва чўзилиб кетмаслиги учун уларни номма-ном айтишдан кифояланамиз: “Улардан бирортасини ушбу нарсаларда ихтилоф қилганини кўрмадим”, дедилар. Ва ушбу нарсаларни зикр қилиб: “Иш-(бошқарув)ни эгалари билан талашиб-тортишмаймиз”, дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Уч ишга нисбатан мусулмон кишининг қалби нафрат-(ғазаб)га тўлмайди: амални Аллоҳ учун холис қилиш, ҳукмдорларга қулоқ солиб, итоат қилиш ҳамда уларнинг жамоатларини лозим тутиш. Батаҳқиқ, уларнинг дуолари ортларидан иҳота қилиб туради”. Сўнг ушбу қавлида (яна бир бор) таъкидланди: “Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга итоат қилингиз ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга…”. (Нисо: 59). Яна Ибн Абу Ҳотим, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин, айтади: “Оталари ва Абу Зуръадан, Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига олсин, зикр қилиб: “Отам ва Абу Зуръадан дин асослари борасида аҳли суннанинг йўли ҳамда барча шаҳарлардаги улар етган-(кўрган) уламолар ҳамда улар бу борада нима эътиқод қилишлари ҳақида сўрадим. У иккилари: Ҳижоз, Ироқ, Шом ва Яман, барча шаҳарлардаги уламоларга етдик-(кўрдик). Уларнинг мазҳабидан…, дея зикр қилдилар: ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш ва фитна вақтида жанг қилишни тўғри деб билмаймиз. Аллоҳ ишимизга раҳбар қилган кишига итоат қиламиз. Итоат қилишдан бўйин товламаймиз. Суннат ва жамоатга эргашамиз. Ёлғиз (ажралиб олиш), ихтилоф ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинишдан четлашамиз”, дедилар. Демак, қулоқ солиб, итоат қилмаслик нима мавжуд бўлишининг энг улкан сабабларидан? Ислом умматида ихтилоф, ёлғиз (ажралиб олиш) ва фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш (сабабларидандир). Ҳукмдорга қулоқ солиб, итоат қилиш, улар атрофида жамланиш, шаръий ўлчов-(меъёр)лар билан уларга насиҳат қилиш эса жамланиш, бирлашиш ҳамда амн-у омонлик бўлишининг энг катта сабабларидандир.